фуқаролик жамияти - тушунчаси ва тузилиши

DOC 248.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1545656925_73366.doc мундарижа кириш.......................................................................................................... 2 i боб. фуқаролик жамияти тушунчаси 1.1 кучли фуқаролик жамиятини қуришга қаратилган ғоялар ва қарашлар ………………………………………….…………………... 4 1.2 фуқаролик жамиятининг белгилари ва асосий хусусиятлари ......... 10 ii боб. фуқаролик жамиятини шакллантириш 2.1 . жамоатчилик назоратининг фуқаролик жамиятини шакллантириш ва жамият бошқарувидаги аҳамияти........................ 15 2.2 . нодавлат - нотижорат ташкилотлари фуқаролик жамиятининг асосий бўғини........................................................................................ 23 хулоса........................................................................................................ 27 фойдаланилган адабиётлар рўйҳати................................. 29 кириш бугун том маънода тарихий даврда яшаяпмиз. истиқлол барчамизга озод ва эркин яшаш бахтини, дунёнинг чинакам ҳайратига сабаб бўлган миллий қадриятларимиз ва маданиятимизнинг янгича йўсинда шакллантириш имконини берди. истиқлол йилларининг дастлабки кунлариданоқ президентимиз томонидан ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш бош концепциямиз эканлиги айтиб ўтилган эди. бугунги кунда эса, кучли давлатдан кучли жамият сари деган ғоя жамият ҳаётининг муҳим йўналишларидан бири қилиб белгиланди. юртбошимиз илгари сураётган ушбу ғоя мамлакатимизнинг бугунги ривожланиш босқичидаги энг муҳим вазифалардан бири сифатида баҳоланмоқда. жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида асосан фуқаролик жамиятининг …
2
аасига юклатилган. бунда бошқарувнинг амалга оширилишида жамоатчиликнин бевосита иштироки кенгаяди. ўзини ўзи бошқарадиган жамият кучли нодавлат тузилмаларга асосланади. фуқаролик жамиятини қуриш стратегияси президентимиз томонидан илгари сурилди ва у илмий-назарий жиҳатдан асосланиб борилмоқда. давлат зиммасида хавфсизлик, мудофаа, чегара, молия-банк, кредит ва шу каби муҳим вазифалар қолади. давлатнинг бугунги кундаги муҳим вазифалари нодавлат нотижорат ташкилотлар, ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа демократик институтларга ўтказиб борилади. нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа тизимлари жамият бошқарувини таъминлайдиган алоҳида тизим сифатида ривожланиб боради. республикамиз президенти олий мажлиснинг ii чақириқ ix сессиясида “ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари мавзусида қилган маърузасида давлатимиз олдида турган бешинчи устувор йўналиш сифатида фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим шарти бўлиб, бу жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини кескин кучайтиришдан иборат. ёки бошқача қилиб айтганда, бу- кучли давлатдан кучли жамият сари” деган тамойилни амалда ҳаётга жорий этиш демакдир деб таъкидлаб ўтган эдилар. i …
3
илиши жамият ривожига ижобий таъсир этади. ҳозирги вақтда республикамизда республика мақомига эга бўлган 270 дан ортиқ, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 3700 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. кучли давлатдан кучли жамият сари ғоясидан кўзланган асосий мақсад, ҳар бир фуқаро давлат ва жамиятни бошқаришда эркин қатнашишига эришишдир. айни пайтда республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотлар сони ривожланган мамлакатлардагига нисбатан бирмунча кам. масалан, буюк британияда 400 мингдан ортиқ, ақшда 1 млндан ортиқ нодавлат ташкилотлари фаолият кўрсатади. демак, жамиятнинг аксарият қисми нодавлат нотижорат ташкилотларига жалб қилинган. республикамизда қанча нодавлат ташкилотлар кўп тузилса, улар ҳар томонлама рағбатлантирилса, уларнинг йўналишлари турли туман бўла, фуқаролар сиёсий фаоллиги ортади, кўп фикрлилик кенгаяди. кенг фикрли, ҳур фикрли шахс онгидагина янги-янги ғоялар пайдо бўлади. ижтимоий тафаккургина миллий мафкура ривожи учун асос бўлиши мумкин . жамоат бирлашмалари ижтимоий институт сифатида фуқаролар онгида миллий истиқлол мафкураси ва миллий дунёқарашни шакллантиришда «ижтимоий оила» вазифасини бажариши лозим. президентимиз бир қатор чиқишлари орқали кучли давлат …
4
ят таъминланган шарт-шароитга таянади. иккинчи жиҳатда сиёсий-ҳуқуқий тизим ва бошқарувнинг мазмун-моҳиятини, ҳуқуқий давлатчиликни ифода этади. учинчи жиҳатда оила, ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоатчилик фикрини аниқлаш, шакллантириш ва ифода этишнинг маданийлашган тартиблари ётади. тўртинчи жиҳатда-маънавий, юксак маданий инсоний муносабатлар замирига таянади. х.одилқориев фуқаролик жамиятига шундай таъриф беради: "фуқаролик жамияти-ҳар бир инсон манфаатини устувор билувчи, ҳуқуқий анъана ва қонунларга ҳурмат муҳити шакллантирилган, умуминсоний қадриятлар эъзозланган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари сўзсиз таъминланадиган, давлат ҳокимиятининг самарали жамоатчилик назорати механизмларини вужудга келтирган, инсоний муносабатлар чуқур маънавий-маданий қадриятларга таянадиган эркин демократик ҳуқуқий жамият" . фуқаролик жамиятида давлатнинг роли сезиларли даражада камаяди, лекин давлат ўзининг асосий вазифаларини қўлида сақлаб қолади. масалан ҳавфсизликни, мамлакат ҳудудининг дахлсизлигини таъминлаш, давлат молия масалаларини ҳал қилиш ва бошқалар. шуни таъкидлаш керакки, фуқаролик жамияти фақатгина тенг ҳуқуқли фуқаролардан иборат жамиятгина эмас, балки улар учун керакли шароитни таъминлаб берадиган жамиятдир. фуқаролик жамиятида конституция ва қонунлар устивор бўлиб, у ҳар бир инсоннинг ўзини ўзи камол …
5
да шахсларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти етарли даражада шаклланган ва унинг шаклланиши учун барча чоралар кўрилган ҳамда шарт-шароитлар яратиб берилган бўлади. ҳар бир шахс ўтказилаётган ҳар бир ислоҳотга ўзининг нуқтаи-назаридан муносабатини билдириш имкониятига эга бўлади. шундай қилиб фуқаролик жамияти жамият ривожининг маълум бир босқичида шаклланадиган, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, муносиб ҳаёт тарзини таъминлаб берадиган, қонунлар устивор бўладиган, давлатнинг маълум функцияларини амалга оширадиган жамиятдир. юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ҳуқуқий давлатни қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мустақил мамлакатимизнинг ўз олдига қўйган мақсадидир. конституциямизнинг муқаддима қисмида мамлакатимизда юзага келаётган жамият—демократия ва адолат принципларига таянувчи эркин кишилардан иборат бўлган жамият бўлишлиги кўрсатиб ўтилган. республикамиз президенти и.а.каримов айтганларидек: "биз фуқаролик жамиятини қуришга интилмоқдамиз. бунинг маъноси шуки, давлатчилигимиз ривожлана боргани сари бошқарувнинг турли хил вазифаларини бевосита ҳалққа топшириш, яъни ўзини-ўзи бошқариш органларини янада ривожлантириш демакдир." бу фикрнинг давоми сифатида президентимиз яна бир асарида қуйидагиларни таъкидлаб ўтган эди: "биз учун фуқаролик жамияти— ижтимоий макон. бу маконда қонун устувор …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фуқаролик жамияти - тушунчаси ва тузилиши"

1545656925_73366.doc мундарижа кириш.......................................................................................................... 2 i боб. фуқаролик жамияти тушунчаси 1.1 кучли фуқаролик жамиятини қуришга қаратилган ғоялар ва қарашлар ………………………………………….…………………... 4 1.2 фуқаролик жамиятининг белгилари ва асосий хусусиятлари ......... 10 ii боб. фуқаролик жамиятини шакллантириш 2.1 . жамоатчилик назоратининг фуқаролик жамиятини шакллантириш ва жамият бошқарувидаги аҳамияти........................ 15 2.2 . нодавлат - нотижорат ташкилотлари фуқаролик жамиятининг асосий бўғини........................................................................................ 23 хулоса........................................................................................................ 27 фойд...

DOC format, 248.5 KB. To download "фуқаролик жамияти - тушунчаси ва тузилиши", click the Telegram button on the left.