«маҳбуб ул-қулуб» ёзилиш тарихи мавзу доираси тузилиши бадиияти

DOCX 24,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1534864068_72200.docx «маҳбуб ул-қулуб» ёзилиш тарихи мавзу доираси тузилиши бадиияти режа: 1. «маҳбуб ул-қулуб» ёзилиш тарихи 2. «маҳбуб ул-қулуб мавзу доираси, тузилиши, бадиияти алишер навоийнинг умри охирларида ёзилган энг ажойиб асари «маҳбуб ул-қулуб» (кўнгиллар севгилиси)дир. асар 906 ҳижрий – 1500 мелодий йилда ёзилган: бу номағаким, лисоним ўлди қойил, килким тили ҳар навъ эл ишига ноқил. тарихи чу «хуш» лафзидин ўлди ҳосил ҳар ким ўқуса, илоҳо, ўлғай хушдил. (мат, 20 томлик, 14-том, 130-бет). «хуш» сўзининг араб алифбосидаги шакли абжад ҳисобида 906ни ифода этадики, бу милодий 1500 йилга тенгдир. «маҳбуб ул-қулуб» кириш, уч қисм ва хотимадан иборат. «кириш»да асарнинг ёзилиш сабаблари ниҳоятда аниқ ёритилган. маълумки, бу асарни ёзаётганда муаллиф ҳижрий ҳисобда 62 ёшда (туғ. 844 ҳ.- асар ёзилган йил 906 ҳижрий) эди. бу умр давомида у қанча-қанча лавозиму мансабларни кўрди, не-не ишларни амалга оширмади, юксак мавқедаги бадиий-илмий асарлар яратди, ҳам шахс ҳамда мутафаккир, шоир, носир сифатида катта ҳурмат ва эҳтиромларга сазовор бўлди. шундай …
2
авлодларга мурожаат қилиб, уларнинг комил инсон бўлишларини истаган буюк сиймо сифатида яққол гавдаланиб туради. демак, «маҳбуб ул-қулуб» - келажакнинг баркамол авлодларини етиштиришни назарда тутиб ёзилган дастур ул-амал моҳиятига эга бўлган асардир. алишер навоийнинг ўзи ҳам «кириш» қисмини қуйидаги сўзлар билан якунлангани бу фикрларни тасдиқлайди: «умид улким, ўқуғувчилар диққат ва эътибор кўзи била назар солғайлар ва ҳар қайси ўз фаҳму идрокларига кўра баҳра олғайлар. битигувчига ( яъни алишер навоийга) ҳам бир дуо била баҳра еткургайлар ва руҳини ул дуо футуҳи била севундургайлар». (мат, 20 томлик, 14-том, 11-бет). алишер навоий «фақирнинг тажрибаси» деб айтганда нималарни назарда тутган эди? бу саволга «маҳбуб ул-қулуб»нинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида баён этилган мулоҳазалар жавоб бўлади. асарнинг биринчи қисми «халойиқ аҳвол ва афъол ва ақволининг кайфияти» (турли табақа кишиларининг аҳволи, феълу атвори ва сўзлари кайфияти) деб аталиб, қирқ фасл (бўлим)дан иборат. мазкур қисмда жамиятдаги турли тоифага мансуб кишилар фазилатлари ва энг муҳими, уларнинг қандай бўлишлари керак …
3
навоий истаганлар – одил шоҳ, раҳм-шафқатли амиру амалдор, билимдон мударрис, табиблар; ишбилармон ва инсоф-диёнатли тожирлар, халқнинг ризқ-рўзини етиштирувчи деҳқонлар, қўли гул ҳунармандлар… шунинг учун алишер навоий одил подшоҳга бағишлаган биринчи фаслни шундай бошлайди. «одилу оқил подшоҳ ибодуллоҳга зиллиллоҳ… одил подшоҳ ҳақдин халойиққа раҳматдур ва мамоликка мужиби амният ва рафоҳият…» (мат,20 томлик, 14-том, 12-бет). фаслнинг давомида подшоҳнинг одиллиги туфайли мамлакатда ҳар жиҳатда ободонлик, тинчлик- осойишталик, фаровонлик бўлажаги ниҳоят кўтаринки руҳда баён этилиб, охирида замон подшоҳи султон ҳусайн бойқаро ана шундай фазилатларга эга деган мазмундаги маснавий келтирилиб, у шундай якунланади: келиб айни инсону инсони айн, жаҳон вориси шоҳ султон ҳусайн. ки то бўлса гардунға давворлиқ, анга боқий ўлсун жаҳондорлиқ. халойиққа бу шаҳдин ўлсун нишот, даме бўлмасун холи андин бисот. (мат, 20 томлик,14-том,13-бет). иккинчи томондан, халқнинг ризқу рўзини таъминловчи, подшоҳлар хазинасини тўлдирувчи деҳқонлар ҳақида шундай илиқ ва самимий ёзиладики, булар алишер навоийнинг бу тоифага нисбатан бўлган ҳурмати ва эҳтиромини ҳам ифода этади. алишер …
4
ташувчига) андин мурод ҳосил. гадо андин тўқ, кадхудо (уй бошлиғи) тўқлуғи ҳам андин- ўқ. мусофирға андин таом, мужовирға андин ком. итмакчи (наввой) танури андин қизиқ, аллоф бозори, андин илиқ…» (мат,20 томлик, 14-том,37-бет). биз алишер навоийнинг деҳқонлар ҳақида (32- фасл) ёзганларидан айримларини келтирдик, холос. шунинг ўзи деҳқоннинг ижтимоий ҳаётда тутган мавқеи ва унинг жамият олдидаги улкан масъулиятидан ҳам гувоҳлик беради. демак, алишер навоий ана шундай юксак мақом ва масъулиятга эга бўлган деҳқонларни ҳамиша ардоқлаш лозимлигини назарда тутиб, бу фаслни қуйидаги қитъа билан якунлайди: кимки деҳқонлиғ айлади пеша, дағи нон бермак ўлди анга шиор. бўйла кимса улувви рифъатдин, одам ўлмаса, одамий худ бор. «маҳбуб ул-қулуб»нинг биринчи қисмида шоирларга бағишланган фасл (16 ) ҳам бор. бу фаслда xii-xv асрларда фаолият кўрсатган форсийгўй шоирлар ( аттордан абдураҳмон жомийгача) ижодий услублари жиҳатдан ниҳоят моҳирона тарзда гуруҳлаштирилган. бу жараёнда алишер навоий адабиёт тарихини назарий йўналишда идрок этувчи адабиётшунос сифатида намоён бўлади. алишер навоий «маҳбуб ул-қулуб» нинг …
5
алишер навоийнинг ижтимоий қарашлари, давлатчилик ва қонунчилик масалаларига доир мулоҳазалари ҳам баён этилган. шу жиҳатдан подшоҳ ва вазиру амалдорлар ҳақидаги фаслларда давлатчиликнинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида гапирилган бўлса, шайх ул-ислом, муфти, қозиларга бағишланган фаслларда қонунчиликнинг устивор бўлиши шарт-шароитлари, талаблари навоиёна тушунча асосида баён этилган. бизнингча, алишер навоийнинг қозилар ҳақида (12-фасл) сўз юритганда «(қозининг) маҳкамаси махзани улуми шаръия ва ҳукм қилурида ошною бегона анга ала-с-савия (яъни тенг, баробар)», - деб ёзганида қонунчиликнинг ҳамма учун тенг, баробарлиги устивор бўлиши назарда тутилган. тўғри, алишер навоий замонида бу қонунчилик шаръий илмларга асосланган эди. аммо масаланинг моҳияти – қонунчиликнинг жамият ҳаётида устивор бўлиши кераклиги ҳақидаги фикр ҳозирги замон қарашлари билан ҳамоҳанглиги жиҳатидан диққатга сазовордир. демак, биринчи қисмда баён этилган мулоҳазалар алишер навоий ҳаётий тажрибаларининг умумлашмаси бўлиб, уларда одамларни огоҳлик ва сабоқ олишга, ватан, халқ, одамият учун хизмат қилиш учун комилликка эришиш, комил инсон бўлиш шарт эканлиги уқтирилади. асарнинг иккинчи бўлимида ана шу – комилликка эришиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "«маҳбуб ул-қулуб» ёзилиш тарихи мавзу доираси тузилиши бадиияти"

1534864068_72200.docx «маҳбуб ул-қулуб» ёзилиш тарихи мавзу доираси тузилиши бадиияти режа: 1. «маҳбуб ул-қулуб» ёзилиш тарихи 2. «маҳбуб ул-қулуб мавзу доираси, тузилиши, бадиияти алишер навоийнинг умри охирларида ёзилган энг ажойиб асари «маҳбуб ул-қулуб» (кўнгиллар севгилиси)дир. асар 906 ҳижрий – 1500 мелодий йилда ёзилган: бу номағаким, лисоним ўлди қойил, килким тили ҳар навъ эл ишига ноқил. тарихи чу «хуш» лафзидин ўлди ҳосил ҳар ким ўқуса, илоҳо, ўлғай хушдил. (мат, 20 томлик, 14-том, 130-бет). «хуш» сўзининг араб алифбосидаги шакли абжад ҳисобида 906ни ифода этадики, бу милодий 1500 йилга тенгдир. «маҳбуб ул-қулуб» кириш, уч қисм ва хотимадан иборат. «кириш»да асарнинг ёзилиш сабаблари ниҳоятда аниқ ёритилган. маълумки, бу асарни ёзаётганда муаллиф ҳижрий ҳисобда 62 ёшда (туғ. 844...

Формат DOCX, 24,3 КБ. Чтобы скачать "«маҳбуб ул-қулуб» ёзилиш тарихи мавзу доираси тузилиши бадиияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: «маҳбуб ул-қулуб» ёзилиш тарихи… DOCX Бесплатная загрузка Telegram