нерв тўқимаси

DOCX 9 стр. 33,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 9
маьруза: “нерв тўқимаси” маьруза режаси: 1. нерв тўқималари ҳақида умумий тушунча 2. гистогенез 3. нейронлар - классификацияси,жойлашиши 4. нейроглия 5. нерв толалари 6. нерв охирлари 7. синапслар нерв тўқимаси нерв системасини ташкил этади. структур-функционал бирлиги нерв ҳужайраси - нейрон хисобланади. нерв системасида тахминан 1012 нейрон бор. нерв тўқимада оддий ҳужайралараро модда бўлмайди. унинг ролини умумий ривожланиш манбасига эга бўлган ва нейрон орасида жойлашган ҳужайралар-нейроглия бажаради. улар таянч, чегараловчи, трофик, секретор ва химоя вазифасини бажаради. нерв тўқимаси мушак тўқимасидан фарқ қилиб, уларда деярли бириктирувчи тўқима бўлмайди.у фақат қон томирлар атрофида бўлиб, мия пўстлоғини хосил қилади. гистогенез. нерв тўқимасиниг тараққиёт манбаи-эктодерма ва унинг хосилалари :нерв найи ва нерв тожларидир. миграцияга учрамайдиган нерв найининг ички ҳужайралари эпендима ҳужайраларининг ўтмишдоши бўлиб, кейинчалик орқа мия ва мия қоринчаларини қоплайди. глиал ҳужайралари астроцит ва олигодендроглиоцитларни ўтмишдоши эркин спонгиобластлар (миграция килувчи) ва нейронларни ўтмишдоши нейробластлар нерв найининг ўрта қаватини хосил қилади. нерв тожлари ҳужайралари латерал ва вентрал …
2 / 9
ёки пирамидасимон шаклда бўлади. барча нейронлар ўсимталарга эга. улардан бири нейрит ёки аксон дейилади, қолганлари-дендритлардир. нейронлар ўсимталарининг сонига қараб классификацияланади. 1) униполяр-1 та ўсимтали нерв ҳужайралар. бу ҳужайралар одамда фақат эмбрионал даврда учрайди. 2) биполяр-икки ўсимтали нерв ҳужайралар 3) мултиполяр-уч ва ундан ортиқ ўсимтали ҳужайраларга айтилади. биполяр нейронлар орасида псевдоуниполяр ҳужайралар фарқланади. псевдоуниполяр ҳужайралар танасидан иккита усимта чикиб, “t” шаклида иккига бўлинади. нерв системасида нейронларнинг асосий қисми мултиполяр бўлиб, уларда уч ва ундан ортиқ ўсимталар бор. бу ўсимталарнинг фақат биттаси нейрит бўлиб, қолганлари дендритлардир. бажарадиган вазифаларига қараб нейронлар сезувчи (рецептор ёки афферент) ассоциатив, харакатлантирувчи (эффектор ёки эфферент), секретор нейронларга бўлинади. нерв ҳўжайраларининиг тузилиши. нейронларнинг ядролари йирик булиб,кўпинча марказда жойлашган. хроматини деярли бутунлай деконденсацияланган, битта йирик ядрочага эга. кўпчилик нейронлар тетраплоидли. нерв ҳужайрасининг цитоплазмасида умумий органеллалар: митоходриялар, голдьжи комплекси, лизосомалар, микронайчалар ва микрофиламентлар мавжуд. нерв ҳужайра структурасининг характерли белгиларидан бири-унда ниссл моддасининг бўлишидир. бу модда цитоплазмада базофил бўяладиган қисми. электронмикроскоп остида …
3 / 9
ган. шунингдек у ўзида липофусцин ва меланин деб аталувчи пигмент сақлайди. нейроглия – юқорида айтиб ўтилганидек нейроглия ҳужайралари ҳужайралараро модда вазифасини бажаради. бош ва орқа мия нерв тўқимасида томирлар деворидан ташқари бириктирувчи тўқима учрамаганлиги учун у юмшоқ ва сийрак бўлади. нейронларниниг танасида ётувчи структурасиз массага ўхшаш нейроглия ҳужайралари ва капиллярлари - нейропил дейилади ва кулранг моддани асосини ташкил этади. электронмикроскопик текширишлар кўрсатадики, ҳужайра таналари, нейроглиал ҳужайралар ўсиқлари ва нейронлар бир-бири билан чигал ҳосил қилади. кумуш билан бўяш шуни кўрсатадики, 4 хил типдаги нейроглиал ҳужайралар мавжуд: 1. олигодендроцитлар-шохсимон ўсимтали майда ҳужайралар 2. астроцитлар-майда кўп ўсимтали,нурли юлдуз кўринишга эга бўлган ҳужайралар 3. эпендимоцитлар 4. микроглия-жуда майда ҳужайралардир, қоннинг моноцит ҳужайралардан хосил бўлган. у макрофаг вазифасини бажаради. олигодендроцитлар - оч, қорамтир ва оралиқ олигодендроцитлар фарқланади. ёши катта одамларда қорамтир олигодендроцитлар кўп бўлади. бу ҳужайраларда жуда кўп миқдорда рибосомалар ва ингичка шохланмаган ўсимталар тутади. улар спонгиобластлардан тараққий этади. нерв найлариниг субэпендим ҳужайралар қаватида астроцит …
4 / 9
дан ажратади. уларнинг цитоплазмасида лизосомалар ва фибриллалар бўлиб, оқсиллари филаментларидан фарқ қилади, ўсимталарнинг тузилишига қараб 2 хил астроцитлар фарқланади. 1) фибрилляр астроцитлар 2) плазматик астроцитлар фибриляр астроцитлар-узун кам шохланувчи ўсимталардир. бу астроцитлар оқ моддада жойлашган. плазматик астроцитлар-калта ва кўп сонли шохланувчи ўсимталарга эгадир. бундай астроцитлар қадоқсимон моддада кўпдир. асосий вазифаси-таянч ва чегараловчи. эпендимоцитлар - орқа мия канали ва мия қоринчасини қоплайди. тузилиши: танаси чўзилган бўлиб, бўшлиққа қаралган юзасида киприклар, базал қисмида узун шохланувчи ўсимталар ва цитоплазмада йирик митохондрия, киритмалар ва пигментлар бор. секретор фаолияти: мия бўшлиғига фаол биологик актив моддалар ажратади. танницитлар: эпендима ҳужайраларнинг бир тури бўлиб, деярли киприклари бўлмайди. уларнинг ўсимталари мияга йўналган бўлиб, қон томирларда тугайди. онтогенезда бу ҳужайралар нейробластлар томон йўналган бўлади. микроглия: моноцитар келиб чиқишга эга бўлган майда ҳужайралар бўлиб, улар оқ ва кулранг моддада жойлашган. бу ҳужайралар узун шохланувчи ўсимталарга эга, кам сонли донадор эпт ва кўп сонли лизосомга эга. улар бўлинмайди. бу ҳужайралар харакатланувчи …
5 / 9
яқинлашади ва қўшни шванн ҳужайраси билан бармоқсимон битишма ҳосил қилади. шванн пардаси атрофидаги базал мембрана бу ерда узилмайди. миелин пардасининг ҳосил бўлиши. шванн ҳужайралари аксонни ўраб олади, сўнгра ўсимтанинг ўқ цилиндр атрофида айланади. плазматик мембраналарнинг 2 учлари яқинлашиб, икки мембранали структура-мезаксонни ҳосил қилади. дастлаб бу икки ҳалқа орасида цитоплазма бўлади, кейинчалик у ҳужайра танасига ботиб кириш натижасида перефирик қисмга ўтиб қолади. шу тарзда миелин леммоцитнинг плазматик мембранасидан шаклланади ва у асосан липид қаватидан иборат бўлади. периферик қаватларларда миелин пардасидаги бўғиқлар орасида шмидт- лантерман кертиклари кўринади. бу кертиклар миелин қаватдаги оқсил ва липидларнинг ўзаро маълум бир тартибда жойлашишидан ҳосил бўлади. шванн ҳужайралар ўқ цилиндр атрофида ўралаётганда озгина цитоплазма липид орасида қолиб кетади ва бўялмайди. препаратда кертик кўринишда кузатилади. миелин парда липид қават хисобига осмий кислотаси билан бўялганда қора рангга киради. ўқ цилиндрнинг бўйлама кесимида нейрофиламентлар ва нейронайчалар,митохондрялар кўринади, миелиннинг ташқи томонидан шванн ҳужайраларнинг цитоплазмаси ётади. миелинсиз нерв толалари миелинсиз нерв толаси …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 9 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "нерв тўқимаси"

маьруза: “нерв тўқимаси” маьруза режаси: 1. нерв тўқималари ҳақида умумий тушунча 2. гистогенез 3. нейронлар - классификацияси,жойлашиши 4. нейроглия 5. нерв толалари 6. нерв охирлари 7. синапслар нерв тўқимаси нерв системасини ташкил этади. структур-функционал бирлиги нерв ҳужайраси - нейрон хисобланади. нерв системасида тахминан 1012 нейрон бор. нерв тўқимада оддий ҳужайралараро модда бўлмайди. унинг ролини умумий ривожланиш манбасига эга бўлган ва нейрон орасида жойлашган ҳужайралар-нейроглия бажаради. улар таянч, чегараловчи, трофик, секретор ва химоя вазифасини бажаради. нерв тўқимаси мушак тўқимасидан фарқ қилиб, уларда деярли бириктирувчи тўқима бўлмайди.у фақат қон томирлар атрофида бўлиб, мия пўстлоғини хосил қилади. гистогенез. нерв тўқимасиниг тараққиёт манбаи-эктодерма ва унинг...

Этот файл содержит 9 стр. в формате DOCX (33,0 КБ). Чтобы скачать "нерв тўқимаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: нерв тўқимаси DOCX 9 стр. Бесплатная загрузка Telegram