ислом йўналишлари ва мазҳабларининг фалсафий ғоялари

DOCX 11 стр. 40,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
11-мавзу. ислом йўналишлари ва мазҳабларининг фалсафий ғоялари режа: 1. суннийлик, шиалик, хорижийларнинг диний-фалсафий қарашлари. 2. ашъария ва мотуридия қарашларидаги фалсафий ғоялар. 3. ислом мазхаблари диний-фалсафий ғояси 4. ҳозирги глобаллашув шароитида дунё диний манзараси. мусулмонлар орасида ички зиддиятлар кучайиши ва исломда турли йўналишлар пайдо бўлишига, биринчи сабаб – бу қисқа муддатда 2-3 баробар кенгайиб кетган буюк давлатнинг бошқаруви – халифалик масаласи бўлди. халифа усмон даврида бу зиддиятлар ўзининг юқори поғонасига кўтарилди. умавийлар хонадонидан бўлган усмоннинг барча вилоятларга фақат ўз уруғидан амирлар тайинлаши, унинг энг яқин ёрдамчиси мервон бин ал – ҳакамнинг қўпол ва адолатсиз сиёсати кўпчилик норози саҳобаларнинг сабр косасини тўлдирди. биринчи навбатда али, талҳа ва зубайр тарафдорлари бош кўтардилар. усмон ўлимидан сўнг али халифалик тахтига ўтирганда уни дамашқда ўзини халифа деб эълон қилган абу суфённинг ўғли муовия, макка ва мадинада обрўга эга бўлган талҳа ва зубайрлар тан олмадилар. 656 йили юз берган «туя жанги»даги мағлубияти ва қатл этилиши билан талҳа …
2 / 11
«шурот», «марикун» деган номлари ҳам учрайди. кейинчалик «қонуний» ҳокимга қарши кураш олиб борган ҳар қандай тоифага «хавориж» номи берилди. бетараф ҳукм чиқарилгунига қадар али бутун кучини хорижийларга қарши ташлади: 12 минг аскардан 4 мингги қириб ташланди, 4 мингги таслим бўлди, қолган 4 мингги халифат бўйлаб тарқаб кетди. улар ҳалифаликка даъвогар барча шахсларни ўлдиришга қарор қилиб, якка террор услубини қўлладилар. 661 йили али қатл қилингач, хорижийлар муовияга қарши курашдилар. бу курашда улар ўзига хос партизан услубини қўлладилар – отлиқ аскар билан қўққисдан ҳужум қилиб, хавф туғилган тақдирда зудлик билан басрадан узоқда бўлмаган батоиҳ деб номланган батқоқроқ жойдаги қароргоҳларига чекиндилар. vii асрнинг иккинчи ярмида хорижийлар орасида раҳбарларининг исми билан маълум бўлган бир неча фирқалар пайдо бўлди – азрақийлар, ибодийлар, суфрийлар, наждатийлар ва ҳоказо. ироқ ва эрондан ташқари хорижийлар арабистон ярим ороли (ямома, ҳадрамавт, яман) ва шимолий африкада кенг фаолият олиб бордилар. жазоир, ливия ва ўмонда ибодийлар жамоалари ҳозиргача сақланиб қолган. дастлабки даврлардаёқ …
3 / 11
керак, деб ҳисобладилар. бу борада айниқса азрақийлар кескин мавқени эгалладилар. уларнинг бошлиғи нофиъ ибн ал – азрақ ўз жамоасидан бошқа барча мусулмонларни кофирга чиқариб қўйганди. дарвоқе, ҳозирги замон экстремистлари ҳам айнан шундай фикрдалар: гўёки фақат уларнинг кичик бир жамоаси асл мўминлар – у, бошқалар диндан қайтганлар ва улар билан аёвсиз кураш олиб бориш даркор. ижтимоий соҳада гўё тенглик тамойиллари, давлат бошқарувида адолат учун даъват қилган бўлсаларда, уларнинг ўта фанатизм ва аёвсизликка асосланган кураш усуллари хорижийлик ҳаракатининг социал базасини заифлаштирди ва охир – оқибатда мағлубиятга учратди. аш – шийъа (тарафдорлар, гуруҳ, партия) – али бин абу толиб ва унинг авлодларини пайғамбар муҳаммад (сав) нинг ягона вориси ҳамда маънавий давомчилари деб эътироф этувчи турли гуруҳ ва жамоаларнинг умумий номи. пайғамбар вафотидан кўп вақт ўтмасдан аббос ва унинг ўғиллари ҳамда солмон ал – форсий, абу зарр ғифорий, ал – миқдод каби таниқли саҳобалар абу бакр эмас, али ёки аббос пайғамбарга ворис бўлиши, шу …
4 / 11
ироқ ва эрон ахолисининг исломга кириши бу борада муҳим роль ўйнади. зеро эронда исломдан аввал ҳам руҳонийлар ўзларини дунёвий ҳокимлардан юқори қўйганлар ва шаҳаншоҳларга таъсир ўтказиб келганлар. шу асосда шиаларда гўё илоҳий табиатга эга бўлган имомлик ҳокимияти фақат али авлодларига мансуб бўлмоғи ҳақидаги назария шаклланди. улар қуръоннинг баъзи оятлари ва муҳаммад (сав) ҳадисларини истиорий тарзда (аллегорик) талқин қилиш йўли билан ўз ғояларини исботлашга ҳаракат қилдилар. айниқса, умавийлар халифалиги даврида авж олган умумхалқ норозилиги шиалар ҳаракатининг кенг ёйилишига омил бўлди. шиалар, бутун бало – қазолар умавийлар ҳокимиятининг ғайри қонунийлигидан, агар олий ҳокимият али авлодларига ўтса, аллоҳ иродаси ва адолат қарор топажаги ҳақида тарғибот–ташвиқот олиб бордилар. шиалар ҳаракати қайсидир маънода умавий халифалар сулоласининг барҳам топишига имкон яратди. аммо бундан пайғамбар (сав) га қариндош бўлган ҳошимийлар хонадонининг бошқа шаҳобчаси – аббосийлар фойдаланиб қолдилар. шиаларнинг аббосийларга қарши ҳам курашни давом эттиришлари уларнинг социал базасини торайтирди. аббосийлар эса ўз навбатида шиаларга қақшатқич зарба бердилар. боз …
5 / 11
бўлса, миср ва сурияда салоҳиддин аюбийнинг фаолияти яна қайта суннийликни қарор топтирди. ҳозирги кунда эрон аҳолисининг мутлақ кўпчилиги, ироқнинг 60 % аҳолиси, ливан, яман, баҳрайн, афғонистон ва озарбайжон мусулмонларининг маълум қисми шиа таълимотига мансубдирлар. катта – кичик шиа жамоалари деярли барча мусулмон давлатларида мавжуд. эрон ислом революцияси туфайли мусулмон дунёсида шиаларнинг сиёсий фаоллиги сезиларли даражада ортди. бу бугунги ироқ ва ливан воқеаларида яққол кўзга ташланмоқда. ал-фиқҳ (чуқур билим, тушиниш) - мусулмон илоҳиётчилигининг ажралмас қисмидир. ҳар қандай фиқҳий (ҳуқуқий) ғоя ёки тамойил, унинг асли қаердан келиб чиққан бўлишидан қатъий назар, албатта, қуръон,сунна билан асосланиб берилиши шарт. бундай асос ҳақиқатлиги ижмо(эътиборли илоҳиётчи уламолар томонидан тасдиқ)га эга бўлиши керак. фиқҳий масаланинг қуръон, суннага мувофиқлиги қиёс (истиҳсон, истислоҳ) воситасида тадқиқ этилади. ана шу 4 нарса фиқҳ (илоҳий-ҳуқуқий) фанининг асосини ташкил қилади. деярли 1,5 аср мобайнида фиқҳ, умуман ислом илоҳиёти каби асосан оғзаки тарзда (оғиздан-оғизга ўтиб келган анъана сифатида) қўлланиб келди. фақат шундан сўнггина тўпланган …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ислом йўналишлари ва мазҳабларининг фалсафий ғоялари"

11-мавзу. ислом йўналишлари ва мазҳабларининг фалсафий ғоялари режа: 1. суннийлик, шиалик, хорижийларнинг диний-фалсафий қарашлари. 2. ашъария ва мотуридия қарашларидаги фалсафий ғоялар. 3. ислом мазхаблари диний-фалсафий ғояси 4. ҳозирги глобаллашув шароитида дунё диний манзараси. мусулмонлар орасида ички зиддиятлар кучайиши ва исломда турли йўналишлар пайдо бўлишига, биринчи сабаб – бу қисқа муддатда 2-3 баробар кенгайиб кетган буюк давлатнинг бошқаруви – халифалик масаласи бўлди. халифа усмон даврида бу зиддиятлар ўзининг юқори поғонасига кўтарилди. умавийлар хонадонидан бўлган усмоннинг барча вилоятларга фақат ўз уруғидан амирлар тайинлаши, унинг энг яқин ёрдамчиси мервон бин ал – ҳакамнинг қўпол ва адолатсиз сиёсати кўпчилик норози саҳобаларнинг сабр косасини тўлдирди. биринчи навбатд...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOCX (40,1 КБ). Чтобы скачать "ислом йўналишлари ва мазҳабларининг фалсафий ғоялари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ислом йўналишлари ва мазҳаблари… DOCX 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram