фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлокий асослари хамда шахс ахлокий тарбияси

DOC 132,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1411279738_59083.doc фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари ҳамда шахс ахлоқий тарбияси режа: 1. оиланинг илк ахлоқий маскан сифатидаги ўрни 2. фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий моҳияти 3. ахлоқий маданият ва касбий одоб муаммоси оилани фуқаролик жамиятининг, давлатнинг энг муҳим ҳужайраси дейишади. чунки ҳар бир жамият аъзоси, бўлажак фуқаронинг тарбияси оиладан бошланади. оила уч жиҳатни: ўзининг бевосита кўриниши бўлмиш никоҳни; оилавий мулк ва анжомлар ҳамда улар ҳақидаги ғамхўр-ликни; болалар тарбиясини ўз ичига олади. никоҳ ва муҳаббат. аввало, никоҳ ҳақида тўхталиб ўтайлик. қонунга биноан никоҳ тузиш шартларидан энг муҳимлари - никоҳга кирувчиларнинг ўзаро розилиги ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари. бизда йигитлар учун - 18, қизлар учун - 17 никоҳ ёшлари қилиб белгиланган. бу - масаланинг ҳуқуқий томони. унинг иккинчи - ахлоқий томони ҳам борки, у муҳаббат билан боғлиқ. никоҳ тузишдан аввал икки ёш орасида гоҳ очиқ севги - мунтазам учрашувлар, аҳду паймонлар қилиш ёки орқаворотдан бир-бирини ёқтириш ҳоллари бўлиши мумкин. ҳар иккала …
2
дулла қодирий «ўтган кунлар» романида тасвирлаган отабек билан кумуш ўртасидаги севгини бунинг мумтоз намунаси деса бўлади. очиғини айтиш керакки, муҳаббатнинг ҳам ўз даражаси бор: лайли билан мажнуннинг муҳаббати ҳамма севишганларга ҳам насиб этавермайди. бундай романтик-сурурий севги реал ҳаётда камдан-кам учрайди. бунинг устига, оилавий муҳаббат маълум маънода салобатли, кўпроқ яширин тарзда намоён бўлади. оиланинг асоси бўлмиш никоҳ - эзгу мақсадга йўналтирилган, зиммасига зурриёт қолдиришдек юксак масъулият юкланган севги, севишнинг ижтимоийлашган кўриниши. бироқ севги-муҳаббат фақат эркинликда намоён бўлади. шу жиҳатни назарда тутадиган бўлсак, никоҳни, маълум маънода, анъаналар, урф-одатлар ва эътиқодларга мослаштирилган севгининг яшаш шарти дейиш мумкин. бошқача қилиб айтганда, никоҳ заруриятга айланган эркинликдир. шу боис никоҳга кираётган ҳар бир кимса бундан буён ўз эркининг бош-қа бир эрк билан келишиб яшашини, ихтиёрий тарзда чекланиб, нисбийлашган ҳолда мавжуд бўлишини англаб етмоғи лозим. бундан ташқари никоҳ ўз моҳиятига кўра ахлоқий ҳодиса. унда эҳтирослар ахлоққа бўйсундирилади. оддий бирга яшашда эса табиий эҳтиёжни қондириш биринчи ўринда туради, …
3
да, уларда маълум маънода ҳаётий асос бор. агар муҳаббат ҳар икки томондан эъзозлаб, авайлаб-асралмаса, ундаги жаннатий бўйни йўқотиб қўйиш ҳеч гап эмас. энг муҳими шуки, никоҳдаги ҳуқуқий ҳолатнинг асосида муҳаббат ётмоғи лозим, ўшанда бундай ҳоллар рўй бермаслиги шубҳасиз. айни пайтда дунёдаги ҳамма нарса-ҳодисалар каби муҳаббат ҳам парваришга муҳтож эканини унутмаслик керак. оилавий мулк, фарзанд тарбияси ва оиланинг бузилиши. оиланинг яна бир жиҳати - унинг ўз мулкига эгалиги. агар никоҳ оиланинг ботиний кўриниши бўлса, оилавий мулкни унинг ташқи кўриниши дейиш мумкин. оиланинг мавжуд бўлиши учун ишлаб топиладиган маблағ ҳам зарур. оила учун топиладиган ана шу маблағ, шубҳасиз ахлоқий табиатга эга: оила бошлиғи оила аъзоларини ҳалол едириб-ичириши, кийдириши лозим. оилани одатда эркак киши бошқаради. у нафақат «топиб келади», балки оилавий мулк-ка хўжайинчилик қилиш, уни тақсимлаш ҳуқуқига ҳам эга. юқорида айтганимиздек, никоҳ эзгу мақсадга йўналтирилган, зиммасига зурриёт қолдиришдек юксак масъулият юкланган, ахлоқ билан чегараланган қўшилув, бирлашув; бу бирлашувдан мақсад - ҳаётда ўзларидан яхшироқ, …
4
дилар, тарбия оладилар. оилада болалар интизомли бўлиб ўсмоқлари, ота-онага бўйсунишлари лозим. лекин бу интизом эркин ўсиб келаётган гўдакни қулликка ўргатиш эмас, балки болаларга хос эрка-тантиқлик, ўзбошимчалик сингари салбий хусусиятларни йўқотишга хизмат қилиши керак. ота-онага бўйсунишдан бош тортишга йўл қўйиш боланинг келажакда қўпол, бадхулқ, нокамтарин бўлиб етишувига олиб келади. шу боис оила илк ахлоқий тарбия ўчоғи сифатида катта аҳамиятга эга. оила бузилиши ҳам мумкин. бунинг турли сабаблари бор. бири - оиланинг ахлоқийлик нуқтаи назаридан бузилиши. бунда болалар балоғатга етгач, эркин шахс сифатида янги оилага асос бўлишлари - ўғил болаларнинг уйлантирилиши, қизларнинг эрга берилиши назарда тутилади. уйлантирилган ўғилларга ҳам, эрга берилган қизларга ҳам янги оила қуриш ва уни моддий жиҳатдан дастлабки пайтларда муҳтожликдан сақлаб туриш учун етарли бўлган уй-рўзғор ашёлари ажратилади. шунингдек, оиланинг табиий бузилиши ҳам мавжуд. унда ота-онанинг ёки отанинг вафоти туфайли оила мулкининг мерос тарзида бир ёки бир неча фарзандга ўтиши муносабати билан оила бузилиши мумкин. бундан ташқари, никоҳ бекор …
5
лик жамиятининг яшаши учун унинг олдида мустақил нимадир - расмий, тизимли бошқарув бўлиши керак. фуқаролик жамияти замонавий дунёмизда вужудга келади, зеро, ҳозирги пайтдагина фуқаролар ҳуқуқи ҳақиқатан ҳам инобатга олинади. фуқаролик жамиятида ҳар бир одам ўзи учун мақсад. бироқ, у бошқалар билан муносабатга киришмасдан туриб, ўз мақсадига тўла эриша олмайди: бошқалар унинг мақсадга етишиши йўлидаги воситадир. натижада ҳар бир алоҳида мақсад бошқалар билан ўзаро муносабатлар воситасида, уларнинг фаровонликка интилишини қаноатлантиргани ҳолда, ўзи ҳам қаноатланади. бошқачароқ қилиб айтганда, фуқаролик жамиятида яхши, бадавлат, бахтли, ҳуқуқий яшаш учун бўлган ҳар бир фуқаронинг интилиши пировард натижада бутун жамиятнинг ўшандай яшашига олиб келади. фуқаролик жамияти, шундай қилиб, бир кишининг эҳтиёжини унинг меҳнати воситасида қондириши баробарида, шу меҳнат воситасида барча қолганларнинг ҳам эҳтиёжини қондиради. у ўз аъзоларининг шахсий эркинликлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилади, одил суд воситасида улар мулкига дахл қилинишига йўл қўймайди. фуқаролик жамияти турли табақалардан ташкил топади. улар орасида табақавий ёки синфий зиддият сингари ҳодисалар рўй …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлокий асослари хамда шахс ахлокий тарбияси" haqida

1411279738_59083.doc фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари ҳамда шахс ахлоқий тарбияси режа: 1. оиланинг илк ахлоқий маскан сифатидаги ўрни 2. фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий моҳияти 3. ахлоқий маданият ва касбий одоб муаммоси оилани фуқаролик жамиятининг, давлатнинг энг муҳим ҳужайраси дейишади. чунки ҳар бир жамият аъзоси, бўлажак фуқаронинг тарбияси оиладан бошланади. оила уч жиҳатни: ўзининг бевосита кўриниши бўлмиш никоҳни; оилавий мулк ва анжомлар ҳамда улар ҳақидаги ғамхўр-ликни; болалар тарбиясини ўз ичига олади. никоҳ ва муҳаббат. аввало, никоҳ ҳақида тўхталиб ўтайлик. қонунга биноан никоҳ тузиш шартларидан энг муҳимлари - никоҳга кирувчиларнинг ўзаро розилиги ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари. бизда йигитлар учун - 18, қизлар учун - 17 никоҳ ёшлари қилиб бел...

DOC format, 132,0 KB. "фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлокий асослари хамда шахс ахлокий тарбияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.