islom ta’limoti asoslari

PPTX 58 sahifa 6,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 58
слайд 1 мавзу: islom ta’limoti asoslari режа калом илми. мотуридийлик ва ашъарийлик. мотуридийлик калом мактаби вакиллари. исломда имон масаласи. таянч тушунчалар: ақида, калом, мотуридийлик, ашъарийлик, имон, аллоҳ, фаришта, пайғамбар, тақдир, қиёмат, жаннат, дўзах. мавзу ўқув мақсади: талабаларда ислом калом (ақида) илми, мавзуси, моҳияти, имон ва унинг шартлари, баъзи тушунчалар, калом илми мактаби вакиллари ҳақида маълумот бериш. калом илми «калом» сўзи араб тилида гап, суҳбат, тил, сўзлашув, нутқ ва баён маъноларини англатади. истилоҳий маънода эса, мусулмон кишининг эътиқоди, ақидаси ва дунёқарашини белгилаб берадиган таълимотга айтилади. бошқача айтганда, балоғатга етган кишининг эътиқоди, имон келтириши, ислом динининг талаблари шаклида тасдиқлаши шаръий эътиқодий ҳукмларга айтилади. ислом таълимоти бўйича барча пайғамбарларнинг аллоҳга имон келтиришга даъватлари энг асосий вазифалари деб қаралган. шундай бўлса-да, уларнинг тутган шариат йўллари турлича бўлганини алоҳида таъкидлаш керак. «ал-фиқҳ ал-акбар» атамасини биринчи бўлиб имом абу ҳанифа қўллаб, айни шу мавзуга бағишлаб бир рисола ёзади. чунончи, «фиқҳ» сўзи бирор нарсани ҳар томонлама ўрганиб, …
2 / 58
и. шу боис ҳам сўфи аллоҳёр: ақида билмаган шайтона элдур, агар минг йил амал деб қилса, елдур! -деб, бу илмнинг аҳамиятига алоҳида ишора қилган эди. ушбу ҳикматли байт бугунги кунгача ўз қадрини сақлаб келмоқда. эътиқоди бузуқ кишилар тарихда ҳам, ҳозирда ҳам шайтонга эл бўлиб, унга эргашиб, унинг измида юришда давом этмоқда. улар ўзларининг адашгани етмаганидек, бошқаларнинг эътиқодларини издан чиқариши ўта хатарлидир. ақида мавзуси ўта ҳассос бўлганидан ер юзидаги энг биринчи пайғамбардан бошлаб, охирги муҳаммад пайғамбар (алайҳис-салом)гача аллоҳ толонинг ўзи эътиқодий масалалар бўйича кўрсатмаларини берган. шундай экан, калом илми энг шарафли илмдир», деб келтиради. ҳужжатул ислом абу ҳомид ғаззолий ўзининг «иҳё улум ад-дин» номли асарида: «...чуқур билимга эга бўлмаган оддий мусулмонларнинг диний эътиқодларини турли бидъат ва нотўғри ғоялардан сақлаш учун калом илмини ўрганиш вожибдир», деб келтиради. юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ақоид ёки калом илмининг вазифаси: а) диний эътиқодларни қатъий далиллар билан исботлаш ва улар ҳақидаги шубҳа ҳамда гумонларни рад қилиш; …
3 / 58
аълум бўладики, номлар турлича бўлса-да, уларнинг ҳаммаси бир мавзуни, яъни ақида илмини ўрганиш ва тадқиқ этишга қаратилган. мотуридийлик ва ашъарийлик. мутакаллимлар қуръон оятлари, ҳадислар ва саҳобийларнинг тутган йўли асосида ақида масалаларини муфассал баён этиб берганлар. ақида борасида фаолият олиб борган олимлар орасида абу мансур мотуридий ва абул ҳасан ашъарий алоҳида ўрин эгаллайди. бу олимлар аҳли сунна вал жамоа ақидаси бўйича имом деб тан олиндилар. «аҳли сунна вал жамоа» тўрт фиқҳий мазҳабдан бирига амал қилиб келаётган бўлсалар, ақидавий масалада мотуридийлик ва ашъарийликнинг ақидавий таълимига асосланади. мотуридийлик ақидавий мактаб асосчиси буюк калом имоми ва факиҳ абу мансур муҳаммад ибн муҳаммад ибн маҳмуд ҳанафий мотуридий самарқандий (853-944) бўлиб, у асли самарқанднинг мотурид қишлоғида (ҳозирги жомбой туманида жойлашган) дунёга келган ва тахаллуси шу қишлоққа нисбатан олинган. абу мансур мотуридий дастлабки таълимни ўз қишлоғида олиб, кейинчалик мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги диний ва маърифий маркази бўлган самарқандда давом эттиради. мотуридий абу бакр аҳмад жузжоний, абу наср аҳмад …
4 / 58
рга қўшимча тарзда саҳобий ва тобеийлар ижмоси (мужтаҳид олимларнинг бирор фикрга иттифоқ қилиши) ҳамда ижтиҳод (олимнинг бирор масаладан шарий ҳукм олиш учун қилган уриниши)ларидир. иккинчиси эса, ақлий далиллар. имом мотуридий ҳам нақлий, ҳам ақлий далилларни уйғунлаштирган ҳолда илмий хулосалар чиқарганига дуч келамиз. шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, мотуридийлик (ашъарийлик ҳам)да ҳам ақлий далиллар нақлий далиллардан кейинги ўринга қўйилади. ўша даврда мўътазилийлар нақлий далиллардан олдинга ақлий далилларни қўйиб, агар ақлий далил нақлий далилга, яъни оят ва ҳадисларга қарши чиқса, уларни инобатга олмаганлар. имом мотуридийнинг асосий хизматлари шундан иборатки, ўша даврдаги ақидада адашган оқимларнинг салбий таъсирининг олдини олиш, уларнинг қарашларига қарши асосли ва кучли далиллар келтириб раддия бериш, ҳақиқий ислом ақидасини ҳимоя қилиш, жаҳолатга қарши маърифат билан жавоб бериш, шу билан бирга мусулмонлар учун ақида борасида асосли қўлланмалар яратиш ва тарқатишдан иборат бўлган дейиш мумкин. имом мотуридий кўплаб шогирдлар етиштирди, улар ўз устозларининг таълимотини давом эттиришгани туфайли ҳанафий мазҳабида калом илм бўйича …
5 / 58
омат абу бакр сиддиқ» китоблари илм аҳлининг назарига тушган. имом ашъарий ақийдавий далил-исбот келтиришда нақлдан ва ақлдан фойдаланиб, ақлий ва мантиқий далиллардан ҳужжат сифатида фойдаланади. шунингдек, фалсафий масалалардан ҳам ўз ўрнида истеъфода этганига дуч келиш мумкин. ашъарий ва мотуридийлик орасидаги асосий фарқ имон масаласига бориб тақалади. мотуридий таълимотига кўра, имон тил билан иқрор бўлиб, дил билан тасдиқлашдан иборат, аммо амал имон таркибига киритилмайди. ашъарийликда эса, имонга амални ҳам қўшилади. шу сабабдан мотуридийлик тарқалган юртларда имон келтирган киши мусулмон ҳисобланади, аммо амал қилмагани учун гуноҳкор бўлади, деб юритилади. ўрни келганда айтиб ўтиш лозимки, манбаларда «мотуридия мазҳаби», «ашъария мазҳаби» деган атамалар учраб туради. бундан имом мотуридий имом абу ҳанифанинг ақидага доир таълимотини ривожлантирган бўлса, имом ашъарий имом шофеийнинг эътиқодий қарашларини такомиллаштирди, деган фикрга келиш мумкин. ҳозирги кунда мотуридийликка ҳанафий мазҳаби йўлини тутганлар эргашса, ашъарийликка моликий, ҳанбалий, шофеий мазҳабидагилар амал қиладилар. мотуридийлик калом мактаби вакиллари. мотуридия таълимоти вакилларига мовароуннаҳрда фаолият олиб борган бир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 58 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"islom ta’limoti asoslari" haqida

слайд 1 мавзу: islom ta’limoti asoslari режа калом илми. мотуридийлик ва ашъарийлик. мотуридийлик калом мактаби вакиллари. исломда имон масаласи. таянч тушунчалар: ақида, калом, мотуридийлик, ашъарийлик, имон, аллоҳ, фаришта, пайғамбар, тақдир, қиёмат, жаннат, дўзах. мавзу ўқув мақсади: талабаларда ислом калом (ақида) илми, мавзуси, моҳияти, имон ва унинг шартлари, баъзи тушунчалар, калом илми мактаби вакиллари ҳақида маълумот бериш. калом илми «калом» сўзи араб тилида гап, суҳбат, тил, сўзлашув, нутқ ва баён маъноларини англатади. истилоҳий маънода эса, мусулмон кишининг эътиқоди, ақидаси ва дунёқарашини белгилаб берадиган таълимотга айтилади. бошқача айтганда, балоғатга етган кишининг эътиқоди, имон келтириши, ислом динининг талаблари шаклида тасдиқлаши шаръий эътиқодий ҳукмларга айтилад...

Bu fayl PPTX formatida 58 sahifadan iborat (6,8 MB). "islom ta’limoti asoslari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: islom ta’limoti asoslari PPTX 58 sahifa Bepul yuklash Telegram