ахлоқий маданият ва қадриятлар

PDF 8 pages 314.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
17-мавзу: ахлоқий маданият ва қадриятлар (2соат) режа: 1. ахлоқий маданият ва муомала маданияти. 2. ахлоқий қадриятлар. 3. юксак ахлоқни тарбиялашда технологиянинг ижобий ва салбий таъсири. 1. ахлоқий маданият ва муомала маданияти. ахлоқий маданият тушунчаси ва унинг турлари. ахлоқий маданият ва касбий одоб масаласи, у ахлоқшуносликнинг асосий қисмларидан бири бўлиб ҳисобланади. давлат ва фуқаролик жамияти учун хос бўлган жамият ва шахс уйғунлигига муайян даражадаги фуқароларнинг ахлоқий маданияти орқали эришилади. ахлоқий маданият шахснинг жамият томонидан қабўл қилинган, инсонда завқ уйғотувчи тажрибаларнинг ўз ҳаёти фаолиятида амал қилиши , қўллаши, ҳаёт тарзига сингиб бориши, ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориши сингари жиҳатларни ўз ичига қамраб олади. шунга кўра ахлоқий маданият умумий маданият тизимининг таркибий қисми бўлиб , шахснинг жамият ахлоқий тажриба, нормаларини эътиқод даражасида ўзлаштириши, хатти-ҳаракатлари, ҳаётий фаолиятида намоён этиш малака кўникмаларидир. мазкур маданият шахс ва жамият ўртасидаги муносабатлари, уларнинг мақсад, манфаатларини уйғунлаштиришнинг омили бўлиб ҳисобланади. чунки ижтимоий муносабатлар тараққиёти даражаси энг аввало ахлоқий норма, тамойилларнинг …
2 / 8
ана шу жиҳатлари ўз ифодасини топган. масалан: “ширин сўз- жон озиғи, ёмон сўз-бош қозиғи”, “яхши топиб гапиради, ёмон-қопиб”, “тиғ яраси битади, сўз яраси битмайди”, “дўст ачитиб гапиради, душман-кулдириб” ва бошқ. бундай ҳикматларнинг ҳар бирида мужассамлашган фикрлар минг йиллар давомида кишиларнинг ҳаётий тажрибасида юзага келган ҳақиқатлардирки, бунга кўпинча тарбия амалиётида эътибор берилмайди. ваҳоланки, кишининг ахлоқий- маънавий хислатлари энг аввало муомала маданияти одобида намоён бўлади. бу ўринда биргина мисол келтириш билан чекланишимиз мумкин. дейлик, бир киши берган ваъда бўйича ўз таниши билан келишилган учрашувга атайлаб бормади. бир қарашда оддий бир ҳол бўлиб кўринган ваъдага вафо қилмаслик аслида ростгўйлик ахлоқий меъёрининг бузилишидирки, бунда киши ўзига нисбатан ишончини йўқотади. этикет–бу кишиларнинг ўзаро муносабатига тегишли умумий тарзда қабўл қилинган ва риоя қилиниши талаб этиладиган ахлоқий қоидалардир. шунга кўра у муомала одобининг расмийлашган шаклидирки, у ҳар бир халқнинг урф-одати, хулқ-атвори билан бевосита боғлиқ одоб қоидалари ҳисобланади. масалан, бизнинг халқимиздаги меҳмондорчилик, дастурхон устида ўтириш – овқатланишнинг одоб …
3 / 8
и асосий субект саналади. дарҳақиқат, одоб кўникмалари болада ёшликдан бевосита ота- онанинг намунавий хатти-ҳаракатлари таъсирида шаклланади. “қуш уясида кўрганини қилади”деган халқ ҳикматида ана шу оддий ҳақиқат мужассамлашгандир. этикет муомала одоби сифатида фақат муайян миллат, халқ муносабатида эмас, балки халқаро ижтимоий-сиёсий миқёсида, хусусан, дипломатия соҳасида қабўл қилинган қонун-қоидалар тарзида ҳам амал қилади. бундай қонун-қоидалар расмий харатерга эга бўлиб, уларга элчилардан тортиб, давлат бошлиқларигача бирдай риоя қилишлари талаб этилади. ва уларни бузиш қатъиян тақиқланади, бунга йўл қўйилган ҳолда эса катта жарима ҳам тўланади.(собиқ шўролар мамлакатининг бошлиғи н, с, хрушчев 1962 йилда бмт ассамблеясида маъруза қилиш этикетини бузганлиги учун катта миқдордаги жарима белгиланган эди). касб одоби ахлоқий маданиятнинг моддий ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнида амал қилиш шаклидир. бошқача қилиб айтганда, касб одоби муайян ишлаб чиқариш соҳасида шуғулланувчи шахс–касб эгасининг ўз ижтимоий бурчини ахлоқий норма, меъёрлар мезонидан туриб ўташ маданиятидир. касб одоби бир-бири билан узвий боғлиқ икки жиҳатни ўз ичига олади: хуқуқий ва ахлоқий. …
4 / 8
амойили барча касб эгаларига ҳам бирдек таллуқлидир. шуни алоҳида таъкидлаш керакки, касб одоби турли тоифадаги кишилар ўртасидаги ўзаро алоқа муомала одоби бўлиб қолмасдан, айни пайтда унда шахс ва жамият ўртасидаги ижтимоий муносабатлар ифодаланади. чунки ҳар бир ижтимоий гуруҳ касбий вазифа-бурчларини бажаришига кўра иерархияли, мавқега эга бўлиб, бунда уларнинг бири иккинчисига нисбатан имтиёзли ҳуқуқга эга бўлади. чунончи, ўқитувчи уқувчига нисбатан, мактаб директори ўқитувчига нисбатан ва ҳ. шу жиҳатдан олиб қараганда, касб одоби маданияти жамият ва шахс муносабатларини уйғунлаштиришда муҳим мавқени эгаллайди, бу айниқса бугунги кунда мамлакатимизда фуқаролик жамияти асосларини барпо этишда муҳим аҳамият касб этади. зотан бундай жамият ўз моҳиятига кўра ўз-ўзини бошқа тамойилига асосланган тизим бўлиб, бунда фуқароларнинг ахлоқий маданияти устивор мавқени эгаллайди. 2. ахлоқий қадриятлар. умумий тарбия тизимининг, фалсафий тил билан айтганда, субстансиявий асосини ташкил этади. чунки барча тарбия йўналишлари(эстетик, сиёсий-мафкуравий, ҳуқуқий, жисмоний ва ҳ.)нинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда ахлоқий тарбия асосий восита – омил бўлиб хизмат қилади. …
5 / 8
бўлган ва улар ўзларининг бу ҳақда ноёб фикрларини мерос қилиб қолдирганлар. бу ерда ҳар бир аллома фикрига тўхталиш имконияти эга бўлмасак-да, айримларининг фикрини келтириб ўтамиз. юнон файласуфи афлотун(эр. авв.4 аср)нинг фикрича, тарбия фақат азалдан инсонга берилган фазилатларни шакллантиради, юзага чиқаради, холос. борди-ю тарбия нотўғри берилса, у ҳолда инсондаги азалий фазилатлар ўзгариши ёки ўчиши мумкин. ахлоқий тарбия инсонни комилликка элтувчи йўлларнинг энг асосийси ҳисобланади. юнон файласуфи арасту(эр.авв. 4 асрда) “маънавий баркамол инсон ақл билан фазилат бирлигига амал қиладиган кишидир. фазилат (ахлоқий-тарбия маҳсули) инсоннинг қўлга киритган сифатидир.”-деб таъкидланган эди. шунга кўра ахлоқий тарбия шахсни маънавий-руҳий камол топишнинг асосий йўналиши ҳисобланади. шахсни ахлоқий тарбиялаш мураккаб узлуксиз жараён бўлиб у жамият учун энг долзарб масала ҳисобланади. ўз вақтида буни таниқли мапърифатпарвар абдулла авлоний бир жумла билан ифодалаб берган эди: “тарбия (ахлоқий тарбия- изоҳ бизники) биз учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот- ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир”. алломанинг ушбу фикри ҳозирги кунда ёшларимизни миллий …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ахлоқий маданият ва қадриятлар"

17-мавзу: ахлоқий маданият ва қадриятлар (2соат) режа: 1. ахлоқий маданият ва муомала маданияти. 2. ахлоқий қадриятлар. 3. юксак ахлоқни тарбиялашда технологиянинг ижобий ва салбий таъсири. 1. ахлоқий маданият ва муомала маданияти. ахлоқий маданият тушунчаси ва унинг турлари. ахлоқий маданият ва касбий одоб масаласи, у ахлоқшуносликнинг асосий қисмларидан бири бўлиб ҳисобланади. давлат ва фуқаролик жамияти учун хос бўлган жамият ва шахс уйғунлигига муайян даражадаги фуқароларнинг ахлоқий маданияти орқали эришилади. ахлоқий маданият шахснинг жамият томонидан қабўл қилинган, инсонда завқ уйғотувчи тажрибаларнинг ўз ҳаёти фаолиятида амал қилиши , қўллаши, ҳаёт тарзига сингиб бориши, ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориши сингари жиҳатларни ўз ичига қамраб олади. шунга кўра ахлоқий маданият ...

This file contains 8 pages in PDF format (314.7 KB). To download "ахлоқий маданият ва қадриятлар", click the Telegram button on the left.

Tags: ахлоқий маданият ва қадриятлар PDF 8 pages Free download Telegram