тоғай ва суяк тўқималари

DOCX 3 sahifa 287,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
тоғай ва суяк тўқималари. тоғай тўқимаси тоғай ҳужайраларидан ва ҳужайралараро моддадан ташкил топган. унинг таркибида 70—80% сув, 10—15% органик моддалар ва 4— 7% минерал тузлар бор. органик моддалар асосан оқсил, липид гликозаминогликан ва протеогликанлардан иборат. оқсиллар ичида фибрилляр оқсиллар (коллаген, эластин) ва нофибрилляр-оксилларни фарк килиш мумкин. тоғай тўқимасидаги гликозаминогликан ва протеогликанлар асосан ҳужайра оралиқ моддасининг асосий моддасида бўлади. тоғай тўқимасида 2 хил асосий тоғай хужайралари: хондроцитлар ва хондробласлар (ёки хондробластоцитлар) фарқ қилинади. хондроцитлар овал ёки юмалок бўлиб, ҳужайра юзасида микроворсинкалар тутади. ҳужайралар хужайралараро моддадаги махсус бўшлиқларда якка-якка ёки тўп-тўп бўлиб жойлашади. бу тўп хужайралар изоген, группа деб номланади. хар бир хужайрада битта ёки иккита ядроча тутувчи юмалоқ ядро бўлади. хужайранинг цитоплазмаси бир оз базофил бўлиб, тор халқа шаклида ядро атрофини ўрайди. хужайра органеллари кўп эмас. ривожланаётган тоғай хужайралар цитоплазмасида кўп микдорда митохондриялар, гольжи комплекси ва эндоплазматик тўр жойлашади. тоғай хужайраларини гистохимик усуллар билан ўрганилганда унда гликоген, липидлар мавжудлигини хамда бир …
2 / 3
нг тутамлари жойлашади. бу тузилма тоғай усти пардаси — перихондр деб номланади тоғай усти пардасида қон томирлари жойлашган сийрак толали бириктирувчи тўқимадан иборат ташқи қават, ўзида хондробластлар ва уларнинг бошланғич хужайралари бўлган прехондробластлар тутувчи ички қават ажратилади. тоғай усти пардасининг бевосита остида дуксимон шаклга эга ёш хондроцитлар жойлашади. тоғайнинг хужайралараро моддасида қон томирлар йўқлиги учун моддалар диффузия йули билан тоғай усти пардаларидаги қон томирлардан боради. тоғай усти пардаси йўқ жойда (бўғим тоғайларида) озиқ моддалар синовиал суюқликдан диффузия йўли билан киради. тоғай хужайралараро моддаси коллоид бўлгани учун сув ва туз ўтиши осондир. тоғай озиқланишининг ёмонлашуви тоғай хужайралараро моддасида, айниқса, гиалин тоғайида са++ тузларининг ўтиришига олиб келади. хужайралараро модда толалар ва асосий моддадан ташкил топган. гиалин тоғайда ii тип коллаген (хондрин) толалар бўлса, эластик тоғайда коллаген толалар билан бир қаторда эластик толалар хам жуда кўп. хондрин толаларнинг тузилиши асл бириктирувчи тўқимаиинг коллаген толаларини эслатади. коллаген толаларнинг иур синдириш добилияти асосий модданикига тахминан …
3 / 3
чрайдн ва жуда мустаҳкам тузилма саналади. суяк тўқимаси ҳам ҳар қандай тўқима каби моддаллр алмашинуви жараёнида организмнинг бошқа қисмлари билан ўзаро алоқада бўлади. уларнинг фаолияти нерв системаси ва гормонлар орқали бошқариб турилади. суяк тўқимаси ҳам ҳужайралардан ва хужайралараро моддадан ташкил топган. шуни қайд қилиб ўтиш керакки, ҳуужайралараро модда суяк тўқимасида минераллашгаи ёки минерал тузлар билан тўйинган бўлиб, толалардан ва қаттиқ асосий ёки аморф моддадан ташкил топтан. уч хил суяк хужайралари фарқ қилина-ди: остеоцитлар, остеобластлар ва остеокластлар. остеоцитлар ўсимтали ҳужайралар бўлиб, ўсимталари тармокланган бўлади. у ҳужайралар ўз шаклига мос келадиган бўшлиқларда жойлашиб, ўсимталари билан заро боғланган. бу хужайра марказида тўқ бўялган ядро жойлашиб, цитоплазма оч базофил рангга эга. остеоцитлар суяк тўқимасининг асосий ҳужайраларидан хисобланиб, цитоплазмасида оз микдорда митохондриялар, кучсиз ривожланган гольжи комплекси бўлади. ҳужайра маркази остеоцитларда топилмаган, шу туфайли бу ҳужайралар бўлиниш қобилиятига эга эмас деб хисобланади, ҳужайранинг майда ўсимталари кейинчалик қисқариши ёки йўқ бўлиб кетиши мумкин, лекин улар жойлашган каналчалар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тоғай ва суяк тўқималари" haqida

тоғай ва суяк тўқималари. тоғай тўқимаси тоғай ҳужайраларидан ва ҳужайралараро моддадан ташкил топган. унинг таркибида 70—80% сув, 10—15% органик моддалар ва 4— 7% минерал тузлар бор. органик моддалар асосан оқсил, липид гликозаминогликан ва протеогликанлардан иборат. оқсиллар ичида фибрилляр оқсиллар (коллаген, эластин) ва нофибрилляр-оксилларни фарк килиш мумкин. тоғай тўқимасидаги гликозаминогликан ва протеогликанлар асосан ҳужайра оралиқ моддасининг асосий моддасида бўлади. тоғай тўқимасида 2 хил асосий тоғай хужайралари: хондроцитлар ва хондробласлар (ёки хондробластоцитлар) фарқ қилинади. хондроцитлар овал ёки юмалок бўлиб, ҳужайра юзасида микроворсинкалар тутади. ҳужайралар хужайралараро моддадаги махсус бўшлиқларда якка-якка ёки тўп-тўп бўлиб жойлашади. бу тўп хужайралар изоген, гр...

Bu fayl DOCX formatida 3 sahifadan iborat (287,0 KB). "тоғай ва суяк тўқималари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тоғай ва суяк тўқималари DOCX 3 sahifa Bepul yuklash Telegram