ҳазм тизими. оғиз бўшлиғи таълим модели

DOC 28 pages 21.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 28
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси термиз филиали кафедра 1-тиббий биологик фанлар фан гистология, цитология ва эмбриология гистология, цитология ва эмбриология фанидан ўқув-услубий қўлланма мавзу: «ҳазм тизими. оғиз бўшлиғи». (тиббий олий таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари учун) термиз 1. кириш мавзу: «ҳазм тизими. оғиз бўшлиғи» таълим модели вақт: 160 мин. таълим олувчилар сони: 14 та машғулот ўтиш жойи 1-тиббий биологик фанлар ўқув машғулотининг тузилиши 1. кириш 2. назарий қисм 3. амалий қисм машғулот мақсади: оғиз бушлиғи девори, тил ва тишларнинг гистогенези ва тузилиши ҳақида тушунча бериш; гистологик препаратларда тил ва тиш тузилмалари ва тўқималарини аниқлаш кўникмасини шакллантириш; талаба билиши керак: - оғиз бўшлиғи турли бўлимлари ва тилнинг эмбрионал тараққиёт манбаларини; - оғиз бўшлиғи девори турли бўлимларининг тузилишидаги хусусиятларини; - тил тузилиши, устки ва остки юзаларининг фарқларини; - тиш тараққиётининг босқичларини ва тузилишини. талаба бажара олиши лозим: - тил ва тиш препаратларини тавсифлаб беришни; -гистологик …
2 / 28
ушунтира олади, микропрепаратларда асосий структур элементлар ва тўқималарни топади. таълим усуллари ва техникаси «заиф бўғин» интерфаол ўйини, жадваллар, вазиятли масалалар ечиш. ўқув фаолиятини ташкил қилиш шакллари жамоавий, гуруҳларда ишлаш, тақдимотлар. таълим воситалари ўқув адабиётлари, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, гистологик атлас, компьютер, телевизор, микроскоп, микропрепаратлар, видеофильмлар, доска, бўр. мониторинг ва баҳолаш оғзаки, ёзма, ўқув вазифаларни гуруҳларда бажариш, вазиятли масалалар. машғулотнинг технологик харитаси иш босқичлари ва вақти (160 дақ) фаолият таълим берувчи таълим олувчилар 1-босқич кириш (10 дақ) 1.1. давоматни текширади 1.2 мавзунинг номи, мақсад ва кутилаётган натижаларни етказади. 1.3. машғулот режаси билан таништиради. 1.4. талабалар билим ва кўникмаларини баҳолаш мезонлари билан таништиради. тинглайдилар, ёзиб оладилар тинглайдилар аниқлаштирадилар, саволлар берадилар 2-босқич назарий қисм (90 дақиқа) 2.1. мавзу бўйича савол-жавоб ўтказади ва талабаларнинг дастлабки билимларини аниқлайди. 2.2. талабалар томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган саволлар бўйича тушунтириш беради, қисқа видеофильмлар намойиш этади. 2.3. режага мувофиқ машғулотда қўлланиладиган «кучсиз звено» интерфаол усули сценарийсини баён қилади. 2.4. «кучсиз …
3 / 28
ини текширади. тинглайдилар. саволлар берадилар. микропрепаратларни микроскоп остида кўриш жараёнида нималарга эътибор бериш кераклигини тушуниб оладилар. микропрепаратларни микроскоп остида мустақил ўрганадилар ва альбомга тасвирини туширадилар. ўз ишларининг натижаларини намойиш этадилар. 4-босқич. якуний қисм (10 дақиқа) 4.1.мавзу бўйича якун қилади, қилинган ишларни келгусида касбий фаолиятларида муҳим аҳамиятга эга эканлигига талабалар эътиборини қаратади. 4.2.ўзлаштирилган назарий билимлар, амалий иш натижалари бўйича талабалар билимини бахолайди ва эълон қилади. 4.3. кейинги машғулот учун вазифа беради, адабиётлар рўйхати, интернет сайтларини эълон қилади тинглайдилар тинглайдилар ёзиб оладилар мавзуни асослаш ҳазм тизими 3 қисмга ажратилади: олдинги, ўрта ва орқа. олдинги қисмга оғиз бўшлиғи ва қизилўнгач киради. оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги морфологик ўзгаришлар ички аъзолар касалликлари билан боғлиқ, хусусан, ошқозон ва ичак. оғиз бўшлиғи турли қисмларини морфологик хусусиятларини билиш диагностика ва касалликларни даволаш усулларини тўғри танлаш учун хизмат қилади. фан ичида ва фанлараро боғлиқлик: дарсда олинган билимлар стоматологияда, нормал ва патологик физиологияда, патологик анатомияда, фармакологияда, терапияда, хирургия ва бошқа …
4 / 28
атнашади, ўз фикрини ҳимоя қила билади. мавзу бўйича одам анатомияси, нормал физиология фанларидан олган билимларини умумлаштиради, мустақил хулоса ва қарор қабул қила олади. интерактив ўйинларда фаол ва ижодий қатнашади. амалий кўникмаларни тўлиқ эгалла-ган, мавзуга оид гистологик препаратларни ўрганиш-да олган назарий билимларини қўллайди, препаратлар ташҳисотини босқичма-босқич тўғри амалга оширади, препаратдаги барча тузилмаларни тўғри кўрсатади, асослайди ва тушуниб чизади. мустақил иш шакли: мавзуни мустақил ўзлаштириш, конспект, реферат ёзиш, ижодий ишлаш. конспект ёзиш. конспект мантиқий тузилган ва мавзунинг барча саволларини ҳар томонлама тўлиқ камраб олган, мавзу тизимли баён қилинган, фойдаланилган асосий адабиётлар ва ахборот манбалари кўрсатилган. конспектни тезис, схема, жадвал кўринишида тайёрлаш мумкин. реферат тайёрлаш. талаба асосий адабиётлардан ташқари қўшимча адабиётлардан (монографиялар, илмий, услубий мақолалар, интернетдан олинган маълумотлар, электрон кутубхона материаллари ва ҳ.к.) фойдаланиб материаллар йиғган, таҳлил қилган, тизимга солган. реферат мавзуси ҳар томонлама ва тўлиқ очиб берилган, матн мантиқий кетма-кетликда ифодаланган, тўғри ҳулоса чиқарилган ва ижодий фикрлар мавжуд. ижодий ишлаш. машғулотда берилган …
5 / 28
оширади, препаратдаги барча тузилмаларни тўғри кўрсатади, асослайди ва тушуниб чизади. мустақил иш шакли: мавзуни мустақил ўзлаштириш, конспект, реферат ёзиш, ижодий ишлаш. конспект ёзиш. конспект мавзунинг барча саволларини қамраб олган, тизимли баён қилинган, фойдаланилган асосий адабиётлар ва ахборот манбалари кўрсатилган. реферат тайёрлаш. талаба асосий адабиётлардан ташқари қўшимча адабиётлардан (монографиялар, илмий, услубий мақолалар, интернетдан олинган маълумотлар, электрон кутубхона материаллари ва ҳ.к.) фойдаланиб материаллар йиғган, таҳлил қилган, тизимга солган. мавзу моҳияти очилган, фақат хулосаси бор. ижодий ишлаш. машғулотда берилган вазиятли масалалар, кроссвордлар, органайзерларни тўғри ечган, жавоб асосланган. жадваллар тўғри тўлиқ тўлдирилган. 3, “қониқарли” мавзу бўйича талабанинг жавоби дастурнинг 60-70%ни ташкил қилади. дастурда тавсия этилган асосий адабиётларни ўзлаштирган. аъзонинг структур-функционал хусусиятлари бўйича тасав-вурга эга, қўшимча саволларга жавоб тўлиқ эмас. вазиятли масалаларни ечишда айрим хатоликларга йўл қўяди. интерактив ўйинларда суст қатнашади. мавзуга оид гистологик препаратларни қадамма-қадам ташҳислашда айрим хатоликларга йўл қўяди, препаратдаги тузилмаларни тўғри кўрсатади, лекин асослашда қийналади. мустақил иш шакли: мавзуни мустақил ўзлаштириш, конспект, …

Want to read more?

Download all 28 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ҳазм тизими. оғиз бўшлиғи таълим модели"

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси термиз филиали кафедра 1-тиббий биологик фанлар фан гистология, цитология ва эмбриология гистология, цитология ва эмбриология фанидан ўқув-услубий қўлланма мавзу: «ҳазм тизими. оғиз бўшлиғи». (тиббий олий таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари учун) термиз 1. кириш мавзу: «ҳазм тизими. оғиз бўшлиғи» таълим модели вақт: 160 мин. таълим олувчилар сони: 14 та машғулот ўтиш жойи 1-тиббий биологик фанлар ўқув машғулотининг тузилиши 1. кириш 2. назарий қисм 3. амалий қисм машғулот мақсади: оғиз бушлиғи девори, тил ва тишларнинг гистогенези ва тузилиши ҳақида тушунча бериш; гистологик препаратларда тил ва тиш тузилмалари ва тўқималарини аниқлаш кўникмасини шакллантириш; талаба би...

This file contains 28 pages in DOC format (21.1 MB). To download "ҳазм тизими. оғиз бўшлиғи таълим модели", click the Telegram button on the left.