ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти шаклланиш тарихи ва ҳозирги замон

DOC 154,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1693991192.doc ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти шаклланиш тарихи ва ҳозирги замон режа: 1. фуқаролик жамияти тушунчаси, асосий белгилари. 2. ҳуқуқий давлат ғоясининг шаклланиши. 3. ҳуқуқий давлат белгилари. 4. ҳозирги замон давлатининг ижтимоий ва ҳуқуқий моҳияти. 5. ўзбекистон республикасида фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ҳуқуқий давлат қуриш фуқаролик жамияти тушунчаси ва белгилари маълумки ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш учун фуқаролик жамияти шаклланган бўлиши керак. ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти ўзаро боғлиқ, бир - бирини тақозо этувчи ижтимоий ҳодисалардир. шу муносабат билан, аввало фуқаролик жамиятининг тушунчаси, унинг айрим хусусиятлари ҳақида бироз фикр юритиш мақсадга мувофиқдир. фуқаролик жамияти тушунчаси тарихи қадимги даврга бориб тақалади, дейилса, муболаға бўлмайди. чунки давлат пайдо бўлганидан бери фозил инсонлар адолатли, инсоннинг камолига шароит туғдирадиган, инсоннинг ҳақ-ҳуқуқларига катта эътибор берадиган жамият қуриш ҳақида орзу қилиб келганлар. қадимги юнонистон ва қадимги рим фуқаролик жамияти ҳақидаги илк фикрлар шаклланган заминдир1. xvi -xvii асрларда фуқаролик жамияти ҳақидаги фикрлар, ғоялар ўша даврнинг буюк алломалари, …
2
ининг шаклланиши ва тараққиёти ўз ичига бир неча асрларни олган ва ҳозирги кунда ―мана шу давлатда комил фуқаролик жамияти шаклланган деб айтиш анча мушкул. худди шунингдек, ҳозирги кунда фуқаролик жамиятига аниқ-тиниқ, барча эътироф этадиган умумий таъриф бериш ҳам мушкул, чунки бу ҳодиса, бир жиҳатдан жуда мураккаб, иккинчи жиҳатдан эса, унинг амалиёти, ҳаётда рўёбга чиқиш жараёни давом этаётибди, демакки, бу ижтимоий ҳодисанинг яна янги-янги қирралари намоён бўлаверади. профессор х.одилқориевнинг фуқаролик жамиятига таърифи ҳам эътиборга молик: «фуқаролик жамияти –ҳар бир инсон манфаатини устувор билувчи, ҳуқуқий анъана ва қонунларга ҳурмат муҳити шакллантирилган, умуминсоний қадриятлар эъзозланадиган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари сўзсиз таъминланадиган, давлат ҳокимиятининг самарали жамоатчилик наҳорати механизмлари вужудга келтирилган, инсоний муносабатлар чуқур маънавий-маданий қадриятларга таянадиган эркин демократик ҳуқуқий жамият.» россиялик ҳуқуқшунос профессор в.д. переваловнинг таърифича, «фуқаролик жамияти - бу конкрет инсонга ўз фаолиятини қаратадиган, ҳуқуқий анъана ва қонунларга, умуминсоний идеалларга ҳурмат муҳитини яратадиган, ижод ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлайдиган, фаровонликка эришиш ва инсон …
3
давлатнинг жамият ва хусусий шахс ҳаётига ортиқча аралашуви истисно этиладиган жамиятдир. фуқаролик жамияти шаклланиши учун ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий замин яратилган ҳамда ахборот тизимларининг муайян даражаси шаклланган бўлиши керак. ижтимоий соҳада кишиларнинг турли бирлик ва бирлашмалари ва улар ўртасидаги муносабатлар мажмуи муҳим ўрин тутади. бунда оила жамиятнинг энг кичик бўғини сифатида намоён бўлади. иқтисодий соҳада иқтисодий институтлар ва муносабатлар мажмуи муҳим аҳамият касб этади, бу муносабатларга индивидлар мулкга эгалик қилиш, ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш юзасидан киришадилар. сиёсий тизим ўз ичига давлатни, сиёсий партияларни, ижтимоий-сиёсий ҳаракатларни, ва улар ўртасидаги муносабатларни олади. маънавий-маданий тизим инсонлар ўртасида маънавий ва маданий бойликлар ва уларга доир тузилмалар масаласи юзасидан вужудга келадиган муносабатларни олади. бунда таълим бирламчи ўринни эгаллайди. ахборот тизими эса оммавий ахборот воситалари ва уларга доир одамлар ва ташкилотлар ўртасида вужудга келадиган муносабатларни олади. илмий адабиётлар таҳлили фуқаролик жамиятининг характерли белгиларини ажратиш имконини беради, жумладан: -фуқаролик жамияти бу - - жамиятнинг …
4
томонлама шароит туғдиради. жамиятда кўппартиявийлик, кўп фикрлилик, кўп эътиқодлилик, турлича қарашлар мавжуд бўлиши учун шароит яратилади, оммавий ахборот воситалари ошкораликни таъминлаш орқали жамият ҳаётида мутлоқ юқори ўринни эгаллай бошлашади, ва шу тариқа катта ижтимоий кучга айланади. жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар, турли хил фуқароларнинг уюшмалари, иттифоқлари, ташкилотлари роли юксалиб, улар фаолияти орқали фуқаролар ўзларининг турли хил интилиш ва қобилиятларини намоён этадилар. фуқаролик жамияти шахснинг камол топиши учун барча шароитларни яратадиган жамият, президентимиз таъкидлаганларидек, ―биз учун фуқаролик жамияти - ижтимоий макон. бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади. бу эса ўз навбатида, фуқароларда юксак онг, фуқаролик бурчини чуқур англаш, ижтимоий ва сиёсий фаоллик, ҳуқуқий хулқ бўлишини тақозо ва талаб этади. маълумки, фуқаролик жамиятининг иқтисодий тизимида иқтисодий эркинлик, мулкнинг турли шаклларининг мавжудлиги ва уларнинг давлат томонидан бирдек ҳимояланиши, ривожланган бозор муносабатлари шаклланган бўлиши керак. …
5
атларини муҳофаза этувчи кучли тузилмага айланиши лозим бўлади. айниқса, суднинг фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя этишдаги роли бутунлай юқори бўлиши керак. маълумки, ҳуқуқий давлат фуқаролик жамияти шаклланган заминда барпо этилади, шу боис ҳам ҳуқуқий давлат қуришни мақсад қилиб қўйган ҳар бир халқ, давлат, фуқаролик жамиятини шакллантиришни устувор вазифа деб билади. фуқаролик жамиятини моҳиятини янада чуқурроқ тушуниш учун, унинг давлат билан ўзаро муносабатини аниқлаш жоиз. масалан, ҳар қандай давлат ўзаро бўйсуниш ва давлат интизоми орқали бир-бири билан боғланган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг бир марказдан бошқариладиган поғонавий, вертикал тизимидан иборатдир. давлатдан фарқ қилган холда, фуқаролик жамияти фуқароларнинг ва уларнинг турли уюшмалари, тузилмалари ўртасидаги турли хил алоқадорлик, боғлиқлик муносабатлари тизимини ўз ичига олади, бу муносабатлар ўзаро тенгликка, шахсий ташаббусга асосланган. фуқаролик жамиятида фуқаролар қонунда ман этилган фаолият турларидан бошқа ҳар қандай фаолият билан шуғулланишга ҳақли, яъни улар учун, ―қонунда ман этилмаган ҳар қандай ҳаракатни содир этиш мумкин деган тамойил амал қилади. давлат органлари ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти шаклланиш тарихи ва ҳозирги замон" haqida

1693991192.doc ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти шаклланиш тарихи ва ҳозирги замон режа: 1. фуқаролик жамияти тушунчаси, асосий белгилари. 2. ҳуқуқий давлат ғоясининг шаклланиши. 3. ҳуқуқий давлат белгилари. 4. ҳозирги замон давлатининг ижтимоий ва ҳуқуқий моҳияти. 5. ўзбекистон республикасида фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ҳуқуқий давлат қуриш фуқаролик жамияти тушунчаси ва белгилари маълумки ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш учун фуқаролик жамияти шаклланган бўлиши керак. ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти ўзаро боғлиқ, бир - бирини тақозо этувчи ижтимоий ҳодисалардир. шу муносабат билан, аввало фуқаролик жамиятининг тушунчаси, унинг айрим хусусиятлари ҳақида бироз фикр юритиш мақсадга мувофиқдир. фуқаролик жамияти тушунчаси тарихи қадимги даврга бориб тақалади, дейилса, мубол...

DOC format, 154,5 KB. "ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти шаклланиш тарихи ва ҳозирги замон"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.