nerv to‘qimasi

DOCX 7 стр. 31,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
маьруза: “нерв тўқимаси” маьруза режаси: 1. нерв толалари 2. нерв охирлари 3. синапслар гистогенез. нерв тўқимасиниг тараққиёт манбаи-эктодерма ва унинг хосилалари :нерв найи ва нерв тожларидир. миграцияга учрамайдиган нерв найининг ички ҳужайралари эпендима ҳужайраларининг ўтмишдоши бўлиб, кейинчалик орқа мия ва мия қоринчаларини қоплайди. глиал ҳужайралари астроцит ва олигодендроглиоцитларни ўтмишдоши эркин спонгиобластлар (миграция килувчи) ва нейронларни ўтмишдоши нейробластлар нерв найининг ўрта қаватини хосил қилади. нерв тожлари ҳужайралари латерал ва вентрал йўналишда миграция қилади.бош қисмида улар бош мия нервлари нейронларини, тана қисми нерв системани периферик нерв тугунларидаги нейрон ва нейроглияларни ва теридаги пигмент ҳужайраларни хосил қилади. нейронлар дифференцияллашиш ва ихтисослашишда бўлиниш қобилиятини йўқотади, глиал ҳужайралар эса бу хусусиятларни ўзида сақлаб қолади (пролифератив фаолликни). нейрондаги ихтисослашиш белгиларига донадор эндоплазматик тўр микдорининг кўплиги, гольджи комлексини яхши ривожланганлиги, нейронайчалар ва нейрофиламентларни цитоплазмада тўпланиши шунингдек олдин аксон кейин дендритларни ривожланиши киради. нейронлар орасида синапс кўринишдаги контактлар хосил бўлади. нерв толалари нерв ҳужайрараларнинг ўсимталари дендрит ва аксонлар …
2 / 7
ил қилади. шванн пардаси атрофидаги базал мембрана бу ерда узилмайди. миелин пардасининг ҳосил бўлиши. шванн ҳужайралари аксонни ўраб олади, сўнгра ўсимтанинг ўқ цилиндр атрофида айланади. плазматик мембраналарнинг 2 учлари яқинлашиб, икки мембранали структура-мезаксонни ҳосил қилади. дастлаб бу икки ҳалқа орасида цитоплазма бўлади, кейинчалик у ҳужайра танасига ботиб кириш натижасида перефирик қисмга ўтиб қолади. шу тарзда миелин леммоцитнинг плазматик мембранасидан шаклланади ва у асосан липид қаватидан иборат бўлади. периферик қаватларларда миелин пардасидаги бўғиқлар орасида шмидт- лантерман кертиклари кўринади. бу кертиклар миелин қаватдаги оқсил ва липидларнинг ўзаро маълум бир тартибда жойлашишидан ҳосил бўлади. шванн ҳужайралар ўқ цилиндр атрофида ўралаётганда озгина цитоплазма липид орасида қолиб кетади ва бўялмайди. препаратда кертик кўринишда кузатилади. миелин парда липид қават хисобига осмий кислотаси билан бўялганда қора рангга киради. ўқ цилиндрнинг бўйлама кесимида нейрофиламентлар ва нейронайчалар,митохондрялар кўринади, миелиннинг ташқи томонидан шванн ҳужайраларнинг цитоплазмаси ётади. миелинсиз нерв толалари миелинсиз нерв толаси шванн ҳужайралари билан ўралган ўқ цилиндрдан иборат. хар …
3 / 7
дроси толаниннг марказида жойлашган. 3. леммоцитнинг ядро ва цитоплазмаси толанинг перифириясида жойлашган. 4.цилиндрнинг мезаксонлари калта 4. мезаксон кўп марта ўқ цилиндр атрофида айланади ва миелин қаватни хосил қилади. 5. na канали бутун ўқ цилиндр узунлиги бўйича жойлашади. 5. na канали факат ранвье бўғиқларида жойлашади. 6.импульс ўтиш тезлиги 1-2 м/сек 6. импульс ўтиш тезлиги 5-120 м/сек нерв импульсиниг ўтиши ички ва ташқи плазматик мембраналарда потенциал фарқ бўлади. ташқи тарафга кўпрок мусбат ионлар, ички тарафда манфий ионлар бўлади. зарядлар фарқи 70мв ли тинчлик потенциалини ҳосил қилади. хар хил стимулларга:механик,электр, кимёвий, физикавий ва хароратларга жавоб реакциясида нерв импульси вужудга келади. миеленсиз толаларда натрий иони цитоплазмага киради,ички зонада мусбат зарядни оширади ва тинчлик потенциали йўқолади. мембрананинг хар икки томонидаги ионлар миқдори тенглашиши билан плазмолеммадан ка ионларининг ўтиши ортади ва улар ташқарига чикади. натижада : 1) цитоплазманиниг умумий заряди камаяди, 2) ташқарида мусбат заряд ортади 3) тинчлик потенциали кайта тикланади. яна nа+-к+ насос ишлайди. миелинсиз …
4 / 7
эпинервий ва периневрийнинг ташқи қисмида артериола, венула ва лимфа томирлар мавжуд. деярли барча периферик нервлар хам сезувчи хам ҳаракатлантирувчи толаларга эга аралаш нерв типига киради. фақат нервнинг дистал қисмининг охирида бу толалар алохида толаларга ажралади. периневрий-ташқи қисми-хар бир нерв тола тўпламини ўраб турувчи бириктурувчи тўқимадан иборат.ташқи ва ички қисми қалин базал мембрана билан ўралган,улар ўзида 4 тип коллаген, ламинин,нидоген,ва фибриноген тутади. регенирация. нерв шикастланиши натижасида нервнинг периферик ўсимтасининг тўлиқ регенирацияси кузатилади.шванн ҳужайралари пролифератцияга учрайди периферик ўсимталарга айланади ва суткасига шикастланган сохагача 0,25мм,кейин эса 3-4мм тезликда ўсади. қайта тикланиш бўғиқлар сохасидан ўтувчи коллатераллар хисобига хам содир бўлиши мумкин.шванн ҳужайралари ўзидан нервнинг ўсувчи факторини ишлаб чиқаради. нерв охирлари функциясига қараб: 1) эффектор-харакатлантирувчи 2) рецептор(аффектор)-сезувчи. жойлашишига кўра: 1) экстерорецепторлар 2) интерорецепторлар 3) проприорецепторлар морфологияси(тузилиши)га кўра: 1)эркин 2) эркин бўлмаган таьсирни қабул қилишига кўра: 1)барорецепторлар 2)терморецепторлар 3)хеморецепторлар 4)механорецепторлар 5)огрик рецепторлар эффектор нерв охирлари: 1) харакатлантирувчи 2) секрет харакатлантирувчи-соматик ва вегетатив нерв системасининг харакатлантирувчи аксонларининг …
5 / 7
тохондрия, рибосома, ацетилхолинни бузувчи ацетилхолинэстераза ферментини тутувчи мушак толаси сохасига айтилади. секретор нерв охирлари-симпатик пуфакчага эга, ўзида ацетилхолин тутувчи, безларга бориб тугайдиган толалар охиридир. сезувчи нерв охирлари-рецепторлар. сезувчи нейроннинг терминал дендритлари хисобланади. улар иккига бўлинади: 1) эркин 2) эркин бўлмаган: а) капсулали б) капсуласиз эркин нерв охирлари - асосан миелинсиз нерв толалари эпидермиснинг ялтироқ қаватгача етиб боради. шунингдек эркин нерв охирлари сўрғичсимон қаватда, соч фолликулаларининг атрофида, мушак толарида хам мавжуд. асосий нерв охирларидан бири меркел нерв охирлари. эпидермиснинг чуқур қаватларида жойлашади. эркин нерв охирлари меркел ҳужайраларига мустахкамланади. миеленли нерв толалари эпидермисга кириб бориб шванн пардасини йўкотиб меркел ҳужайралари билан боғланган холда дуксимон шаклга айланади. бу нерв охирлари механорецепторлар хисобланади. капсулали(инкапсуляр) нерв охирлари. уларга бириктирувчи тўқимадаги рецептор нерв охирлари киради. уларнинг ҳосил бўлиши қуйидагича: нерв охирлари олигодендроцитлар билан ўралишдан ташқари бириктирувчи тўқимадан иборат капсула ўрайди. шунинг учун уни капсулали нерв охирлари дейилади. лекин улар тузилиши ва функциясига қараб турли хил кўринишда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "nerv to‘qimasi"

маьруза: “нерв тўқимаси” маьруза режаси: 1. нерв толалари 2. нерв охирлари 3. синапслар гистогенез. нерв тўқимасиниг тараққиёт манбаи-эктодерма ва унинг хосилалари :нерв найи ва нерв тожларидир. миграцияга учрамайдиган нерв найининг ички ҳужайралари эпендима ҳужайраларининг ўтмишдоши бўлиб, кейинчалик орқа мия ва мия қоринчаларини қоплайди. глиал ҳужайралари астроцит ва олигодендроглиоцитларни ўтмишдоши эркин спонгиобластлар (миграция килувчи) ва нейронларни ўтмишдоши нейробластлар нерв найининг ўрта қаватини хосил қилади. нерв тожлари ҳужайралари латерал ва вентрал йўналишда миграция қилади.бош қисмида улар бош мия нервлари нейронларини, тана қисми нерв системани периферик нерв тугунларидаги нейрон ва нейроглияларни ва теридаги пигмент ҳужайраларни хосил қилади. нейронлар дифференцияллаши...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOCX (31,6 КБ). Чтобы скачать "nerv to‘qimasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: nerv to‘qimasi DOCX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram