хусусий бириктирувчи тўқима

DOCX 7 pages 27.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
маъруза мавзуси: асл бириктирувчи тўқима маъруза режаси: 1. умумий таснифи. 2. классификацияси. 3. сийрак бириктирувчи тўқима: ҳужайралараро модда, ҳужайралар. 4. зич бириктирувчи тўқима: шаклланмаган, шаклланган. 5. махсус хусусиятга эга тўқималар. 1. хусусий бириктирувчи тўқима барча аъзо ва тўқималарнинг таркибий қисми ҳисобланади, аъзоларнинг асосини (стромасини) қобиғини ҳосил қилади. қон томирларнинг атрофини ўрайди ва ҳужайралараро модда ролини бажаради: масалан, мушак тўқимасида. бириктирувчи тўқима ҳужайралар ўрнида бошқа тўқималарни ушлаб туради, таянч вазифасини бажаради, тана бутунлигини таъминлайди ва бошқа кўплаб вазифаларни бажаради. хусусий бириктирувчи тўқима тананинг турли структураларини бир-бири билан боғлаб туради. ёғ тўқимаси – бириктирувчи тўқиманинг эркин қисмларини тўлдириб, ёғ захирасини сақлаш ва амортизация вазифаларини бажаради. бириктирувчи тўқимада ҳужайра элементларига нисбатан ҳужайралараро модда кўплиги алоҳида ажралиб туради. патологик жараёнларнинг ривожланишида фаол иштирок этади (яллиғланишда, склеротик жараёнларда, ревматизмда, суяк ва бўғим касалликларида). 2. бириктирувчи тўқима: хусусий бириктирувчи, махсус хусусиятга эга бўлган ва скелет (тоғай ва суяк) тўқималарига бўлинади. классификациялаш учун ҳужайралар ва ҳужайралараро модда …
2 / 7
аланг тарғиллик кўринади. коллаген толаларнинг кимёвий компонентлари – фибрилляр коллаген оқсил, гликозаминогликан ва протеогликанлардир. коллаген толалар структур ҳосил бўлишининг 4 та босқичи фарқланади: 1) молекуляр – полипептид боғли коллаген молекуласи; 2) молекула усти – коллаген молекуласи протофибриллалардан ҳосил бўлади; 3) протофибриллалар 11-12 нм қалинликдаги микрофибриллалардан ҳосил бўлади; 4) фибрилляр ёки толали – толаларнинг микрофибриллаларидан гликозаминогликанлар ва протеогликанлар ёрдамида шаклланиши. 12 тип коллаген фарқланади, улар бир-биридан миқдори ва аминокислоталари жойлашишининг кетма-кетлиги билан фарқланади. уларнинг асосан 4 типи ўрганилган: i – хусусий бириктирувчи тўқимада, суяк тўқимасида, жигар капсуласида, оқсил пардада, тишда (дентин, пулпа ва периодонт), мугуз пардада, ёй пардада учрайди; ii – гиалин тоғайда, умуртқалараро дискнинг фиброз халқасида, кўз шишасимон танасида; iii – ҳомила терисида, ретикуляр толалар, қон томирлар ичидаги ингичка толалар, оқсил пардадаги, дентиндаги, пулпадаги ингичка толалар; iv – базал мембранада, гавҳар капсуласида учрайди. эластик толалар – нисбатан ингичка 1 мкм гача диаметрда, яхши чўзилувчан ва аввалги ҳолига енгил қайтувчи, худди …
3 / 7
ра ҳисобланади. бундан ташқари, ретикулин толалар эпителий ва унинг остидаги бириктирувчи тўқима орасида учрайди, ҳамда базал мембрана билан боғлаб туради. ретикулин толалар юзасида полисахаридларнинг бўлиши унинг кумуш бўёқлар билан яхши бўялишини таъминлайди. бу толалар коллаген оқсилидан тузилган ва гликопротеид, протеогликанлар билан қопланган. улар фибробластлардан ҳосил бўлади, қон яратувчи аъзоларда эса – ретикуляр ҳужайралардан ҳосил бўлади. улар коллаген толалардан толаларининг ингичкалиги, шохланганлиги, анастомозлари, iii тип коллаген тутганлиги, олтингугурт, липид, углеводларнинг концентрацияси билан фарқланади. аморф модда – структурасиз, ярим суюқ консистенцияли толалар ва ҳужайралар орасида жойлашган модда. улар оқсиллардан, полисахаридлардан ва тўқима суюқлигидан тузилган. полисахаридлар (гликозаминогликанлар) 2 гурухга бўлинади, бири сулфатланган, бошқаси эса сулфатланмаган. сулфатланмаганлигига гиалурон кислота киради. сулфатланганлигига эса хондроитин сулфат, дерматансулфат, кератинсулфат, гепаринсулфатлар киради. улар оқсиллар билан боғланиб протеогликанларни ҳосил қилади. бундан ташқари, асосий модданинг таркибига липидлар, албуминлар, глобулинлар, na, к са тузлари киради. асосий модданинг миқдори бириктирувчи тўқиманинг турли соҳаларида ҳар хилдир. масалан, майда қон-томирлар атрофида кам, эпителий чегараларида …
4 / 7
ар. бириктирувчи тўқима ҳужайралари ичида энг кўп учрайдигани бўлиб, ҳужайралараро модда компонентлари – фибрилляр оқсиллар (коллаген, эластин) ва гликозаминогликанларни синтезлайди. бу ҳужайралар мезенхимал келиб чиқишга эга. уларни етилиш даражасига кўра (кам дифференциаллашган, дифференциаллашган, фиброцитлар), бундан ташқари миофибробластлар, фиброкластлар турлари мавжуд. фибробластлар ҳужайралараро моддани синтез қилиш хусусиятига кўра, жароҳатлар битишида, чандиқ тўқима ҳосил бўлишида, ёт модда атрофида капсула ҳосил қилишда ва бошқаларда иштирок этади. 1. дифференциаллашмаган фибробластлар – (эмбрионал даврда мезенхимадан, постнатал даврда перицитлардан ривожланади). кам ўсимтали, эркин рибосомаларга, эпт ва кам ривожланган митохондрияга эга, митоз йўли билан бўлинади. 2. етук фибробластлар – йирик (40-50 мкм), нотўғри шаклга эга, яхши ривожланган донадор эпт ва голджи аппаратига эга. чекка қисмларида микрофиламентлар (актин ва миозин) мавжуд. коллагеназа ферменти сақлайди, проколлаген гликозаминогликанлар, проэластин ишлаб чиқаради. плазматик мембрананинг бутун юзаси бўйлаб секреция қилади. 3. фиброцитлар – дуксимон шаклли, органеллари кам ва бўлинмаслик хусусиятига эга. 4. миофибробластлар – маълум бир шароитларда фибробластлардан ҳосил бўлади, силлиқ мушак …
5 / 7
вакуол – фагасома ҳосил бўлади. улар тўпланади, бирламчи лизосомалар билан қўшилиб, парчаланади. макрофаглар иммун реакцияларда иштирок этиб, антигенларни ютади ва ҳосил бўлган материални т- ва в – лимфоцитларга узатади, бу эса иммун реакциядаги т- ва в – лимфоцитларни пролиферация ва дифференцировкасини стимуллайдиган таъсир кўрсатади. фагоцитозланган антигенлар кучли фагоцитланмаганларига нисбатан кучли иммун реакция чақиради. плазмолемма юзасида ўсма ҳужайралар, эритроцитлар, т ва в – лимфоцитлар, антигенлар, иммуноглобулинлар учун рецепторлар мавжуд. макрофагларда 1 та ядро, кўплаб лизосомалар, фагосомалар, пиноцитоз пуфакчалари, кам миқдорда митохондриялар, донадор эпт, голджи аппарати, липид, гликоген киритмалар ва бошқалар учрайди. улар интерферон, лизоцим, пирогенлар, протеазалар, нордон гидролазалар ишлаб чиқаради, булар эса ҳимоя вазифасини бажаради. бундан ташқари - медиаторлар – моноцитлар ишлаб чиқаради: интерлейкин i, лимфоцитларда днк синтезини активловчилар, иммуноглобулинларнинг ишлаб чиқаришини активловчи омиллар, т- ва в – лимфоцитлар дифференциаллашишини стимулловчи омиллар. макрофаглар нафақат сийрак бириктирувчи тўқимада учрайди, балки қон ҳосил қилувчи аъзоларда, жигарда (купфер ҳужайрада), ўпкада (алвеоляр макрофаг), нерв тўқимасида …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "хусусий бириктирувчи тўқима"

маъруза мавзуси: асл бириктирувчи тўқима маъруза режаси: 1. умумий таснифи. 2. классификацияси. 3. сийрак бириктирувчи тўқима: ҳужайралараро модда, ҳужайралар. 4. зич бириктирувчи тўқима: шаклланмаган, шаклланган. 5. махсус хусусиятга эга тўқималар. 1. хусусий бириктирувчи тўқима барча аъзо ва тўқималарнинг таркибий қисми ҳисобланади, аъзоларнинг асосини (стромасини) қобиғини ҳосил қилади. қон томирларнинг атрофини ўрайди ва ҳужайралараро модда ролини бажаради: масалан, мушак тўқимасида. бириктирувчи тўқима ҳужайралар ўрнида бошқа тўқималарни ушлаб туради, таянч вазифасини бажаради, тана бутунлигини таъминлайди ва бошқа кўплаб вазифаларни бажаради. хусусий бириктирувчи тўқима тананинг турли структураларини бир-бири билан боғлаб туради. ёғ тўқимаси – бириктирувчи тўқиманинг эркин қисмларини...

This file contains 7 pages in DOCX format (27.8 KB). To download "хусусий бириктирувчи тўқима", click the Telegram button on the left.

Tags: хусусий бириктирувчи тўқима DOCX 7 pages Free download Telegram