қон яратувчи ва иммун аъзоларнинг микроскопик тузилиши, қон яратиш

DOC 115,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403709165_46291.doc www.arxiv.uz қон яратувчи ва иммун аъзоларнинг микроскопик тузилиши, қон яратиш режа: 1. қон яратувчи, иммун аъзолар морфофункционал тавсифи, марказий ва периферик гуруҳлар. 2. марказий гуруҳ аъзолари, суяк кўмиги микроскопик тузилиши. 3. гемопоэтик ва стромал ҳужайралар. суяк кўмигининг иммун жараёндаги роли. 4. айрисимон без - тимус. микроскопик тузилиши. 5. т-лимфоцитларнинг ҳосил бўлишида ретикулоэпителиал ҳужайраларнинг роли. 6. периферик аъзолар. талоқ, пульпа турлари. 7. оқ пульпа, т ва в лимфоцитопозда оқ пульпа роли. 8. қизил пульпа микроскопик тузилиши талоқда қон айланиш ҳусусияти. 9. лимфатик тугунлар, пўстлоқ модда гисто-цитофизиологияси. 10. лимфатик тугунлар мағиз модда гисто-цитофизиологияси, лимфа айланиши. 11. гемоцитопоэз. 12. иммуноцитопоэз. тми: иммунологик реакцияларининг морфологик асослари. иммуноморфология. аъзолар бир вақтнинг ўзида қон шаклли элементлари ва иммун жараёнида қатнашувчи иммун ҳужайралар иммуноцитлар ва иммун моддалар ишлайди. шунинг учун улар қон яратувчи иммун ҳимоя аъзолари дейилади. бу аъзолар ўз вазифаларига кўра икки гуруҳга бўлинади: 1. марказий аъзолар гуруҳига қизил суяк кўмиги ва айрисимон без (тимуслар) …
2
рига муртаклар,ҳазм системасида алоҳида жойлашган лимфоид фолликулалар (ҳам киради) ёки уларнинг гуруҳлари, чувалчансимон ўсиқ (аппендикс) нафас ва сийдик чиқарув йўллари бўйлаб жойлашган лимфоид фолликулалар ҳам киради. периферик аъзоларда қон ёки лимфа орқали келувчи т ва в лимфоцитларнинг кўпайиши гуморал ва ҳужайравий иммунитет жараёнларида иштирок этувчи эффектор ҳужайраларга айланиши кузатилади. тимусдан ташқари барча аъзоларнинг асосий-стромасини бириктирувчи тўқиманинг махсус тури бўлган ретикуляр тўқима ташкил этади. тимуснинг асосини эса эпителиал тўқима ҳосил қилади. қон яратувчи ва иммун-ҳимоя аъзоларнинг фаолияти уларнинг асосини ташкил этувчи тўқима ҳужайралар етилаётган қон ҳужайралари учун қулай шароит ёки мухсус микромуҳит яратиб беради. микромуҳит яратувчи ҳужайраларга типик ретикуляр, интердигитацияловчи ва дендритлар ҳужайралар, макрофаглар, тимусда эса, булардан ташқари, ретикулоэпителиал ҳужайралар ҳам киради. қон яратувчи ва иммун-ҳимоя аъзоларнинг фаолияти нерв, эндокрин системалар таъсири остида бошқарилиб туради. суяк кўмиги марказий қон яратувчи орган бўлиб, постнатал даврда қон ўзак ҳужайраларининг ягона манбаи бўлиб ҳисобланади. бу ерда етук т лимфоцитлардан ташқари бошқа қоннинг барча шаклли …
3
д гемокапиллярлари жойлашиб, уларнинг атрофида гемоцитопоэз жараёнининг турли тараққиёт босқичида бўлган ҳужайралар жойлашади. бу ҳужайралар орасида қоннинг ўзак, ярим ўзак ҳужайралари, миелопоэз ва лимфоцитопоэзнинг бошланғич ҳужайралари ҳам бўлади. аммо уларни морфологик жиҳатдан бир-биридан ажратиб бўлмайди, чунки уларнинг ўзига ҳос морфологик аниқ бирон белгиси йўқ.. тузилиши жиҳатидан фарқланиши мумкин бўлган ҳужайраларга бласт ҳужайралар (эритробласт, миелобласт, монобласт, миенолобласт, мегакариобласт, в-лимфобласт ва плазмобластлар) - дифференциаллашган хужайралар (пронормоцитлар, промиелоцитлар, промегакариоцитлар, в-пролимфоцитлар, проплазмоцитлар, нормоцитлар, миелоцитлар, мегакариоцитлар, метамиелоцитлар, плазмоцитлар) ва қоннинг етук шаклли элементлари киради. кўмикда тараққий этувчи эрироцитопоэз ҳужайралари оролчалар ҳосил қилиб жойлашади. эритроцитопоэз ҳужайралари марказида макрофаг жойлашиб, эритробластик оролчаларни ҳосил қилади. макрофаглдар бу ерда эритробласлар учун «энага ҳужайралар» вазифасини ўтайди. гранулоцитпоэз ҳужайралари ҳам бир-биридан ажраган оролчалар шаклида жойлашади. аммо бу оролчалар марказида макрофаг ҳужайраси бўлмайди. кўмикда мегакариоцит ҳужайралари ўзининг йириклиги (60-100 мкм) ва бир неча бўлакларидан иборат йирик ядроси билан ажралиб туради. етилаётган моноцитлар, в лимфоцитлар ва плазмоцитлар кўпинча ретикуляр ҳужайралар ва макрофаглар билан …
4
он шаклли элементларни ўтказади. бласт ҳужайралар, промиелоцитлар, ядроли нормоцитлар, миелоцитлар ва бошқа ўта ёш ҳужайраларнинг қонга ўтиши фақатгина турли касаллик ҳолатлари кузатилади. сариқ суяк кўмиги асосан вояга етган одамларда бўлади ва найсимон суякларнинг диафиз қисмларини тўлдиради. унинг таркибини асосан ёғ тўқимаси ташкил этиб, ёғ ҳужайраларининг цитоплазмасидаги пигментлари унга сариқ тус беради. соғлом организмда бу кўмик қон яратиш вазифасинин ўтамайди. лекин кўп қон йўқотган пайтда ва баъзи бир касалликларда сариқ суяк кўмигида гемоцитопоэз (яъни қон яратилиш) жараёни содир бўлиши мумкин. сариқ суяк кўмигининг қизил қисмига нисбатан миқдори ёш ўтган сари кўпаяди. бу жараён нерв, эндокрин системалар ва шу аъзолардаги микромуҳитга боғлиқ.. кўмикнинг рифожланиши тоғайнинг суякланиши билан параллел юз бериб, у эмбрион тараққиётининг иккинчи ойида дастлаб ўмров суягида пайдо бўлади. кўмик куртаги даставвал периост томонидан бўлажак суяк куртагига ўсиб кирувчи мезенхима ҳужайраларидан иборат бўлади. шу йўл билан 2-3 ойда ясси суякларида, 4 ойда найсимон суякларида суяк кўмиги пайдо бўлади. мезенхима дифференциаллашиб, микромуҳит …
5
ан алмашина бошлайди. ёш организмда қон ҳужайралари юқори даражада тикланиш қобилиятига эга бўлса, бу қобилият қари организмда анча сусаяди. суяк кўмиги суяк усти пардасидан кирувчи қон томирлар билан таъминланади. кўмикда улар майда артериячалар ва артериолаларга бўлинади ва ўз навбатида улар синусоид гемокапиллярларга тармоқланади ва сўнгра марказий венулаларга йиғилади. марказий венулалар йирик веноз синуслар шаклида бўлиб, уларнинг ички бўшлиғи доимо кенг ва очиқ бўлади. тимус иммун системасининг марказий аъзоси бўлиб, унда т-лимфоцитлар тараққий этади. т-лимфоцитларнинг бошланғич ҳужайралари суяк кўмигидан қон орқали тимусга келади ва бу ерда улар антигенга боғлиқ бўлмаган ҳолда т-лимфоцитларга дифференциаллашади. тимус ўзидан турли хил биологик актив моддалар ажратиб чиқариш қобилиятига ҳам эга. бу моддалар тимик гормонлар деб аталиб, улардан энг муҳимлари т-лимфоцитларнинг дифференциаллашишида актив иштирок этувчи тимозин, тимопоэтин, тимуллин ва тимуснинг гуморал факторларидир. тимус қизил суяк кўмиги ва иммун системанинг барча периферик аъзолари билан чамбарчас боғлиқ. тимусда етилган т-лимфоцитлар периферик аъзоларининг махсус тимусга тобе (т) зоналарида жойлашади ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қон яратувчи ва иммун аъзоларнинг микроскопик тузилиши, қон яратиш" haqida

1403709165_46291.doc www.arxiv.uz қон яратувчи ва иммун аъзоларнинг микроскопик тузилиши, қон яратиш режа: 1. қон яратувчи, иммун аъзолар морфофункционал тавсифи, марказий ва периферик гуруҳлар. 2. марказий гуруҳ аъзолари, суяк кўмиги микроскопик тузилиши. 3. гемопоэтик ва стромал ҳужайралар. суяк кўмигининг иммун жараёндаги роли. 4. айрисимон без - тимус. микроскопик тузилиши. 5. т-лимфоцитларнинг ҳосил бўлишида ретикулоэпителиал ҳужайраларнинг роли. 6. периферик аъзолар. талоқ, пульпа турлари. 7. оқ пульпа, т ва в лимфоцитопозда оқ пульпа роли. 8. қизил пульпа микроскопик тузилиши талоқда қон айланиш ҳусусияти. 9. лимфатик тугунлар, пўстлоқ модда гисто-цитофизиологияси. 10. лимфатик тугунлар мағиз модда гисто-цитофизиологияси, лимфа айланиши. 11. гемоцитопоэз. 12. иммуноцитопоэз. тми: им...

DOC format, 115,5 KB. "қон яратувчи ва иммун аъзоларнинг микроскопик тузилиши, қон яратиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.