табиат ва техноген цивилизация эстетикаси

DOCX 8 стр. 30,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
17-мавзу. табиат ва техноген цивилизация эстетикаси режа: 1. “табиат” тушунчасининг фалсафий талқини, табиатга эстетик муносабатнинг моҳияти. 2. техноген жамият (цивилизация)нинг асосий хусусиятлари. 3. табиатга нисбатан эстетик муносабатни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари. 1. табиат – инсоният ҳамжамияти ҳаётининг табиий шарт-шароитлари (атроф-муҳит) мажмуидир. инсон ва табиат ўртасида моддалар алмашинуви – ижтимоий ишлаб чиқариш ҳамда инсон ҳаётини тартибга солувчи қонундир. ўзининг ривожланиш суръатларига мувофиқ ҳолда жамият фаолиятининг табиатга таъсири тобора кучайиб бормоқда-ки, бу ҳолат жамият ва табиат ўртасида ўзаро мутаносиб, уйғун ўзаро алоқаларни ўрнатишни тақозо этмоқда. “иккинчи табиат” – инсон ўз ҳаёти учун ўзи яратган моддий шарт-шароитлар тизимидир. табиат – фалсафий категория сифатида атрофимизда объектив мавжуд бўлган (инсоният ҳамжамиятидан ташқари) барча нарса, ҳодиса, жараёнларни акс эттиради. табиат олами – инсон ҳаётининг табиий ва зарурий шартидир. унинг ҳар қандай кўриниши кишида эстетик кечинмалар, ҳис-ҳаяжонлар қўзғатишга, эстетик муносабат объекти сифатида намоён бўлишга қодирдир. айни пайтда, табиатдаги нарса ва ҳодисалар ўз-ўзича чиройли ҳам эмас, хунук ҳам эмас. …
2 / 8
о мулоқот, уни мушоҳада қилиш инсон ҳаётий куч-қувватини мустаҳкамлайди, унга ижобий энергия, ҳайрат, завқу шавқ, мафтунлик ва мамнунлик бахш этади. тарихан табиат гўзаллиги инсонга аста-секинлик билан очила борган. инсон ҳаётининг илк қадим даврларида у табиат ҳодисалари, кучлари қаршисида ўзини жуда ожиз ҳис қилгани боис табиат борлиғи унинг учун ёпиқ бўлган. у инсонга жиловлаб бўлмас, фақат бўйсуниш зарур бўлган буюк қудрат сифатида намоён бўлган. босқичма-босқич инсон ўзининг ўзгартирувчанлик, яратувчанлик қобилиятини амалга ошира боргани сари табиатдаги кўплаб ҳодиса ва предметларнинг асил моҳиятини англаб, улардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиш малакасини шакллантириб келган. секин-асталик билан инсон табиат устидан моддий ва маънавий ҳукмронлик қила бошлаган, ўзининг билиш ва яратувчанлик қобилиятларини унга жорий қилган. шу тариқа инсоннинг табиатга нисбатан ҳам беғубор, эстетик муносабати, ҳам истеъмолчилик (утилитаристик) муносабати шаклланган. буни олимлар одатда фанда “табиатни инсонийлаштириш” деган ибора орқали ифода қиладилар. инсон табиатни ўзгартириш орқали ўзини унинг ажралмас қисми эканини ҳам теран англаб боради. ҳатто табиатдаги ҳозирча моҳияти …
3 / 8
ир. техноген жамият – бу техносфера, яъни урбанизация (шаҳарлашув) шароитларида фан, техника, технология ва ишлаб чиқариш (фан-техника) асосида келиб чиққан, жамият ривожланишининг индустриал ва постиндустриал босқичида бўлган ижтимоий тизимдир. фан-техника ва техносфера социум ва биосфера билан ўзаро таъсирлашган ҳолда, уларни ўзгартиради ва бузилишига сабаб бўлади, бу эса, ўз навбатида, анъанавий жамият ва биосфера табиати сифат ҳолатининг салбий томонга ўзгаришига олиб келади. техноген жамият мислсиз техник ва технологик қулайликлар билан бирга инсоният ҳаётига тўғридан-тўғри хавф солувчи қатор техноген муаммоларнинг пайдо бўлиши билан ҳам характерлидир. бу ҳам бўлса, инсоннинг табиатга нисбатан эстетик ёндашувининг мақсадга мувофиқ тарзда йўлга қўйилмагани оқибатидир. хусусан, ўтган асрдан то ҳозирга қадар бўлган даврда рўй берган техноген ҳалокатлар инсон ва табиат ҳаёти учун жуда катта талофатлар етказгани ҳаммага маълум. техноген ҳалокат – бу техник объектдаги йирик авария бўлиб, унинг оқибатида одамларнинг оммавий ҳалок бўлиши ва/ёки кескин экологик вазиятларнинг юзага келиши содир бўлади. бошқача айтганда, техноген ҳалокат тирик организмларнинг ҳалок …
4 / 8
ришлар, балки инсон ва жамият ҳаётида ҳам ўта мураккаб муаммолар юзага келмоқда. зеро, инсон ва жамият атроф-муҳит, табиатнинг ажралмас қисми бўлиб, унга нисбатан юксак эстетик дид ва маданият асосида ёндашув, бу тўғридан-тўғри инсонни ўз-ўзига нисбатан гуманистик муносабатини англатади. бмт доирасида қайд этилган ва таҳлил қилинган қуйидаги муаммолар ҳозирда инсоният ҳамжамияти ҳаётига хавф солмоқда. атроф муҳитнинг ифлосланиши. кўплаб мамлакатларда табиий ресурслар, сув, ер, ҳаво, ўрмонларнинг ифлосланиши ўта юқори суръатларда кечмоқда. бундай ҳолат сақланиб қолса, табиий ресурслар тамомила йўқ бўлади. қашшоқликка қарши кураш атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш билан чамбарчас боғлиқ масаладир. зеро, айнан шундай ҳудудларда энг қашшоқ кишилар ҳаёт кечирадилар. ҳар йили дунёда: - 3 млн киши сув орқали ўтадиган инфекциялар таъсирида ўлимга маҳкум бўлади; - фақатгина ҳиндистоннинг ўзида 700 000 дан зиёд 5 ёшгача бўлган болалар диареядан ўлади; - 2 млн киши турар жойлар ичида жойлашган плиталардан чиқадиган тутундан ҳалок бўлади. шундай ўлимларнинг ярми хитой ва ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади. - …
5 / 8
айд этилган. бу инсон фаолияти натижасида содир бўлаётгани ҳақида қатъий хулосалар чиқарилган. нефть, кўмир ва газ каби ёқилғиларни ишлатиш, ўрмонларни кесиш атмосферада карбонат ангидрид (со2) ва бошқа зарарли газлар ҳажмининг ортишига олиб келган. “парниковый эффект” ҳолати иссиқликни атмосферага ўтказмай, ушлаб қолинишида намоён бўлади, натижада, ҳарорат кўтарилади. хуллас, иқлим ўзгаришига техноген цивилизация асосий сабаб бўлмоқда. айни пайтда, ҳозирда табиий ресурслар танқислиги алоҳида глобал муаммо сифатида талқин этилади. бу турдаги комплекс муаммолар нефть, газ, фойдали қазилмалар, чучук сув ва озиқ-овқатнинг биологик манбаларининг етишмаслиги, чекланганлиги билан боғлиқдир. “ёввойи табиат умумжаҳон жамғармаси”нинг 2008 йилда эълон қилган “тирик сайёра – 2008” номли ҳисоботида таъкидланишича, табиий ресурслардан фойдаланиш миқёси ва суръатлари шундай сақланиб қоладиган бўлса, 2035 йилга қадар инсоният учун назарий жиҳатдан яна бир қўшимча шундай ер сайёраси зарур бўлиб қолади. табиий ресурслар чекланган, аммо уларга бўлган талаб фақат ортиб боради. ер юзи аҳолиси сони ортиб боргани сари, бундай талаб янада кучайиб боради. одамларнинг кўпайиши озиқ-овқат …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "табиат ва техноген цивилизация эстетикаси"

17-мавзу. табиат ва техноген цивилизация эстетикаси режа: 1. “табиат” тушунчасининг фалсафий талқини, табиатга эстетик муносабатнинг моҳияти. 2. техноген жамият (цивилизация)нинг асосий хусусиятлари. 3. табиатга нисбатан эстетик муносабатни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари. 1. табиат – инсоният ҳамжамияти ҳаётининг табиий шарт-шароитлари (атроф-муҳит) мажмуидир. инсон ва табиат ўртасида моддалар алмашинуви – ижтимоий ишлаб чиқариш ҳамда инсон ҳаётини тартибга солувчи қонундир. ўзининг ривожланиш суръатларига мувофиқ ҳолда жамият фаолиятининг табиатга таъсири тобора кучайиб бормоқда-ки, бу ҳолат жамият ва табиат ўртасида ўзаро мутаносиб, уйғун ўзаро алоқаларни ўрнатишни тақозо этмоқда. “иккинчи табиат” – инсон ўз ҳаёти учун ўзи яратган моддий шарт-шароитлар тизимидир. табиат – фалсафи...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (30,3 КБ). Чтобы скачать "табиат ва техноген цивилизация эстетикаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: табиат ва техноген цивилизация … DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram