фуқаролик жамияти ривожланиши ва шаклланиши

DOC 290 pages 17.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 290
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. фуқаролик жамияти 2-курс талабалари учун маъруза материаллари тошкент – 2021 1-мавзу. ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши режа: 1. фуқаролик жамияти – инсоният тараққиётининг юқори босқичи 2. фуқаролик жамияти ғоялари эволюция 3. ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамияти ривожланишининг назарий ва амалиё жиҳатлари таянч сўзлар: фуқаро, фуқаролик жамияти, давлат, давлат ҳокимияти, демократик жамият, демократик давлат, ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичи. 1. фуқаролик жамияти инсоният тараққиётининг юқори босқичи. ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ислоҳотлари жараёнида жаҳондаги турли мамлакатларда шу каби жамият асосларининг яратилиш тажрибаси, бу соҳадаги ислоҳотларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий асосларининг шакллантирилиши, уларга доир назарий ишланмаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. чунки, фуқаролик жамиятининг бу инсоният учун муҳим …
2 / 290
г сўнги тараққиёт босқичи ва инсоний бирлиги тўғрисидаги таълимотларни ҳозирги давр билан мустаҳкам боғлиқлик ҳолида ўрганади, исонни жамият қонуниятлари ва қадриятлари асосида яшашга ундайди, бу йўлдан инсон манфаатдорлигини асослаайди. бу жараёнда фуқаролик жамияти фани бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билан ҳамкорлик қилади. умуман олганда, бу фан инсонни ҳозирги даврнинг сўнгги цивилизацияси – фуқаролик жамиятининг ривожланиш қонуниятлари, тамойиллари ва унинг шахсни камолга етказишдаги ролига доир билимлар билан қуроллантиради. ҳозирги даврга келиб дунёдаги ривожланган мамлакатларда фуқаролик жамиятининг қурилганлиги, мазкур жамият сиёсий институти сифатида ҳуқуқий давлат бунёд этилганлиги, бу каби жамият ва давлатлар муҳитида инсон ва унинг фаолияти учун эркинлик яратилиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоялашнинг миқёси ниҳоятда кенг эканлиги каби омиллар демократия қуриш йўлидан кетаётган давлатларни қизиқтимоқда. шунинг учун ҳам ўтиш даврида яшаётган мамлакатлар сиёсий элитаси фуқаролик жамиятини нафақат ижтимоий модель сифатида, балки уни таълим тизимига жорий этиш асносида ёш авлодни шакллантириш омили сифатида ҳам эътироф этмоқда. ўзбекистон давлати мустақилликка эришганидан кейин бозор иқтисодиёти муносабатларига асосланган …
3 / 290
сифатида ўз фаолиятини бошлаган ш.м.мирзиёев мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожланиши учун муҳим куч-қудрат манбаи - “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғояни илгари суриши, унга монанд бўлган ҳуқуқий асослар ва жиддий ўзгаришларни амалга ошириши натижасида ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотлари авж олди, унга нисбатан халқимизнинг ишончи юксала бошлади. у президентликни бажариш учун киришган дастлабки кундаёқ қуйидаги концептуал ғояни илгари сурди: “мустақил тараққиёт йилларида конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда” . “фуқаролик жамияти” тушунчаси – инсониятнинг бир неча асрлар мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб, у инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминлаш даражасининг нақадар юксалганлиги даражаси мезони сифатида намоён бўлди. фуқаролик жамиятининг пойдевори ва асосларини яратиш учун авваломбор у ҳақдаги ғояларнинг генезисини ва ривожланишини билишга зарурат туғилади. …
4 / 290
ва сиёсий ҳокимиятларнинг бир-биридан ажратилганлиги; фуқароларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш мақсадида маълум нодавлат ташкилотларга бирлашган бўлиши, ҳокимятни учга бўлини принципи амалда ўз аксни топганлиги, ҳокимиятларни турли марказлар, гуруҳлар ёки шахслар қўлида тўпланиб қолмаслиги; сиёсий плюрализмнинг мавжудлиги; давлат ҳокимияти ваколати функцияларининг секин-аста секинлик билан қуйи вакиллик органлари ва ўзини ўзи бошқариш органларига бериб борилиши; ҳуқуқий асоси – жамиятда инсоннинг яшаши ва ривожланиши учун муҳим зарурат бўлган эркинлик, тенглик, адолат қадриятларининг қарор топганлиги, шахслар ва фуқаролар ўртасида ўзаро тенгликнинг таъминланганлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини давлат томонидан тўлиқ равишда эътироф этилиши; адолат принципларига амал қилиниши; бир шахснинг эркинлиги иккинчи шахснинг эркинлигига дахл этса, унинг эркинлиги шу ерда тўхталиши, давлат, жамият ва шахс манфаатлари ўзаро муштарклигининг шаклланиши; маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматини ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қила олиш қобилиятини шаклланганлиги, халқнинг жамият қадриятлари ҳимоя қила олиш салоҳиятининг мавжудлиги, виждон эркинлигининг амал қилиши, жамиятда аҳлоқий меъёрларга амал қилиш урф-одатларининг шаклланганлиги, бирон-бир мафкуранинг якка ҳокимлик …
5 / 290
анъанларини ҳам уйғунлаштирадиган тушунча бўлиб, у ҳозирги даврдаги талқинларда жамиятнинг муайян шакли (ҳолати ва хусусияти)ни, унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий табиатини, ривожланиш даражасини ифодалайди. фуқаролик жамиятини шакллантириш масалалари доимо давлатни такомиллаштириш, ҳуқуқ ва қонуннинг ролини юксалтириш муаммолари ҳал этиш билан чамбарчас тарзда ўзаро боғликдир. баъзи олимларнинг фикрича, демократик жамият – бу «энг аввало, фуқаролик жамиятидир. чинакам демократиянинг олий мазмуни — шахслараро, миллатлараро, давлат ва ижтимоий-сиёсий муносабатларни уйғунлантиришдан иборат. бунда инсон ва жамият, жамият ва давлат ҳокимияти тинч-тотув яшайди». фуқароларнинг давлат ҳаётида иштирок этиши жараёни анча кучайиб бормоқда ва сиёсий партиялар, ноҳукумат ташкилотлар фаолиятида, ҳаётнинг барча жабҳалари, шу жумладан инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳам органлар ва мансабдор шахслар фаолиятининг ижтимоий назоратини ҳамкорликда амалга оширишга қаратилган оммавий ахборот воситаларининг фаоллашувида ўз аксини топмоқда. фуқаролик жамияти — бу, ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал этишда фаол қатнашадиган, давлатнинг бедодлиги ва аралашувига йўл қўймайдиган ҳуқуқ ҳукмрон бўлган, фуқаролар ва давлат ҳамкорлик асосида ишлайдиган онгли индивидлар жамиятидир. ўзбекистон республикасининг …

Want to read more?

Download all 290 pages for free via Telegram.

Download full file

About "фуқаролик жамияти ривожланиши ва шаклланиши"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. фуқаролик жамияти 2-курс талабалари учун маъруза материаллари тошкент – 2021 1-мавзу. ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши режа: 1. фуқаролик жамияти – инсоният тараққиётининг юқори босқичи 2. фуқаролик жамияти ғоялари эволюция 3. ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамияти ривожланишининг назарий ва амалиё жиҳатлари таянч сўзлар: фуқаро, фуқаролик жамияти, давлат, давлат ҳокимияти, демократик жамият, демократик давлат, ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, и...

This file contains 290 pages in DOC format (17.4 MB). To download "фуқаролик жамияти ривожланиши ва шаклланиши", click the Telegram button on the left.