ислом дини тарихи ва фалсафаси

DOCX 33 стр. 100,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 33
13-мавзу. ислом дини тарихи ва фалсафаси мавзу режаси: 1. ислом дини асослари, оқимлари ҳамда ҳуқуқий мактаблари. 2. қуръон ва унинг тафсирлари. ҳадис ва унинг турлари ва таснифи. 3. калом фалсафаси ва фиқҳ. тасаввуф ва унинг тариқатлари. таянч тушунчалар ислом дини, ҳанифлик ҳаракати, ягона аллоҳга эътиқод, иймон, ислом ва эҳсон талаблари, ваҳий, қуръони карим, “мусҳаф”, ҳадислар, саҳиҳ, ҳасан, заиф, шариат ва унинг манбалари, қуръон, сунна, ижмоъ, қиёс, суннийлик ва шиалик, ханафия, шофиия, моликия, ханбалия, тасаввуф ва тариқат, яссавия, кубравия, нақшбандия. 1-савол баёни: ислом дини тарафдорлари жаҳон аҳолисининг 20 фоизга яқин қисмини ташкил этади. энг катта мусулмон жамоалари индонезия (165 млн.), покистон (125 млн.), бангладеш (120 млн.), ҳиндистон (93 млн.), эрон (63 млн.), туркия (61 млн.), араб мамлакатларидан энг йириги мисрда (48 млн.), нигерияда (43 млн.) мавжуддир. дарвоқе, араблар барча мусулмонларнинг 20 фоизини ташкил этадилар. бугунги кунда жаҳондаги 173 мамлакатда 1,7 миллиард одам ислом динига эътиқод қилади. ислом дини пайдо бўлиши тарихий …
2 / 33
монавий тадқиқотларнинг кўрсатишича, ислом пайдо бўлиши арафасида ярим орол ҳудудида маданият нуқтаи назаридан уч цивилизация мавжуд бўлган: 1)мустақил маънога эга бўлган жанубий арабистон (тили – жанубий араб тили); 2) нисбатан четки таъсирлардан узоқроқда жойлашган ички арабистон; 3) византия ва эрон империялари маданий анъаналари билан боғлиқ шимолий арабистон. исломнинг пайдо бўлиши тарқоқ араб қабилалари учун оламшумул воқеага айланди. тарихда биринчи араб давлати – араб халифалиги вужудга келди. араб истилолари оқибатида мазкур уч цивилизация вакиллари аралашиб кетди. лекин уларнинг ўтмишда нисбий мустақил ривожланганликлари араблар насаби ҳақидаги тасаввурда сақланиб қолди. унга биноан, арабларнинг барчалари насаб жиҳатидан икки катта авлод вакилларидир: қаҳтонийлар – жануб араблари, аднонийлар – шимол арабларидир. мана шу икки авлоддан барча араб қабилалари тарқалган. лекин тадқиқотларнинг кўрсатишича, мазкур тасаввур vii аср охирлари – viii аср бошларида сурия ва ироқда ҳокимият учун ҳарбий кураш олиб борган араб қабилалари иттифоқлари (калбийлар, асадийлар ва бошқалар) вакиллари томонидан шакллантирилган. қадимги араблар орасида кўчманчилик мафкураси қолдиқлари, …
3 / 33
б (бўри) ва ҳ.к. арабистонда ҳар хил худоларнинг тимсоли – санамлар культи бир вақтда пайдо бўлган эмас, албатта. улар узоқ вақт шаклланган. бироқ кейинги давр ислом тарихчиларининг хабар беришларига қараганда, арабистонга даставвал санам келтирган ва унга ибодат қилишни тарғиб қилган шахс амр ибн луҳай исмли киши бўлган. ривоятга кўра, у шомга тижорат мақсадида тез-тез сафар қилиб турар эди. амр ибн луҳай баъзи шомликлар одатларидан қаттиқ таъсирланиб, уларнинг бутларидан бирини маккага олиб келган. кейинчалик бутларга сиғиниш араблар орасида кенг тарқалиб кетган. ҳарқалай, бут-санамларга сиғиниш – диннинг янги босқичи бўлган. ибн ал-калбийнинг (ваф. 763 й.) «китоб ал-асном» асарида таъкидланишича, мил. ав. viii асрдаёқ ҳар бир араб қабиласи ўз санамига эга эди. тез-тез бўлиб турадиган қабилалараро урушлардан сўнг, одатда, мағлуб қабила ғолиб қабила санамига сиғина бошларди. баъзида ғолиб қабила мағлуб қабиланинг санамини ҳам ўз санамлари сафига қабул қилиши мумкин эди. арабистоннинг турли ерларида муайян санамларнинг қароргоҳи мавжуд бўлиб, улар зиёратгоҳлар сифатида маълум эди. …
4 / 33
риш мақсадида бобилдан талайгина аҳолини кўчирган; уларнинг кўпчилигини яҳудийлар ташкил қилган. маълумки, бундан олдинроқ (мил. ав. 586 й. ) навуходоносор ii қуддусни забт қилганида салкам 30 минг яҳудийни асир олиб, бобилга келтирган ва «бобил асирлиги» 50 йил давом этган эди. шундан сўнг ҳам баъзи яҳудийлар фаластинга қайтмай, бобилда қолиб кетгандилар. арабистон ярим оролида яҳудийлик билан бир қаторда христианлик дини ҳам тарқалди. христианлар бу ерда кенг тарғиботчилик ишларини олиб борар эдилар. улар арабистонга қачон кириб келганлиги номаълум. одатда тарғиботчилар тиб ва мантиқ илмидан хабардор, кишилар қалбига йўл топа оладиган одамлар бўлганлиги учун кўпгина қабила бошлиқларига таъсир этганлар, уларнинг христиан динини қабул қилишига ёки ўзларининг олиб бораётган фаолиятларида ёрдам беришига эришганлар. исломга қадар арабистон ярим оролининг деярли барча ҳудудларида христиан роҳиблари мунтазам равишда дин тарғиботи билан шуғулланар эдилар. юқорида айтиб ўтилганидек, христианликнинг арабистон ярим оролига қачон кириб келгани аниқ маълум эмас. ҳижоз шаҳарларига христианлар (шарқий черковлар вакиллари) асосан византия қарамоғи остидаги фаластин …
5 / 33
ийлар эрони динлари ҳам арабистон ярим оролида мавжуд эди. улар ҳақида адабиётларда кам гапирилади. ваҳоланки, зардуштийлик ва манихеизм таълимотлари ҳам бу минтақаларда кенг тарқалган эди. бу даврда ўзини «пайғамбарлар муҳри» (хотам ал-анбиё) деб атаган моний ва унинг «ўзга динлар таълимотини тўғриловчи» дини атроф ҳудудларга етиб улгурган эди. чунки лахмийлар давлати сосонийлар таъсири остида бўлиб, ислом дини шаклланиши арафасида эрон яманни забт этган эди. янги диннинг шаклланишида арабистон ярим оролида мавжуд ҳолатнинг таъсири, албатта катта бўлди. аммо бу жараёнларда биринчи араб давлати вужудга келиши ва унинг мафкурасининг шаклланиши муҳим ўрин тутади. уларни тўлақонли идрок этишда муҳаммад пайғамбар ҳаёти, унинг янги дин тарғиботчиси ва давлат арбоби сифатидаги фаолияти асосий ўринни эгаллайди. муҳаммад пайғамбар ҳаёти ҳақида маълумот берилса, муҳаммад ибн абдуллоҳ ибн абд ал-мутталиб макка ва унинг атрофи тарихида «фил воқеаси» номи билан машҳур бўлган жангдан 50 кун кейин таваллуд топган. бу сананинг милодий ҳисоб бўйича қайси кунга тўғри келиши кейинчалик ҳисоблаб чиқарилган. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 33 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ислом дини тарихи ва фалсафаси"

13-мавзу. ислом дини тарихи ва фалсафаси мавзу режаси: 1. ислом дини асослари, оқимлари ҳамда ҳуқуқий мактаблари. 2. қуръон ва унинг тафсирлари. ҳадис ва унинг турлари ва таснифи. 3. калом фалсафаси ва фиқҳ. тасаввуф ва унинг тариқатлари. таянч тушунчалар ислом дини, ҳанифлик ҳаракати, ягона аллоҳга эътиқод, иймон, ислом ва эҳсон талаблари, ваҳий, қуръони карим, “мусҳаф”, ҳадислар, саҳиҳ, ҳасан, заиф, шариат ва унинг манбалари, қуръон, сунна, ижмоъ, қиёс, суннийлик ва шиалик, ханафия, шофиия, моликия, ханбалия, тасаввуф ва тариқат, яссавия, кубравия, нақшбандия. 1-савол баёни: ислом дини тарафдорлари жаҳон аҳолисининг 20 фоизга яқин қисмини ташкил этади. энг катта мусулмон жамоалари индонезия (165 млн.), покистон (125 млн.), бангладеш (120 млн.), ҳиндистон (93 млн.), эрон (63 млн.), туркия...

Этот файл содержит 33 стр. в формате DOCX (100,4 КБ). Чтобы скачать "ислом дини тарихи ва фалсафаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ислом дини тарихи ва фалсафаси DOCX 33 стр. Бесплатная загрузка Telegram