islomdagi aqidaviy yo'nalishlar

DOC 12 стр. 91,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
8-мавзу. исломдаги ақидавий йўналишлар режа: 1. суннийлик моҳияти. 2. хорижийлик – ажралиб чиққан илк йўналиш. 3. шиаликнинг келиб чиқиши. 4. ақидавий таълимотлар. калом мактаблари 5. ақидавий мавзулар тавсифи. таянч сўз ва иборалар: суннийлик, шиалик, хорижийлик, муржиийлик, муътазилийлик, «туя жанги», калом, «ислом илмлари», илоҳиёт, нубувват, кавниёт, самъиёт, солиқ (жизя), ашъария, мотуридия, «адл» (аллоҳнинг адолати), «тавҳид» (аллоҳнинг ягоналиги), «ал-ваъд вал ваийд» (мукофот ва жазо). суннийлик моҳияти. исломдаги мазҳаблар ва оқимлар ҳақида сўз юритилганда аввало йўналишлар ҳақида тўхталиш мақсадга мувофиқ. исломдаги йўналишлар сони тарихий манбаларда турлича берилган. улардан асосий учтаси – суннийлик, хорижийлик ва шиаликдир. исломдаги йўналиш – деганда муайян эътиқодий масала асосида бирлашган мазҳаб ёки оқимлар мажмуаси тушунилади. масалан суннийлик йўналиши мазҳаблари суннат ва жамоат асосида, хорижийлик оқимлари ажралиб чиқиш ва қаршилик кўрсатиш, шиалик оқимлари эса али (р.а.) ва унинг авлодларини ҳаддан ортиқ эъзозлаш асосида бирлашганлар. аввало, суннийлик моҳияти баён этилади. пайғамбардан нақл қилинган мусулмон умматининг 73 фирқага бўлиниб кетиш ҳақидаги машҳур …
2 / 12
жамоа суннийлик йўналишини ташкил қилади. суннийлик йўналиши эътиқод борасида қуйидаги тамойилларга таянган: 1. аллоҳнинг барча исмлари ва сифатларига 2. барча пайғамбарларга 3. фаришталарга 4. муқаддас китобларга 5. охират кунига 6. яхшилик ва ёмонлик тақдир этилишига 7. ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишониш ва тил билан иқрор этиш. 8. муҳаммад (а.с.) нинг суннатларига эргашиш. 9. саҳобаларни барчасини бирдек ҳурмат қилиш. 10. тобеинлар эҳтиромини ўрнига қўйиш. 11. раҳбарларга итоат этиш. 12. мусулмонларга оқибат кўрсатиш 13. жамоадан, яъни кўпчиликдан айри бўлмаслик 14. бирор инсонни кофирликда айблашга интилмаслик. 15. ўзга дин ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик кўрсатиш. 16. яхши ишларга тавсия этиш ва ёмон ишлардан қайтариш. 17. савоб ишларга интилиш ва гуноҳ ишлардан қочиш. 18. гуноҳга беэътибор бўлмаслик, аммо гуноҳкорни иймонсизга чиқармаслик. 19. бирор инсонга жаннатий деб шоҳидлик бермаслик ва бирор инсонга дўзахий деб гувоҳлик бермаслик. 20. умид ва қўрқув мутаносиблигига риоя қилиш. бу асослар бежиз зикр этилмади. бир қарашда оддий ва тушунарли бўлган бу …
3 / 12
бул қилмадилар. ҳатто айрим саҳобаларни ҳақорат қилишга бориб етдилар. халифа али (р.а.)га бўлган муҳаббат ва эҳтиромда суннийликда белгиланган меъёрдан ошдилар. оқибатда шиалик нафақат саҳобаларни ҳурмат этиш тамойилида, балки бошқа масалаларда ҳам суннийликдан тубдан фарқ қилувчи йўналишга айланди. бу борада ўз ўрнида батафсил баён қилинади. хорижийлик – ажралиб чиққан илк йўналиш. “хорижий” сўзи араб тилидан таржима қилинганда икки хил маънони англатишини мутахассислар нақл этганлар ва бу талқинлар ўзаро зид келмайди. балки, улар мазмун жиҳатдан бир-бирини тўлдиради. биринчиси, “хорижий” сўзи араб тилидаги “хаража ала” бирикмасидан олинган бўлса, “–га чиқмоқ” маъносини англатиб, бирор бир инсон ёки ҳолатга қарши чиқмоқ, қарши бош кўтармоқни билдиради. бинобарин, хорижийлар раҳбарга қарши чиққан, ўз ҳукмдорига қарши бош кўтарган тоифадир. мазкур маъно тарихий манбаларда уч хил шарҳланган. уларга кўра хорижийлар: 1. али ибн аби толиб (р.а.)га қарши бош кўтарган тоифа. 2. 661-750 йиллар давомида ҳукм сурган уммавийлар салтанатига қарши ички урушларни олиб борган гуруҳлар. 3. умумий маънода, барча раҳбарларга …
4 / 12
икки саҳоба ўз даврининг муҳтарам инсонларидан эди. 657 йилда мусулмонлар ўртасида ҳокимият масаласида юзага келган илк ихтилофлардан бири, “таҳким” воқеаси билан тугади. “таҳким” ҳукм чиқариш маъносини англатади. бу воқеада ўзаро ихтилоф қилган икки тараф орасидан ҳакамлар сайланиб, уларнинг келишуви орқали барчани бирлаштирадиган умумий хулосага келинди. бир томондан абу мусо ал-ашъарий, иккинчи томондан амр ибн ос ҳакамлик қилган ушбу воқеада, али ва муовия (р.а.) ўрталарида ягона битим юзага келди. унга кўра али ибн аби толиб куфада, муовия ибн абий суфён шомда ҳукмронлик қиладиган бўлишди. таъкид жоиз, мана шу ҳодиса тарихий асарларга “таҳким воқеаси” номи билан кирди. бу ҳодисадан кейин суннийликдан хорижий йўналиши ажралиб чиқди. суннийлик ақидасига кўра ҳақиқат али тарафида эди. аммо бир ҳақиқатни бошқасидан устун қўйиш таассубни келтириб чиқаради. ҳазрат али қўшинидан ажралиб чиққан хорижийларнинг умумий адади 12 000 эди. улар али ибн аби толибнинг битимга қўшилганига норозилик билдирдилар. хорижий тоифаси ҳакамларнинг келишиб ҳукм чиқаришидан қаттиқ норози бўлиб, “ҳукм фақат …
5 / 12
ҳолатга чидаб тура олмади: хорижийларга абдуллоҳ ибн аббос (р.а.) каби саҳобаларни юбориб, уларни тўғри йўлга чақирди. аммо тинчлик ва тотувликни сақлаш борасидаги ҳаракатлар зое кетиб, исёнчилар ҳаддидан ошиб, инсонларга зуғум қилишда давом этаверганларидан кейин али ибн аби толиб уларга қарши жанг эълон қилишга мажбур бўлди. 758 йили бағдод ва халвон орасидаги наҳравон деган жойда али ва хорижийлар орасида жанг бўлиб ўтди. тарихга наҳравон жанги деб кирган бу тўқнашувда хорижийларнинг деярли барчасини қириб ташлади. мазкур ҳодисадан бир неча аср кейин яшаган бурҳониддин марғиноний ўзининг машҳур “ҳидоя” китобида “йўлтўсарлик қилган ва раҳбарга қарши бош кўтарган тоифадан бирортаси вафот этса, унга жаноза ўқилмайди” деган ҳукмни баён қилиб, али (р.а.)нинг хорижийларга жаноза ўқимаганини унинг исботи сифатида келтирган. таниқли ислом уламолари бугунги кунда дунёда ислом номидан унга доғ туширишга уринаётган, ўзларини “чин мусулмон”дея атаб, бошқаларни кофирга чиқариб, уларга қарши кураш эълон қилган барча экстремистик гуруҳларни ҳар хил ном билан эмас, балки “хорижийлар” деган ягона исм …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "islomdagi aqidaviy yo'nalishlar"

8-мавзу. исломдаги ақидавий йўналишлар режа: 1. суннийлик моҳияти. 2. хорижийлик – ажралиб чиққан илк йўналиш. 3. шиаликнинг келиб чиқиши. 4. ақидавий таълимотлар. калом мактаблари 5. ақидавий мавзулар тавсифи. таянч сўз ва иборалар: суннийлик, шиалик, хорижийлик, муржиийлик, муътазилийлик, «туя жанги», калом, «ислом илмлари», илоҳиёт, нубувват, кавниёт, самъиёт, солиқ (жизя), ашъария, мотуридия, «адл» (аллоҳнинг адолати), «тавҳид» (аллоҳнинг ягоналиги), «ал-ваъд вал ваийд» (мукофот ва жазо). суннийлик моҳияти. исломдаги мазҳаблар ва оқимлар ҳақида сўз юритилганда аввало йўналишлар ҳақида тўхталиш мақсадга мувофиқ. исломдаги йўналишлар сони тарихий манбаларда турлича берилган. улардан асосий учтаси – суннийлик, хорижийлик ва шиаликдир. исломдаги йўналиш – деганда муайян эътиқодий масала ас...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOC (91,5 КБ). Чтобы скачать "islomdagi aqidaviy yo'nalishlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: islomdagi aqidaviy yo'nalishlar DOC 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram