ichkiilik - iymon zavoli

DOCX 34 стр. 49,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 34
microsoft word - ichkilik_tafakkur_ziyouz_com.doc муҳаммад зоҳид қўтқу ичкилик - иймон заволи тошкенг «янги аср авлоди» 2003 ичкилик - жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иктисодий ҳаётига зид, шахснинг маънавий ва моддий турмуш тарзига хилоф, диний эътиқодимизга тўғри келмайдиган жирканч ҳодисадир. рисолада ичкиликнинг инсоният табиатига ётлиги, унинг шаръий ҳаром қилинганлиги далиллар асосида кўрсатиб берилди. таржимон: сайфиддин сайфуллоҳ филология фанлари номзоди, халқаро аҳмад яссавий мукофотининг соҳиби масъул муҳаррир: ҳожи анвар турсун тошкент шаҳар бош имом-хатиби муҳаррир: алиакбар сайфиддин ўзбекистон мусулмонлар диний идораси таълим бўлими мудирининг муовини © муҳаммад зоҳид қўтку «ичкилик - иймон заволи» (тарж.) «янги аср авлоди». 2003 сўзбоши ҳар бир давр ва жамият азалдан ичкиликбозликка қарши курашиб келган. чунки, бу иллат халқ учун моддий ва маънавий зарар манбаи бўлган. тиббиёт ҳам ичкиликни қаттиқ қоралаган ҳолда организмга, наслга, зурриётга бўлган салбий таъсир ва оқибатини исботлаб берган. шу боис ичкиликбозликни бартараф этиш шахс ва жамият осойишталигини, баркамоллигини таъминлайди. ичкиликбозлик, - дейилади бир китобда, - соғлиққа путур …
2 / 34
яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз! ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишини ҳамда сизларни аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! энди тўхтарсизлар!» («моида» сураси, 90, 91-оятлар). бундан ташқари ҳадиси шарифларда, нуфузли исломий манбаларда, ичкиликнинг ҳаромлиги ва зарарлари атрофлича ёритилган. ичкиликка фақат мусулмон олами эмас, балки бошқа диндаги халқлар, миллатлар, жамиятлар ҳам қарши бўлиб келганлар. бу халқларнинг ичкиликка қарши мақол ва маталларини ўқисангиз ишонч ҳосил қиласиз2. лекин биз мусулмонлар учун ароқхўрлик, шаробхўрликнинг ҳаром қилингани ҳақидаги оят ва ҳадис ҳукмлари кифоя ва асосий ҳужжатдир. амри илоҳийни тафтиш қилиш, ноўрин «нега? нима учун?...» каби саволлар беришга ҳаққимиз йўқ! амрни бажаришга масъулмиз, агар бажармасак, коинотнинг холиқи олдида жавоб берамиз, вассалом. муҳтарам китобхон! ушбу рисолада имом аъзам мазҳабидаги аллома, шайх муҳаммад зоҳид қўтқу (1897 - 1980) ҳазратлари бир қатор оят ва ҳадислар, нақлу ривоятлар асосида ичкиликнинг ҳаромлигини, …
3 / 34
иш жуда қийин. улар ўз манфаатлари чангалига асир тушганлар. бугун биров озгина ичиб завқ олаётган бўлса, кейинроқ бунга ўрганиб қолади, яна кўпроқ ичишга мажбур бўлади ва ниҳоят ақлу ҳушидан, ору номусидан ажралган жиннисифат ароқхўрга айланади. алалоқибат иш ўлим билан тугайди, ислом динининг ҳукмларига кўра, жаҳаннамга кетади. қиёмат кунида ҳамма жаннатга кетаёгганида, афсуски мушриклар билан бирга жаҳаннам чуқурларидан жой олади. бухорий, муслим, абу довуд ва термизийларнинг абу ҳурайра(р.а) дан нақл этган ҳадисда: яъни, расулуллоҳ(с.а.в): «зинокор мўмин ҳолида зино қилмас, ўғри мўмин ҳолида ўғирлик қилмас, хамр (ароқ) ичувчи мўмин ҳолида хамр ичмас», деганлар. зеро, иймон бундай гуноҳларнинг ҳеч бирини қилишга йўл қўймайди. чунки, иймон соҳиби аллоҳ таолонинг бандани ҳар ерда ва доимо кўриб, қилаётганларини билиб туришини яхши билади. ундай ёмон ишларни қиларкан, ҳам қўрқади, ҳам уялади. чунки ҳаётини ва ҳаёти учун зарур бўлган 2 мазкур манбада ичкиликбозликни аёвсиз танқид қилган миллатларнинг мақол ва маталлари ҳамда бир қатор шарқу ғарб мутафаккир ва адибларининг …
4 / 34
си зарар бермайди, қувватлантиради, иштаҳани очади» деб, бу дардга мубтало бўлганлар. жасад шундай қилиб, бу «озгина» ичкиликка ўрганади. кўпайтира-кўпайтира, ниҳоят қип-қизил ичувчи ҳолига келади, разил бўлади. бундан бола-чақа ва қўни-қўшнининг зарар кўриши табиий. шунинг учун шубҳасиз, ҳар қанча ёмонлик бўлса, унинг илдизи ичкиликдир. ичкиликка ружуъ қўйдингми, орқасидан фалокат кут. охири ё қамоқ ё қабр... бу хусусда қуръони карим оятларининг таржимасини такрор ва такрор ўқи. чунки такрорда кўп фойда бор. юқорида айтилганидек, аввало фойда ёки зарар ҳам эмас, балки аллоҳ таоло мань қилган амрларига итоат ва хурматдир. борингки, ичкилик бошдан охир фойда ва шифо бўлсин, бутун дардларга дармон бўлсин хам дейлик, аммо ҳеч бири қулоғимизга кирмайди. зеро, холиқи коинот - аллох таолодан ҳам яхшироқ биламизми? модомики манъ этдими, муҳокамага ўрин йўқ... мусулмон бошқа нарса қидирмайди. «нима сабабдан ҳаром экан?» демайди. ақли билан ижобат - қабул этади. пайғамбаримиз(с.а.в) таъкидлаганларидек: «ақлли инсон шундай кишидирки, раббига итоат қилади». яъни, ақлли одам аллохга итоатда, жоҳил …
5 / 34
ндай деганлар: яъни, аллоҳ наздида тўнғизларнинг (ёмонларнинг) энг каттаси, унга итоат этмаганидир. ақл аслида, инсонни аллоҳ азза ва жаллага итоатга олиб боради. ҳақ субханаҳу таолога мухолифат бўлган ишлар ақлнинг нурини сўндиради, уни фасод қилади. зеро, исён-душман, ақл эса нурдир. шунинг учун ақли жойида бўлган кимса аллоқ азза ва жаллага исён этмайди. аллоҳ азза ва жалланинг азаматини, ҳамма нарсани кўриб, билишини билади ва берган неъматларини кўз олдига келтиради. «сен учун бу айб, ҳеч ярашмайди. аллоҳдан қўрқ, уял», - дея манъ этади. шунинг учун зино, ичкилик ва ўғирлик каби ифлос нарсалар иймон билан асло келишолмайди, мувофақат қилолмайди. яъни, аҳли иймон буларни асло қилмайди. ҳадиси шарифда мўмин одам бу гуноҳлардан ҳеч бирини қила олмаслиги билдирилган. ичкиликдан узоқ турмоқ ҳазрат пайғамбаримиз айганлар: «ҳузуримга жаброил келиб бундай деди: «эй муҳаммад, аллох таоло шаробни, уни сиққанни ва сиқтиртанни, ичганни, ташиганни ва унга ёрдам берганни, сотганни, сотиб олганни, ичувчига берганни, ичкилик сотиладиган ва тарқатиладиган ерларни (майхона ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 34 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ichkiilik - iymon zavoli"

microsoft word - ichkilik_tafakkur_ziyouz_com.doc муҳаммад зоҳид қўтқу ичкилик - иймон заволи тошкенг «янги аср авлоди» 2003 ичкилик - жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иктисодий ҳаётига зид, шахснинг маънавий ва моддий турмуш тарзига хилоф, диний эътиқодимизга тўғри келмайдиган жирканч ҳодисадир. рисолада ичкиликнинг инсоният табиатига ётлиги, унинг шаръий ҳаром қилинганлиги далиллар асосида кўрсатиб берилди. таржимон: сайфиддин сайфуллоҳ филология фанлари номзоди, халқаро аҳмад яссавий мукофотининг соҳиби масъул муҳаррир: ҳожи анвар турсун тошкент шаҳар бош имом-хатиби муҳаррир: алиакбар сайфиддин ўзбекистон мусулмонлар диний идораси таълим бўлими мудирининг муовини © муҳаммад зоҳид қўтку «ичкилик - иймон заволи» (тарж.) «янги аср авлоди». 2003 сўзбоши ҳар бир давр ва жамият азалдан ичкиликбоз...

Этот файл содержит 34 стр. в формате DOCX (49,6 КБ). Чтобы скачать "ichkiilik - iymon zavoli", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ichkiilik - iymon zavoli DOCX 34 стр. Бесплатная загрузка Telegram