мукошафат-ул қулуб

DOC 575 sahifa 3,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 575
microsoft word - mukoshafatul_qulub_ziyouz_com.doc абу ҳомид ғаззолий мукошафат-ул қулуб миразиз аъзам таржимаси «адолат» нашриёти тошкент 2002 ислом шарқининг буюк олими абу ҳомид ғаззолий (1058-1111)нинг «мукошафат-ул-қулуб» асари мана неча асрлардан буён инсоният учун зиё манбаи бўлиб хизмат қилиб келмоқда, изтироб ва ҳузурсизликлар ичида қийналиб яшаётган шахсларга, жамиятларга ва халқларга хотиржамлик хамда саодат йўлларини кўрсатмоқда. жамият таназзулига сабаб бўладиган қусурлар, кибру ҳаво, риё, шуҳратпарастлик, ҳасад, золимлик, адолатсизлик каби ғайриинсоний феъл ва туйғулардир. қайси бир жамиятда шундай ёмон феълли одамлар кўп бўлса, ўша жамият инқирозга юз тутади. хўш, одамлар табиатидаги бундай қусурларни тузатиш мумкинми? ана шундай дардларни даволаш йўлларини кўрсатиб берган буюк олим ғаззолий бу хасталикларнинг ташхисини қўйган. бу иллатлар уя қурадиган жой «инсон руҳи», «инсон қалби» бўлгани учун асарни «мукошафат-ул қулуб» деб номлаган. «мукошафа» деган арабча сўз бизда «кўринмайдиган нарсаларни очиш», «кашф этиш» маъносини билдиради, яъни инсоннинг ўзи учун тушунарсиз бўлган ҳодисани инкишоф йўли билан билиб олиши деганидир. аллоҳнинг зот ва сифатларини, …
2 / 575
чилик тақозоси билан маълумот ололмаган эди, аммо ўғиллари муҳаммад ва аҳмаднинг маълумотли бўлишларини қаттиқ истаган эди, шунинг учун оламдан кўз юмаётиб, ўғилларини бир дўстига омонат қолдирди ва уларга таҳсил беришни ўтиниб, илтимос қилади. дўсти бу васиятни шараф билан адо этди ва иккала ўғилга ҳам яхшигина таҳсил бергач, мадрасага жойлади. шундай қилиб, ака-ука тусда аҳмад ибн муҳаммад ар-розаконийдан фиқҳ илмини ўрганишди. кейин муҳаммад ғаззолий журжонга келиб, имом абу наор исмоилийдан, нишопурга бориб имом ал-ҳоромайндан сабоқлар олди. 20 ёшида, яъни 1078 йилда домласи ал-ҳоромайн вафот этгач, бағдодга кетди. бу пайтда у вафот этган машҳур олимнинг энг севимли ва зукко шогирди сифатида эл оғзига тушиб улгурган эди. шунинг учун ҳам у бағдодга борганда улуғ вазир низомулмулкнинг қабулига кира олди. низомулмулк уни олимлар даврасида синовдан ўтказди ва ҳамма сарой олимларини енгиб чиққан ёш муҳаммад ғаззолийни бағдоддаги "низомия" мадрасасига, абу исҳоқ аш- шерозийнинг ўрнига бош мударрис қилиб тайинлади». ғаззолий теран билимлари, метин иродаси ва қаттиқ …
3 / 575
а эмас, оддий инсонлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. чунончи, фақиҳлар (юристлар) ғаззолийнинг "босит", "вожиз", "восит" каби асарларидан, муфассирлар, калом илмининг олимлари "қавоид ал-ақоид", "ар-рисолат ал-қудсия", "ал-иқтисод фил-эътиқод" сингари китобларидан, мутасаввифлар ва умуман барча-ҳақиқат ошиқлари "иҳё улум ад-дин" номли буюк асаридан баҳраманд бўлсалар, катта руҳий қувончни бошдан кечирадилар. ислом рақиблари билан курашда унинг "ҳужжат ал-ҳақ", "муфассил ал-хилоф", "қавосим ал-ботиния" каби асарлари асқотиши шак-шубҳасиздир. шуни ҳам қайд этиш лозимки, бу фоний дунёдаги барча ожиз бандалар каби ғаззолий ҳаётида ҳам хатолар ва зиддиятлар бўлган. унинг ҳаётида икки марта шубҳа инқирози юз берган. биринчиси: навқирон йигитлик пайтида ҳар нарсадан шубҳа қилган ва ўрганган илмларининг ҳаммасида камчиликлар кўп деб ўйлаган, эгаллаган фанларидан ҳеч қаноатланмай, ўзича ҳақиқат излай бошлаган. ҳақиқат ё туйғуларда, ё аниқ билимларда бўлиши мумкин, баъзан икковида ҳам бўлиши мумкин эмасдай кўринган унга. дастлаб у ҳақиқат туйғуларда деб билган, аммо тез орада туйғулар алдаши мумкинлигини кўрган ва аниқ билимлар ҳақ деган хулосага келган, …
4 / 575
кина мутасаввифга айланди, то ўлгунча кўзга ташланмай яшади. ғаззолийнинг фалсафий ишлари ҳам талайгина. уларнинг ичида "таҳофут ал-фалосифа" ҳамда "мақосил ал-фалосифа" асарлари олим ижодида кўзга кўринган ўринни эгаллайди. буларда форобий, ибн сино, абу ҳайён ат-тавҳидий рисолаларининг таъсирини кўриш мумкин. хулоса қилиб айтадиган бўлсак, «мукошафат-ул қулуб» ғаззолийнинг неча асрлар илгари ёққан юзлаб машъалаларидан бир донасидир. бу машъала сочган мангу сўнмас зиё дасталари замонлар оша сўнгсизлик сари оқиб боргусидир. инсон насли то қиёматгача мавжуд бўларкан, бу асар ҳам инсоният учун мангу зиё манбаи бўлиб, азоб-уқубатлар, ғам-ташвишлар ва беҳузурликлар ичида изтироб чекаётган шахслар, сиймолар ва миллатларга ҳузур-ҳаловат ва бахт-саодат йўлларини кўрсатажак. таржимон биринчи қисм бисмиллаҳир роҳманир роҳийм аллоҳдан қўрқиш баъзи ҳикмат аҳллари дейдики: - вужуднинг соғлиги ва омонлиги оз ейишда, руҳнинг соғлиги ва омонлиги гуноҳсиз бўлишда. диннинг омонлиги эса, аллоҳ яратган зотларнинг энг зиёлиси ҳазрат муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал аҳлоқига эга бўлишдадир. аллоҳ жалла жалалаҳу буюради: «эй мўминлар, аллоҳдан қўрқинглар! ҳар ким …
5 / 575
а синчиклаб сўроқ қилганда уларнинг ҳолига вой бўлади! бутун вужуди, барча аъзолари билан аллоҳдан қўрққан кишилар мўминлардир. бу борада имом абул-лайс шундай дейди:- аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоён бўлади: 1. тилда: аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан, ғийбатдан, бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. уни аллоҳни зикр этувчи, қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади. 2. қалбда: аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик хис қилмайди. ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. чунки ҳасад кишининг гўзал амалларини маҳв этади. шунга кўра, аллоҳнинг расули с.а.в. буюради: «олов ўтинини еб битиргани каби, ҳасад ҳам инсоннинг гўзал амалларини еб битиради». эй ўқувчи, билки ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. қалблардаги хасталиклар, яъни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин. 3. кўзда: аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда ҳам ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 575 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мукошафат-ул қулуб" haqida

microsoft word - mukoshafatul_qulub_ziyouz_com.doc абу ҳомид ғаззолий мукошафат-ул қулуб миразиз аъзам таржимаси «адолат» нашриёти тошкент 2002 ислом шарқининг буюк олими абу ҳомид ғаззолий (1058-1111)нинг «мукошафат-ул-қулуб» асари мана неча асрлардан буён инсоният учун зиё манбаи бўлиб хизмат қилиб келмоқда, изтироб ва ҳузурсизликлар ичида қийналиб яшаётган шахсларга, жамиятларга ва халқларга хотиржамлик хамда саодат йўлларини кўрсатмоқда. жамият таназзулига сабаб бўладиган қусурлар, кибру ҳаво, риё, шуҳратпарастлик, ҳасад, золимлик, адолатсизлик каби ғайриинсоний феъл ва туйғулардир. қайси бир жамиятда шундай ёмон феълли одамлар кўп бўлса, ўша жамият инқирозга юз тутади. хўш, одамлар табиатидаги бундай қусурларни тузатиш мумкинми? ана шундай дардларни даволаш йўлларини кўрсатиб берган б...

Bu fayl DOC formatida 575 sahifadan iborat (3,1 MB). "мукошафат-ул қулуб"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мукошафат-ул қулуб DOC 575 sahifa Bepul yuklash Telegram