ortopedik stomatologiya va ortodontiya kafedrasi

PPTX 38 стр. 1,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 38
kafedra: ortopedik stomotologiya va ortodontiya кафедра:ортопедик стоматология ва ортодонтия кафедра мудири: раимжонов р.р текширди: саматов у.а бажарди:набижонова муслимахон (501-гурух) мавзу:болаларда пародонт тузилишининг анатомик ва физиологик хусусиятлари.болалар пародонт касалликларининг етиологияси ва патогенези режа: пародонт тўкимасининг тузилиши. болалар ёшида пародонт тўқимасининг морфологик шаклланиши. пародонт касалликлари этиологияси ва патогенези пародонт- генетик ва функсионал умумийликка эга тўкималар комплексини бирлаштиради: милк,периодонт,алвеола суяги ва сементдан ташкил топган пародонт шаклланиши тиш илдизларининг пайдо бўлиши билан бошланиб, уларнинг тўлиқ шаклланиши билан биргаликда тугайди. пародонт тўқимаси ўзига яраша мураккаб: барьер, трофик, пластик, ушлаб турувчи таянч каби вазифаларни бажаради. милк, эпителий ва бириктирувчи тўқима қаватидан иборат бўлиб, тишлар атрофидан бошланиб ўтувчи бурмалар шиллиқ пардасигача давом этади. милкда сўрғич қисми, маргинал қисми ва алвеоляр қисмлари фарқланади. милкда сўрғич қисми эркин ҳолатда ётган бўлиб, маргинал соҳага ўтишдан олдин тиш милк тарновчасини ёки одатдаги тиш – милк чўнтагини (эгатини) ҳосил қилади.тиш-милк чўнтакларининг ўлчамлари одатда 1,5-2 мм чуқурликда бўлади. гистологик тузилиши жиҳатдан унда милк …
2 / 38
нинг асосий ҳужайра оралиқ моддаси барьер – ҳимоя ва юқори регенерация вазифаларини бажариши билан бир қаторда тўқима гемостазини барқарорлаштириб туради милкнинг микроблар ва ташқи мухитнинг ҳар хил нохуш таъсиротларидан ҳимоя қилувчи воситаси бўлиб, унинг хусусий тўқимасида фаолият кўрсатадиган ҳимоя ҳужайралар мажмуаси (лимфоцитлар, плазматик ҳужайралар, моноцитлар, нейтрофиллар макрофаглар ва семиз ҳужайралар) ҳисобланади. шу билан бир қаторда асосий моддасида мавжуд бўлган гиалурон кислотаси ва гиалуронидаза ферменти ҳам ҳимоя воситаси сифатида муҳим ўрин тутади. тўқимада гиалуронидаза ферментининг ошиб кетиши унинг ўтказувчанлигини оширади ва яллиғланиш жараёнининг бошланишига сабаб бўлади. бундай ҳол кўпинча патоген микроорганизмларнинг тўқимага тушиб, ўзидан гиалурон кислотасини ишлаб чиқарган пайтларда юз беради милк эгатчаси – бу тиш ва унга ёпишиб турган милк ўртасидаги бўшлиқ ёки чўнтак бўлиб, махсус бириктирувчи эпителий билан қоплангандир. милк чўнтаги ёки эгатчаси ва махсус эпителиал бирикма пародонт тўқимаси учун ҳимоя вазифасини бажариши билан биргаликда ўзининг хос тузилишига ва қон билан таъминотига эгадир. махсус соҳа эпителийси ҳеч қачон мугузланмайди …
3 / 38
ди. одатда бу ферментлардан баъзиларининг фаоллик жиҳатдан қон зардоби таркибига кирувчи ферментлардан 8-10 карра юқорилиги аниқланган. милк суюқлигига кирувчи оқсиллар, жумладан иммуноглобулинлар қон плазмасидаги ўхшаш оқсиллар вазифасини бажаради милк суюқлигида доимо лейкоцитлар мавжуд бўлиб, уларнинг сони яллиғланиш даражаси ошиши билан ошиб боради. бундай ҳол таъсиротларга қарши организмнинг ҳимоя реакцияси бўлиб пародонт тўқимасини патологик жараёндан сақлайди. милк суюқлигига лейкоцитлар милк эгатчаси эпителийси орқали хемотаксис таъсиротига асосан чиқади. бундан ташқари милк суюқлигида микроорганизмлар томонидан ишлаб чиқилган цитотоксик моддалар (сут кислатаси, аммиак, бактериал эндотоксинлар) мавжуд бўлиб, уларнинг миқдори ва таъсир кучи яллиғланиш жараёнида бир неча маротаба ошади. бу цитотоксик маҳсулотлар ҳужайраларни парчалаб яллиғланиш жараёни патогенизида муҳим ўрин тутади. периодонт (пародонтал бойлам, десмодонт) – тиш илдизлари атрофини ўраб, уларга жипс ёпишиб турувчи зич толали бириктирув тўқимадан тузилган структура бўлиб, таркибида шарпеев толаларини сақлайди ва тишларни алвеола тиш чуқурчасида махкам ушлаб турувчи восита ролини ҳам ўйнайди цемент – тиш илдизини дентин устидан қоплаб турувчи тўқима …
4 / 38
а гликоген сақлайди. сут тишлар прикуси шаклланишининг тугаши арафасида (2,5-3 ёш) милк эпителийсида гликоген моддаси бутунлай бўлмайди ва бу жиҳатдан шиллиқ парданинг бошқа бўлимларидан фарқ қилмайди. 3 ёшдан сўнг милк шиллиқ қавати эпителийсида гликоген моддасининг пайдо бўлиши патологик жараёндан дарак беради. шиллер-писарев усулида яллиғланиш жараёни мавжудлигини аниқлаш диагностика синамаси тўқимада гликоген моддаси бор-йўқлигини текшириб кўришга асосланган. мазкур синама асосида йод-крахмал (гликоген) реакцияси ётади. шиллиқ парда хусусий тўқимасининг коллоген толалари зич жойлашмаган ва маълум йўналишда тутамлар ҳосил қилмаган бўлади. эластик толалар хусусий тўқимада бўлмайди. сут тишлар алмашинуви даврида маълум, сезиларли ўзгаришлар бўлади: милк эпителий қавати қалинлашади, эпителиал сўрғичлар шаклланиб, ўлчамлари катталашади, чуқурлиги ошади, коллаген толалар зичлашиб маълум йўналишда ётади. мазкур ёшда pearse c. (1962) фикрига кўра коллаген толаларнинг етилиши содир бўлади ва улар диффуз реакцияга кириш қобилиятини сусайтиради. қон томирлар атрофида думалоқ ҳужайраларнинг йиғилиши думалоқ гистогематик барьер ўтказувчанлигини кескин пасайтиради. бу эса ўз навбатида милкда патологик жараёнларнинг сурункали тарзда кечишини таъминлайди. …
5 / 38
иллиқ қавати сингари жуда нозик ва тез шикастланадиган бўлади. шунинг учун ҳам гингивитларда, кўпчилик ҳолларда кревикуляр эпителийнинг шикастланиши рўй беради. шохланган қават билан ҳимояланмаган бу эпителий микроорганизмлар билан ва милк эгатчаси суюқлиги билан бевосита алоқадор (контактда) бўлади. микроблар таъсири остида унинг ўтказувчанлиги ошади пародонт бойламининг шаклланиши. болалар ёшида пародонтал бойламининг ўзига хос хусусияти унда турғун структура ва шаклнинг йўқлигидир. ҳар бир тиш атрофидаги периодонтал бойламнинг ривожланиши тишнинг фолликуляр тараққиёти пайтидан бошланади. тишнинг алвеола суягини ёриб чиқиш пайтида, тиш халтаси қўшувчи тўқимасининг толали структураси милк коллаген толалари билан қўшилиб толалар мажмуини ҳосил қилади. бу толалар мажмуи тиш оғиз бўшлиғига ёриб чиққунича пайдо бўлиб, функционал оккулюзиягача давом этади т. ф. виноградова периодонт тўқимаси тарққиётини 7 даврга бўлади: сут тишлари даврида: жағ суяги ичидаги тараққиёт; тишларнинг ёриб чиқиши; сут тишлари периодонти ва илдизининг ўсиши ва шаклланиши; тишлар алмашинуви даврида: сут тишлари илдизининг сўрилиши; жағ суяги ичида доимий тишларнинг шаклланиши; доимий тишларнинг чиқиши; доимий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 38 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ortopedik stomatologiya va ortodontiya kafedrasi"

kafedra: ortopedik stomotologiya va ortodontiya кафедра:ортопедик стоматология ва ортодонтия кафедра мудири: раимжонов р.р текширди: саматов у.а бажарди:набижонова муслимахон (501-гурух) мавзу:болаларда пародонт тузилишининг анатомик ва физиологик хусусиятлари.болалар пародонт касалликларининг етиологияси ва патогенези режа: пародонт тўкимасининг тузилиши. болалар ёшида пародонт тўқимасининг морфологик шаклланиши. пародонт касалликлари этиологияси ва патогенези пародонт- генетик ва функсионал умумийликка эга тўкималар комплексини бирлаштиради: милк,периодонт,алвеола суяги ва сементдан ташкил топган пародонт шаклланиши тиш илдизларининг пайдо бўлиши билан бошланиб, уларнинг тўлиқ шаклланиши билан биргаликда тугайди. пародонт тўқимаси ўзига яраша мураккаб: барьер, трофик, пластик, ушлаб туру...

Этот файл содержит 38 стр. в формате PPTX (1,6 МБ). Чтобы скачать "ortopedik stomatologiya va ortodontiya kafedrasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ortopedik stomatologiya va orto… PPTX 38 стр. Бесплатная загрузка Telegram