исломнинг назарий-фалсафий асослари

DOCX 13 pages 42.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
10-мавзу. исломнинг назарий-фалсафий асослари режа: 1. исломгача бўлган диний эътиқод ва тасаввурлар. 2. исломнинг вужудга келишидаги ижтимоий-сиёсий вазият. 3. ислом назарияси ва амалиёти манбалари. 4. қуръон илмларининг шаклланиши 5. ҳадисшунослик илмларининг диний-фалсафий мазмуни арабистон ярим оролининг катта қисмида ислом вужудга келгунга қадар кўп худолилик ҳукм сурарди. арабларнинг энг қадимги динлари жумласига тотемизм, фетишизм, анимизм ва ўтмиш аждодларга /салафларга/ сиғинишни киритиш мумкин. бут-санамларга сиғиниш – диннинг янги босқичи бўлди. оссурийлар шимолий араб /”ариби”/ қабилаларига ҳужум қилганларида уларнинг санамларини ҳам асирга туширганлари ҳақидаги маълумотга қараганда милоддан аввалги yiii асрдаёқ ҳар бир араб қабиласининг ўз санами бўлган. бадавий араб қабилалари санамларини жойлаштириш учун махсус ибодатхоналар қурганлар. икки қабила урушидан сўнг одатда мағлуб қабила ғолиб қабила санамига сиғина бошларди. баъзида ғолиб қабила мағлуб қабиланинг санамини ҳам ўз санами ёки санамлари сафига қабул қилиши мумкин эди. арабистоннинг турли ерларида муайян санамларнинг қароргоҳи мавжуд бўлиб, улар зиёратгоҳлар сифатида маълум эди. макка арабистоннинг диний марказига айлангач, у …
2 / 13
/. уларнинг тасвири кўпчиликка маълум эди: вадд – эркак киши, сувоъ – аёл киши, ёғус – шер, ёъуқ – от ва наср – бургут қиёфасида ифодаланарди. қуръонда зикр қилинган энг қадимги санамлар жумласига манот, лот ва узза ҳам киради / нажм сураси, 19/. жоҳилия арабларининг тасаввурида бу уччала санам ҳам аёл худолар бўлган. ибн ал-калбийнинг айтишича, манот ҳамма араблар учун муҳтарам ҳисобланган. “ҳамма араблар” деб ибн ал-калбий ҳижоз арабларини кўзда тутаётган бўлса керак. геродотнинг кафолат беришича, лот шимолий арабларнинг бош худоларидан бири бўлган. тадмур маликаси зебонинг ўғли ваҳб ал-лот (лот инъоми) деб аталгани шунга ишора. наботийлар лотни ўзларининг пойтахти петранинг «она худоси» сифатида билганлар. мусулмонлар тоиф шаҳрини фатҳ қилганларида муҳаммад (сав) нинг амри билан лот ибодатгоҳини бузиб ташлаганлари - бу худога ҳижозда ҳам эътиқод қилинганининг ёрқин далилидир. уззани ибн ал-калбий энг кейин пайдо бўлган аёл худо деб беради. агар манотни ясрибдаги икки араб қабиласи - авс ва хазраж, лотни эса …
3 / 13
андилар. бу санам олдида 7 камон ўқи турар, одамлар турли муаммо бўйича шу ўқларда фол очардилар. демак, ҳубалга хизмат қилган коҳин шахсий масалаларда фатво бериш ҳуқуқига эга бўлган. уҳуд жанги пайтида (625 й.) маккалиларнинг раҳномаси абу суфён: «ҳубални юқори кўтаринглар», - деб хитоб қилгани бошқа санамлар ичида ҳубалнинг мартабаси баланд бўлганини кўрсатиб турибди. наботийлар пойтахти петрадан топилган ёзувларда зу широ худосининг номи бор. у баландлиги 122 см, эни 61 см, силлиқланмаган қора тошдан иборат бўлиб, олтин қопланган асосга қўйилганди. одамлар узоқ-узоқдан у ерга зиёрат қилар, қурбонликлар қилардилар. епифаний уқтиришича, зу широ (дусарис) байрами кунини 25 декабрда наботийлар петра ва унинг яқинидаги алуса деган жойда тантаналар билан ўтказардилар. ибн ал-калбийнинг «китоб ал-асном»ига кирмаган санамлар ҳам бор. уларнинг жумласи 40 тадан ортиқдир. қадимги яман санамлари ибн ал-калбий эътиборидан батамом четда қолган. хайриятки, уларнинг номлари муснад - жанубий арабистон ёзувларида қайд қилинган. яман санамларининг ҳам адади кўп - юздан ортиқдир; аммо синчиклаб қаралганда …
4 / 13
имолий арабистон аҳолиси одатда қуёшни биринчи ўринга, ойни эса ундан кейинга қўйган бўлсалар, жанубий арабларда бунинг аксини кўраяпмиз. бу фарқни биринчи навбатда табиий шароитнинг ҳар хиллиги билан изоҳлаш мумкин. шимолда қуёш ўсимликларнинг тез ривожланишига ёрдам берса, жанубда аксинча, унинг кўзни қамаштирадиган нурлари саратонда аксарият экинларни ўсишдан тўхтатади, майсазор ва гулзорларни куйдиради. сабода уни зот ҳамим (оташин) деб атаганлари бежиз эмас. ойнинг йўли бошқа. латофатли, ойдин кечалари у карвонларга, савдо ва хунар аҳлига йўлдош; беаёв қуёшдан лохас бўлган таналар ой нуридан яна жонланади. бу нарса диний тафаккурга ҳам таъсир қилмай қолмади. бошқа худоларга нисбатан ота, амаки, мўйсафид ҳисобланган ой, албатта, шу мақомга муносиб сифатларга эга бўлмоғи лозим эди. ёзувларда унга тегишли «содиқ», «ҳаким» (донишманд), «алим» (билағон), муҳаррам (муқаддас) каби сўзлар учрайди. бир матнда ой «ота ўз азиз фарзандларини севгани каби мўминларни севгувчидир» дейилган. буларнинг хаммаси жанубий арабларда худолар тушунчаси руҳий-ахлоқий даражага кўтарилганини кўрсатади. шуни қайд қилиш керакки, маин давлати қулагач (милоддан …
5 / 13
ат» ва «уруш» мақсадларига ҳам хизмат қилган. оссурия, бобил, ханаан (фаластин), тадмур ва ҳабашистонда маълум бўлган «астар» худосига жанубий араблар ҳам ибодат қилганлар. маин ёзувларида «астар» тартибига кўра негадир доимо вадд ва накраҳдан олдин келган. француз олими халеви топган икки ёзувда эса астардан ҳам олдин «эл» ёки «ил» деган худонинг исми мустақил равишда зикр қилинган. жуда кўп мукарриб ва маликларнинг исмлари таркибида ҳам «ил» бор: кариба,ил, иляфа, ва ҳоказо. милоддан аввал i асрда жанубий арабистонда ҳамдон қайлларининг нуфузи кучайиб, улар ўз худолари «толиб риёмни» бошқа худолардан устун қўя бошладилар. деярли уч аср ёзувларда зикр қилинмай қўйилган «алмақаҳ» фақат iv асрга келиб, яна пайдо бўлди. аммо бу сафар унинг «умри» қисқа бўлди: v аср ўрталаридан бошлаб яман ёзувларида «зу само», яъни «осмон эгаси» ва «раҳмон « номли худолар пайдо бўлди. шуни айтиш керакки, бу иккала хил топинишда ҳам якка худолик (тавҳид) ғояси бор. «осмон эгаси» деганда қадимги яманлилар битта осмонми ёки …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "исломнинг назарий-фалсафий асослари"

10-мавзу. исломнинг назарий-фалсафий асослари режа: 1. исломгача бўлган диний эътиқод ва тасаввурлар. 2. исломнинг вужудга келишидаги ижтимоий-сиёсий вазият. 3. ислом назарияси ва амалиёти манбалари. 4. қуръон илмларининг шаклланиши 5. ҳадисшунослик илмларининг диний-фалсафий мазмуни арабистон ярим оролининг катта қисмида ислом вужудга келгунга қадар кўп худолилик ҳукм сурарди. арабларнинг энг қадимги динлари жумласига тотемизм, фетишизм, анимизм ва ўтмиш аждодларга /салафларга/ сиғинишни киритиш мумкин. бут-санамларга сиғиниш – диннинг янги босқичи бўлди. оссурийлар шимолий араб /”ариби”/ қабилаларига ҳужум қилганларида уларнинг санамларини ҳам асирга туширганлари ҳақидаги маълумотга қараганда милоддан аввалги yiii асрдаёқ ҳар бир араб қабиласининг ўз санами бўлган. бадавий араб қабилалар...

This file contains 13 pages in DOCX format (42.9 KB). To download "исломнинг назарий-фалсафий асослари", click the Telegram button on the left.