ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривойлантириш масалалари

DOCX 71 sahifa 135,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 71
ўзбекистон республикаси ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш масалалари мундарижа кириш ................................................................................................... 3 i боб. ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришнинг методологик асослари ........................................ 8 1.1 фуқаролик жамияти институти тушунчаси.................................... 8 1.2 фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришда “кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамияти сари” концептуал тамойилининг ўрни ва аҳамияти .....................................................11 ii боб.ўзбекистонда жамият сиёсий соҳасини эркинлаштириш жараёнлари ............................................................................................26 2.1 сиёсий партиялар фаолиятини эркинлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар………………………………………………………………26 2.2 сайлов тизимини демократлаштириш – фуқаролик жамиятини шакллантириш омили ...........................................................................39 iii боб. ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш жараёнлари ..................................................................56 3.1. ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини эркинлаштиришга доир ислоҳотлар...............................................................................................56 3.2. нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ривожланиш жараёнлари............................................65 хулоса.....................................................................................................87 фойдаланилган адабиётлар рўйхати ..................................................90 кириш мавзунинг долзарблиги. 1991 йил 31 августда ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинди ва жаҳон ҳамжамиятида ёш мустақил давлат вужудга келди. узоқ мустамлакачилик давридаги яккаҳоким коммунистик диктатура остида яшаган ўзбек халқи эркинликка эришди. мустақилликнин
2 / 71
г илк даврида мамлакатимиз раҳбари мамлакатимизни келажагини белгилашнинг ўнлаб йўллари ва моделларини мавжудлигини тубдан ўрганиб чиқиб, давлатни демократик тамойиллар асосида ривожланиш йўлини танлади. янги миллий давлатчиликни барпо этиш арафасидаёқ президент и.а. каримов миллий мустақилликни ривожлантириш, мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидан ўзига муносиб ўринни эгаллашига эришиши, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолатларини мамлакатда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда деб билди. ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш жараёнларида миллий анъаналар ва қадриятларга муҳим эътибор бериш, уларни демократик тамойиллар билан уйғунлаштириш натижасида барча соҳадаги ислоҳотларнинг миллий манфаатлар асосида рўй беришини таъминлади: «ҳозирги вақтда, ўзбекистоннинг шиддат билан ўсиб, тобора ривожланиб бораётган мамлакатга, инсон, унинг ҳуқуқлари, манфаат ва эркинликларини ҳақиқий қадрият деб биладиган демократик, ижтимоий-сиёсий ва фуқаролик институтларига эга бўлган мустақил ва суверен давлатга айланишини таъминлаб берган яна кўплаб ҳал қилувчи омилларни мисол қилиб келтириш мумкин»[footnoteref:1]. [1: каримов и.а. инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир т.: ўзбекистон, …
3 / 71
йилига асос солинди. мамлакатдаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналиши сифатида “...давлатнинг ролини изчил равишда камайтириб бориш ва айни пайтда, фуқароларнииг ўзини-ўзи бошқариш органлари — маҳалланинг фаолият кўлами ҳамда ваколатларини кенгайтириш, аҳоли турли қатлам ва гуруҳларининг туб манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган сиёсий ва ижтимоий институтлар, нодавлат, ноҳукумат тузилмалар ролини кучайтириш”[footnoteref:2] йўли танланди. [2: қаранг: каримов и.а. ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш - бизнинг олий мақсадимиз // ўзбекистон республикаси конституциясининг 16 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. 2008 йил 5 декабрь. - т.: ўзбекистон, 2008. –б.6.] зеро, президент и.а. каримов қуйидаги фикрни билдирганлиги диққатга сазовордир: “бизнинг асосий узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича қолади - бу демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнлари ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай, изчил ва қатъият билан боришдир”[footnoteref:3]. [3: каримов и.а. бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир// олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатининг …
4 / 71
келиб чиқиши, амал қилиши ва истиқболларини ўрганишнинг долзарблигини белгилаб беради. мавзунинг ўрганилганлик даражаси. бугунги кунга қадар мазкур мавзуни бир қанча сиёсатшунослар, файласуфлар, социологлар, тарихчилар ўрганган. улардан қуйидагиларни таъкидлаб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлади. м.қирғизбоев[footnoteref:4], ш. жалилов[footnoteref:5], а.ғофуров[footnoteref:6], б.юнусов[footnoteref:7], қ.усмонов[footnoteref:8], м.мадумарова[footnoteref:9] ва бошқалар ўрганганлар. масалан: м. қирғизбоев “фуқаролик жамияти генезиси, шаклланиши ва ривожланиши” номли китобида фуқаролик жамияти институтлари тўғрисида тўхталиб, уларни келиб чиқиш тарихи, ривожланиши ҳамда амалий фаолиятларини илмий таҳлиллар асосида ёритиб берган. ш.жалилов эса ўзининг “кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамияти сари” китобида фуқаролик жамияти институтларининг мақсад ва вазифалари тўғрисида тўхталиб ўтиб, таклиф ва тавсияларини берган. [4: қирғизбоев м. фуқаролик жамияти генезиси, шаклланиши ва ривожланиши.- т.: ўзбекистон, 2010.] [5: жалилов ш. кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари.-. т.: ўзбекистон, 2001 ] [6: ғофуров а. инсон ҳуқуқлари. -т.: ўзбекистон, 2012. ] [7: юнусов б. етакчи + ҳуқуқ + иш услуби + маъсулият. –андижон: 2013] [8: усмонов қ. ўзбекистон тарихи (миллий истиқлол даври) -т. …
5 / 71
ва ривожланиши”, ш.жалиловнинг “кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари”, а.ғофуровнинг “инсон ҳуқуқлари” каби асарлари асосий методология вазифасини бажаради. диссертациянинг мақсади: ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши масалаларини илмий- назарий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда уларни ривожлантириш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. диссертациянинг объекти: фуқаролик жамияти иниститути тушунчаси, “кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг ўрни ва аҳамияти, сиёсий партиялар, сайлов тизими, ўзини –ўзи бошқариш органлари, нодавлат –нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборат воситалари ташкил қилади. диссертациянинг предмети: фуқаролик жамияти институтларининг жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда уларни шаклланиши ва ривожланиш масалалари ташкил қилади. диссертациянинг аҳамияти: диссертацияда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиш истиқболлари илмий асосларда ёритилган бўлиб, диссертациянинг ҳар бир боби ва параграфларини ёритишда мамлакатимизнинг нуфузли олимлари томонидан ёзилган асарлардан унумли фойдаланилган. диссертациянинг натижалари, унда тўпланган маълумотлар, кўргазмали қуроллар ва воситалар, таклифлар, тавсиялардан фуқаролик жамияти институтларининг фаоллари, олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 71 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривойлантириш масалалари" haqida

ўзбекистон республикаси ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш масалалари мундарижа кириш ................................................................................................... 3 i боб. ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришнинг методологик асослари ........................................ 8 1.1 фуқаролик жамияти институти тушунчаси.................................... 8 1.2 фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришда “кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамияти сари” концептуал тамойилининг ўрни ва аҳамияти .....................................................11 ii боб.ўзбекистонда жамият сиёсий соҳасини эркинлаштириш жараёнлари ............................................................................................2...

Bu fayl DOCX formatida 71 sahifadan iborat (135,8 KB). "ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривойлантириш масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўзбекистонда фуқаролик жамияти … DOCX 71 sahifa Bepul yuklash Telegram