мовароуннахрда ислом хукуки асосий институтларининг шаклланиши ва ривожланиши (viii-xiii асрлар)

DOC 165,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402655049_42963.doc www.arxiv.uz мовароуннаҳрда ислом ҳуқуқи асосий институтларининг шаклланиши ва ривожланиши (viii-xiii асрлар) режа: 1. араб халифалиги таркибидаги мовароуннаҳрда ислом динининг ёйилиши 4. бурҳониддин марғиноний - буюк фақиҳ, ислом ҳуқуқий тафаккурининг дурдонаси саналган «ҳидоя» асари муаллифи 3. имом ал-бухорий - буюк муҳаддис 2. мовароуннаҳрда ислом ҳуқуқининг шаклланиши ва ривожланиши (viii-xiii асрлар) араблар эронни фатҳ этгач, 651 йил бой ва маданиятли шаҳар - марвга яқинлашдилар ва уни жангсиз эгалладилар. марвни эгаллагач, араблар марказий осиёга, айниқса, суғд, тоҳаристон, чағаниён (сурхондарё ҳавзасидаги вилоят) ва хоразмга кўз ташладилар. араблар марказий осиё ҳудудларини фатҳ этишни хуросондан туриб амалга оширдилар. араб қўшини лашкарбошисининг қароргоҳи халифалик шарқий қисмининг куфа (ироқ)да ўтирган ноибига бевосита бўйсунувчи хуросон ҳокимининг пойтахти - марвда жойлашган эди. тарихий манбаларда айтилишича, амударёни биринчи бўлиб бу ерга халифа муовия томонидан юборилган убайдуллоҳ ибн зиёд бошчилигидаги қўшин 674 йилда кечиб ўтган. у пойкендни қамал қилиб эгаллагач, бухорога яқинлашган. орадан икки йил ўтгач, бухоро ва суғдга саид ибн …
2
и исломга жалб қилиш учун улар мазкур динни қабул қилганларга ҳар хил имтиёзлар бериш сиёсатини олиб борганлар. ислом ҳуқуқига кўра, ислом динига ўтган одамлар аввало хирож тўлашдан озод қилинган. талабаларга эслатма! хирож (араб. - солиқ) - ўрта аср мусулмон давлатларида ер солиғи. дастлаб хирожни халифаликда фақат ғайридинлар тўлашган. мусулмонлар ушр солиғи тўлаганлар. кейинчалик хирож умумий ер солиғига айланган. ислом дини ёйилиши билан араб тили ҳам тарқалиб борган, давлат ишларини юритиш, адабиёт ва фан тилига айланган. араб саркардалари фатҳ этилган шаҳарларда мусулмон масжидлари қуришга алоҳида эътибор берганлар. айрим ҳолларда араблар ҳатто масжидлар учун янги бинолар ҳам қуриб ўтирмаганлар, балки шаҳарлардаги зардуштийлар ёки христианларнинг ибодатхоналарини қайта қуриб, масжидларга айлантирганлар. бухоро, самарқанд, марв ва бошқа шаҳарларда шундай қилинган. мовароуннаҳр савдогарлари исломни ҳаммадан тезроқ қабул қилганлар, чунки араблар савдо-сотиқ ишларига, хусусан карвон савдосига ривожланиш учун барча шарт-шароитни яратиб берганлар. ўша даврда жаҳондаги энг йирик давлат – араб халифалиги таркибига мовароуннаҳрнинг киритилиши ҳам савдо-сотиқнинг ривожланишига …
3
а диний муассасаларга қарашли вақф мулки миқдори анча ошди. ўрта осиёда ҳанафийлик мазҳаби кенг тарқалган эди. ҳамма олий диний лавозимларни ҳанафийлар эгаллаган эдилар. сомонийлар даврида бухорода маҳаллий уламолар бошлиғи «устод» деб аталган; кейинчалик бу лавозим «шайх ул-ислом» номини олган. олий мусулмон уламолари даврасида устод (шайх ул-ислом)дан кейин иккинчи ўринда хатиб (масжидда жума ва ҳайит намози пайтида хутба ўқийдиган, ваъз айтадиган руҳоний) лавозими турган. муҳаммад ибн ал-ҳасан аш-шайбонийнинг шогирди абу ҳафс аҳмад ибн ҳафс ал-бухорий (832 й. в.э.) бухорода маҳаллий ҳанафийлик мактабига асос солган. ривожланишининг дастлабки даврида бухоро мактабига балх, бағдод ва бошқа ҳанафийлик марказларининг таъсири катта бўлган. айни вақтда мактаб ўз анъналарини ҳам мустаҳкамлаб борган. мутаъзилийлар, қарматлар, карромийлар ва рофидийлар билан бўлган кескин баҳслар натижасида самарқанд ҳанафийлар мактабининг таълимоти вужудга келди. уни ишлаб чиқишда абу мансур ал-мотуридий, али ибн саид ар-рустуғфоний (х аср), муҳамман ибн ал-яман ас-самарқандий (ix аср) ва бошқалар фаол иштирок этдилар. бу таълимот кейинчалик ал-мотуридий исми билан …
4
алигини билмаган, бу ерда ҳеч қачон уруғ-аймоқчилик, миллий ва диний биқиқлик, анъанавийлик тамойиллари ҳукм сурмаган. буюк ипак йўли орқали туронга хитой ва ҳиндистон, ҳижоз ва византия, яқин ва ўрта шарқдан нафақат моддий бойликлар, балки илмий ва бадиий асарлар, янги ғоялар ва билимлар ҳам олиб келинган. улар «исломга мансуб эмас», деган важ билан рад этилмаган, балки аждодларимиз томонидан бойитилган, такомиллаштирилган ва маҳаллий амалиёт, маданият билан чатишиб кетган. viii асрдан бошлаб ислом мовароуннаҳрда ҳукмрон динга айланган ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ўз назорати остига олган бўлса-да, амалда унинг ўзи ҳам турон шароитига, масалан, мулк шакллари, аҳолининг турмуш тарзига мослашиб борган. хуллас, ислом ҳуқуқи ва шариат меъёрларининг шаклланиш жараёнида маҳаллий шароит ва урф-одатлар ҳисобга олинган. ўз-ўзидан равшанки, шу билан бир вақтда қуръон, сунна талабларига, яккахудолик тамойили - тавҳидга зид бўлган ҳамма нарсаларга барҳам берилган. табиийки, ислом ҳаётнинг барча жабҳаларини дарҳол ва тенг даражада ўзига бўйсундирмаган. исломнинг ўзи ҳам дарҳол шаклланмаган. ислом дини ва …
5
бўлиб кетгани туфайли риоя этиладиган хулқ-атвор қоидалари. сўзнинг ўз маъносида одат фиқҳда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда муҳим рол ўйнайдиган урф-одатларни англатади. шуни таъкидлаш зарурки, ислом турли маданиятлар, анъаналар, урф-одатларни бирлаштириб, халқлар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишига имконият яратиб, ўша давр учун янги давлат-ҳуқуқий маконини вужудга келтириб, шарқ, шу жумладан мовароуннаҳр халқлари тақдирида муҳим рол ўйнади. тарихга назар ташлаш, ўша даврда яратилган «ҳудуд ал-олам», «китоб ал-масолик ва-л-мамолик» каби асарларни таҳлил қилиш vii аср охирида араблар «мовароуннаҳр» деганда амударёнинг нариги томонидаги ерларни тушунган, деган хулосага келиш имконини беради. лекин кейинчалик бу тушунчанинг мазмуни кенгайиб борган: дастлаб мовароуннаҳр хуросоннинг бир қисми саналган бўлса, х аср ўрталаридан у нисбатан мустақил географик минтақага айланган. бу даврга келиб мовароуннаҳр таркибига бухоро, самарқанд, кеш, насаф ва бошқа яқин ҳудудлардан ташқари, хоразм, бадахшон, марв, ўзган, хуттал каби вилоятлар ҳам кирар эди. бора-бора мовароуннаҳр x-xiii асрларда сиёсий, иқтисодий ва маданий хусусиятга эга бўлган бир қанча омиллар таъсирида географик тушунчадан сиёсий-ҳуқуқий тушунчага …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мовароуннахрда ислом хукуки асосий институтларининг шаклланиши ва ривожланиши (viii-xiii асрлар)" haqida

1402655049_42963.doc www.arxiv.uz мовароуннаҳрда ислом ҳуқуқи асосий институтларининг шаклланиши ва ривожланиши (viii-xiii асрлар) режа: 1. араб халифалиги таркибидаги мовароуннаҳрда ислом динининг ёйилиши 4. бурҳониддин марғиноний - буюк фақиҳ, ислом ҳуқуқий тафаккурининг дурдонаси саналган «ҳидоя» асари муаллифи 3. имом ал-бухорий - буюк муҳаддис 2. мовароуннаҳрда ислом ҳуқуқининг шаклланиши ва ривожланиши (viii-xiii асрлар) араблар эронни фатҳ этгач, 651 йил бой ва маданиятли шаҳар - марвга яқинлашдилар ва уни жангсиз эгалладилар. марвни эгаллагач, араблар марказий осиёга, айниқса, суғд, тоҳаристон, чағаниён (сурхондарё ҳавзасидаги вилоят) ва хоразмга кўз ташладилар. араблар марказий осиё ҳудудларини фатҳ этишни хуросондан туриб амалга оширдилар. араб қўшини лашкарбошисининг қароргоҳи х...

DOC format, 165,0 KB. "мовароуннахрда ислом хукуки асосий институтларининг шаклланиши ва ривожланиши (viii-xiii асрлар)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.