ҳазм системаси. оғиз бўшлиғи.

DOC 14 pages 17.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
овқат ҳазм қилиш системаси xx боб ҳазм системаси. оғиз бўшлиғи. ҳазм системаси ҳазм найи ва йирик ҳазм безларидан ташкил топган. безлар ҳазм йўлларига ўз суюқликларини чиқариб, озиқ моддаларни химиявий жиҳатдан парчалашда иштирок этади. хазм системасининг асосий вазифаси озиқа моддаларни механик ва химиявий йўл билан парчалаш ва парчаланган моддаларни қон ва лимфа томирларига ўтказиб бериш орқали организмни керакли қурилиш материали ва энергия билан таъминлашдан иборат. шунингдек, ҳазм йўллари бўйлаб жойлашган кўпгина ҳужайралар ҳисобига эндокрин вазифаларни ҳам бажаради. морфологик жиҳатдан эса ҳазм найи олдинги, ўрта ва орқа бўлимларга бўлинади. олдинги бўлимга оғиз бўшлиғи, ютқин ва қизилўнгач кириб, бу ерда озиқ моддаларни асосан механик майдаланаиши кузатилади. ўрта бўлимга меъда, ингичка ва йўғон ичак, жигар ва меъда ости бези киради. хазм системасининг бу бўлимида озиқ моддаларнинг химиявий парчаланиши юз беради ва парчаланган озиқ моддалар қон ва лимфа томирларига сўрилади. ҳазм системасининг орқа бўлимига тўғри ичакнинг каудал қисми киради ва у асосан нажасни эвакуация қилиш …
2 / 14
ўрта бўлак - бундан меъда, ингичка ичак ва унинг ҳосиласи бўлмиш жигар, меъда ости бези ривожланади; в) орқа бўлак - ундан йўғон ичак ҳосил бўлади. 3. дум ичак - бундан йўғон ичакнинг охирги қисми такомиллашади. хазм найи деворининг умумий тузилиши принципи. ҳазм йўлларининг девори 4 қаватдан иборат: 1. шиллик парда 2. шиллиқ ости пардаси 3. мушак парда 4. ташқи адвентициал ёки сероз парда. шиллиқ парда ўз навбатида эпителий, бириктирувчи тўқимадан иборат хусусий қатлам ва шиллиқ қаватнинг мускул қаватларидан иборат. шиллиқ парда ҳазм йўлларининг турли бўлимларида ўзига хос тузилган. ҳазм йўлларининг олдинги ва орқа қисмидаги эпителий кўп қаватли ясси, ўрта қисмида бир қаватли: меъдада бир қаватли цилиндрсимон, ичакларда бир қаватли цилиндросимон жиякли эпителийдан иборат. шиллиқ парданинг хусусий катлами сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан тузилган. бу ерда қон ва лимфатик томирлар, лимфоид тўқима, нерв чигаллари ва безлар жойлашади. мушак пластинкаси хусусий қатлам ва шиллиқ ости қавати орасида ётади. мушак пластинкаси 2-3 қаватдан …
3 / 14
қопланган. ҳазм йўлларининг айрим жойларида (қизилўнгач, тўғри ичакнинг бир қисмида) сероз парда бўлмай, булар нерв ва томирлар тутувчи бириктирувчи тўқимадан иборат адвентициал парда билан ўралган. оғиз бўшлиғи ҳазм системасининг олдинги бўлагига оғиз бўшлиғи ва унинг ҳосилалари - лаб, лунж, милк, қаттиқ танглай, юмшоқ танглай, тишлар, сўлак безлари, муртаклар, ютқин ва қизилўнгач киради. ҳазм системасининг олдинги қисми озиқ моддаларга асосан механик таъсир кўрсатади. сўлак безларининг маҳсулоти (амилаза ва малтаза) таъсирида оғиз бўшлиғида углеводларнинг дастлабки парчаланиши бошланади. тил сўрғичларида кўплаб жойлашган таъм сезиш сўғонлари озиқани дегустация қилади. оғиз ва ютқин чегарасида пироговнинг лимфоэпителиал ҳалқаси ётади. улар организмни ҳимоя қилувчи муртаклардан иборат. ўзига хос хусусиятлари: 1. шиллиқ парда кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган. оғиз бўшлиғи эпителийси томирларга ва ҳужайра элементларига бой бўлган бириктирувчи тўқимадан иборат хусусий қаватнинг устида ётади. эпителий ҳужайралари доимо тушиб, алмашиниб туради (1 минутда тахминан 100 минг эпителий ҳужайраси алмашинади). оғиз бўшлиғи эпителийси турли соҳаларда бир хил тузилишга зга …
4 / 14
ланган сўрғичларга эга. бола улғайиши билан бу сўрғичлар яссиланиб кетади. бу зона эпителийси анчагина қалин бўлиб, мугуз қават ва ёғ безларидан ҳолидир. хусусий қатлам эпителийга ботиб кириб, ўта бўйчан сўрғичлар ҳосил қилади, лаб оралиқ қисмининг хусусий қатлами кўпгина капиллярларга зга бўлганидан шу қисм пушти кўринишга эга бўлиб қолади. хусусий қатламининг нерв охирларига мўллиги эса лаб пушти ҳошиясининг ўта сезувчанлигини таъмин этади. лабнинг шиллиқ қисми эпителийси оралиқ қисмидагидан қалинроқ бўлади. хусусий қават бевосита шиллиқ; ости пардасига ўтиб кетади ва кўндаланг-тарғил мушакларга туташади. шиллиқ ости пардасида сўлак безчаларининг охирги бўлимлари жойлашади. безлар анча йирик ва мураккаб найсимон-альвеоляр типга кириб оқсил ва шиллиқ секрет ишлаб чиқаради. эпителий юзасига очилувчи чиқарув найлари кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган. милк. альвеоляр ўсимталарни қоплаб турган шиллиқ парда кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган бўлиб, унинг бириктирувчи тўқимали хусусий қатлами нерв толалари ва томирларга бой бўлади. милкда боғланган ва эркин қисмлар ажратилади. милкнинг боғланган қисми барча суяк …
5 / 14
ва жуда кўп лунж безлари тутади. шиллиқ ости парда қон томир ва нервларга бой сийрак толали бириктирувчи тўқимадан иборат. оралиқ кисмнинг мускул қавати лунж мускулларидан ҳосил бўлиб, у ерда лунж сўлак безлари ёгади. уларнннг охирги секретор бўлими аралаш секрет ишлаб чиқаради. бундан ташқари, алоҳида шиллиқ ишлаб чиқарувчи охирги бўлимлари ҳам бўлади. лунжнинг мандибула қисми максилла қисми каби кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан қопланган. хусусий пластинка сўрғичлари баланд бўлмай, унинг шиллик ости пардаси якши ривожланган. бу қаватда кўплаб лунж сўлак безлари жойлашади. қаттиқ танглай. қаттиқ танглай танглай суяги ва уни қоплаган пардадан иборат бўлиб, шиллиқ парда кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан қопланган. қаттиқ танглайда шиллиқ ости парда бўлмайди. сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат хусусий парда суяк устки пардаси билан бириккан. қаттиқ танглайнинг ўрта қисмларида, суяк усти пардаси ва шиллиқ парда орасида сўлак безлари жойлашган. юмшоқ танглай ва тилча. булар ўз асосида кўндаланг-тарғил мушак ва зич толали бириктирувчи тўқима …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ҳазм системаси. оғиз бўшлиғи."

овқат ҳазм қилиш системаси xx боб ҳазм системаси. оғиз бўшлиғи. ҳазм системаси ҳазм найи ва йирик ҳазм безларидан ташкил топган. безлар ҳазм йўлларига ўз суюқликларини чиқариб, озиқ моддаларни химиявий жиҳатдан парчалашда иштирок этади. хазм системасининг асосий вазифаси озиқа моддаларни механик ва химиявий йўл билан парчалаш ва парчаланган моддаларни қон ва лимфа томирларига ўтказиб бериш орқали организмни керакли қурилиш материали ва энергия билан таъминлашдан иборат. шунингдек, ҳазм йўллари бўйлаб жойлашган кўпгина ҳужайралар ҳисобига эндокрин вазифаларни ҳам бажаради. морфологик жиҳатдан эса ҳазм найи олдинги, ўрта ва орқа бўлимларга бўлинади. олдинги бўлимга оғиз бўшлиғи, ютқин ва қизилўнгач кириб, бу ерда озиқ моддаларни асосан механик майдаланаиши кузатилади. ўрта бўлимга меъда, инг...

This file contains 14 pages in DOC format (17.0 MB). To download "ҳазм системаси. оғиз бўшлиғи.", click the Telegram button on the left.

Tags: ҳазм системаси. оғиз бўшлиғи. DOC 14 pages Free download Telegram