касбий таълимнинг шаклланиши ва ривожланиши

DOC 168,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1584182256.doc касбий таълимнинг шаклланиши ва ривожланиши режа: 1.таълим методлари ва усуллари ҳақида маълумот. 2. таълим методлари ва воситаларининг тавсифи. 3. таълим методларини фаоллаштириш йўллари. мустақил иш ва уларнинг турлари. таълим методлари ва усуллари ҳақида тушунча. таълим жараёнининг муваффақияти унинг шаклигагина эмас, балки қўлланилаётган методлар самарадорлигига боғлиқ бўлиб, у таълим назариясида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. ―метод юнонча ―metdos деган сўзни англатиб, у ―йўл, тадқиқ қилиш каби маъноларни англатади. таълим методи таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг аниқ мақсадга эришишига қаратилган биргаликдаги фаолиятдир. таълим методлари ўқитишнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш усулларини ҳамда ўқув материалини назарий ва амалий йўналтириш йўлларини англатади. ўқитиш методлари таълим жараёнида таълим берувчи ва таълим олувчи фаолиятининг қандай бўлиши, ўқитиш жараёнини қандай ташкил этиш ва олиб бориш кераклигини ҳамда шу жараёнда таълим олувчилар қандай иш ҳаракатларини бажаришлари кераклигини белгилаб беради. шунингдек, таълим методи ўқитувчи ва таълим олувчиларнинг ўқиш вазифаларини бажаришга қаратилган назарий ва амалий билиш фаолияти йўлидир. таълим жараёни …
2
ининг моҳиятини ва тамойилларини тўғри англаш натижасидир. таълим материали таълим мазмунида ифодаланган илмий фикр мантиғига боғлиқдир. ўқув материалининг мазмуни тобора чуқурлашиб, мураккаблашиб, такомиллашиб ва илмий тус олиб бормоқда, шунинг учун таълим методлари илмий билишнинг мантиғи ва методларига тобора кўпроқ боғлиқ бўлиб бормоқда. замонавий илм – фан ва техника – технологияларнинг ривожланиши билан таълим методларига бўлган муносабат ҳам ўзгариб, такомиллаштиб, замонавийлашиб боради ва улар ҳозирги замон дидактикаси ҳамда хусусий методикалардаги таълим методлари билан уйғун ҳолда шакллантирилиб борилади. шу сабабли ҳам унга турлича ёндашувлар бўлиши ҳам табиийдир. бунда айниқса дидактик ҳарактерга эга бўлганлари муҳим аҳамият касб этади ва улар педагогик назария доирасида амалга оширилмоғи лозим. бу борада таълим методлари назарий жиҳатдан яхши асосланган бўлиши ва педагогик назариядан келиб чиққан бўлиши керак ҳамда унинг амалий аҳамиятига албатта эътибор қаратилади, чунки таълим методлари амалда қўлланилмаса у фойдасиз бир нарсага айланади. маълумки, таълимнинг амалий йўналганлиги таълим методларининг энг муҳим талабларидан биридир ва у доимо замон …
3
родавий сифатларини шакллантиришга олиб келиш керак. шу талаб нуқтаи назаридан қараганда, таълим методи тарбияловчи ҳарактерда бўлиши, яъни билимларни ўзлаштиришгагина эмас, балки таълимнинг тарбияловчилик имкониятларини ишга солишга ҳам ёрдам бериши керак. 2). таълим методи илмий далиллар билан равшан ва аниқ асосланган бўлиши лозим. ана шунда таълим берувчиси, бу метод билан ишлашда қандай вазифаларни қўйиб, ҳал қилиш мумкинлигини ва қандай вазифаларни амалга ошириб бўлмаслигини кўра олади. методнинг илмийлиги таълим олувчиларнинг равшан ва аниқ фикр юритишини ҳамда материалларни ўзлаштириш жараёнидаги далил – исбот ва муҳокамаларнинг мақсади, воситалари, усулларини, шунингдек, асосий ва иккинчи даражали натижаларни ҳам билдиради. 3). таълим методларининг тизимлилиги уларнинг самарадорлик даражасини белгилайди. ўқув материалини ўрганишнинг ҳар қандай алоҳида олинган усули, гарчи, шу дарсда қўлланиш учун жуда қулай бўлса ҳам, ўқитишнинг бошқа методлари билан бирга қўлланилмаганда таълим олувчилар ақлининг ўқишига сезиларли таъсир кўрсатмаслиги мумкин. 4). таълим методлари олдига муқаррар суръатда қўйиладиган яна бир талаб – уларнинг тушунарли бўлишидир. ўқитиш йўли таълим олувчига …
4
ва пухта бўлишидир. таълим методлари яхши натижа берадиган бўлиши лозим. таълим берувчининг тушунтириш ва таълим олувчиларнинг ўзлаштириш усули режалаштирилган ёки мўлжалланган натижани бериши керак. таълим методлари ва воситаларининг тавсифи. методлар бир қанча асосий гуруҳлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз навбатида кичик гуруҳлар ва уларга кирувчи алоҳида методларга бўлинади. ўқув – билув фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш жараёнининг ўзи эса ахборот узатиш, қабул қилиш, англаш ва ўқув ахборотларини эсда сақлашни ҳамда олинадиган билим ва кўникмаларни амалиётда қўллай олишни назарда тутишни ҳисобга олсак, биринчи гуруҳ методларига сўз орқали ахборотни узатиш ва эшитиш орқали қабул қилиш методлари оғзаки методлар; ҳикоя, маъруза, суҳбат ва бошқалар; иккинчи гуруҳ методларига ўқув ахборотларини кўргазмали узатиш ва кўриш орқали қабул қилиш методлари – кўргазмали методлар: тасвирий, намойиш қилиш ва бошқалар; учунчи гуруҳ методларига ўқув ахборотини амалий меҳнат ҳаракатлари орқали бериш (амалий методлар, машқлар, лабаратория тажрибалари, меҳнат ҳаракатлари ва бошқалар) киради. демак, амалиётда кенг қўлланилиб келаётган таълим …
5
ан такрорлаш тушинилади. машқ қилдириш методи ўқув предметларининг мазмуни ва тавсифига қараб турлича олиб борилиши мумкин. таълим олувиларнинг ўзлаштирган кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш ва уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришда машқ қилдириш қуйидаги талабларга амал қилиши лозим: 1. топшириқнинг мақсади таълим олувчиларга аниқ ва равшан тушунтирилган бўлиши, мазмуни ва уни ишлаш йўллари эса пухта ўқтирилган бўлиши лозим. 2. таълим олувчилар диққати тақдим этилаётган машққа жалб қилиниши, жамоанинг ва ҳар бир таълим олувчининг интилиш ва қизиқишлари ҳисобга олиниши лозим. 3. топшириқ режалаштирилган (лойиҳаланган) тизим асосида ва уларни бажаришдаги жараёнларнинг изчиллигига асосланган бўлиши лозим. 4. маълум қоида юзасидан ўзлаштирилган кўникма ва малакалар шу қоидага оид бошқа мазмундаги топшириқларни бажаришда ҳам осонлик билан қўлланилиши лозим. 5. топшириқ берилишида таълим олувчиларни фаоллаштирилган ижодий фаолиятга йўналтирилишини ҳам эътиборга олиши лозим. 6. бериладиган топшириқ (машқ ва шу кабилар)ни таълим олувчиларнинг белгиланган вақти ичида албатта бажара олишлигини эътиборга олиш керак ва бунда таълим олувчиларнинг интеллектуал салоҳиятига (умумий ва айрим …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"касбий таълимнинг шаклланиши ва ривожланиши" haqida

1584182256.doc касбий таълимнинг шаклланиши ва ривожланиши режа: 1.таълим методлари ва усуллари ҳақида маълумот. 2. таълим методлари ва воситаларининг тавсифи. 3. таълим методларини фаоллаштириш йўллари. мустақил иш ва уларнинг турлари. таълим методлари ва усуллари ҳақида тушунча. таълим жараёнининг муваффақияти унинг шаклигагина эмас, балки қўлланилаётган методлар самарадорлигига боғлиқ бўлиб, у таълим назариясида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. ―метод юнонча ―metdos деган сўзни англатиб, у ―йўл, тадқиқ қилиш каби маъноларни англатади. таълим методи таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг аниқ мақсадга эришишига қаратилган биргаликдаги фаолиятдир. таълим методлари ўқитишнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш усулларини ҳамда ўқув материалини назарий ва амалий йўналтириш йўлларин...

DOC format, 168,0 KB. "касбий таълимнинг шаклланиши ва ривожланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.