узбек мумтоз адабиётида фонетик санъатларнинг кулланиши

DOC 53,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402999695_43185.doc www.arxiv.uz ўзбек мумтоз адабиётида фонетик санъатларнинг қўлланиши режа: 1. лафзий санъатлар хусусида. 2. сажъ санъати. 3. тажниснинг турлари. 4. тарсиъ ва тавзиъ. буюк сўз усталари томондан яратилган мумтоз адабиёт намуналари ҳозирги кунгача маъно жиҳатдан ҳам, шакл жиҳатдан ўз аҳимиятини сақлаб келмоқда. бунинг сабабларидан бири уларда илгари сурилган инсонпарвар фикрларнинг гўзал шаклда баён қилинганидир. нутқдаги бу гўзаллик бадиъ санъатлар орқали таъминланади. бадиъ санъатларнинг баъзиларини амалга оширишда сўзларнинг товуш жиҳатига муҳим бўлса, қолганларида асосий эътибор сўзларнинг маъноларига берилади. шунга кўра саж ва тажнис санъатларини қўллашда сўзларнинг товуш жиҳати муҳим бўлгани учун бу санъатлар “ал-муҳассаноту-л-лафзиййа” деб номланади. бадиий асар яратилаётганда, албатта, сўзларнинг маъно жиҳати эътиборга олинади, лекин лафзий санъатларда танланган сўзнинг маъноси матнга мос бўлиб, товушларида аввалги сўздаги товушларга нисбатан мутаносиблик бўлмаса, санъат ҳосил қилиш учун бу сўзнинг маънодошлари орасидан товуш жиҳатдан мос келувчи шакли танланади. балоғат олимлари сажга шундай таъриф берадилар: насрда икки фосиланинг охирги ҳарфига кўра мувофиқ бўлиши саждир. сажъ …
2
28) таърифига ишора қилади ва сажънинг таърифида ихтилоф бўлганидек, унинг турларини аниқлашда ҳам ихтилоф борлигини таъкидлаб шундай дейди: “бир тойифа дерким, анинг навълари учдур: сажъ-и мутавозий, сажъ-и мутарраф, тарсиъ. бу тоифа ... тарсиъни алоҳида санъат деб билмаслар ва ани насрға хос деб билурлар. иккинчи бир тоифа дерким, тарсиъ сажъ навъларидин эмастур, ул алоҳида санъаттур ва анинг учинчи навъи сажъи мутавозиндур”. лекин кўпчилик шарқ филологлари сажъни атоуллоҳ хусайний таснифига мос равишда уч, яъни мутавозий, мутарраф, мутавозин турларга бўладилар. жумладан, шайх аҳмад тарозий (xv аср) бадиий санъатларга бағишланган “фунуну-л-балоға” асарида сажъни назмга нисбатан қўллайди ва ҳусайний таснифига мос келувчи сажъу-л-мувозана, яъни мутавозин, сажъу-л-мутавозий ва сажъу-т-тарафа, яъни мутарраф турларга ажратади. сажъ-и мутавозийда сажъ ҳосил қилаётган сўзлар ҳам вазнда, ҳам товушларда ўзаро мутаносибликка эга бўлади. масалан, “салтанат” – “хилофат”, “нозанин” – “жаҳонбин”, “рафиъ” – “бадиъ” сингари. сажъ-и мутарраф ҳосил бўлиши учун сажъ ҳосил қилаётган сўзлар вазнда ва товушлар сонида фарқ қилиши, лекин охирги ҳарфлари …
3
шликни талаб қилувчи санъатлардан яна бири тажнисдир. тажнис санъати “жинос” деб ҳам юритилади. “тажнис”нинг луғавий маъноси жинсдошликдир. бадиъ илмида талаффузда ўхшаш бўлиб, маъно жиҳатдан фарқ қиладиган икки сўз тажнисни ташкил қилади, яъни бу тушунчага “пароном ва омонимларга асосланган бадиий тасвир воситалари мужассамлашган”. тажнис сўзлардаги товушларнинг мослигига ва имлосига кўра бир неча турга бўлинади ва уларнинг барчаси мумтоз асарларда кенг қўлланган: тажнису-т-томм. тажниснинг бутури “тажнис-и-томм” ва “тажнис-и-тасриҳ” деб ҳам юритилади. бунда икки сўз тўрт жиҳатдан, яъни товушларнинг тури, шакли, сони ва тартибига кўра мос келади, лекин маъно жиҳатдан фарқ қилади. бундай сўзлар тилшунослик нуқтаи назаридан омонимларга тўғри келади. омонимлар орқали тажниснинг мумосил, муставфий турлари ҳосил қилинади. мумосилда тажнис ҳосил қилаётган сўзлар бир хил сўз туркумига хос, яъни ёки фақат исм, ёки фақат феъл, ёки фақат ҳарф бўлиши керак. масалан: истаса васлин кўнгул кўз рашкдин қон ёш тўкар, кўз юзин кўргач кўнгул юз нола ғайратдин қилур. бу мисолда муставфий ҳосил қилаётган “юз” …
4
увда турли шаклга эга бўлади. аҳмад тарозийдан келтирилган қуйидаги мисолда “гулзор” ва “гул зор” лафзлари тажнису-т-таркибнинг мафруқ турини ҳосил қилган: юзунг мисли қачон гулзор бўлғай? ки булбул ошиқу гул зор бўлғай? муҳарраф – лафзларнинг қисқа унлилари ва унлисиз ундошлари, ундошларнинг иккиланиши ва яккаланиши, унлиларнинг чўзиқ ва қисқа талаффузи турлича бўлади [5,39-40]. масалан: бизга бор жаврунг вафодин яхшироқ. қилмағил, эй турк, бу одатни тарк. ноқис тажнис – сўзлардаги ҳарфлар сонига кўра фарқ қилади. бундай тажнис уч турлидир: биринчи – сўз бошида битта ҳарф ортиқ бўлади. бу турга қуйида келтирилган байтлардаги “фузун” билан “узун”, “аломат” билан “маломат”сўзларини мисол қилиш мумкин: рангу нақш ул парда ғоятдин фузун, ким онинг шарҳида сўз бўлғай узун. лутфийдан мисол: чу пайдо бўлди минг турлук аломат, этиб лоҳавл ўзин қилди маломат. иккинчи – сўз ўртасида битта ҳарф ортиқ бўлади. масалан: жола жисмин уруб нигун қилди ким, танин зарби нилгун қилди. мазкур байтдаги “нигун” билан “нилгун” сўзлари ноқис тажнисни …
5
ъ – тажнис ҳосил қилаётган лафзлардаги товушлардан бири орасида фарқ бўлади ва бу фарқ қилувчи товушларнинг махражи ўзаро яқин бўлиши шарт. тажниснинг бу турида эвфония ҳодисаси кузатилади. мудориъ тажнис фарқ қилувчи товушларнинг сўздаги ўрнига кўра уч турли бўлади: 1. сўз бошидаги фарқ, навоийнинг “лисонут-тайр”идан мисол: берди ҳудҳуд қавмға мундоқ жавоб, ким: - “бу янглиғ онглангиз ройи савоб...”. ёки лутфийдан мисол: недур, эй беҳамиятлар, бу ҳайрат! эр ўғлиға керактур бўлса ғайрат. бу мисолларда “жавоб” билан “савоб” сўзларидаги “ж” ва “с” тилолди, “ҳайрат” билан “ғайрат”даги “ҳ” ва “ғ” тилорқа товушларидир. 2. сўз ўртасидаги фарқ, мисолларда келтирилган “тарвиж” ва “тазвиж”даги “р” ва “з”, “тақрир” ва “тақдир” даги “р” ва “д” товушлари каби: сур дастури чун топти тарвиж, шоҳ ила моҳлар топти тазвиж. гаҳи қилди фалак жаврини тақрир гаҳи этти баҳона дасти тақдир. 3. сўз охиридаги фарқ. масалан, “жом” – “жон” сўзларидаги “м” ва “н” товушлари каби. лоҳиқ – мудориъ каби тажнис ҳосил қилаётган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбек мумтоз адабиётида фонетик санъатларнинг кулланиши" haqida

1402999695_43185.doc www.arxiv.uz ўзбек мумтоз адабиётида фонетик санъатларнинг қўлланиши режа: 1. лафзий санъатлар хусусида. 2. сажъ санъати. 3. тажниснинг турлари. 4. тарсиъ ва тавзиъ. буюк сўз усталари томондан яратилган мумтоз адабиёт намуналари ҳозирги кунгача маъно жиҳатдан ҳам, шакл жиҳатдан ўз аҳимиятини сақлаб келмоқда. бунинг сабабларидан бири уларда илгари сурилган инсонпарвар фикрларнинг гўзал шаклда баён қилинганидир. нутқдаги бу гўзаллик бадиъ санъатлар орқали таъминланади. бадиъ санъатларнинг баъзиларини амалга оширишда сўзларнинг товуш жиҳатига муҳим бўлса, қолганларида асосий эътибор сўзларнинг маъноларига берилади. шунга кўра саж ва тажнис санъатларини қўллашда сўзларнинг товуш жиҳати муҳим бўлгани учун бу санъатлар “ал-муҳассаноту-л-лафзиййа” деб номланади. бадиий асар я...

DOC format, 53,0 KB. "узбек мумтоз адабиётида фонетик санъатларнинг кулланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.