асаб тизимининг умумий физологияси

DOC 202,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1522687858_70578.doc асаб тизимининг умумий физологияси режа: 1. нейрон тузилиши ва вазифалари. 2. нейроглия ва унинг аҳамияти. 3. миелинли ва миелинсиз асаб толалари. 4. қўзғалишнинг тарқалиши. 5. асабларда қўзғалишнинг ўтказилиши. 6. асаб толасида моддалар алмашинуви. 7. синапсларнинг хусусиятлари ва турлари. 8. асаб-мушак синапслари. 9. импульсларни электрик ўтказилиши. 10. медиаторлар синапсларда қўзғалишни ўтказилиши. 11. рефлектор назариясининг асосий принциплари. 12. рефлекс ёйи. 13. моносинаптик ва полисинаптик рефлекслар. 14. рефлекс туркумлари. 15. асаб марказлари хақида тушунча ва уларнинг хусусиятлари, тормозланиш. 16. реципрок ва қайтар тормозланиш. марказий тормозловчи синапслар ва медиаторлар. 17. пре- ва постсинаптик тормозланишлар. 18. асаб тизимини уйғунлаштирувчи ва умумлаштирувчи вазифалари. рефлекс халқаси. 19. даминантлик принципи. нейрон, тузилиши ва вазифалари. нейрон мустақил, функционал бирлик бўлиб, қўзғалувчанликнинг барча хусусиятларига эга. улар қўзғалишни дендритдан аксонга қутблантириб тарқатиш хоссасига эга. нейрон трофик (озуқа) бирлик хусусиятига эга. агар аксони кесиб қўйилса, унинг периферик қисми бузилиб, парчаланиб кетади, бўлими ўзича регенерацияланмайди, чунки бу бўлим ҳужайрадангина озиқланади. бу юқорида …
2
жраладиган махсус моддалар, яъни медиаторлар орқали узатади. бу моддаларнинг кимёвий ҳоссаларига биноан куйидаги: холиноэргик, адреноэргик, дофаминэргик, серотенинэргик, пептидэргик ва шу каби нейронлар фарқланади. нейронларга хос бўлган хусусиятлардан бири уларда моддалар алмашинувини юқорилигидир. шу сабабли нейронлар кислород, глюкоза ва бошқа озуқа моддалар билан тўхтовсиз равишда таъминланишига муҳтождир. нейронлар ўсимталарининг шакллари, миқдори ва тавсифига ҳамда бажарадиган вазифасига кўра туркумларга ажратилади. тузилишига кўра униполяр, псевдополяр, биополяр ва мультиполяр нейронлар фарқланади. умуртқали ҳайвонларнинг асаб тизимида биполяр ва мультиполяр нейронлар бўлса, униполяр нейронлар асосан умуртқасиз ҳайвонларда учрайди. униполяр ва псевдоуниполяр нейронлардан чиққан битта ўсимта сомадан узоқлашмасдан т-шаклида иккига шохланади., уларнинг бири аксон иккинчиси дендрит ҳисобланади. псевдоуниполяр нейронлар соматик рефлекслар ёйининг афферент қисмини ташкил қилади. биполяр нейронлар иккита ўсимта, яъни аксон ва дендритдан ташкил топган бўлса, мультиполяр нейронлар кўп дендрит ва битта аксон билан ҳарактерланади. биполяр нейроннинг, жумладан, узунчоқ мияда чиқаётган ўсимта аксон бўлсада, унинг дендритникидек 3 тадан 160 тагача шохланган толачалари бўлади. бажарадиган вазифасига асосланган …
3
) бўлиб, улар ўтказувчи асаб йўлларини шаклланишида иштирок этади. ҳар бир интернейрон 500га яқин синапсга эга. синапслар хусусиятига кўра тормозловчи ва кўзғатувчи интернейронларга фарқланади. интернейронлар мат нинг бўлимларида ўзак сонлари ёрдамида боғланиш хусусиятларига қараб проекцион, комиссурал, ассоциатив нейронларга бўлинади. проекцион нейронлар ўз аксонлари орқали бош миянинг рострал (лотинчасига rostrum – тумшуқ) ёки дистал (distalig - марказдан узоқ) қисмлари билан боғланади. комиссурал нейронларнинг аксонлари эса бош мия яримшарларини қарама-қарши томонига йўналган бўлади. ассоциатив аксонлар ўз атрофидаги зоналарда синапслар ҳосил қилади. эфферент нейроннинг аксон учлари, жумладан мотонейрон мат дан чиқиб, тана мушакларида тугайди. баъзи бир эфферент нейронлар импульсларни бевосита ёки бошқа нейронлар орқали периферияга ўтказади. уларга бош мия ярим шарлар пўстлоғининг ҳаракатлантириш - мотор зонасидаги пирамида нейронларини ўрта мия қизил ядроси, ретикуляр формация нейронлари орқали асаб импульсларини ўтказишини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. улар ўз импульсларини орқа миянинг олдинги шохидаги мотор ҳужайраларга узатади. вегетатив асаб тизимининг (ват) эфферент нейронлари периферик вегетатив тугунларда жойлашган.улар …
4
и эффект ҳосил қилади. ҳаракат потенциаллари катта масофага тарқалади. мия тўқимасининг плазматик мембранаси оралиғида ҳужайралааро бўшлиқ бор бўлиб, унинг эни 10- 15 нм ни ташкил қилади. мия паренхимаси асаб ҳужайралари, уларнинг ўсимталари, глия ҳужайралари ва томирлари билан тўлган бўлади. нейроглия ва унинг аҳамияти. глия майда, турли шаклли, ихтисослашган ҳужайра бўлиб, улар нейронлар ҳамда капилярлар оралиғини тўлдиради. глия атамаси грекча бўлиб елимни англатади. глия хужайраларини қуйидаги турлари фарқланади: 1. астроглия (макроглия) - асосан таянч ва капилярдан зарур моддаларни нейронга ташиш вазифасини бажаради. астроцитлар мат нинг сиртқи ва ички юзасида кенг тарқалган. 2. маргинал нейроглия - нерв найининг ички ва сиртқи қатламларида учрайди. асаб толалари оралиғида жойлашиб, миелин қобиқларини ҳосил қилади. маргинал глиянинг олигодендритлари марказий ва периферик асаб тизими нейрон таналарини ўрайди ва асаб қобиғини ҳосил қилади. 3. переферик нейроглия - шванн, ватдаги стеллит (мантия), леммоцит ва бошқа ҳужайралардан иборат. шванн ҳужайралар периферик асаб тизимидагина учрайди. улар аксонлар қобиғини ташкил қиладиган ягона …
5
н қопланган. микроворсинкалар оралиғидаги типик киприкчалар, секундига 6 марта ҳаракатланади ва мия суюқлиги (ликвори) ни ҳаракатга келтиради. баъзи эпендимал ҳужайралар периваскулярнинг, яъни томирнинг базал мембранасигача боради. бошқа хиллари эса секретор фаолиятига эга бўлиб, орқа мия суюқлигини ишлаб чиқаради. 5. микроглия мат нинг ретукулоэндотелиял тизимидан иборат бўлиб, патологик ҳолатлардагина роль ўйнайди. улар мия юмшоқ пардасининг моддага ёпишиб турган қисмида тўпланган. микроглия ҳаракатланиш ва фагоцитоз қобилиятига эга. зарур бўлганда мат тўқимаси бўйлаб тез тарқалиб кетади. мат да "соқчилик" қилади, майда шикастланган ҳужайраларни фагоцитлар келгунига кадар бартараф қилади. глия ҳужайралари нейронлар сингари импульс активлигига эга эмас. уларнинг мембранаси инерт мембрана потенциалини ҳосил қиладиган зарядга эга. масалан, каль-мар шванн ҳужайрасининг мембрана потенциали 40 мвга тенг. глия ҳужайраларининг мембраналари ўртасидаги контакт жуда кам қаршиликка эга. шунга қарамай глия ҳужайралари потенциалларни декрементлик билан тарқатади. глия нейронлар билан жуда ҳам яқин контактда бўлади. шунинг учун нейрондаги қўзғалиш глия элементларининг электр ходисаларига таъсир этади. глиянинг мембрана потенциали калий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "асаб тизимининг умумий физологияси"

1522687858_70578.doc асаб тизимининг умумий физологияси режа: 1. нейрон тузилиши ва вазифалари. 2. нейроглия ва унинг аҳамияти. 3. миелинли ва миелинсиз асаб толалари. 4. қўзғалишнинг тарқалиши. 5. асабларда қўзғалишнинг ўтказилиши. 6. асаб толасида моддалар алмашинуви. 7. синапсларнинг хусусиятлари ва турлари. 8. асаб-мушак синапслари. 9. импульсларни электрик ўтказилиши. 10. медиаторлар синапсларда қўзғалишни ўтказилиши. 11. рефлектор назариясининг асосий принциплари. 12. рефлекс ёйи. 13. моносинаптик ва полисинаптик рефлекслар. 14. рефлекс туркумлари. 15. асаб марказлари хақида тушунча ва уларнинг хусусиятлари, тормозланиш. 16. реципрок ва қайтар тормозланиш. марказий тормозловчи синапслар ва медиаторлар. 17. пре- ва постсинаптик тормозланишлар. 18. асаб тизимини уйғунлаштирувчи ва умум...

Формат DOC, 202,0 КБ. Чтобы скачать "асаб тизимининг умумий физологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: асаб тизимининг умумий физологи… DOC Бесплатная загрузка Telegram