қизилўнгач ва меъданинг тараққиёти, тузилиши ва функционал ахамияти

DOCX 7 sahifa 24,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
қизилўнгач ва меъданинг тараққиёти, тузилиши ва функциолнал ахамияти қизилўнгач эпителий қавати олдинги ичак энтодермасида жойлашган прехордал пластинкадан, бошқа қаватлари эса атрофдаги мезенхимадан пайдо бўлади. такомиллашиш жараёнида эпителиал қават бир неча марта ўзгаради. даставвал, эмбриогенезнинг 4-ҳафтасигача, қизилўнгач эпителийси бир қаватли цилиндрсимон эпителийдан иборат бўлиб, сўнг икки қаватлига айланади. шу вақтдан бошлаб эпителий қатлами ўсиб кетади ва қизилўнгач тешигини беркитиб қўяди. кейинчалик, эпителий емирилиб, яна найнинг ичи очилади. ҳомила ҳаётининг 3-ойида қизилўнгач кўп қаторли ҳилпилловчи эпителий билан қопланган. 13-ҳафтадан бошлаб ҳилпилловчи ҳужайралар пуфаксимон хужайраларга, улар эса яссиланиб кўп қаватли ясси эпителийни ҳосил қилади. тузилиши. шиллиқ пардаси эпителийдан, хусусий ва мускул пластинкаларидан иборат. эпителий кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий бўлиб, 20-25 қават ҳужайра қатламларидан иборат. энг юқори қатламларидаги ясси ҳужайраларда мугузланиш аломатлари бўлади. эпителий қатламининг базал ҳужайраларида митоз бўлинишларни учратиш мумкин. ҳосил бўлган ёш ҳужайралар етилиб юқорига сурилади, юза ҳужай-ралар, эса кетма-кет тушиб туради. шу тарзда физиологик регенерация юз беради. хусусий пластинкаси сийрак …
2 / 7
хирги бўлимлари шиллиқ ишлаб чиқарувчи цилиндрсимон ёки кубсимон ҳужайралардан иборат бўлиб, баъзан улар орасида париетал ҳужайралар ҳам учрайди. без найлари эпителий юзасига очилади. қизилўнгачнинг кардиал безлари кўп миқдорда эндокрин ҳужайралар тутади, улар асосан безнинг охирги бўлимларида, қисман чиқарув найларида жойлашган. бу ҳужайралар меъда-ичак найининг ес, есl ва бошқа ҳужайраларига ўхшайди. қизилўнгачнинг кардиал безларининг тузилиши, жойлашиши ва функциясини билиш шифокорлар учун муҳим аҳамиятга эга, чунки улар жойлашган ерда кўпинча қизилўнгачнинг иккиламчи бўшлиқлари, кисталари, яралари ва ўсмалари ҳосил бўлади. шиллиқ парданинг мушак пластинкаси эластик толалар тўри билан ўралган силлиқ мушак ҳужайраларидан тузилган. шу мушакнинг қисқариши натижасида овқат луқмаларининг ўтиши енгиллашади. шиллиқ ости пардаси сийрак толали шаклланмаган бирикти- рувчи тўқимадан тузилган. коллаген ва эластик толалар кўпинча бўйламасига йўналади. бу қават қалинлиги 300-700 мкм га тенг бўлиб, бу ерда қизилўнгачнинг шиллиқ ишлаб чиқарувчи хусусий безлари жойлашади. бу — мураккаб тармоқланган найсимон-альвеоляр безлардир. безларнинг охирги бўлимлари фақат шиллиқ ҳужайралардан ташкил топган. без секрети аввал майда, …
3 / 7
циркуляр қават икки қизилўнгач сфинктерларини ҳосил қилади. юқори сфинктер узуксимон тоғай соҳасида жойлашган бўлса, иккинчи - пастки сфинктер қизилўнгачнинг меъдага ўтиш жойида ҳосил бўлади. бу тузилмалар амалий медицинада катта аҳамиятга эга. адвентициал парда сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, бир томондан мушак қаватидаги, ташқари томондан аъзо атрофидаги бириктирувчи тўқима билан алоқада бўлади. адвентицияда бўйлама йўналган қон томирлар ва нерв толалар кўплаб жойлашади. қизилўнгачнинг пастки, диафрагмадан кейинги 1,5 – 2 смли қорин қисмида адвентиция ўрнида сероз парда бўлиб, у мезотелий билан ўралган бириктирувчи тўқимадан ташкил топган. меъда хазм системасининг асосий аъзоларидан бўлиб, қуйидаги вазифаларни бажаради: 1. секретор - меъда ширасини ишлаб чиқаради. меъда шираси меъда деворидаги турли безлар маҳсулоти бўлиб, унинг таркибида: пепсин, химозин, липаза ферментлари хамда хлорид кислота ва шиллиқ мода бор. 2. кимёвий парчалаш. пепсин — меъда ширасининг асосий ферменти ҳисобланади. унинг таъсирида овқат таркибидаги мураккаб оқсиллар анча оддий-альбумоз ва пептонларгача парчаланади. пепсиннинг ферментатив фаолияти фақат кислотали муҳитдагина …
4 / 7
а овқат билан кирган витамин в12нинг сўрилишини таъминловчи антианемик омил ҳосил бўлади. бу омилнинг бўлмаслиги одамда хавфли камқонлик касалига олиб келади. 5. меъда девори орқали сув, спирт, тузлар, қанд ва бошқа моддалар яхши сўрилади. 6. меъда қисман экскретор вазифани ҳам бажариши мумкин. баъзи буйрак касалликларида меъда девори орқали оқсил алмашинувининг баъзи охирги маҳсулотлари (аммиак, мочевина ва бошқалар) ажралиши мумкин. меъда эндокрин вазифани ҳам бажариб, гастрин, гистамин, серотонин, мотилин, энтероглюкагон ва бошқа қатор биологик актив моддаларни ажратади. бу моддалар меъда ва ҳазм қилиш йўлларининг бошқа бўлимлари моторикасига ва без ҳужайраларининг секретор фаолиятига кучайтирувчи ёки пасайтирувчи таъсир қилади. тараққиёти. меъда эмбрион такомилининг 4- ҳафтасида бирламчи ичакнинг кенгайган қисмидан ҳосил бўлади. ичак найи эндотермасидан эпителий ва меъда безлари ривожланса, меъданинг қолган қисмлари мезенхиманинг ҳосиласи ҳисобланади. тузилиши. меъдада анатомик жиҳатдан кардиал, туб, тана ва пилорик қисмлар тафовут этилади. меъда девори шиллиқ, шиллиқ ости, мушак ва сероз пардалардан иборат. шиллиқ парда. меъда шиллиқ пардаси юзаси …
5 / 7
ан қопланган бўлиб, унинг қизилўнгач эпителийси билан чегараси аниқ ажралиб туради. меъда эпителийсининг ўзига хос хусусияти унинг без табиатига эга эканлигидадир. меъданинг барча қопловчи эпителий ҳужайралари доимий равишда шиллиқ табиатли (мукоид) секрет ажратади. ҳар бир қопловчи ҳужайрада икки қисм: апикал ва базал қисмлари аниқ ажралиб туради. базал қисмида овал шаклда ядро ётиб, унинг устида гольжи комплекси жойлашади. апикал қисм ҳар хил шакл ва катталикдаги мукоид секрет доналари билан тўлган. қопловчи эпителиал ҳужайраларнинг апикал юзасида микроворсинкалар мазжуд бўлиб, ён юзаларининг плазматик мембранаси кўплаб интердигитациялар ҳосил қилади. қопловчи эпителийнинг секрети шиллиқ парда устида мукоид парда ҳосил қилиб, уни меъда ширасининг таъсиридан ва дағал овқат парчаларининг шикастлашидан асрайди. шиллиқ парданинг хусусий пластинкасида меъда безлари жойлашган, улар орасида эса сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқиманинг юпқа қатламлари ётади, бу ерда доимо лимфоид элементлар бўлади, улар баъзан тарқоқ (диффуз) ҳолда жойлашса, баъзида якка-якка ётувчи солитар фолликулларни ҳосил қилади. шиллиқ парданинг мушак пластинкаси уч қаватдан: ички ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қизилўнгач ва меъданинг тараққиёти, тузилиши ва функционал ахамияти" haqida

қизилўнгач ва меъданинг тараққиёти, тузилиши ва функциолнал ахамияти қизилўнгач эпителий қавати олдинги ичак энтодермасида жойлашган прехордал пластинкадан, бошқа қаватлари эса атрофдаги мезенхимадан пайдо бўлади. такомиллашиш жараёнида эпителиал қават бир неча марта ўзгаради. даставвал, эмбриогенезнинг 4-ҳафтасигача, қизилўнгач эпителийси бир қаватли цилиндрсимон эпителийдан иборат бўлиб, сўнг икки қаватлига айланади. шу вақтдан бошлаб эпителий қатлами ўсиб кетади ва қизилўнгач тешигини беркитиб қўяди. кейинчалик, эпителий емирилиб, яна найнинг ичи очилади. ҳомила ҳаётининг 3-ойида қизилўнгач кўп қаторли ҳилпилловчи эпителий билан қопланган. 13-ҳафтадан бошлаб ҳилпилловчи ҳужайралар пуфаксимон хужайраларга, улар эса яссиланиб кўп қаватли ясси эпителийни ҳосил қилади. тузилиши. шиллиқ пард...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (24,4 KB). "қизилўнгач ва меъданинг тараққиёти, тузилиши ва функционал ахамияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.