шеърий санъатлар ҳақида айрим мулоҳазалар

DOC 68,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662757405.doc шеърий санъатлар ҳақида айрим мулоҳазалар шеърий санъатлар ҳақида айрим мулоҳазалар режа: 1. she`riy san`atlar haqida tushuncha 2. a. hojiahmedovning “she`riy san`atlar va mumtoz qofiya” risolasida badiiy san’atlarning ifodalanishi 3. she`riy san`atlarni tasniflash малака ошириш курсларида устозлардан бири: “биз мактабда адабиётшунос тайёрламаймиз. биз учун мактаб ўқувчисининг “роман нима?” ёки “ўтган кунлар” романи қачон ёзилган ва қачон нашр этилган?” каби саволларга жавоб беришидан кўра, қодирий йиғлаб ўтириб ёзган сатрларни ўқиганда йиғлай олиши муҳимроқ”- деган эди. дарҳақиқат, янгиланиб бораётган адабий таълимга қўйилаётган асосий талаблардан бири ҳам “мактаб ўқувчисини адабиётшунослик материаллари силсиласи билан эмас, балки чинакам бадиий матн билан таништириш, бадиий сўзнинг жозибасини ҳис эттириш орқали маънавий жиҳатдан камолотга етказиш”1дир. айниқса шеърий асарларни ўқитишда ўқувчига “бадиий сўзнинг жозибасини ҳис эттириш”ни уддалай олишнинг кишига ҳузур баҳш этадиган машғулотга айланишида шеърий санъатларнинг ўрни беқиёс. авваллари адабиёт дарсларида амалга ошириладиган бадиий матн таҳлилларида асосий эътибор ғоявий хусусиятларга қаратилган бўлса, эндиликда уни санъат ҳодисаси сифатида ўрганиш ва …
2
н танишиб чиққач, бизда ҳам мазкур масала юзасидан айрим мулоҳазаларимизни билдириш истаги пайдо бўлди. уларни ўқиб, очиғи, хаёлимизга биринчи бўлиб “асл мақсад мазкур байтларнинг ҳақиқатан ҳам санъат асари эканлигини кўрсатиб беришми ёки ким кўп санъат топиш мусобақасида ғолиб чиқишми?”- деган фикр келди. чунки биринчи мақолада муниснинг ўн биттагина сўздан иборат байтидан ўн бешта санъат келтириб чиқарилган. аввало, саналаётган шеърий санъатларнинг қандай эстетик вазифа бажараётгани масаласи бир оз эътибордан четда қолгандек, зўрма-зўракилик билан асосан “сон учун” кураш кетгандек ва натижада муаллиф оддийгина статист бўлиб қолгандек туюлди, назаримизда. мақолада санаб ўтилган санъатларнинг айримлари ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. унда саккизинчи тартибда “кўз” сўзининг такроридан такрир санъати ҳосил бўлаётганлиги айтилгани ҳолда ўн бешинчи тартибда яна “кўз” сўзи билан бирга “қора” ва “қон” сўзларининг такроридан такрир санъати юзага келаётгани кўрсатилади. аввало, “кўз” сўзи биринчи мисранинг садрида ва иккинчи мисранинг ажз(ёки зарб)ида такрорланаётгани “радд-ул-ажуз-ал-ас-садр” санъатини юзага келтирмоқда, “қон” сўзининг ҳам юқорироқда, ўн учинчи тартибда, тасбени ҳосил қилаётгани …
3
а манъ қилиш” маъносини ифодалаб, шеърда лирик қаҳрамоннинг кимгадир ёки нимагадир буюриш ёки бирон нарсадан қайтариш тарзида ўз ички кечинмаларини баён этишини назарда тутади” деб таъриф берилади ва у бир санъат сифатида санаб ўтилади.2 мақола муаллифи эса нимагадир амрни алоҳида наҳийни алоҳида санъат сифатида келтирган. аслида эса, байт мазмунини “/айр қонига кўз қаро қилмасдан қониб-қониб менинг қонимни ич” тарзида тушунадиган бўлсак, мантиқан а. ҳожиаҳмедовнинг таърифига мувофиқ битта амр ва наҳий санъатини санаб ўтиш кифоя қилар эди. бешинчи тартибда “эй қаро кўз!”нинг бировга нисбатан мурожаат ва ҳитоб оҳангида айтилгани учун нидо санъати қўлланганлиги ва яна тўққизинчи тартибда ҳудди шу ундалма келтирилиб, “ўзгача, ўта кўтаринки овозда янграганлиги ва бу илтифот санъати кўрсатгичи” эканлиги эътироф этилган. атоуллоҳ ҳусайний илтифот санъати ҳақида ўзидан олдинги бир нечта асарларда келтирилган таърифларни қиёслаб чиққан ва улардаги айрим тафовутларни кўрсатиб ўтган.3 ушбу таърифларнинг (а. ҳусайний таърифини ҳам) барчасини жамлаб, умумлаштириб айтиш мумкинки, илтифот санъати қўлланган шеърда бир шахсдан …
4
5 кўриниб турибдики, муниснинг байтидаги “эй қаро кўз!” ундалмаси ўта кўтаринки овозда янграётганидан илтифот санъати юзага келяпти, деган фикр юқоридаги таърифларнинг ҳеч бирига мос келмаяпти. тўғри, в. раҳмоновнинг ўзи ҳаммуаллифлигида чоп этилган “бадиий санъат жозибаси” рисоласида илтифот “шеърнинг овоз маромини бирдан кескин ўзгартириб юбориш усули”6 деб таърифланган. бироқ, рисоладаги ушбу таърифнинг бошқа барча таърифларга нима учун мувофиқ келмаётгани асослаб берилган эмас. иккинчи мақола-“алишер навоийнинг бадиий мўъжизаси” ҳам ўқувчида мана шундай мушоҳадаларни туғдиради. унда муаллиф “қаро кўзим”нинг матласи ҳақида фикр юритади ва адабиётшунос н. комилов кўрсатиб ўтган тўртта санъатдан ташқари яна ўнта санъатни санайди. улардан биринчисида “қилғил сўзининг байт охиридаги такрорида мураддаф санъати бўлмиш радиф қўлланган”-дейилади. луғатларда “эргашувчи”, “радифли” деган маъноларни англатувчи “мураддиф” сўзига дуч келдик.7 бироқ на “мураддаф”, на “мураддиф”ни бирор жойда айнан шеърий санъат эканлиги ҳақидаги фикр учрамади. мақолада санаб ўтилган санъатлар орасида синекдоханинг ҳам борлиги, очиғи, бизни бир оз таажжубга солди. биз байтни мумтоз поэтика (илми бадиъ) нуқтаи …
5
листик фигура” қаралса, у “муайян бадиий-эстетик мақсадни кўзлаган ҳолда нормадан оғиш” сифатида таърифланади. яъни, бунда атайинлик моменти мавжуд бўлади. атоуллоҳ ҳусайнийда ўқиймиз: “билгилким, арабнинг фасоҳату балоғат аҳли нутқ гўзалликларин икки навъ деб билибтурлар. биринчи навъи зотий гўзалликлардурким, дилбарларнинг табиий ҳусни янглиғдур ва иккинчи навъи оризий гўзалликлардурким, алардағи кўрсатма безаклар сингаридур”.8 демак “зотий гўзаллик” дейилганда нутқнинг табиий гўзаллиги, оризий дейилганда эса, атайлаб безатилган, зийнат берилган нутқ гўзаллиги назарда тутилар экан. атайин зийнат берилган оризий гўзалликларни эса “бадиъ илми” деб атаганлар. бундан кўринадики, “илми бадиъ”, яъни бадиият масаласида атайинлик моменти, нормадан оғиш масаласи етакчи мезонлардан бири ҳисобланади. ҳар иккала мақолада ҳам санъатларни санаб ўтишда бу масала ҳам, бизнингча, бир оз назардан четда қолган. шу ўринда “бадиий санъат жозибаси” китобчаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак. унинг кириш қисмида айтиб ўтилганидек, ҳақиқатан ҳам, “рисола ўқитувчи ва ўқувчи учун дастурга мос бадиий санъатлар ҳақидаги мўъжаз луғат-маълумотнома”9 сифатида яхшигина манба бўла олади. китобча ўқувчи ва талабалар учун …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шеърий санъатлар ҳақида айрим мулоҳазалар" haqida

1662757405.doc шеърий санъатлар ҳақида айрим мулоҳазалар шеърий санъатлар ҳақида айрим мулоҳазалар режа: 1. she`riy san`atlar haqida tushuncha 2. a. hojiahmedovning “she`riy san`atlar va mumtoz qofiya” risolasida badiiy san’atlarning ifodalanishi 3. she`riy san`atlarni tasniflash малака ошириш курсларида устозлардан бири: “биз мактабда адабиётшунос тайёрламаймиз. биз учун мактаб ўқувчисининг “роман нима?” ёки “ўтган кунлар” романи қачон ёзилган ва қачон нашр этилган?” каби саволларга жавоб беришидан кўра, қодирий йиғлаб ўтириб ёзган сатрларни ўқиганда йиғлай олиши муҳимроқ”- деган эди. дарҳақиқат, янгиланиб бораётган адабий таълимга қўйилаётган асосий талаблардан бири ҳам “мактаб ўқувчисини адабиётшунослик материаллари силсиласи билан эмас, балки чинакам бадиий матн билан таништириш, бадии...

DOC format, 68,0 KB. "шеърий санъатлар ҳақида айрим мулоҳазалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.