mantiq bilish nazariyasining tadqiqot ob'ekti

DOCX 19 sahifa 55,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
3 - мавзу. мантиқ билиш назариясининг тадқиқот объекти. аҳлоқий қадриятлар (этика). эстетика назарияси. глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт режа: 1. тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. 2. мантиқнинг асосий қонунлари. 3. этиканинг предмети, аҳамияти. 4. ахлоқий тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари. 5. этиканинг асосий категориялари. 6. эстетиканинг фалсафий моҳияти. 7. эстетик тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари. 8. эстетиканинг асосий категориялари. 9. глобаллашув ҳодисаси ва глобалистика. 10. ҳозирги даврнинг асосий глобал муаммоларининг таснифи. мантиқ билиш назариясининг тадқиқот объекти мантиқ" арабча сўз бўлиб, маъноси бўйича "логика" сўзига мувофик келади. "логика "атамаси эса, грекча "логос" сўзидан келиб чиққан бўлиб,"фикр", "сўз", "ақл", "қонуният" каби маъноларга эга. унинг кўп маънолиги турли хил нарсаларни ифода қилишида ўз аксини топади. хусусан, мантиқ сўзи, биринчидан, объектив олам қонуниятларини (масалан, "объектив мантиқ ", "нарсалар мантиги" каби ибораларда), иккинчидан, тафаккурнинг мавжуд бўлиш шакллари ва тараккиётини, шу жумладан, фикрлар ўртасидаги алокадорликни характерлайдиган қонун-коидалар йиғиндисини (масалан "субъектив мантиқ" иборасида) ва нихоят учинчидан, тафаккур шакллари …
2 / 19
бўйсундирилган бўлади. билиш жараёнини амалга оширар экан, кишилар уз олдига маълум бир максадларни куядилар. улар ўрганилиши лозим бўлган предметлар доираси, тадкикот йўналиши, шакллар ва методларини белгилаб беради. билиш мураккаб, зиддиятли, турли даражаларда ва щаклларда амалга ошадиган жараёндир. унинг дастлабки боскичини хиссий билиш-инсоннинг сезги органлари ёрдамида билиш ташкил этади. бу боскичда предмет ва ходисаларнинг ташки хусусиятлари ва муносабатлари, яъни уларнинг ташки тамонидан бевосита номоён бўладиган ва шунинг учун инсон бевосита сеза оладиган белгилари хакида маълумотлар олинади. хиссий билиш 3 та шаклда: сезги, идрок ва тасаввур шаклида амалга ошади. сезги предметнинг бирорта ташки хусусиятини (масалан, рангини, шаклини, таъмини) акс эттирувчи яккол образдир.идрок предметнинг яхлит яккол образи бўлиб, у мазкур предмет хакидаги турли хил сезгиларни синтез килиш натижасида хосил бўлади. алохида олинган сезгилардан фаркли уларок, идрок берилган предметни бошка предметлардан (масалан олмани бехидан, нокдан ва шу кабилардан) фарк килиш имконини беради. тасаввур эса аввал идрок этилган предметнинг образани маълум бир сигналлар (берилган предмет …
3 / 19
инг яққол образидан иборат. туртинчидан, хиссий билиш, конкрет индивидлар тамонидан амалга оширилганлиги учун хам, хар бир алохида холда конкрет инсоннинг сезиш кобиляти билан боглик тарзда узига хос хусусиятга эга бўлади. бешинчидан, хиссий билиш билишининг дастлабки ва зарурий боскичи хисобланади. усиз билиш мавжуд була олмайди. чунки инсон ташки олам билан узининг сезги органлари оркали оркали богланган. билишнинг кейинги боскичи, бошка барча шакллари сезгиларимиз берган маълумотларга таянади. бундан келиб чикадиган хулоса шуки, хиссий билиш тафаккур билан узвий боглик. хусусан, назарий билимларнинг чинлиги охир-окибатда эмприк талкин килиш йўли билан, яъни тажрибада бундай билимларнинг объектини кайд этиш оркали асосланади. ўз навбатида, хиссий билиш, умуман олганда, акл томонидан бошкарилиб туради, билиш олдида турган вазифаларни бажаришга юналтирилади, ижодий фантазия элементлари билан бойитилади. масалан, гувохларнинг берган курсатмалари асосида жиноятчининг портрети яратилади, яккол хис килинади ва кидирилади. предмет ва ходисаларнинг мохиятини тушинишга тафаккур ёрдамида эришилади. тафаккур билишнинг юқори -рационал (лотинча ратио- акл) билиш боскичи бўлиб, унда предмет ва …
4 / 19
га булиш, ижтимоий муносабатларга киришиш каби хислатларни ажратиб олиб, "инсон" тушунчасини хосил килиш мумкин. умумий белгиларни аниклаш предметлар ўртасидаги муносабатларни, богланиш усулларини ўрганишни такозо этади. турли хил предметларни фикрлаш жараёнида ухшаш ва мухим белгиларига кура синфларга бирлаштиралади ва шу тарика уларнинг мохиятини тушиниш, уларни характерлайдиган қонуниятларини билиш имконияти тугилади. масалан, юкорида келтирилган "инсон" тушунчасида барча кишилар битта мантиқий синфга бирлаштирилиб, улар ўртасидаги мухим богланишлар(масалан, ижтимоий муносабатлар ) билиб олинади. 2. тафаккур борликни билвосита акс эттиради. унда янги билимлар тажрибага хар сафар бевосита мурожат этмасдан, мавжуд билимларга таянган холда хосил килинади. фикрлаш бунда предмет ва ходисалар ўртасидаги алокадорликка асосланади. масалан, боланинг хулк-атворига қараб, унинг қандай мухитда тарбия олгангили хакида фикр юритиш лозим. тафаккурнинг мазкур хусусияти, айникса, хулосавий фикр хосил килишда аник намоёнбулиди. 3. тафаккур инсоннинг ижодий фаолиятидан иборат. унда билиш жараёни борликда реал аналогига эга булмаган нарсалар - юкори даражада идеаллашган объектларни (масалан, абсалют каттик жисм, идеал газ каби тушунчалар) ни …
5 / 19
ари деганда, предметнинг фикрда ифода килинган белгилари хакидаги ахборотлар тушинилади. тафаккур шаклини табиатини конкрет мисоллар ёрдамида куриб чикамиз. маълумки, айрим предметлар, уларнинг синфи (туплами) кишилар тафаккурида турли хил мазмунга эга бўлган тушунчаларда акс эттирилади. масалан, "давлат" тушунчасида узининг майдонига, ахолисига, бошкарув воситаларига эга бўлган сиёсий ташкилот акс эттирилади. "илмий назария" тушунчасида эса, предметларнинг бирорта сохасига оид бўлган ва улар хакида яхлит тасаввур берадиган, маълум бир метод ёрдамида курилган тушунчалар системаси ифода этилган. мазмун жихатдан турли хил бўлган бу тушунчалар мантиқий шаклига кура бир хилдир:хар иккаласида предмет, уинг мухим белгилари оркали фикр килинган. "ўз майдонига эгалиги", "ахолисининг мавжудлиги", "бошкарув воситаларга эгалиги", "сиёсий ташкилотдан иборатлиги" давлатнинг мухим хусусиятлари хисобланади. худди шунингдек, "предметларнинг бирорта сохасига алокадорлиги", "предмет хакида яхлит тасаввур хосил килишга имконият бериши", "маълум бир метод ёрдамида курилиши", "тушунчалар системаси шаклида бўлиши" илмий назариянинг мухим белгилари хисобланади. агар тушунча акс эттираётган предметни а билан, унда фикр килинаётган мухим белгиларни, яъни фикрлаш элементларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mantiq bilish nazariyasining tadqiqot ob'ekti" haqida

3 - мавзу. мантиқ билиш назариясининг тадқиқот объекти. аҳлоқий қадриятлар (этика). эстетика назарияси. глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт режа: 1. тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. 2. мантиқнинг асосий қонунлари. 3. этиканинг предмети, аҳамияти. 4. ахлоқий тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари. 5. этиканинг асосий категориялари. 6. эстетиканинг фалсафий моҳияти. 7. эстетик тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари. 8. эстетиканинг асосий категориялари. 9. глобаллашув ҳодисаси ва глобалистика. 10. ҳозирги даврнинг асосий глобал муаммоларининг таснифи. мантиқ билиш назариясининг тадқиқот объекти мантиқ" арабча сўз бўлиб, маъноси бўйича "логика" сўзига мувофик келади. "логика "атамаси эса, грекча "логос" сўзидан келиб чиққан бўлиб,"фикр", "сўз", "ақл", "қонуният" каб...

Bu fayl DOCX formatida 19 sahifadan iborat (55,1 KB). "mantiq bilish nazariyasining tadqiqot ob'ekti"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mantiq bilish nazariyasining ta… DOCX 19 sahifa Bepul yuklash Telegram