фан ва ҳозирги замон глобал муаммолари. ўзбекистонда ресурслардан фойдаланиш технологияси муаммолари

DOC 148.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1481434958_66448.doc фан ва ҳозирги замон глобал муаммолари. ўзбекистонда ресурслардан фойдаланиш технологияси муаммолари режа: 1. умумбашарий муаммолар: тушунчаси ва йўналишлари 2. «жамият табиат» тизимидаги глобал муаммолар 3. «инсон жамият» тизимидаги глобал муаммолар 4. илмий башоратлар ва унга ёндашувлар 5. ўзбекистондаги экологик вазиятнинг асасий йўналишлари. 6. табиий ресурслардан фойдаланиш технологиясининг оқилона йўлларини яратиш муаммолари. 1 масала. одамзод насли хх-асрнинг иккинчи ярмида шундай муаммолар домига тортилди-ки, эндиликда уларнинг исканжасидан қутилиб кетиш ёки кетмаслик бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланди. агар хх-асрнинг биринчи ярми охирларида инсоният қаршисида асосан битта умумбашарий муаммо-ядро халокатини олдини олиш кўндаланг бўлиб турган бўлса, п-жаҳон урушидан кейин ахвол ўзгарди. ахоли табиий юқори даражаси сақланиб қолиши, фан ва техника ютуқларидан тор манфаатлар йўлида фойдаланишига ружу қилиниши ва бир қатор минтақаларда мураккаб экологик вазиятнинг вужудга келиши масалани чигаллаштириб юборди. оқибатда инсониятнинг келажаги тўғрисида турли типдаги башоратлар келиб чиқди. ана шундай шароитда ҳар бир ақл заковатли одам «бундай йўлда қандай муаммолар, қийинчиликлар, синовларга …
2
набираларимизга обод ва баҳтиёр яшашлари учун муносиб қолдиришдир». ҳозирги пайтда инсониятга хавф солиб турган умумбашарий муаммолар деганда бутун дунё, барча давлатлар ва ҳалқларнинг иштирокисиз ечиш мумкин бўлмаган муаммоларга айтилади. бундай муаммоларга қуйидагилар киради; -термоядро уруши хавфини олдини олиш ва қуролланиши бартараф этиш; -жаҳон иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётини ўсиши учун қулай шарт-шароит яратиш; -табиий бойликлардан оқилона ва комплекс ёндашган ҳолда фойдаланиш; -инсониятнинг бахти-саодати йўлида фан-техника ютуқларидан фойдаланиш учун ҳалқаро фаолликни янада фаоллаштириш; (энг хавфли касалликларга каршри кураш, космосни ўзлаштирш; -дунё океани бойликлари ва имкониятларидан унумлироқ фойдаланиш; озон қатламнинг йўқолиши хавфини олдини олиш; ва х.к.); -инсоният ва унинг келажаги тўғрисида ўзаро ҳамкорликда жиддий тадқикотлар олиб бориш; киши организимнинг жуда тез суръатлар блан ўзгараётган сунъий ва табиий мухитга мослашиш жараёнини илмий тахлил қилиш. инсоният олдида ана шундай муаммоларнинг кўндаланг туриб қолишнинг ўзидаёқ кишилик цивилизацияси ўта мураккаб, ўта қалтис бир жараённи бошидан кечираётганлигидан далолат беради. умумбашарий муаммоларнинг баъзи бир турлари мавжудки, уларнинг ҳал қилиниши …
3
ши («демографик портлаш», кишилар саломатлигини сақлаш, киши организмини ниҳоятда тез ўзгариб бораётган ижтимоий муҳитга мослашиши) шунингдек, инсониятнинг келажаги каби муаммоларни киритиш мумкин. учинчидан «инсон - табиат» муносабатларига эса ҳом-ашё ресурсларини тежаш, аҳолини озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш, табиатни мухофаза қилиш каби муаммолар киради. бу гуруҳ муаммолар ижтимоий омиллар таъсирида вужудга келади, уларни ҳал қилишда эса ижтимоий омилларнинг ўрнини ва аҳамиятини тўғри англаган ҳолдагина туб моҳиятини тушуниш мумкин. худди шунингдек, соф ижтимоий глобал муаммоларнинг ечимида табиий омилларнинг бу жараёнга бевосита уланиб кетишини ҳам назардан соқилмаслик керак. ҳам ижтимоий, ҳам табиий омиллар асосида юзага чиқадиган умумбашарий (глобал) муаммолар бир бутунликни ташқил этиб, уларга ҳар тамонлама (комплекс) ёндашиш кераклигини ҳаётнинг ўзи тақазо этмоқда. бу эса ўз навбатида, фалсафа фани зиммасига катта маъсулиятлар юклайди. инсониятнинг келажаги тўғрисида тарихда турли-туман башоратлар мавжуд, улар бир неча ҳилларга бўлинади. масалан, ҳалқимизнинг илк тарихий қадриятларидан бўлган муқаддас «авесто» ёзма ёдгорлиги ҳам умумий бир тарзда инсониятнинг келгуси истиқболини …
4
тўғрисида жиддий илмий башоратлар орасида 1986-йилда а.печчеи томонидан асос солинган «рим клуби» аъзолари бўлган ж.форрестер, д.медоўз, я.тинберган, а.кинг ва бошқалар томонидан тайёрланган ҳисоботларнинг илмий аҳамияти ниҳоятда катта. уларда инсониятнинг келгуси шубха остида қолдираётган умумбашарий муаммолар кўламининг кенгайиб бориши, кишилар томонидан табиатга қилинаётган зугумнинг мудҳиш оқибатлари қандай бўғрисида жиддий мулоҳазалар юритилади. «рим клуби» аъзолари томонидан қилинган башоратлар илмий-фалсафий мазмунга эга бўлиб, ундан асосан тажриба синовидан ўтган билимлар ва мантиқ қонунлари ва категорияларига суянган ҳолда инсониятнинг келажаги тўғрисида мухим илмий хулосалар баён қилинган. демак, инсоният тараққиётининг келгуси истиқболини белгилашда энг муҳим белгилар сирасига умумбашарий муаммолар табиатини чуқур англаш, бу муаммоларнинг ечими умуминсоний муштарак манфаатлари йўлида ҳамжиҳатликда қилинган саъй-ҳаракатлар эканини алохида таъкидлаш лозим. ана шундай муаммолар анчагина. масалан, 1955-йил 31 январда федерико жулио кюри (у шу пайтда жахон илмий ходимлари федерацияси ташқилотининг президенти эди) нобель мукофати совриндори бертран расселга хат орқали мурожат қилиб, ядро қуролининг жуда хавфли тус олаётганини, бу фалокатни олдини олиш …
5
зонган, бутун ер юзи аҳолисига, сиёсий ва давлат арбобларига қаратилган маҳсус чақириқ эълон қилинган. у ҳозирги пайтда тинчлик ва қуролсизланиш учун курашувчи пагуош ҳаракатини бошлаб берган эди. манифестда «биз янгича фикр қилишга одатланишимиз керак. биз ўз-ўзимизни у ёки бу гуруҳ мамлакатларининг ҳарбий ғалабасини таъминлаш учун нималар қилиш зарур деб эмас, балки ядро ҳалокати ва унинг дахшатли оқибатлари қандай бўлиши мумкинлиги тўғрисида инсониятни огоҳлантиришимиз учун нималар қилдинг деб сўрашимиз керак», - деган сўзлар бор эди. «рассель-энтштейн манифести» чоп этилганига ҳам мана 45 йил ўтди. бу вақт мобайнида ядро қуролларини ишлаб чиқиш ва синаб кўриш кўлами бир неча баробар кўпайди. иккинчи жаҳон урушидан кейинги ўтган ярим аср мобайнида қуролланишига 16-18 трл. доллар маблағ сарфланди. ҳозирги кунда ҳарбий соҳалар учун ҳар йилига 1 трл. доллар миқдорида маблағ ажратилмоқда. бир кунда қурол яроққа ажратилган маблағ 3,4-3,5 млрд. долларни ташқил этмоқда. таққослаш учун қуйидаги рақамларга мурожат қиламиз. жоҳон соғлиқни сақлаш ташқилотининг безгакка қарши кураш тадбирлари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фан ва ҳозирги замон глобал муаммолари. ўзбекистонда ресурслардан фойдаланиш технологияси муаммолари"

1481434958_66448.doc фан ва ҳозирги замон глобал муаммолари. ўзбекистонда ресурслардан фойдаланиш технологияси муаммолари режа: 1. умумбашарий муаммолар: тушунчаси ва йўналишлари 2. «жамият табиат» тизимидаги глобал муаммолар 3. «инсон жамият» тизимидаги глобал муаммолар 4. илмий башоратлар ва унга ёндашувлар 5. ўзбекистондаги экологик вазиятнинг асасий йўналишлари. 6. табиий ресурслардан фойдаланиш технологиясининг оқилона йўлларини яратиш муаммолари. 1 масала. одамзод насли хх-асрнинг иккинчи ярмида шундай муаммолар домига тортилди-ки, эндиликда уларнинг исканжасидан қутилиб кетиш ёки кетмаслик бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланди. агар хх-асрнинг биринчи ярми охирларида инсоният қаршисида асосан битта умумбашарий муаммо-ядро халокатини олдини олиш кўндаланг бўлиб турган бўлса,...

DOC format, 148.5 KB. To download "фан ва ҳозирги замон глобал муаммолари. ўзбекистонда ресурслардан фойдаланиш технологияси муаммолари", click the Telegram button on the left.