маданиятшунослик ва диний маданият. техноген маданият

DOC 178,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403255053_44027.doc маданиятшунослик ва диний маданият. техноген маданият режа: 1. европа ва шарқ маданиятининг христиан ва ислом дини ақидаларида намоён бўлиши 2. диний маданиятлардаги ютуқлар ва уларнинг жаҳон маданиятидаги ўрни 3. уйғониш даврида янги европа маданиятининг шаклланиши 4. замонавий маданиятда техниканинг аҳамияти. оммавий маданият 1.қадимги шарқ маданиятининг вужудга келиши шарт-шароитлари vi-xvi асрлар даври тарих фанида ўрта асрлар дейилиб, қадимги ва анъанавий маданиятлар ўртасидаги даврни билдиради. бу давр маданиятида мифологик тафаккур ва анъаналарнинг кучли таъсири хамда янги даврнинг техноген маданиятидаги ақлий-мантиқий тафаккур, илмнинг амалий хусусиятлари сезилади. араб халифалиги ва европа мамлакатлари ўрта асрлар маданиятидаги хусусиятни ислом ва христианлик белгилайди. ¤рта асрлар маданиятининг шаклланиш қиёфасини ислом ва христианлик белгилаши билан бирга, уларнинг ўзи хам мифологик тушунчалар асосида шаклланиб, анъанавий маданиятнинг кўплаб жихатларини ўзлаштирди, ўз навбатида ўрта асрлар маданияти негизида кейинги даврлар маданиятининг шаклланиши учун янги маданият куртаклари ва янгича тафаккур тарзи вужудга келди. яна шуни хам инкор қилмаслик керакки, ўрта асрларда ўзининг тафаккур …
2
и. шунингдек, дин ўша даврдаги маданият ва субмаданиятнинг барча сохаларини бирлаштириб ўз ичига қамраб олди. ¤рта асрлар даврида якка худоликка асосланган жахон динлари-христианлик ва ислом европа, осиё ва африканинг кўп жойларида кўплаб кишилар учун дунёқарашнинг устивор шакли бўлиб, инсон ва бутун жамиятнинг тафаккурини, бутун турмуш тарзини белгилади. диний ақидалар асосида ўша даврнинг қиёфаси кишилар онгида шаклланиб маданиятнинг ўзига хос хусусиятини белгилади. коинот ва осмон жисмларини дастлабки ва бошланғич ўрнини худо (оллох) белгилаб, дунё ва инсонни яратувчиси хамда барча мавжудот худонинг (оллох иродасининг) ижодий яратувчанлик натижасидир. инсоният тарихи даврларнинг изчиллик билан такрорланиб туриши каби намоён бўлади, натижада даврларнинг ўрин алмашиши навбатдаги пайғамбарнинг келиши билан содир бўлади. пайғамбар жамиятда бузғунчилик ва гунохларни тузатишда «илохий аралашувчи» нинг тимсоли хисобланган. бу «худонинг элчилари» бўлган пайғамбарлар тарихидир. христианликка кўра «элчиларнинг» сўнггиси «худонинг ўғли» иисус христоснинг ерга тушиши хисобланиб, унинг чормих қилиниши билан ерда худонинг хукмронлиги бошланади. ислом дини бўйича иисус фақат пайғамбарлардан бири халос, охирги …
3
сиёсий, ижтимоий, илмий, бадиий-барча сохаларига ўз таъсирини кўрсатди. христианлик рим империясида эрамизни iv асрларида унинг ғарбий қисми гуллаган пайтга келиб (эр. 476 й.) тўла шаклланган черков тизими ва қаттиқ интизомга асосланган давлат дини тарзда қарор топди. черковнинг таянчи бу пайтда бутун европада кенг тарқалган ва христианликни ўз дини сифатида қабуллаган «ёввойи» халқлар (жумладан: готлар, галлар, ирландлар ва б.) ташкил этди. европа бўйлаб тарқалган герман, славян, турк қабилалари антик цивилизациясини хароб этиб янги хаёт тарзини қабул қилдилар. ¤рта аср европаси- бу аграр цивилизация гуллаб яшнаган, натурал хўжалик хукмронлик қилаётган тарихий давр. дехқонлар унча катта бўлмаган, бир-биридан ажралган жамоалар шаклида яшар, уларни истак ва манфаатларини йилдан-йил такрорланадиган қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ тарзи белгиларди. бундай хаёт тарзида одамнинг тафаккур доираси тор-манфаати доирасидан ташқари хар қандай мулоқотларга эхтиёжи йўқ хисоб бўлади. бунда европа таркиб топган давлатчиликка хам хеч қандай замин йўқ эди. сўнгроқ христиан черкови жамиятни барча томонларини сиёсий ташкилот шаклига келтиришнинг намуна асосини …
4
уртки бўлди. мухаммаднинг пайғамбарлик фаолияти ягона маънавий-мафкуравий ва социал бирликка интилиш йўлида қонуний жараён бўлди. исломий эътиқод 5 асосий талабга таянади. ягона оллохни тан олиш ва мухаммадни унинг пайғамбари деб билиш, намоз ўқиш, рўза тутиш, бева-бечоралар йўлида закот бериш, хаж зиёрати. исломнинг ушбу 5 ахкомидан 4 таси ахлоқий-удум табиатига эга. хусусан, пайғамбар шахси у хақидаги маълумотлар нуфузи ислом динига бетакрор ўзига хослик, маънавий-рухий қудрат бахшида этди ва уни жахон тарихидаги мухим воқеа, ўзида илохий ва дунёвий хокимиятни мужассамлаштирган мусулмон давлатчилигининг қарор топиш томирини белгилади. дин хаётни муқаддас шаклда тасвирловчи ғояларни яратди: фалсафада- теология, адабиётда-илохий, дидактик жанрлар, европа мусиқасида черков гимнлари-литургия ва месса, тасвирий санъатда христианлик сюжетлари асосий ўрин тутди. асосий фанлар илохиёт ва схоластика (ўрта аср фалсафасида юнонча шундай аталган ва бу атама фикр сўқиш, догматизм, мазмунсиз, формал билимни англатган). илохиёт олам ва инсон хақидаги ўз «илмий» манзарасини яратди. коинот хусусидаги илмда ер оламнинг, иерусалим дунёнинг маркази деган қараш хукмронлик …
5
омма учун худо билан рухий-хиссий боғланиш алоқа шакли саналган. тасвирда худони бандаларининг гунох кечмишлари, уларни мағфират этишга қаратилган мотамсаро кўриниши ифодаланган. исломда санъатга нисбатан қатъий бирёқлама, диний ақидалар тимсоли ифодасини кўрамиз. бунда черков тизимини йўқлиги, хар бир одамни оллох-билан танхо мулоқотининг мумкинлиги ахоли манзиллари, махаллаларда қурилишнинг оммавий шакли-масжидларни бино этилиши бўлиб, унинг дастлабки намунаси мухаммад пайғамбар томонидан мадина шахрида солинган масжиддир. юқори маълумотли мусулмонлар орасида европа мамлакатларидаги университетлардан илгарироқ олий таълим мактаб-мадрасалари кенг тарқалишини белгилади. мусулмон адабиётида устиворлик қилган шеъриятни ривожланишида суфийлик катта роль ўйнайди. суфийлар ўзларининг чуқур хиссий-рухий холатлари, яратувчига бўлган эътиқодини тингловчиларига етказиш, индивидуал таъсир этиш махоратини намойиш этардилар. ислом тадқиқотчилардан бўлган. г. грюнбаумнинг таъкидига кўра, тахлилий, маъжозий бой ифода воситаларига эга бўлган мукаммал ифода шакли, чуқур мазмун уйғунлигини ўзида мужассам этган такбир имкониятларини мусулмон маданияти доираси хатто ундан ташқарида топиш мумкин эмас. шарқнинг барча йирик саноий, жомий, румий, саъдий, ҳофиз, низомий, навоий сингари ижодкорлари суфийликка у ёки …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "маданиятшунослик ва диний маданият. техноген маданият"

1403255053_44027.doc маданиятшунослик ва диний маданият. техноген маданият режа: 1. европа ва шарқ маданиятининг христиан ва ислом дини ақидаларида намоён бўлиши 2. диний маданиятлардаги ютуқлар ва уларнинг жаҳон маданиятидаги ўрни 3. уйғониш даврида янги европа маданиятининг шаклланиши 4. замонавий маданиятда техниканинг аҳамияти. оммавий маданият 1.қадимги шарқ маданиятининг вужудга келиши шарт-шароитлари vi-xvi асрлар даври тарих фанида ўрта асрлар дейилиб, қадимги ва анъанавий маданиятлар ўртасидаги даврни билдиради. бу давр маданиятида мифологик тафаккур ва анъаналарнинг кучли таъсири хамда янги даврнинг техноген маданиятидаги ақлий-мантиқий тафаккур, илмнинг амалий хусусиятлари сезилади. араб халифалиги ва европа мамлакатлари ўрта асрлар маданиятидаги хусусиятни ислом ва христианлик ...

Формат DOC, 178,0 КБ. Чтобы скачать "маданиятшунослик ва диний маданият. техноген маданият", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: маданиятшунослик ва диний мадан… DOC Бесплатная загрузка Telegram