лимфоэпителиал ҳалқа. сўлак безлари.

DOC 8 sahifa 13,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
овқат ҳазм қилиш системаси лимфоэпителиал ҳалқа. сўлак безлари. оғиз бўшлиғи билан ютқин чегарасида шиллиқ пардада лимфоид тузилмаларнинг кўпгина тўпламлари жойлашган. улар нафас ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг бошланғич жойларини ўраб туради ва ютқин лимфоэпителиал ҳалқаси (пирогов ҳалқаси) деб аталади. лимфоид тузилмаларнинг энг йирик тўпламлари муртаклар деб номланади. ҳалқа 7 та муртаклардан: жуфт танглай, евстахий найи хамда биттадан ютқин, тил ва ҳиқилдоқ муртакларидан иборат. танглай муртаклари ютқиннинг ён четларида, юмшоқ танглай -ёйларининг орасида жойлашган жуфт тузилма. муртак кўп қаватли ясси, мугузланмайдиган эпителий билан қопланган. бу эпителийнинг ўзига хослиги шундан иборатки, бу ерда лимфоцитлар ўта кўп бўлиб, улар орасида донадор лейкоцитлар ҳам учрайди. эпителий остида шиллиқ парданинг хусусий пластинкаси ва шил-лиқ ости қатлами жойлашади. муртакнинг юзаси нотекис бўлиб, шиллиқ парданинг бир қанча бурмалари орасида 10-20 та чуқурчалар - крипталарни, улар эса тармоқланиб, иккиламчи крипталарни ҳосил қилади. муртак шиллиқ пардасининг хусусий пластинкаси сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. бу пластинкада кўпгина лимфатик фолликуллар …
2 / 8
сил қилади. шу тузилмалар кўплаб қон ва лимфа томирларига ҳамда муртакни таъминловчи нервларга эга. муртаклар икки хил: химоя ва қон хосил қилиш функцияларини бажаради. ҳимоя вазифаси бу ерга тушган микробларни фагоцитоз қилиш ва микробларга қарши антиген ҳосил қилиб, бутун организмни шу микробга қарши тайёрлашдан иборат бўлса, қон яратиш фаолияти лимфоид фолликулларда лимфоцитлар ҳосил бўлиши билан ифодаланади. ҳозирги кунда ҳазм йўлларидаги муртаклар ва танглай муртаклари лимфоцитларининг антитело ва иммуноглобулинлар ишлаб чиқаришда фаол қатнашишига шубҳа қолмади. улар иммунокомпетент ҳужайраларга антиген структураси ҳақида маълумот бериб туради. эпителий ҳужайралари орасида жойлашган лимфоцитлар эпителий ҳужайраларини алмашинишида ҳам қатнашади. сўлак безлари алоҳида-алоҳида жоллашган 3 жуфт йирик: қулок олди, жағ ости ва тил ости безларидан ҳамда оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардасида жойлашган жуда кўп майд безлардан иборат. барча сўлак безлари тузилишига кўра найсимон, альвэоляр ва альвэоляр-найсимон безларга, ишлаб чиқарган секретининг хусусиятига кўра шиллиқ безлари, оқсил безлари ва аралаш безларга тафовут қилинади. 10-расм. йирик сўлак безларининг тузилиш схемаси. қулоқ …
3 / 8
авжуд, апикал цитоплазмада кўпгина секрет доналари жойлашади. уларнинг миқдори ҳужайранинг иш ҳолатига кўра ўзгариб туради. оқсил секрециясида иштирок этувчи ҳужайралари орасида ҳужайралараро секретор най бўлиб, ҳужайра маҳсулоти шу най орқали ацинус бўшлиғига тушади. ацинуснинг иккинчи ҳужайраси ацинус ҳужайраларини ўзининг узун ўсимталари билан ўраб турувчи ва ацинус ҳужайраси билан базал мембрана ўртасида жойлашган миоэпителиал ҳужайралардир. миоэпителиал ҳужайралар оғиз бўшлиғи эпителий ҳужайраларининг ҳосиласи бўлсада, бажарадиган фаолияти - қисқариш функцияси мушак элементларини эслатади. бу ҳужайралар ацинус эпителий ҳужайраларини ҳар томондан ўраб турганлигидан улар «саватсимон ҳужайралар» деб ҳам аталади. миоэпителиал ҳужайралар цитоплазмасида жойлашган махсус қисқарувчи фибриллалар бу ҳужайранинг ацинус эпителийсини сиқиб, ҳужайра сечретини ацинус бўшлиғига чиқариб беришни таъминлайди. безнинг чиқарув найлари бўлакчалар ички, бўлакчалараро найлардан ва безнинг умумий найидан иборат. бўлакчалар ички найи ўз навбатида киритма най ва сўлак найларидан ташкил топган. 2- расм. қулоқ олди безининг катталаштирилган бўлакча фрагменти. гем. – эозин. 1 – безнинг оҳирги бўлими, 2 – миоэпителиал ҳужайралар, 3 – …
4 / 8
телий билан қопланиб, най йириклашган сари унинг эпителийси кўп қаватли бўлиб боради. бўлакчалараро найлар умумий найга қўшилади. бу найлар кўп қаватли кубсимон ва найнинг оғизга очилиш жойида кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган бўлиб, юқориги катта жағ тиши соҳасида лунжнинг шиллиқ қаватига очилади. жағ ости бези. бу орган тузилишига кўра альвеоляр-найсимон, секретининг характерига кўра аралаш - ҳам оқсил, ҳам. шиллиқ ишлаб чиқарувчи бездир. без ташқаридан юпқа бириктирувчи тўқимали капсула билан қопланган. капсула безни бўлакларга бўлиб бириктирувчи тўқимали трабекулаларгача давом этади. ҳар бир бўлак ўз навбатида, қулоқ олди бези сингари,. ацинус ва секрет чиқарув найининг бошланиш қисмларидан ибо-рат. бу безда икки хил - соф оқсил ҳужайраларидан ва ҳам оқсил, ҳам шиллиқ ишлаб чиқарувчи ҳужайралардан ташкил топгағг ацинуслар тафовут этилади. соф оқсил ишлаб чиқарувчи ҳужайралардан иборат ацинуслар кўп бўлиб, уларнинг тузилиши қулоқ олди бези охирги секретор қисми каби тузилишига эга. аралаш секретор бўлимлари соф оқсил ишловчи ацинуслардан йирикроқ бўлиб, 2 хил: оқсил …
5 / 8
оқсил ишловчи ҳужайра , 2 – оқсил оҳирги бўлим, 3 – миоэпителиал ҳужайра, 4 – сўлак чиқарув найи (чизиқли), 5 – киритма най, 6 – юмшоқ бириктирувчи тўқима, 7 – бўлакчалараро най. тил ости бези. тил ости бези мураккаб альвеоляр-найсимон, тармоқланган бездир. тил ости безида уч хил: аралаш - ҳам шиллиқ, ҳам оқсил ишлаб чиқарувчи, соф шиллиқ ҳамда кам миқдорда фақатгина оқсил ишлаб чиқарувчи ҳужайралардан ташкил топган ацинуслар бўлади. оқсил ҳужайралар аралаш ҳужайрали ацинусларда жағ ости бези ҳужайраларига ўхшаш жиануцци ярим ойларини ҳосил қилиб жойлашади. тил ости безининг сўлак чиқарув найи йирик сўлак безларига ўхшаш тузилган бўлса ҳам, бу ерда най ўта калта бўлади. безнинг бош чиқарув найи тил юганчасига очилади. 6-расм. тил ости безининг бўлакча фрагменти. гем.-эозин. 1 – юмшоқ бириктирувчи тўқима, 2 – шиллиқ ишловчи оҳирги бўлим, 3 – аралаш оҳирги бўлим, а – оқсил ишловчи ҳужайра, b – шиллиқ ишловчи ҳужайра, 5 – бўлакчалараро чиқарув найи без …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"лимфоэпителиал ҳалқа. сўлак безлари." haqida

овқат ҳазм қилиш системаси лимфоэпителиал ҳалқа. сўлак безлари. оғиз бўшлиғи билан ютқин чегарасида шиллиқ пардада лимфоид тузилмаларнинг кўпгина тўпламлари жойлашган. улар нафас ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг бошланғич жойларини ўраб туради ва ютқин лимфоэпителиал ҳалқаси (пирогов ҳалқаси) деб аталади. лимфоид тузилмаларнинг энг йирик тўпламлари муртаклар деб номланади. ҳалқа 7 та муртаклардан: жуфт танглай, евстахий найи хамда биттадан ютқин, тил ва ҳиқилдоқ муртакларидан иборат. танглай муртаклари ютқиннинг ён четларида, юмшоқ танглай -ёйларининг орасида жойлашган жуфт тузилма. муртак кўп қаватли ясси, мугузланмайдиган эпителий билан қопланган. бу эпителийнинг ўзига хослиги шундан иборатки, бу ерда лимфоцитлар ўта кўп бўлиб, улар орасида донадор лейкоцитлар ҳам учрайди. эпителий остида...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (13,8 MB). "лимфоэпителиал ҳалқа. сўлак безлари."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: лимфоэпителиал ҳалқа. сўлак без… DOC 8 sahifa Bepul yuklash Telegram