islom dini

DOCX 19 стр. 53,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
ислом дини vii асрнинг бошларида арабистон ярим оролида (хозирги саудия арабистонида) пайдо бўлган. ислом – арабча сўз бўлиб, мазмуни бўйсуниш, итоат этиш, ўзини аллоҳ иродасига топширишни билдиради. ислом динига эътиқод қилувчилар арабча «муслим» - «исломни қабул қилган», «итоатли», «садоқатли» демакдир. кўплиги «муслимун» деб аталади. бу сўз хозир ўзбекларда – мусулмон, қирғиз ва қозоқларда – мусурмон, украина ва россияда – басурман номи билан аталади. умумий тарзда, ислом – аллоҳ ягона деган эътиқод билан унга бўйсунимоқлик, итоат этмоқлик ва бутун қалб билан ихлос қилмоқлик ва аллоҳ буюрган динга иймон (ишонч) келтирмоқлик демакдир. исломнинг пайдо бўлиши vi аср охири – vii аср бошларида арабистон ярим оролида юз берган ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва маънавий ҳаѐт билан боғлиқ ҳолда рўй берган. бу даврда араблар катта-кичик қабила ва уруғларга бўлиниб кетган бўлиб, улар ўртасида доимий келишмовчилик, уруш ва жанжаллар рўй бериб турарди. иккинчидан, бу даврда арабистонда кўп худолилик динлари мавжуд бўлган. асосан фетишизм – турли санамларга сиғиниш …
2 / 19
ий жиҳатдан бирлашган ягона араб давлатини вужудга келтиришни давр тақазо этмоқда эди. бунга эса ягона худога эътиқод қилиш орқали эришиш мумкин бўларди. бу даврда исломнинг пайдо бўлиши учун ғоявий муҳит ҳам етилиб бораѐтган эди. чунончи, ханифлар – чинакам эътиқод қилувчилар, ҳақиқат изловчилар диний ҳаракати бунга яққол мисол бўла олади. ханифлар араб қабилаларини бирлаштириш жараѐнининг ғоявий ифодачиси эдилар. улар якка худога ишонишни ва кўпхудоликка эътиқод қилишдан воз кечишни тарғиб қилардилар. ханифлар ўз тарғиботларида арабларни оғир аҳволдан қутқариш учун халоскорнинг келиши яқинлашиб қолганлиги ҳақида хабар тарқатиб, уни сабр билан кутиб туриш лозимлигини уқтирардилар. шундай қилиб, бу даврда арабларни ҳар жиҳатдан бирлаштириш, кучли салтанатни вужудга келтириш, яккахудочиликка ўтишга хижоз араблари маълум маънода тайѐр эдилар. бундай ҳаракатни бошқарган кишилар ўз фаолиятларини илоҳий илҳом билан асослай олган ҳолдагина муваффақиятга эриша оларди. исломнинг асосчиси муҳаммаднинг диний ва сиѐсий фаолиятлари юқоридаги жараѐнларнинг хусусий кўриниши бўлган. муҳаммад ҳар томонлама баркамол инсон бўлганлари, у зотнинг шахсий фазилатлари туфайли хижозликларнинг …
3 / 19
- муталлиб ўз тарбиясига олади. икки йилдан сўнг бобоси ҳам вафот этади. саккиз ѐшли муҳаммадни амакиси абу толиб ўз қарамоғи ва тарбиясига олади. абу толиб тижорат ишлари билан шуғулланарди. муҳаммад ҳам амакиси билан тижорат ишлари билан шуғулланган. 25 ѐшида яманга ўша даврнинг бадавлат аѐли ҳадича билан унинг молларини сотишда кўмаклашиш учун боради. бу ҳамкорлик муҳаммад билан ҳадичанинг оила қуришига сабаб бўлади. улар 6 нафар фарзанд – икки ўғил ва тўрт қиз кўрганлар. фарзандларидан фақат фотима ўсиб улғайди, қолган фарзандлари бевақт вафот этган. муҳаммад амакиси абу толибга ѐрдам бўлсин деб унинг кичик ўғли алини ўз ѐнига олган ва кейинчалик қизи фотимани унга турмушга берган. муҳаммад 40 ѐшга борганида унинг ҳаѐтида пайғамбарлик даври бошланган. яъни унга илк ваҳий кела бошлаган. ана шу даврдан муҳаммад аллоҳнинг расулига – элчисига айланди. бу фаолият 23 йил давом этди. унинг бир қисми маккада (610-622), иккинчи қисми мадинада (622-632) ўтган. адабиѐтларда қайд этилишича дастлабки ваҳий рамазон ойининг …
4 / 19
озоларга, кўплаб худоларга сиғинардилар. мушриклар 23 йил давомида муҳаммад тарғиболарига тиш-тирноқлари билан қарши чиқдилар. улар ҳатто муҳаммад пайғамбарни жисмонан йўқ қилмоқ пайига ҳам тушганлар. 619 йилда аввал амакиси абу толиб, кейин хотини хадича вафот этди. бу икки улуғ, орўли зотнинг вафотидан сўнг мушриклар пайғамбарга қарши курашни янада кучайтирдилар. у зот ўзга ерлардан тарафдорлар излашга мажбур бўлдилар. дастлаб бир гуруҳ мусулмонлар ҳабашистонга кўчди. 622 йилда макка зодагонлари билан рақобатлашиб келаѐтган ясриб (мадина) даги абс ва хазраж қабилаларининг вакиллари мусулмон жамоасини ўзига қабул қилиш, муҳаммадни умумий раҳнамо сифатида тан олишга рози бўлишди. шу тариқа 622 йилда мусулмонлар жамоаси маккадан мадинага кўчади. буни тарихда хижрат – кўчиш деб юритилади. мусулмон йили хижрий йил ҳисоби шу йилдан бошланиши расмий тан олинган. кўчиб келган кишилар мухожирлар (кўчиб келганлар), мадинада исломни қабул қилганлар ансорлар (тарафдорлар) деб аталдилар. бу ерда муҳаммад қисқа вақт ичида тарқоқ араб қабилаларини мухожирлар билан бирлаштириб бир жамоа – уммани ташкил этди. бу …
5 / 19
тарихда – «видолашув хутбаси» деб юритилиб, у на фақат йиғилган мусулмонларга, балки бутун инсониятга қаратилганлиги ва инсоният тарихида энг буюк инқилиб ясаганлиги билан ажралиб туради. видолашув хутбаси жохилият даврининг бутун хурофатларини, бутун ѐмонликларини, қон даъволарини, судхўрликни, қимор, фоҳишаликни, аѐлларга нисбатан паст назар билан қарашни ўртадан барҳам топтиришда муҳим рол ўйнади. муҳаммад пайғамбар айтган ваъзларининг қисқача мазмуни қуйдагича: «эй инсонлар! сўзларимни диққат билан эшитингиз. билмайман, балки бу санадан кейин сиз билан бу ерда яна бир бор бирга бўлолмасман. эй инсонлар!... бу кунингиз (қурбон куни) қандай муқаддас бўлса, бу ойингиз қандай муқаддас бўлса, бу шаҳримиз (макка) қандай муқаддас бир шаҳар бўлса, билингизки, жонларингиз, молларингиз ҳам шу каби муқаддасдир. буларга қилинган ҳар қандай тажовуз ҳаромдир. асҳобим! ҳушингизни йиғиб олинг! билингизки, зинҳор-безинҳор мендан кейин эски адашувга қайтиб бир-бирингизнинг бўйнингизни кесманг! асҳобим! эски жоҳилият давридан қолган ҳамма қон даъволари батамом бекор қилинди. асҳобим! кимнинг ѐнида бир омонат бўлса, уни эгасига қайтариб берсин. эй инсонлар! хотинларнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "islom dini"

ислом дини vii асрнинг бошларида арабистон ярим оролида (хозирги саудия арабистонида) пайдо бўлган. ислом – арабча сўз бўлиб, мазмуни бўйсуниш, итоат этиш, ўзини аллоҳ иродасига топширишни билдиради. ислом динига эътиқод қилувчилар арабча «муслим» - «исломни қабул қилган», «итоатли», «садоқатли» демакдир. кўплиги «муслимун» деб аталади. бу сўз хозир ўзбекларда – мусулмон, қирғиз ва қозоқларда – мусурмон, украина ва россияда – басурман номи билан аталади. умумий тарзда, ислом – аллоҳ ягона деган эътиқод билан унга бўйсунимоқлик, итоат этмоқлик ва бутун қалб билан ихлос қилмоқлик ва аллоҳ буюрган динга иймон (ишонч) келтирмоқлик демакдир. исломнинг пайдо бўлиши vi аср охири – vii аср бошларида арабистон ярим оролида юз берган ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва маънавий ҳаѐт билан боғлиқ ҳолда рўй б...

Этот файл содержит 19 стр. в формате DOCX (53,6 КБ). Чтобы скачать "islom dini", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: islom dini DOCX 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram