islomdagi yonalish, goyaviy oqim va harakatlar

DOCX 25 стр. 206,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 25
тарқатма материал: тузувчи с.ибрагимов исломдаги йўналиш, ғоявий оқим ва ҳаракатлар режа: 1. исломдаги илк бўлиниш. 2. хаворижларнинг келиб чиқиши. 3. шиалик йўналиши. 4. суннийлик йўналиши. 5. ақидавий таълимотлар. таянч тушунчалар: 1. сиффин, жамал, халифалик, суннийлик 2. фиқҳий мазҳаб 3. ақидавий таълимотлар 5.1. исломдаги илк бўлиниш. исломдаги бўлинишларнинг бирламчи замини муҳаммад алайҳис-салом вафотларидан бошланган. чунки мусулмон жамоасига энди ким бошчилик қилади, деган масалада барчанинг фикри бир хил эмасди. илк икки халифа (абу бакр, умар)даврида мусулмонлар орасида бирликка эришилган бўлса, халифа усмон ибн аффон даврига келиб жамоа орасида фитналар пайдо бўлди. усмон (р.а.)га уюштирилган суиқасд ҳам ана шу фитналарнинг натижаси эди. халифа қатл этилгач, унинг ўрнига али ибн абу толиб (р.а.) сайланди. ҳазрат али (р.а.) қўшини таркибида собиқ халифа усмон (р.а.) қотилларининг борлиги баъзи мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлди. талҳа ибн убайдуллоҳ, зубайр ибн авом ва муъовия ибн абу суфён каби саҳобалар алига қарши чиқиб, бу ҳолатни шундай талқин қилдилар: “али қўзғолончиларга қарши …
2 / 25
ейинчалик исломдаги икки катта оқим – хавориж ва шиаларга айланди. бу жангда али ибн абу толиб ортиқча қон тўкилишини истамай, қарши томон билан ўзаро битим тузиб, урушни тўхтатишга рози бўлди. алининг тутган бундай муросасозлик сиёсатидан унинг қўшини орасидаги бир гуруҳ кишилар норози бўлиб, ажралиб чиқдилар. худди шу вақтда янги диний оқим юзага келди. яъни, алига итоат этишдан бош тортганлар “хавориж” деб, муовияга қўшилмай али атрофига тўпланганлар эса кейинчалик “шиа” деб номлана бошланди. бу икки тоифанинг ёнида эса “жумҳур” яъни қолган мусулмонлар жамоати турарди. ҳар бир тоифанинг ўзига хос диний нуқтаи назари ва “фиқҳи” пайдо бўлди. 5/2. хаворижларнинг келиб чиқиши. али билан муовия ўртасидаги тузилган битим бир гуруҳ али тарафдорларининг кескин қаршилигига дуч келди. битим пайтида куфа яқинида турган 12 минг кишидан иборат кўшиннинг бир қисми алидан норози бўлиб, “ҳукм чиқариш фақат аллоҳнинг кўлидадир”, деган шиор билан қўшинни тарк этиб, куфа яқинидаги ҳарура қишлоғига кетдилар. илгари алига тарафдор бўлган бу фирқанинг …
3 / 25
яширин сақлаш мумкинлиги ҳақидаги ақидани рад этдилар. ўзлари заиф бўлсалар ҳам, золим подшоҳ қудратли бўлса ҳам унга қарши чиқиш вожиб бўлаверади деб ҳисоблардилар;  қурайш қабиласидан бўлмаса ҳам, араб бўлмаса ҳам мусулмонлар томонидан сайланган ҳар қандай одам халифа бўла олади. халифалик шиалар айтганидек, маълум жамоат ичида чекланмаган;  қуръони каримни “махлуқ”, яъни “яратилган”, азалий эмас деб эътиқод қиладилар;  намоз, рўза, закот ва бошқа амалларни имоннинг бир бўлаги ва киши то барча амалларни бажармагунча дили билан тасдиқлаб, тили билан айтиши кифоя эмас дедилар. 5/3. шиалик йўналиши. исломдаги уч йирик йўналишдан бири бўлиб, халифалик хусусидаги ихтилоф натижасида вужудга келган. шиа сўзининг тўлиқ шакли “аш-шиа” (тарафдорлар, гуруҳ, партия) ёки “шиату али” (али тарафдорлари) бўлиб, бу ном ҳазрат алига эргашганлар ва уларнинг авлодларига нисбатан берилган. шиаликда имомат асосий диний рукнлардан ҳисобланиб, у жамият манфаатларидан эмас, балки дин рукнларидан келиб чиқади деб эътиқод қилинади. уларнинг таълимотига кўра, раҳбар халқ томонидан сайланмай, балки раҳбарлик мерос …
4 / 25
ва исмоилийлар каби икки йирик оқимга бўлиниб кетган. имомийлар ёки “исно ашария”. ушбу фирқа эътиқодича, имомлик али ибн абу толибдан бошланади, сўнг унинг фотимадан бўлган ўғлилари ҳасан ва ҳусайнга ўтади ва ниҳоят ўн иккинчи имом муҳаммад маҳдийга бориб тугайди. шунинг учун бу фирқа исно ашарийлар – ўн икки имомга эътиқод қилувчилар деб ҳам номланган. имомийлар эътиқодига кўра, сўнгги – ўн иккинчи имом муҳаммад маҳдий ҳали ўлмаган, балки у 873-874 санада ғойиб бўлган ва охир замонда пайдо бўлиб, зулм ва фасодга тўлган ер юзини тинчлик ва адолатга тўлдиради. улар имомларни хато ва гуноҳдан маъсум (пок) деб ҳисоблайдилар. бунга сабаб, уларнинг эътиқодларича, имомларга илоҳий илҳом келади ёки расулуллоҳ ўз замонларида баён этишларига ҳожат бўлмаган аҳкомлар илмини уларга қолдирганлар. шу боис улар имомга имон келтиришни мусулмонлик шартларидан бири деб ҳисоблашади. улар имомга шундай тавсиф берадилар: “имом хатодан, адашишдан йироқ бўлган, тўғри йўлдаги, тақволи ва аллоҳ қўллаган маъсум кишидир. аллоҳ ва бандаларнинг ўртасида ҳужжат …
5 / 25
тақия ҳалол (тақия – азият етиш мумкин бўлганда ўз эътиқодини махфий тутиш). имомий шиалар асосан эронда истиқомат қиладилар. ундан ташқари сурия, ливан, ҳиндистон, покистонда ҳам исно ашария оқими вакилларини учратиш мумкин. айни дамда имомийлар ҳам бир неча фирқаларга бўлинади. зайдийлар.мазкур фирқа асосчиси зайд ибн али мадинада туғилган (698-740). восил ибн атодан (мўтазилия фирқаси асосчиси) ақида илмини мукаммал эгаллагач, ўзи учун мўтазилийлар йўлини танлади. кейинчалик зайд ибн али мўътадилроқ йўлни танлади. унинг фикрига кўра, имомлик бир шахс томонидан тайин қилинмайди ва у ўз авлодларига имомликни васият ҳам қилмайди, балки фотиманинг зурриётидан бўлган шижоатли, мужтаҳид, хақни баралла айтувчи киши сайланади. зайдийлар эътиқодига кўра: - бир вақтнинг ўзида икки ўлкада икки имомга байъат қилиш жоиз; - имомлар бегуноҳ эмас; - 3айдийлар зайдни сўнгги 5-имом ҳисоблаб, ундан кейинги шиа имомларини тан олмайди. улар ўз ақидалари ва маросимлари жиҳатидан шиалар ва суннийлар ўртасида туриб, ҳар иккала оқимга нисбатан муросасозлик йўлини тутади. 3айдийлар яширинган имом маҳдийга …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 25 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "islomdagi yonalish, goyaviy oqim va harakatlar"

тарқатма материал: тузувчи с.ибрагимов исломдаги йўналиш, ғоявий оқим ва ҳаракатлар режа: 1. исломдаги илк бўлиниш. 2. хаворижларнинг келиб чиқиши. 3. шиалик йўналиши. 4. суннийлик йўналиши. 5. ақидавий таълимотлар. таянч тушунчалар: 1. сиффин, жамал, халифалик, суннийлик 2. фиқҳий мазҳаб 3. ақидавий таълимотлар 5.1. исломдаги илк бўлиниш. исломдаги бўлинишларнинг бирламчи замини муҳаммад алайҳис-салом вафотларидан бошланган. чунки мусулмон жамоасига энди ким бошчилик қилади, деган масалада барчанинг фикри бир хил эмасди. илк икки халифа (абу бакр, умар)даврида мусулмонлар орасида бирликка эришилган бўлса, халифа усмон ибн аффон даврига келиб жамоа орасида фитналар пайдо бўлди. усмон (р.а.)га уюштирилган суиқасд ҳам ана шу фитналарнинг натижаси эди. халифа қатл этилгач, унинг ўрнига али иб...

Этот файл содержит 25 стр. в формате DOCX (206,9 КБ). Чтобы скачать "islomdagi yonalish, goyaviy oqim va harakatlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: islomdagi yonalish, goyaviy oqi… DOCX 25 стр. Бесплатная загрузка Telegram