vii-viii асрларда мовароуннаҳрда маданият ва педагогиканинг яратилиши

DOC 229,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1479830845_66114.doc vii-viii асрларда мовароуннаҳрда маданият ва педагогиканинг яратилиши режа: 1. халқ оғзаки ижодиётида таълим ва тарбия 2. ислом динида баркамоллик ғояси 3. зардуштийлик дини ҳақида 4. «авесто»нинг яратилиши 5. «қуръони карим»да ифодаланган тарбиявий ғоялар 6. пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссалом инсон тарбияси ҳақида 7. ҳадис илми ва унинг тарбиявий аҳамияти 8. ҳадисшунослик ва таълим-тарбия 9. ҳадис илмининг ривожланишида имом-ал 10. бухорийнинг ўрни 11. имом-ал бухорий ҳадислари, уларнинг таҳлили 12. имом-ат термизийнинг ҳадислари ва уларнинг аҳамияти халқ оғзаки ижодиётида таълим ва тарбия халқимиз ўз тарихий-ижтимоий тараққиёти мобайнида бой оғзаки ижодий мерос яратган. халқ оғзаки ижодиётида таълим-тарбияга оид илғор педагогик фикрлар илгари сурилган. халқ оғзаки ижодиёти асрлар бўйи меҳнат жараёнида инсонни орзуси негизида шаклланиб борган, баркамол инсонга қаратилган халқ оғзаки ва ёзма ёдгорликларида, яъни эртак, достон, қўшиқ, топишмоқ, тез айтиш, масал, матал, мақол, ривоят ва ҳикоятларда ўз аксини топган. халқ оғзаки ижодиёти аста-секин кенг тус олиб, ривожланиб борган. натижада ҳар бир инсонда педагогик маданият …
2
казий осиё халқларининг дастлабки ёзма ёдгорликларида, масалан, «авесто»да аждодларимизнинг қадимги ахлоқий-дидактик қарашлари, таълим-тарбия ҳақидаги фикрлари у ёки бу даражада ўз аксини топган. «авесто» таълимотига кўра, икки куч: яхшилик (яхшилик кучларига ахура мазда) ва ёмонлик (ёмонлик кучлари ангра манью) мавжуд бўлиб, улар бир-бирларига абадий муросасиздирлар. яхшилик кучларида инсонларни юксак фазилатларига асосланиб жисмоний, ахлоқий, ақлий, табиатни ҳимоя қилиш каби гўзалликка доир жуда кўп муаммолар мужассамлашган. жумладан, зардушт муножотларида яздондан ерда деҳқончилигу-чорвачиликни ривожлантириш учун кишиларнинг бақувват бўлишини таъминлаши илтижо қилинган, яхши иш, яхши хулқ, яхши одат уларда барқарор бўлиши тиланган. «авесто»да оила гигиенаси, атроф муҳитни, аҳоли яшайдиган жойларни тоза тутиш, кўча, ҳовли, сув ҳавзалари, ариқ ва чашмаларни ифлос қилмаслик ҳақида махсус боблар мавжуд. чунончи, кўча эшиги ёнига ахлат тўплаб қўйган хонадон соҳибига жамоанинг ҳукми билан 25 дарра, ҳовуз ёки чашмадан нопок кўза ёки челакда сув олган шахсга 5 дарра урилган. сувнинг устига уч марта ёмғир ёғиб ўтгач, у олдингидек одам ва ҳайвонлар ичадиган …
3
рк ҳоқонлигининг пайдо бўлиши, мустаҳкамланиши, атрофдаги элатлардан ҳимоя қилиниши, ҳудудини кенгайтириш учун олиб борилган курашлар ҳақида батафсил маълумотлар бор. ана шу жангу жадалларнинг тафсилотларида халқнинг ҳамжиҳатлиги, бирлиги, жўмардлик фазилатлари ёритилган бўлиб, кишиларни жасоратга, ватан йўлида фидойилик кўрсатишга чақирилган. тўнюқуқ фаолияти ҳушёрликка, тадбиркорликка, билимдонликка: эл-юрт учун, ватан ҳимояси учун жонини фидо қилишга чақирса, кул тегиннинг ҳаёти, мустақилликни, марказий ҳокимиятнинг бутунлигини сақлаб қолиш йўлидаги шижоати ва матонати ватанпарварлик ҳиссини тарбиялайди. мазкур битиклардаги «илмсиз кишининг сўзига ишониб, унга яқинлашиб кўп киши ўлди», «эй, дунёгагина қарайдиган, кўзига фақаг мол-мулк кўринадиган беклар, сизлар гумроҳсизлар», «ундан кейин тангрим ёрлақасин, бахтим бор учун, насиба бор учун, ўлаётган халқни тирилтириб, тарбият қилдим, яланғоч халқни кийимлик қилдим, камбағал халқни бой қилдим» каби жумлалар ҳамон ўзининг тарбиявий аҳамиятини сақлаб келмоқда. умуман, ўрхун-энасой ёзувларида туркий халқларнинг ўзига хос жасурлиги, матонати, ер юзида яхшилик уруғини кўпайтириш, юртининг осойишталиги йўлидаги фидойилиги сезилиб туради. ислом динида баркамоллик ғояси viii асрда марказий осиё араб халифалиги …
4
қисмини уларга солиқ сифатида тўлашга мажбур бўлдилар. араблар марказий осиёда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ёвузликларни амалга оширдилар. шулар ҳақида беруний «осорул боқия...» номли асарида жуда кўп ва аниқ маълумотларни ёзган. араблар марказий осиё халқларини ислом динига бўйсундириш мақсадида уларни араб тилида ўқиш ва ёзишга мажбур этган, деярли ҳар бир хонадонда биттадан араб оиласини жойлаштирган. бундай оилалар ўша хонадонда унинг эгаси ва фарзандлари араб тилини ва ислом дини ибодатларини тўла ўргангунича яшаган. араблар ташкил этган масжид ва мадрасаларда асосан «қуръони карим», «аш шурут», «ҳафтияк», «ақоид» каби китоблар мутолаа қилинган. «ақоид» рисоласи аҳмад ибн муҳаммад абу жаъфар таҳовий (858-933) қаламига мансубдир. таҳовий фозил зотлардан бўлиб илму маърифатга доир жуда кўп асарлар яратган. масалан, «аҳкомул қуръон», «мухтасар» (ислом ҳуқуқшунослиги), «аш шурут», «тарих», «их-тилофул уламо», «ақоид» ва бошқалар ана шулар жумласидандир. ақоид исломнинг асосларини ўргатувчи энг муҳим диний фанлардан биридир. бу фан орқали оллоҳнинг зоти ва сифатлари, таҳвид, дунё ва охират тўғрисидаги исломий таълимот …
5
а дугдова деб аташган. болалигиданоқ от ва туя боқиш билан шуғулланган. зардўшт чорвадор қавмлар орасида юриб, уларнинг урф-одатлари, дину удумларини ўрганган, ҳар хил эътиқоддаги кишилар пешволарнинг суҳбатларида бўлган. маълумки, қадимги ота-боболаримиз турли-туман динларга эътиқод қилганлар, у билан боғлиқ кўплаб расм-русмларни бажарган. ана шулардан бири ҳар бир қабиланинг ўз худосига қурбонлик қилиш одатидир. чорвадорлар орасида кезиб юриб, мўйсафидлар гурунгида бўлган зардўшт кўп қурбонлик натижасида борган сари молларнинг камайиб, қирилиб кетаётганини кўриб азият чекади, бунинг оқибатида хунук бўлишини кўра билади; қабилалар орасида тез-тез содир бўладиган низо, қирғин урушларнинг негизи ҳам мана шу одат билан боғлиқлигини ҳис этади. турфа дунёқарашдаги кексалар билан бўлган суҳбат, баҳслар натижасида зардўшт кўпхудоликнинг зарарини тўла тушуниб етади ва йигирма ёшида ўзининг нор туясига миниб (зардўшт-сариқ тўн эгаси демакдир) қишлоқма-қишлоқ, шаҳарма-шаҳар кезади, яккахудолик ғоясини тарғиб этади; уч ўғил, уч қизи билан оиласини хавф остида қолдириб, бўлса-да бу йўлда фидойилик кўрсатади. натижада, ўн йилдан кейин ягона худо ахурамаздани кашф этади …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "vii-viii асрларда мовароуннаҳрда маданият ва педагогиканинг яратилиши"

1479830845_66114.doc vii-viii асрларда мовароуннаҳрда маданият ва педагогиканинг яратилиши режа: 1. халқ оғзаки ижодиётида таълим ва тарбия 2. ислом динида баркамоллик ғояси 3. зардуштийлик дини ҳақида 4. «авесто»нинг яратилиши 5. «қуръони карим»да ифодаланган тарбиявий ғоялар 6. пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссалом инсон тарбияси ҳақида 7. ҳадис илми ва унинг тарбиявий аҳамияти 8. ҳадисшунослик ва таълим-тарбия 9. ҳадис илмининг ривожланишида имом-ал 10. бухорийнинг ўрни 11. имом-ал бухорий ҳадислари, уларнинг таҳлили 12. имом-ат термизийнинг ҳадислари ва уларнинг аҳамияти халқ оғзаки ижодиётида таълим ва тарбия халқимиз ўз тарихий-ижтимоий тараққиёти мобайнида бой оғзаки ижодий мерос яратган. халқ оғзаки ижодиётида таълим-тарбияга оид илғор педагогик фикрлар илгари сурилган. халқ оғзаки и...

Формат DOC, 229,0 КБ. Чтобы скачать "vii-viii асрларда мовароуннаҳрда маданият ва педагогиканинг яратилиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: vii-viii асрларда мовароуннаҳрд… DOC Бесплатная загрузка Telegram