умумий гистология. эпителий ва қон тўқималари

DOC 140,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403617865_46108.doc умумий гистология. эпителий ва қон тўқималари режа: 1. умумий гистология, тўқималар ва уларнинг хусусиятлари хақида. 1. кўп қаватли ва бир қаватли эпителий турлари ва тузилиши. мугузланиш цитофизиологияси. 2. безли эпителий. безлар таснифи. 3. экзокрин безлар, турлари ва тузилиши. 4. қон, унинг вазифалари, таркиби, гемограмма. 5. плазма, таркиби ва аҳамияти. 6. қон шаклли элементлари. оқ қон таначалари, лейкоцитлар, турлари ва тузилиши. 7. гемограмма ва лейкоцитар формула, уларнинг ёшга кўра ўзгаришлари, клиник моҳияти. умумий гистология - тўқималар ҳакидаги фан. умумий гистология - тўқималар тузилиш тараққиёти, тўқималарнинг вазифаларини ўрганувчи фан бўлиб, у гистологиянинг бир қисми хисобланади. тўқималар ҳакидаги таълимот аристотель, ибн-сино даврида хам бўлган, бироқ аниқ маълумотлар микроскопик даврларда олинган. 1853 йилда лейдиг, халликерлар 4 хил тўқимани ажратганлар. бириктирувчи, хужайралар тўплами - эпителиал мушак нерв тўқималари. 1930-40 йилларда рус олимлари бу тўқимадаги таълимотларни ривожлантириб (д.заварзин, г.хлопин) янги классификация яратдилар ва тўқималарнинг морфогенетик, функционал белгиларини аниқлаб берадилар. ўзбекистон олимлари тўқималардан эпителий тўқимаси ҳазм, …
2
ўқимага хос бўлган махсус тузилмаларни хусусиятларни ўзида мужассамлаштиради тўқималарнинг регенерацияси. тўқима ва органларда ўлаётган хужайралар хамда хужайралар шаклига эга бўлмаган тузилмалар доим, бутун ҳаёт давомида қайтадан тикланиб туради. бу процесс физиологик регенерацияси деб аталиб, турли тўқималарда турлича кечади. митоз бўлиниш хусусиятига эга бўлган дифференциаллашган хужайраларга бой тўқималарда физиологик регенерация жуда аник, кўринади. масалан: тери ва ичак эпителийси қон шаклли элементлари ҳосил бўлишида, бириктирувчи тўқима хужайраларида, мушак тўқимасида физиологик регенерация анча тез боради. нерв тўқимасида физиологик регенерация бўлиш-бўлмаслиги тўлиқ аниқланмаган. сўнги йиллар маълумотига кўра нерв тўқимасида физиологик регенерация процесси кечса-да, лекин мушак тўқимасидагига нисбатан сустроқ кечади. тўқималарнинг шикастлангандан сўнг қайтадан тикланиши репаратив регенерация дейилади. репаратив регенерация бир неча йўл билан боради. 1. регенерация гипертрофия. бv йўл билан борувчи регенерация аъзонинг массаси хужайраларнинг бўлиши ёки уларнинг гипертрофияси (катталаниши) натижасида қайта тикланади. бу типдаги регенерация юқори табақали хайвонларнинг жигари, буйрак ва айрим бошқа аъзоларига хосдир. 2. хvжайра ичи регенерацияси. бу типдаги регенерацияда хужайра …
3
сиятларининг ўзгаришига ёки патологик ўзгарувчанликка олиб келади. бу процессда тўқима ўзининг махсус хусусиятларини йўқотади ва шу тўқимага хос бўлмаган тузилмалар хосил бўлади. тўқималардаги бундай ўзгаришлар метаплазия дейилади. метаплазия турли патологик холатларда ва экспериментлар таъсирида пайдо бўлиши мумкин. масалан ошкозон эпителийси ўрнида ичак эпителийси ҳосил бўлади. эпителий тўқимаси чегараловчи тўқима бўлиб, тана юзасини ҳазм қилиш найининг, нафас ва сийдик чиқариш йўлларининг ички юзасини қоплаб туради. жигар меъда ости бези ва шунингдек организмдаги бошқа кўпгина безларнинг таркибига киради. эпителий тўқимаси химоя. секретор. сўриш ва экскретор функцияларини бажаришга мослашган. ичак бўшлиғида ферментлар таъсирида парчаланган оқсил, углевод, ёғлар мономерлар ҳолида хамда сув ва минерал тузлар химус таркибида ичак эпителиал хужайралари орқали қон ва лимфага сўрилади. модда алмашиниш натижасида хосил бўлган қолдик, махсулотлар ҳам эпителий ҳужайралар орқали организмдан ташқарига чиқарилади (экскреция). экскреция асосан ўпкада (карбонат ангидрит ва кисман сув ажралади), буйракда (мочевина, сийдик кислотаси ажралади) кечади. эпителий тўқимаси чегара тўқима бўлганлиги учун у ўзининг остида …
4
т, хужайралараро модда деярли бўлмайди. 2. эпителий тўқимаси доимо базал мембранада ётади. з. эпителий хужайралари базал мемебранада жойлашганлиги учун улар қутбли дифференциалланиш хусусиятига эга. эпителий хужайраларининг апикал ва базл қисмлари тафовут этилиб, бу қисмлар тузилиши ва функцияси билан бир​биридан фарқ қилади. 4. эпителий тўқимасида қон томирлар бўлмайди, хужайралар базал мембрана орқали бириктирувчи тўқимадан диффуз йўл билан озиқланади. 5 эпителий тўқима юқори даражада қайта тикланиш хусусиятига эга. эпителий келиб чиқиши, тузилиши, функцияси жихатидан бир неча марта классификация қилинган, шулардан кенг тарқалганлари морфофункционал ва филогенетик классификациялардир.филогенетик классификация бўйича эпителий тўқимаси 5 га бўлинади: 1. тери эпителийси 2. ичак эпителийси 3. буйрак эпителийси 4. целомик эпителий 5. эпендимоглиал эпителий терининг эпителий тўқимаси кўп қаватли бўлиб, химоя функциясини бажаради. ичакнинг эпителий тўқимаси бир қаватли бўлиб, химоя ва сўриш функциясини ўтайди. буйракнинг эпителий тўқимаси бир қаватли бўлиб, модда алмашинувида хосил бўлган организм учун керак бўлмаган охирги махсулотларнинг чиқарилишида иштирок этади. целомик эпителиал тўқима сероз бўшлиқларини …
5
инг махсус тузилмаларига: хилпилловчи киприкчалар, ичак энтероцит хужайраларида микроворсинкалар киради. хужайра ядросининг шакли хужайранинг шаклига боғлиқ бўлиб, кўпинча думалоқ ва ясси бўлади. митохондриялар калта таёқча шаклида бўлиб, хужайра ядроси атрофида жойлашади. оқсил синтезида иштирок этадиган хужайрада донадор эндоплазматик тўр яхши ривожланган бўлиб, кўпинча хужайранинг базал қисмида ва ядро атрофида жойлашади. секреция процессида қатнашадиган хужайраларда гольжи комплекси кучли ривожланган бўлиб, хужайра ядросининг устида ётади. эпителий хужайралари базал мембранада жойлашганлиги сабабли, уларда иккита қутб тафовут қилинади: базал ва апикал қутблар. бу иккала қутблар тузилиши жихатидан бир-биридан фарқ қилади. апикал қисм турли махсус тузилмалар мавжудлиги ва турли секретор киритмаларнинг мавжудлиги базал қутубдан фарқланиб туради. эпителий тўқимасининг хужайралари ўзаро десмосомалар, интердигитация ва цементловчи модда ёрдамида боғланади. бир қаватли ясси эпителийга мезотелий ва эндотелий киради. мезотелий тананинг иккиламчи бўшлиғи ёки бўшлиқни ҳосил қилувчи мезодерманинг хосиласидир. мезотелий сероз пардалар - плевра ва қорин пардасининг париетал ва висцерал варақларини, юрак олди халтачаси деворларини қоплаб туради. эндотелий қон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"умумий гистология. эпителий ва қон тўқималари" haqida

1403617865_46108.doc умумий гистология. эпителий ва қон тўқималари режа: 1. умумий гистология, тўқималар ва уларнинг хусусиятлари хақида. 1. кўп қаватли ва бир қаватли эпителий турлари ва тузилиши. мугузланиш цитофизиологияси. 2. безли эпителий. безлар таснифи. 3. экзокрин безлар, турлари ва тузилиши. 4. қон, унинг вазифалари, таркиби, гемограмма. 5. плазма, таркиби ва аҳамияти. 6. қон шаклли элементлари. оқ қон таначалари, лейкоцитлар, турлари ва тузилиши. 7. гемограмма ва лейкоцитар формула, уларнинг ёшга кўра ўзгаришлари, клиник моҳияти. умумий гистология - тўқималар ҳакидаги фан. умумий гистология - тўқималар тузилиш тараққиёти, тўқималарнинг вазифаларини ўрганувчи фан бўлиб, у гистологиянинг бир қисми хисобланади. тўқималар ҳакидаги таълимот аристотель, ибн-сино даврида хам бўлган, би...

DOC format, 140,0 KB. "умумий гистология. эпителий ва қон тўқималари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.