қон ва қоннинг яратилиши

DOCX 8 sahifa 24,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
маъруза мавзуси: қон ва қоннинг яратилиши гемопоэз. қон ҳужайралари ҳосил бўладиган тўқима гемопоэтик тўқима дейилади. бу тўқималарнинг 2 тури бор: 1. миелоид тўқима бўлиб, бунга суяк кўмиги киради. бу ерда гранулоцитлар, тромбоцитлар ва эритроцитлар ҳосил бўлади. 2. лимфоид тўқима – лимфоцитлар ҳосил бўладиган аъзолар киради (талоқ, лимфа тугунлари, тимус). лимфоцитларнинг ўзак ҳужайралари қизил суяк кўмигида ҳосил бўлади, кейинчалик эса тимус, талоқ, лимфа тугунларида дифференциаллашади. бундан ташқари лимфоцитлар ошқозон-ичак трактида лимфоид фолликулалардан ҳам ҳосил бўлади. кўп сонли тадқиқотлар ёрдамида шу нарса аниқландики, ҳамма қон ҳужайраларининг бошланғич ҳужайраси битта, яъни ўзак ҳужайрадир, бу ҳужайра яна полипотент ёки плюрипотент ҳужайра деб номланади. ҳайвонларни ҳалок қилувчи дозадаги радиация билан нурлантирилганда, уларда қон ҳосил бўлиши тўхтайди. кейин уларга қизил суяк кўмиги ёки бошқа қон яратувчи аъзо трансплантация қилинади, шунда ўзак ҳужайралар барча қон яратувчи аъзоларга тарқалган ва уларнинг колониялари ҳосил бўлган. бу ҳужайралар колония ҳосил қилувчи бирламчи ҳужайралар дейилади, ундан эритроцитар, гранулоцитлар, лимфоцитар ва бошқа …
2 / 8
ади. гемопоэз 2 даврга бўлинади: эмбрионал ва постэмбрионал. эмбрионал гемопоэз. қон ҳужайраларининг ривожланиш манбаи мезенхима хисобланади. 1. қон яратилиши ривожланишининг 2 хафталари охири, 3 хафталарининг бошида сариқлик қопчасида бошланади. мезенхима ҳужайраларидан қон томирлар ҳосил бўлади, эркин мезенхима ҳужайраларидан эса қоннинг ўзак ҳужайралари пайдо бўла бошлайди. ўзак ҳужайраларнинг бир қисми эритроцитар қаторидаги бирламчи ҳужайраларга – мегалобластларга (эритробластларга) дифференциаллашади. улардан ядросиз ва ядроли бирламчи эритроцитлар ҳосил бўлади. бу мегалобластик типидаги қоннинг яратилиши деб аталади. нормобластик қоннинг яратилиши бластлардан иккиламчи эритробластлар → полихроматофилли → нормобластлар → иккиламчи эритроцитлар (нормоцитлар). сариқлик қопчаси деворидаги эритроцитларнинг ривожланиши интраваскуляр юз беради. қон томирлар девори атрофдаги бластлардан эса экстраваскуляр гранулоцитлар дифференциаллашади. ўзак ҳужайраларнинг маълум қисми дифференциаллашмаган кўринишда қон орқали ҳомиланинг турли аъзоларига тарқалади. улар қон ҳужайраларига ёки бириктирувчи тўқима ҳужайраларига дифференциаллашади. сариқлик қопчасининг редукциясидан кейин жигар қон яратувчи аъзо бўлиб қолади. 2. жигарда қоннинг яратилиши. жигар куртаги 3-4 хафталарида пайдо бўлади. 5-хафталарида эса қоннинг яратилиши бошланади. қоннинг яратилиши …
3 / 8
оннинг яратилиши – эмбриогенезнинг 1-ойлари охирида куртак ҳосил қилади. ўзак ҳужайралардан, т-лимфоцитлардан бошқа, ҳамма шаклли элементлар экстраваскуляр ҳосил бўлади. яъни талоқ бу даврда универсал қон яратувчи аъзо ҳисобланади. 5 ойлардан кейин лимфопоэз кучаяди. 5. лимфа тугунлари қоннинг яратилиши. эмбрионал ривожланишнинг 7-8 ҳафталарида куртак пайдо бўлади. 9-10 ҳафталарида ўзак ҳужайралар кўчиб ўтади, улардан эритроцитлар, гранулоцитлар, мегакариоцитлар ҳосил бўлади. 10 ҳафталардан кейин бошланғич в-лимфоцитларнинг оммавий кўчиши кузатилади. 6. қизил суяк кўмигида қоннинг яратилиши 2 ойдан куртаги пайдо бўлади, гемопоэз 12 ҳафталардан бошланади. т-лимфоцитлардан бошқа хамма шаклли элементлар ҳосил бўлади, ўзак ҳужайраларнинг ўзи ҳам қизил суяк кўмигида пайдо бўлади. бу аъзо марказий аъзо ҳисобланиб, бошқа барча қон яратувчи аъзоларни ўзак ҳужайралар билан таъминлайди. постэмбрионал гемопоэз қизил суяк кўмиги ва лимфа аъзоларида рўй беради. ўзак ҳужайраларининг етук қон шаклли элементларига босқичма – босқич такомиллашиб, купайиб бориши билан таърифланади. босқичли такомиллашиш жараёнида қон яратилишининг ҳар – бир қаторида оралиқ ҳужайралар ҳосил бўлади. шундай қилиб, гемопоэзда …
4 / 8
, лимфопоэтин). уларнинг таъсири остида фақат бир турдаги шаклли элемент такомиллашади. тез – тез бўлинади, лекин ҳаммаси ҳам такомиллашмайди. бласт ҳужайралар – ёш ҳужайралар (эритробластлар, миелобластлар, лимфобластлар, мегакариобластлар). ўзининг йирик ўлчами билан фарқ қилади, кўп миқдордаги рибосомалари ҳисобига цитоплазмаси базофил, тез – тез бўлинади ва ҳаммаси такомиллашади. етилаётган ҳужайралар – ҳар бир қон яратиш қаторлари учун характерли. улар тағин бир нечта турларга бўлинади, уларнинг маълум бир кўп бўлмаган қисми қонга тушади (ретикулоцитлар, ёш ва таёқчасимон гранулоцитлар). ўзак ҳужайралардан такомиллашиш линиясини ташкил қиладиган маълум бир қон шаклли элементлари ҳужайраларнинг йиғиндиси дифферонни ҳосил қилади. эритропоэз. эритроцитлар ривожланиши қуйидаги босқичлари фарқ қилинади: · ўзак ҳужайралар · ярим ўзак ҳужайра (миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси) · унипотент ҳужайра (эритропоэтинни сезувчи) · проэритробласт · базофил эритробласт · полихроматофил эритробласт · оксифил эритробласт · ретикулоцит · эритроцит. бу босқичлар орасида ҳужайралар бир неча марта бўлинади. проэритробластларнинг бўлиниши натижасида майда базофил цитоплазмали ҳужайралар – базофил эритробластлар ҳосил бўлади, уларнинг …
5 / 8
қилиб эритропоэз жараёни давомида ҳужайрада қуйидаги ўзгаришлар рўй беради: ўлчами кичиклашади, ядро йўқолади, гемоглобиннинг миқдори ошиши ҳисобига бўялиши ўзгаради, рнк миқдори камаяди. органеллалари деструкцияга учрайди ва йўқолади. гранулоцитопоэз гранулоцитларнинг ривожланиш босқичлари: · ўзак ҳужайра · ярим ўзак ҳужайра (миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси) · унипотент ҳужайра (лейкопоэтинга сезгир) · миелобласт · промиелоцит · миелоцит · метамиелоцит · таёқча ядроли гранулоцит · сегмент ядроли гранулоцит миелоцит босқичдаёқ такомиллашиш 3 йўналишда боради: нейтрофиллар, эозинофиллар ва базофиллар ҳосил бўлиши. промиелоцит босқичида цитоплазмада махсус бўлмаган доначалар пайдо бўлади, миелоцит босқичда эса махсус доначалар жойлашади. гранулоцитлар ривожланиши давомида ядросининг шакли ўзгаради, миелоцит босқичда юмалоқдан ловиясимон шаклга, охирги босқичида эса ядро сегментлашади. ҳужайранинг ўлчами бирмунча кичраяди, ҳамма органеллалар кам миқдорда сақланади, махсус доначаларнинг миқдори ошади. ҳужайранинг бўлиниши метамиелоцит босқичида тўхтайди. миелоцит босқичда хужайранинг фагоцитоз хусусияти бошланади, метамиелоцит босқичда эса ҳаракатчан бўлиб қолади ва қонга чиқиши мумкин. тромбоцитопоэз қизил суяк кўмигида боради. босқичлари · ўзак ҳужайра · ярим ўзак …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қон ва қоннинг яратилиши" haqida

маъруза мавзуси: қон ва қоннинг яратилиши гемопоэз. қон ҳужайралари ҳосил бўладиган тўқима гемопоэтик тўқима дейилади. бу тўқималарнинг 2 тури бор: 1. миелоид тўқима бўлиб, бунга суяк кўмиги киради. бу ерда гранулоцитлар, тромбоцитлар ва эритроцитлар ҳосил бўлади. 2. лимфоид тўқима – лимфоцитлар ҳосил бўладиган аъзолар киради (талоқ, лимфа тугунлари, тимус). лимфоцитларнинг ўзак ҳужайралари қизил суяк кўмигида ҳосил бўлади, кейинчалик эса тимус, талоқ, лимфа тугунларида дифференциаллашади. бундан ташқари лимфоцитлар ошқозон-ичак трактида лимфоид фолликулалардан ҳам ҳосил бўлади. кўп сонли тадқиқотлар ёрдамида шу нарса аниқландики, ҳамма қон ҳужайраларининг бошланғич ҳужайраси битта, яъни ўзак ҳужайрадир, бу ҳужайра яна полипотент ёки плюрипотент ҳужайра деб номланади. ҳайвонларни ҳалок қил...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (24,9 KB). "қон ва қоннинг яратилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қон ва қоннинг яратилиши DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram