тўқималар. эпителий тўқимаси

DOCX 6 pages 26.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
маъруза мавзуси: тўқималар. эпителий тўқимаси. маърузанинг мақсади: талабаларда тўқималар ҳақидаги тасаввурни шакллантириш; эпителий тўқимаси, унинг тузилиши, турлари ва вазифаси ҳақида асосий тушунчаларни бериш. маъруза режаси: 1. тўқималар ҳақида тушунча. 2. тўқималарнинг таснифи. 3. эпителий тўқимаси. умумий таснифи. 4. топографияси. 5. генетик ва морфофунксионал тавсифи. 6. турли кўринишдаги эпителийнинг тузилиши ва вазифаси. 7. безли эпителий. экзокрин безларнинг умумий характеристикаси. тўқима ҳақида тушунча. тўқима – филогенетик тараққиёт давомида ҳосил бўлган, маълум бир тузилишга ва вазифага ихтисослашган ҳужайралараро модда ва ундаги элементлар комплексига айтилади. тўқималарнинг асосий элементи – хужайралардир, уларнинг ҳосилаларига эса хужайра маҳсулоти ва хужайралараро модда дейилади. ҳужайраларнинг ўзаро қўшилишидан ҳосил бўлган – симпластлар (кўндаланг тарғил мушак, синцитиотрофобластлар) ва синцитий – такомиллашмаган ҳужайраларнинг киприкчалар орқали боғланиши (эмал аъзосининг пулпаси, жинсий ҳужайралар). ҳужайранинг махсулотига кўра тромбоцитлар, эпидермиснинг мугуз қавати киради. ҳужайралараро модда – асосий модда ва толалардан иборат. асосий модда гель, зол ёки минераллашган кўринишда бўлиши мумкин. толалар ичида коллаген, эластик ва ретикуляр …
2 / 6
ўринишларга ажратилади. масалан, ички муҳит тўқимасини қон ва бириктирувчи тўқимага ажралиши мумкин, бириктирувчи тўқиманинг ўзини эса яна бир қатор кўринишлари мавжуд (сийрак, зич бириктирувчи тўқима, суяк ва тоғай тўқимаси). аъзоларнинг таркибида хамма тўқималар бўлади. уларнинг баъзилари аъзонинг асосини ҳосил қилади (скелет), уларга строма деб аталади, бошқалари эса – паренхима дейилади. паренхима аъзонинг асосий вазифасини бажаради. кўп ҳужайралар бошқа тўқималардан базал мембрана (углевод-оқсил-липид компонентли) билан ажралиб туради. базал мембрана тўсиқ ва тузилма хосил қилиш вазифаларини бажаради. у матрикс ва iv тип коллагендан тузилган. тўқималар таснифи. тўқималарни 4-5 хилга бўлиш жуда нисбий. асосий кўрсатгичи бўлиб учта ҳомила варағидан келиб чиқиши эмас, балки уларнинг тузилиши ва вазифаси хизмат қилади. маълум бўлишича, кўплаб қопловчи тўқималар эктодерма ва энтодермадан, баъзилари мезодермадан ривожланади. бириктирувчи тўқима мезодермадан, мушак тўқимаси хам мезодермадан, фақат маълум қисми эктодермадан ҳосил бўлади. аъзоларда бир неча хил тўқималар мужассамлашган. масалан, мушак тўқимаси бириктирувчи тўқима билан аралаш. нерв тўқимасида хам бириктирувчи тўқима иштирок этади. …
3 / 6
ўнгач эпителийси унинг ёрилиши ва титилишига қаршилик қилади, шунинг учун у бир неча қаватдан иборат. тери юзаси ҳаво билан муносабатда бўлади, шунинг учун унинг қуриб қолишидан ҳимояланишга эҳтиёж туғилади, буни эса мугуз қаватни қоплаган кератинли кўп қаватли эпителий таъминлайди. бундан ташқари кератин сувдан бўкиб қолишдан ҳимоя қилиб туради. қуриб қолишдан ҳимоя қилиш ички аъзолар учун ҳам муҳимдир, лекин бу ерда у секрецияси ҳисобига юз беради. эпителий захарли моддалар ва микроорганизмлар учун тўсиқ ҳисобланади. 2. эпителий тўқимасидаги ҳужайралар пластлар (ёпқич эпителий), тасмалар (жигарда), оролчалар (меъда ости безида), найлар (безларда, буйрак каналчаларида), фолликуллар (қалқонсимон безда), тўрлар (тимусда) ҳосил қилади, уларнинг орасида деярли ҳужайралараро модда бўлмайди. 3. ҳужайралар бир-бири билан десмосомалар, тирқишлар ва зич бирикишлар ёрдамида боғланади. 4. эпителий ҳужайралари орасида қон томирлар бўлмайди, кислород ва озиқ моддалар қон капиллярларидан бириктирувчи тўқима ҳужайралараро моддасидан ва базал мембрана орқали диффуз йўл билан ўтади. 5. эпителий базал мембрана устида ётади, базал мембрана базал пластинка ва …
4 / 6
р қаторли 1.2. кўп қаторли 2.1.ўзгарувчан 2.3.мугузланадиган ясси 2.2. мугузланмайдиган кубсимон призматик призматик (цилиндрсимон) ясси кубсимон киприксиз призматик жияксиз киприкли жиякли (ҳилпилловчи) бир қаватли эпителий. бир қаватли ясси эпителий. мезотелий – плеврани, қорин пардани, юрак олди халталарини қоплайди. базал мембрана устида ётган бир қаватли ясси ҳужайралардан тузилган, ҳужайра 1-3 та ядро тутади, ҳужайранинг ядро сақловчи қисми бўртиб туради, юзасида микроворсинкаларга эга. вазифаси – сероз суюқликни ажратиш ва сўриш, чандиқлар ҳосил бўлишини олдини олиш. бир қаватли кубсимон эпителий. буйрак каналчалари, меъда ости бези ва жигарнинг майда чиқарув найларини, респиратор бронхиолаларни, сўлак безларининг баъзи чиқарув найларини, тухумдонни қоплаб туради. базал чизиқлилик характерли белгидир, плазмолемманинг базал қисми бурмалар ҳосил қилади ва бурмалар орасида митохондриялар тўплами ётади. эркин юзасида кўплаб микроворсинкалар кўринади. вазифаси – сўриш. бир қаватли цилиндрсимон эпителий. ошқозон, ингичка ва йўғон ичак, жигарнинг, меъда ости безининг йирик найларини, ўт пуфакчани, бачадонни қоплаб туради. бу баланд ҳужайралар, ядроси базал қисмда ётади, ҳужайра кўндаланг …
5 / 6
й. кўп қаватли мугузланмайдиган эпителий. оғиз бўшлиғини, қизилўнгачни, қинни ва кўз мугуз пардасини қоплайди. уч қават ҳужайралардан ҳосил бўлади. биринчи қават цилиндр шаклидаги ҳужайралар, кейинги қават полигонал учинчи қават эса ясси ҳужайралардан иборат. базал ва тиканаксимон қаватда кўпайиш юз беради, кўплаб митоз шакллар кузатилади. бу ерда жуда кўп эркин нерв охирлари бор. кўп қаватли мугузланувчи эпителий. тери қопламаси – ташқи томонини ҳосил қилади, тез янгиланиб турилади, кафт ва товонда (қалин тери) беш қават, қолган соҳаларда эса 4 қават ҳужайралардан иборат. кератин қавати ҳисобига кучли механик таъсирларга яҳши қаршилик кўрсатади. энг ички базал қаватда бўлинаётган ҳужайралар кўринади. кейинги бир неча қатор ҳужайралар тиканаксимон қаватни ҳосил қилади. бу ерда ҳужайралар бир-биридан атин ҳисобига ажралиб туради, лекин маълум соҳалардаги ҳужайралар десмосомалар билан боғланган, фиксацияда бир-биридан ажралиб кетмайди, шунинг учун бутун пласт маълум бир кўринишда номаён бўлади. базал ва тиканаксимон қаватларда меланоцитлар, дендроцитлар, лангерганс ҳужайралар ва лимфоцитлар учрайди. кейинги қават донадор қават бўлиб, бу …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тўқималар. эпителий тўқимаси"

маъруза мавзуси: тўқималар. эпителий тўқимаси. маърузанинг мақсади: талабаларда тўқималар ҳақидаги тасаввурни шакллантириш; эпителий тўқимаси, унинг тузилиши, турлари ва вазифаси ҳақида асосий тушунчаларни бериш. маъруза режаси: 1. тўқималар ҳақида тушунча. 2. тўқималарнинг таснифи. 3. эпителий тўқимаси. умумий таснифи. 4. топографияси. 5. генетик ва морфофунксионал тавсифи. 6. турли кўринишдаги эпителийнинг тузилиши ва вазифаси. 7. безли эпителий. экзокрин безларнинг умумий характеристикаси. тўқима ҳақида тушунча. тўқима – филогенетик тараққиёт давомида ҳосил бўлган, маълум бир тузилишга ва вазифага ихтисослашган ҳужайралараро модда ва ундаги элементлар комплексига айтилади. тўқималарнинг асосий элементи – хужайралардир, уларнинг ҳосилаларига эса хужайра маҳсулоти ва хужайралараро модда д...

This file contains 6 pages in DOCX format (26.5 KB). To download "тўқималар. эпителий тўқимаси", click the Telegram button on the left.

Tags: тўқималар. эпителий тўқимаси DOCX 6 pages Free download Telegram