мусулмон ҳуқуқи йўналишлари ва мазҳаблар

DOC 61.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352869906_39287.doc мусулмон ҳуқуқи йўналишлари ва мазҳаблар режа: 1.исломнинг асосий йўналишлари: суннийлик ва шиалик 2.суннийлик оқими мазҳаблари: ҳанафия мазҳаби, моликия мазҳаби, шофиъия мазҳаби, ханбалия мазҳаби 3. шиалик оқими хусусиятлари ва унинг мазҳаблари -жафария мазҳаби -исмоилия мазҳаби -зайдия мазҳаби исломнинг асосий йўналишлари: суннийлик ва шиалик ислом дунёсининг икки йуналишга булиниш сабаби пайгамбаримиз м.(са,в) (632 йил)нинг дунёдан утиши билан давлат хокимиятига булган кураш натижасида келиб чикди. чунки мазкур дин тарқалган ҳудуддаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий курашнинг кучайиши, муайян динга эътиқод қилувчи турли халқларнинг ижтимоий манфаатлари ва маданий даражалари турлича бўлганлиги билан боғлиқдир. суннийларнинг фикрича давлат хокимияти пайгамбар оиласига хос иш булмай, бутун мусулмонлар жамоасига боглик булган бир сиёсий хукукий масала хисобланади. суннийларча, давлат рахбари мавжуд булмаган холатда, уни тайинлаш ва унга итоат килиш зарурий масала хисобланади. суннийлик оқимига мансуб мазҳаблар имомлик масаласини, яъни давлат раҳбарлигига доир муаммони шариат қоидалари ва тарихий тажрибаларга таяниб ҳал қилишади. суннийларча, ҳазрат муҳаммад вафотидан кейин абу бакр, умар, …
2
анади. аммо шиа мазҳабига кўра имом мавжуд бўлмаган ҳолатда,ғойиб имомга итоат қилиш зарур бўлади. 3.бир вақтнинг ўзида икки имом бўлиши мумкин эмас. агар ўртада бирор дарё масофа бўлиб, икки томон бир-бирига қарши туриб ғалаба қозона олмаса, ўшанда иккита имом бўлиши мумкин. 4.имом қурайш қабиласидан бўлади. чунки пайғамбар«имомлар қурайшдан бўлади» деган эдилар. (лекин кейинроқ буюк мутафаккиир ва муаррих ибн халдун (14-аср) имомнинг қурайшдан бўлиши шарт эмаслигини таъкидлаган). 5.суннийлик назариётчилари имом бўлиш учун қўйидаги тўртта шартни ўртага қўядилар: биринчи шарт: шариат илмини пухта эгаллаб, ижтиҳод қилиш даражасига етган бўлсин. иккинчи шарт: олий аҳлоқ ва юксак фазилатлар эгаси бўлсин. учинчи шарт: ҳокимият ишлари бўйича етарли тажриба ва маълумотга, ҳарбий ишларни ташкил этиш қобилиятига эга бўлсин. тўртинчи шарт: қурайш наслидан бўлсин (албатта, ибн халдун буфикрга қарши). 6. шиалар ақидасига қарши ўлароқ, имом учун исмат (гунохдан бутунлай поклик) шарт эмас. 7.мусулмонлар жамоаси ўз салоҳиятли намоёндалари орқали имомни сайлаб, ҳокимият тепасига кўтарадилар. 8.пайғамбар вафотидан кейин унинг …
3
лар. у кишининг илмда беназир бўлганликлари туфайли «имом аъзам», яъни «улуғ имом», «катта имом» номи билан атайдилар. буюк олим ўзининг ҳуқуқий мактабини яратишда қурони карим , сунна ижмоъ,қиёс, саҳобаларнинг қавмларига асосланган. ҳукмлар чиқаришда қиёс ва истеҳсонга бошқаларга кўра кўпроқ мурожаат қилдилар. имом аъзам кўплаб шогирдлар тайёрлаганлар. у кишининг шогирдлари бўлган абу юсуф ёқуб (бағдодлик, қозилар қозиси номи билан машҳур) ва муҳаммад аш- шайбоний ҳанафий мазҳабини ўзларининг билим ва тажрибалари билан янада ривожлантирганлар. ҳанафий мазҳаби бошқа мазҳабларга нисбатан мусулмонлар учун қулай, қонун-қоидаларини ишлаб чиқариш жараёнида ҳалқларнинг урф-одатлари ва анъаналаридан келиб чиқилган. бу мазҳаб орқали кишиларга исломни ва шариат қонун-қоидаларини сода ва осон йўл билан тушунтиришга ҳаракат қилинади. ҳанафий мазҳаби бўйича кўплаб фиқшунос олимлар йирик асарлар ёзиб, унда ҳанафий ҳуқуқи мактабидан келиб чиқиб, шариат қонун- қоидаларини тушунтириб берганлар. ҳанафий мазҳабига доир энг машҳур ҳисобланган асарларга қуйидагиларни киритиш мумкин: муҳаммад ибн ал хасан аш шайонийнинг ( 850 й. вафоти) «кутуб зохирата-ар-ривоят», абул-л-фазлал- марвазийнинг …
4
ўрганиб, улар қўллайдиган аҳли ҳадис услубини қабул қилди ва ўз шогирдларини ҳам ушбу услубда тарбиялади. мадина аҳли кўпчилигининг келишуви унинг назарида ҳукм чиқариш учун бир ҳадисга тенг эди. негаки, у ушбу шаҳар аҳлини пайғамбар ва унинг саҳобалари йўл-йўриқларини мукаммал билиб олган ва унга асосланиб амал қилиб келганлар деб эътибор берар эди. «исломда ҳуқуқ« китобида таъкидланишича, имом молик мадина мактабини изоҳлашда ўзига хос амалиёт ва мантиқдан фойдаланиш билан мўътабар ривоятларни бир-бирига қўшиб ишлатишдек муайян услубга эга эди. унинг илмий-ҳуқуқий тафаккури кўпинча, тўғри ва уйғунлашган бўлиб, кўзга ташланади. моликия мазҳаби ҳанафия мазҳаби каби урф-одатни тан олади. моликия фақиҳларидан бўлмиш алвон ширезийнинг (1508 йилда вафот этган) айтишича, имкони борича урф-одатларни илоҳий қонунлар билан уйғунлаштирш керак. моликийлар «масолиҳи-мурсала» деб аталмиш манфаат принципини қўшимча манба сифатида мусулмон ҳуқуқига киритганлар. доктор муҳаммад юсуф мусо «ислом фиқҳи тарихи» асарида шундай ёзади: «франция қонунчилиги ўзининг биринчи босқичларида ислом фиқиҳидан, айниқса, молик ибн анас мазҳабидан кўп нарсаларни олган эди. …
5
ибн ҳасан шайбонийдан фиқҳ илми бўйича ироқ аҳли йўналишини ўрганди. шофиъ олган ўз таълимотларни қайтадан ишлаб чиқиб, уларга айрим ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритади ва ўзига хос услубни яратишга муваффақ бўлди. унинг фиқиҳий услуби қуръон, сунна, ижмо ва осорга таянади, қиёслаш, фатво бериш учун асос ҳисобланади. фиқҳ бўйича унинг машҳур асари «китобул-умм» ва усулул фиқҳ бўйича «ар-рисола» асари шофиъий мазҳабининг асосий манбаи ҳисобланади. шофиъ биринчи бўлиб усули фиқҳ қоидаларини тартибга солган.шофиъий ўзининг илк мадина ҳуқуқий мактабининг бир аъзоси ҳисобласа ҳам, унинг назарияларида шаръий истидлол ўз ривожининг олий даражасига олиб борган. пайғамбардан ривоят қилинган ҳадисларга чуқур ишончи унга бошқа бирор ҳадисни очиқ шаклда рад қилиш имконини бермайди. у фақат ривоятга қарши ривоят топилгандагина бундай имокниятга эга бўлади. «исломда ҳуқуқ« китобида таъкидланишича, шофиъий хеч қандай истисносиз пайғамбар сунналаридан бориш мақсадида асосий масалалар бўйича олимлар ижмоини рад қилди. акс ҳолда усунна бўйича қадимги мактаблар анъаналарини қабул қилиши лозим бўларди. шофиъий ижмо бўйича ўз назариясида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мусулмон ҳуқуқи йўналишлари ва мазҳаблар"

1352869906_39287.doc мусулмон ҳуқуқи йўналишлари ва мазҳаблар режа: 1.исломнинг асосий йўналишлари: суннийлик ва шиалик 2.суннийлик оқими мазҳаблари: ҳанафия мазҳаби, моликия мазҳаби, шофиъия мазҳаби, ханбалия мазҳаби 3. шиалик оқими хусусиятлари ва унинг мазҳаблари -жафария мазҳаби -исмоилия мазҳаби -зайдия мазҳаби исломнинг асосий йўналишлари: суннийлик ва шиалик ислом дунёсининг икки йуналишга булиниш сабаби пайгамбаримиз м.(са,в) (632 йил)нинг дунёдан утиши билан давлат хокимиятига булган кураш натижасида келиб чикди. чунки мазкур дин тарқалган ҳудуддаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий курашнинг кучайиши, муайян динга эътиқод қилувчи турли халқларнинг ижтимоий манфаатлари ва маданий даражалари турлича бўлганлиги билан боғлиқдир. суннийларнинг фикрича давлат хокимияти пайгамбар оиласига х...

DOC format, 61.5 KB. To download "мусулмон ҳуқуқи йўналишлари ва мазҳаблар", click the Telegram button on the left.