7-mavzu. islom fiqhiy maktablari

DOCX 13 sahifa 30,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
7-mavzu. islom fiqhiy maktablari ilk islomiy fiqhiy maktablarining shakllanish tarixi va ularning tasnifi. hanafiya, molikiya, shofeʼiya, xanbaliya mazhablarining asosiy g’oyalari va fiqhiy dalillash 4 metodlari. shariat kategoriyalari: halol, mandub, muboh, makruh, harom. qozi mahkamalarining islom huquqini ta`minlashdagi o`rni. o‘rta asrlarda fiqh ilmining rivojlanishida movarounnahr faqihlarining o‘rni. burhoniddin marg‘inoniyning “alhidoya’’ asarining fiqh ilmi rivojidagi ahamiyati. 1. исломда йўналишларнинг вужудга келиши. 632 йилда пайғамбар (алайҳис-салом) вафотидан сўнг ҳокимият халифаликка сайланганлар томонидан бошқарилди. биринчи абу бакр, иккинчи умар ибн хаттоб сайланди, сўнг усмон ибн аффон ва али ибн аби толиб халифа бўлди. аввалги икки халифа даврида халифаликда ички низо ва фирқаланиш бўлмади. усмон халифалиги даврининг сўнгги йилларида ички низолар пайдо бўлиб, халифага қаршиликлар кучайди. охир-оқибат бир тўда одамлар ҳазрати усмоннинг уйига бостириб кирадилар ва уни ўлдирадилар. унинг ўлдирилиши халифаликда урушни келтириб чиқарди ва али ибн аби толиб халифалиги даврида бундай низолар янада кучайди. шом волийси муовия халифага қарши чиқиб тезроқ халифа усмон қотилларини …
2 / 13
иалар гуруҳларининг фаолиятида кўзга ташланади. бундай фирқалар асосий икки масалада юзага келган: имомат (давлатга раҳбарлик) ва ақидада. шунинг учун исломда фирқаларга бўлиниш асосан динийсиёсий нуқтаи назардан келиб чиққан деб қаралади. биринчи хорижийларнинг пайдо бўлишига ҳам халифа али сиёсатига қўшилмаслик, шиалик эса, халифалик али ва унинг авлодларига мерос бўлиб қолиши керак деб ҳисобловчилар сабаб бўлди. шу ўринда яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, исломда фирқаларга бўлиниш муҳаммад (алайҳис-салом) ҳадисларида айтиб ўтилган. муҳаммад пайғамбар (алайҳиссалом) айтадилар: «яҳудийлар 71 фирқага бўлинди, насронийлар 72 фирқага бўлинди, умматим эса 73 фирқага бўлинади. улардан биттаси нажот топади, қолгани дўзах аҳлидир», деганларида, саҳобийлар: «нажот топадиган фирқа қайси?», деб сўраганда пайғамбар (алайҳис-салом): «мен билан саҳобийларим тутган йўлдагиси», деб жавоб берадилар» (имом термизий ривояти). ҳадисда айтилган нажот топучи фирқа «аҳли сунна вал жамоа» ҳисобланади. «аҳли сунна вал жамоа» суннийлик деб ҳам номланади. бунинг ўзига хос, бошқалардан ажралиб турадиган жиҳатлари барча саҳобийларни яхши кўриш, кишини катта гуноҳ қилган бўлса …
3 / 13
лмаган ҳар қандай раҳбарга бўйсунмай, унга қарши курашиш зарурлигини таъкидлашлари бўлган. бунинг натижасида жуда кўплаб қонлар тўкилган. одамларни кофирга чиқариш ва уларга қарши «жиҳод» қилиш ғоясини ишлаб чиқиб, террор амалиётини бошлаб берган. бугунги кундаги ишид, боко ҳарам ва шунга ўхшаш бошқа террористик ташкилотларнинг услублари айнан хорижийлик «анъана»ларининг замонавий кўринишидир. улар ўзларини ҳақиқий мусулмон ҳисоблаган ва сиёсий ҳамда ғоявий рақибларга нисбатан муросасиз бўлган. xорижийларнинг таълимотига кўра, халифа жамоа томонидан сайланади ва жамоага бўйсунади; ҳар қандай тақводор мусулмон (ҳатто қул ёки қора танли бўлса ҳам) халифаликка сайланиши мумкин; агар халифа жамоа манфаатларини ҳимоя қилмаса, вазифасидан бўшатилади ва ҳатто қатл этилади. xорижийлар гуноҳи кабира қилганларни кофирликда айблаб, уларни ўлдиришгача бориб етганлар. ҳатто баъзи саҳобийларни ҳам кофир дейишган. бундан ташқари, «золим» подшоҳга қўлида қурол билан қарши чиқишни диний вазифа дейдилар. хорижийлик билан бир вақтда пайдо бўлган яна бир оқим шиаликдир. шиалик «шиату али» (али гуруҳи) номидан бўлиб, алипараст оқим ҳисобланади. бу йўналиш дастлаб ҳар …
4 / 13
тларини асослайдилар. шунингдек, ҳадислардан фақат халифа али, унинг авлоди ва баъзи саҳобийлар томонидан келтирилган ривоятларни тан олдилар ва шундай ривоятҳадислардан иборат мустақил тўпламлар тузган. суннийликда эътироф этилган диний ақидалардан фарқланиб, шиаликда тавҳид, адл, нубувват, имомат, қиёматдан иборат бешта ақидага эътиқод қилинади. булардан тўрт ақида – тавҳид (аллоҳнинг ягоналигини эътироф этиш), адл (адолат, аллоҳнинг одиллиги, яъни тақдир ақидаси), нубувват (пайғамбарлик), қиёмат ёки маод (охират кунининг келиши ва ўлганларнинг тирилиши), асосан, суннийлик таълимотига мос тушади. бешинчи ақида эса имомат (али ва унинг авлодларидан иборат ўн икки имом ҳокимиятини) эса, суннийликка зид экани билан фарқ қилади. шиалик ичида ихтилофлар юз бериши натижасида кўп фирқалар вужудга келган. булардан зайдийлар, жаъфарийлар ва бошқалар. имомийлар ва исмоилийлар шиаликдаги икки йирик оқим ҳисобланади. мўътазилийлар оқими ақида масаласи бўйича аҳли сунна вал жамоа йўналишидан ажралиб чиққан. улар қуръонни диний ҳақиқатнинг манбаи деб эътироф этадилар, уни сўзма-сўз эмас, мажозий талқин қилишга ҳаракат қиладилар, ривоятларга кўркўрона ишонишга қарши чиқадилар. шунингдек, …
5 / 13
ган, ўзларини тавҳид ва адолат (адл) тарафдорлари, деб билган адашган фирқадир. кейинчалик 13-14-асрларга келиб мўътазилийлар бутунлай йўқолиб кетган. қадария ҳам мўътазилийларга ўхшаб ақидавий масалада адашган ҳисобланади. уларнинг асосий даъволари аллоҳнинг қазоси ва қадарини инкор этиб, «аллоҳ бандаларининг ишидан ожиздир», дейдилар. суннийлар эса, аллоҳ ҳар бир нарсани олдиндан билади, деган бўлса, қадарийлар уни инкор қилдилар. улар одиллик худонинг асосий сифатларидан бири деган фикр асосида гуноҳни худо олдиндан белгилаган бўлиши мумкин эмас. худодан фақат адолатли ишни кутиш мумкин, гуноҳ ишлар эса инсон фаолияти билан боғлиқ, демак, инсон ирода ва фаолият эркинлигига эга, шунинг учун у гуноҳ қилади, деган хулосага келиб ўзларининг адашган фирқа эканини қўрсатдилар. уларнинг таълимотини кейинчалик муътазилийлар давом эттирди. жабарийлар эса, қадарийлар эътиқодининг аксини қилиб, исломда тақдир масаласида адашган деб тан олинган фирқалардан биридир. улар аҳли сунна вал жамоада тан олинган такдир масаласини инкор қилади. жабарийлар инсон тақдирини худо мутлақ олдиндан белгилаб қўйган, инсонда ҳеч қандай ирода ва фаолият эркинлиги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"7-mavzu. islom fiqhiy maktablari" haqida

7-mavzu. islom fiqhiy maktablari ilk islomiy fiqhiy maktablarining shakllanish tarixi va ularning tasnifi. hanafiya, molikiya, shofeʼiya, xanbaliya mazhablarining asosiy g’oyalari va fiqhiy dalillash 4 metodlari. shariat kategoriyalari: halol, mandub, muboh, makruh, harom. qozi mahkamalarining islom huquqini ta`minlashdagi o`rni. o‘rta asrlarda fiqh ilmining rivojlanishida movarounnahr faqihlarining o‘rni. burhoniddin marg‘inoniyning “alhidoya’’ asarining fiqh ilmi rivojidagi ahamiyati. 1. исломда йўналишларнинг вужудга келиши. 632 йилда пайғамбар (алайҳис-салом) вафотидан сўнг ҳокимият халифаликка сайланганлар томонидан бошқарилди. биринчи абу бакр, иккинчи умар ибн хаттоб сайланди, сўнг усмон ибн аффон ва али ибн аби толиб халифа бўлди. аввалги икки халифа даврида халифаликда ички низо в...

Bu fayl DOCX formatida 13 sahifadan iborat (30,5 KB). "7-mavzu. islom fiqhiy maktablari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: 7-mavzu. islom fiqhiy maktablari DOCX 13 sahifa Bepul yuklash Telegram