бириктирувчи тўқималар, толали ва махсус хусусиятга эга бириктирувчи тўқималар. тоғай тўқимаси

DOC 118,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403352748_45268.doc бириктирувчи тўқималар, толали ва махсус хусусиятга эга бириктирувчи тўқималар. тоғай тўқимаси режа: 1. бириктирувчи тўқималарнинг морфофункционал тавсифи ва таснифи. 2. хужайралар ва хужайралараро модда ҳақида тушунча. 3. бириктирувчи тўқималар, турлари. 4. сийрак толали бириктирувчи тўқималар, локализацияси, тузилиши. 5. хужайрлари, цитофизиологияси. 6. хужайралараро моддаси, пайлар, боғламлар. 7. зич толали бириктирувчи тўқималар, тузилиши. 8. махсус хусусиятли бириктирувчи тўқималар, тузилиши, гистофизиологияси. 9. бириктирувчи тўқималарнинг тараққиёти ва ёшга кўра ўзгаришлари. 10. тоғай ва унинг турлари тузилишилари. 11. тоғайларнинг регенерация хусусиятлари. тми: бириктирувчи тўқималар хужайраларининг цитофизиологияси. асл бириктирувчи тўқима. толали ва махсус хусусиятга эга бириктирувчи тўқималар. асл бириктирувчи тўқима одам организмида тузилиши ва функцияси жихатидан хар хил тўқималардан иборат.бу тўқима шаклланмаган - сийрак толали ва шаклланган зич бириктирувчи тўқималардан, махсус хусусиятга эга бўлган тўқималар (шиллик ва синовиал каватлар, мугуз парда, склера, шишасимон тана, эпителий ва томирлар базал мембранаси, бош миянинг нейроглиал системаси), суяк ва тоғай тўқималаридан тузилган патологик холатларда бириктирувчи тўқиманинг бошқа турлари хам …
2
хондробластлар, одонтобластлар ва б. 2. макрофаглар (гистоцитлар суяк тўқимасининг остеокластлари мия микроглияси ва жигарнинг юлдузсимон ретикулоэндотелиоцитлари - купфер хужайралари. з. қондан бириктирувчи тўқимага ўтадиган - плазмоцитлар, гранулоцитлар ва лимфоцитлар. 4. бириктирувчи тўқима асосий тузилиш хусусияти, бу унинг хужайралар ва яхши ривожланган хужайралараро модда тутишидир. физико - химик хоссалари ва консистенциясининг хар хиллигига қармасдан, хужайралараро модда асл бириктирувчи, тоғай ва суяк тўқимасида икки хил компонентдан: асосий (аморф) модда ва унда жойлашган толалардан иборат. бириктирувчи тўқима функциясини бажаришда хужайралараро модда мухим роль ўйнайди, инфармацион система бўлиб хизмат қилади ва бириктирувчи тўқима хужайралари томонидан бошқарилиб туради ва бир вақтда бошқа аъзо ва тўқима хужайраларига таъсир ўтказади. бириктирувчи тўқима организмнинг кўп қиррали хаётийлигида фаол иштирок этиб туради. бириктирувчи тўқиманинг вазифалари турли хилдир уларнинг асосийлари: биомеханик (таянч), трофик (метоболитик), химоя (тўсик), пластик (репаратив) тузилма хосил қилиш (морфогенетик) кабилар. биомеханик (таянч) вазифаси бириктирувчи тўқимага асосан тоғай ва суяк тўқима учун жуда мухим хисобланади. бу тўқимадан ички …
3
ор ферментларни ва простоғландинларни хосил қилади: семиз хужайралар капилляр ўтказувчанлигини бошқаради, макрофаглар модда алмашинувида хосил бўлган махсулотларни емиради ва иммунитетга таъсир этувчи бир қатор факторлар ишлаб чиқаради. гликозаминогликанлар тўқимада сув, туз, озиқ моддалар ва метоболитлар транспортида ва алмашинувида жуда мухим роль ўйнайди. бириктируви тўқима метоболитик функцияси турларидан бири: бу тўплаш (депо) функциясидир. унинг хужайралари (асосан липоцитлар ва гистоцитлар) узоқ, муддатга хар-хил моддаларни ўзига ютиб,тўплаб туради. химоя (тусиқ) вазифаси организмни ёт жинслардан химоя қилиш ва мухит доймийлигини сақлаб туришга қаратилган. тери, аъзолар капсуласи ва шиллик парда зарарли моддалар организмга киришдан сақлайди. химоя вазифасини хужайраларда гуморал ва хужайравий иммунитет реакцияларида иштирок этувчи макрофаглар ва иммунокомпетент хужайралар хисобига боради. гликозаминогликанлар инфекция ва токсинларнинг тарқалишига тўсқинлик қилади. химоя вазифаси бириктирувчи тўқиманинг махсус хусусиятга эга бўлган (гемопоэтик, ретикуляр) ва сийрак шаклланмаган тўқималарда яхши намоён бўлади. репаратив вазифаси, барча бириктирувчи тўқима турларининг хар хил омиллар инфекция жарохат ва бошқа чақирилган тўқима чандиқларини тўлдириши билан боғлиқдир. морфогенетик …
4
ида бириктирувчи тўқиманинг янги хужайралари уларнинг хужайралараро моддалар билан муносабатлари янги поғонада ўрганиб чиқилмокда: масалан коллагеннинг янги турлари фибробластнинг турлари ёки айрим аъзоларидаги фибробластга ўхшаш хужайраларнинг тузилиш ва функционал жихатдан фибробластга яқинлашуви кабилар. фибробластлар бириктирувчи тўқиманинг энг кўп тарқалган хужайраларидандир. бу хужайранинг асосий вазифаси: хужайралараро модда ишлаб чиқариш, хужайралараро модда толаларини хосил қилиш ва ундаги модда алмашинувини бошқаришдан иборатдир. асосий модда толалар билан биргаликда сут змизувчилар танасида аъзолар стромасини хосил қилувчи бириктирувчи тўқиманинг архитектоникасини ташкил этади, нерв толалари билан биргаликда ётади. фибробластлар дифференцировканинг хар хил босқичларида бўладилар. еруғлик микроскопи остида фибробласт юмалоқ ёки узунсимон нотўғри шаклдаги овалсимон ядроли хужайрадир . цитоплазмасининг четки қисмлари суст бўялади ва ўсимталар хосил қилади .фибробластлар ишлаб чиқарган хужайралараро модда билан ўралиб, ўзининг бўлиниш хусусиятини йўқотади ва фиброцитга айланади. плазматик хужайралар в - лимфоцитлардан хосил бўлганлиги учун "иммигрант" хисобланади. шунинг учун в - лимфоцитлар плазмобластлар ва плазматик хужайра олди хисобланади. плазматик хужайра синтезлаган антителлалар кўп омилларга …
5
ўхшаш холида жойлашгандир. бу хужайраларнинг цитплазмаси донадор эндоплазматик тўр цистерналарига жуда бойлиги, оқсил биосинтези учун мослашгандир. донадор эндоплазматик тўр, цитоплазмани тўлғазиб туради ва ядро хамда цитоплазматик мембраналарга тўғридан - тўғри тёғиб турган холда ядро атрофида концентрик жойлашади. гольжи комплекси атрофида лизосомалар таначалари ётади. плазматик хужайраларда оқсилли антитела ишланади плазматик хужайралар цитплазмасидаги хар-хил хажмдаги ацидофил таначалар (русселя таначаларини) илгаридан маълум ва донадор эндоплазматик тўрда секретнинг кўп йиғилганлиги билан ифодаланади. айрим мулохазаларга кўра, бу таначаларнинг борлиги плазматик хужайраларда дёғерация бошланганлиги тўғрисида маълумот беради. плазматик хужайраларда секретор процессининг хусусияти шундан иборатки, уларда плазмоцитлар яъни цитоплазма алохида қисмининг ажралиши билан боради. сийрак бириктирувчи ва лимфатик тўқималардаги плазматик хужайралар ажратадиган иммуноглобулинлар қонга лимфа суюқлиги орқали тушади. макрофаглар ва мононуклеар фагоцитлар системаси. "макрофаг" термини ўтган аср охирларида рус анатоми ва зоологи и.и.мечников томонидан киритилган, турли аъзоларда макрофагларни топиб, уларни бир хил макрофаг системасига киритди. макрофаглар кўпгина аъзоларда учрайди: хозирги вақтда тўқима макрофагларининг суяк кўмиги промоноцитларидан хосил …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бириктирувчи тўқималар, толали ва махсус хусусиятга эга бириктирувчи тўқималар. тоғай тўқимаси"

1403352748_45268.doc бириктирувчи тўқималар, толали ва махсус хусусиятга эга бириктирувчи тўқималар. тоғай тўқимаси режа: 1. бириктирувчи тўқималарнинг морфофункционал тавсифи ва таснифи. 2. хужайралар ва хужайралараро модда ҳақида тушунча. 3. бириктирувчи тўқималар, турлари. 4. сийрак толали бириктирувчи тўқималар, локализацияси, тузилиши. 5. хужайрлари, цитофизиологияси. 6. хужайралараро моддаси, пайлар, боғламлар. 7. зич толали бириктирувчи тўқималар, тузилиши. 8. махсус хусусиятли бириктирувчи тўқималар, тузилиши, гистофизиологияси. 9. бириктирувчи тўқималарнинг тараққиёти ва ёшга кўра ўзгаришлари. 10. тоғай ва унинг турлари тузилишилари. 11. тоғайларнинг регенерация хусусиятлари. тми: бириктирувчи тўқималар хужайраларининг цитофизиологияси. асл бириктирувчи тўқима. толали ва махсус ху...

Формат DOC, 118,0 КБ. Чтобы скачать "бириктирувчи тўқималар, толали ва махсус хусусиятга эга бириктирувчи тўқималар. тоғай тўқимаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бириктирувчи тўқималар, толали … DOC Бесплатная загрузка Telegram