қон ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари

DOC 198.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1527195848_71762.doc қон ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари режа: 1. чақалоқлик даврида қон ҳужайралари 2. лимфатик тугунлар 3. қоннинг физикавий-кимёвий хусусиятлари қон тизими жуда мураккаб бўлган бир нечта тузилмалардан ташкил топган. уларга қоннинг ўзи, қон яратувчи аъзолар, қон емирилишини таъминловчи аъзолар ва бу тизимни бошқарувчи механизмлар киради. қон яратувчи аъзолар икки муҳим вазифани бажаради: биринчидан, қоннинг шаклли унсурлари (элементларини) яратади, иккинчидан, ҳужайра ва гуморал иммунитетни таъминлайди. улар марказий ва четдаги аъзоларга бўлинади. қизил суяк кўмиги ва айрисимон без (тимус) одамнинг марказий қон яратувчи аъзоларини ташкил қилса, четдаги аъзоларга лимфа тугунлари, талоқ ва тананинг турли қисмларидаги, асосан ҳазм тизими деворидаги лимфоид тўқима киради. бу аъзоларнинг ҳаммасида ёшга боғлиқ сезиларли ўзгаришлар кузатилади. суяк кўмиги. бола туғилганидан кейин унинг қон айланишида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. кичик қон айланиш доираси ишга тушади, организмнинг қонга бўлган эҳтиёжи ортади. бу ўзгаришлар қон яратилишининг тезлашишини талаб қилади. чақалоқлик даврида қон ҳужайралари асосан қизил кўмикда ривожланади. унинг миқдори чақалоқ …
2
микда мононуклеар фаготситлар кўп. улар юқори фагоцитар фаолликка эга. чақалоқларда қон яратилиши баъзи эмбрионал хусусиятларни сақлаб келади. кўмикда етук қон ҳужайралари билан бир қаторда ҳали ёш ҳужайралар ҳам учрайди. кўмикнинг ҳужайра таркиби жуда ўзгарувчан. шу сабабдан турли муаллифлар ўз ишларида келтирган миелограммаларда (кўмикнинг ҳужайра таркибида) катта фарқни кўрамиз. аммо чақалоқнинг кўмигида лимфоид куртак яхши ривожланганини ҳамма тан олади. лимфоид ҳужайралар сони аста-секин камаяди ва балоғатга етганда катта ёшдаги одамларники билан тенглашади. шуни таъкидлаш керакки, чақалоқлик даврида қон яратувчи аъзоларнинг регенеретор қобилияти жуда юқори. улар йўқотилган қон ўрнини тез тўлдира олади. ички ва ташқи муҳит ўзгаришлари қон яратилишини эмбрионал ҳолатга қайтариши ҳам мумкин. бундай шароитларда қоннинг шаклли унсурлари яна жигарда ривожлана бошлайди. лимфоид комплексга айрисимон без (тимус,) лимфа тугунлари, талоқ, кўмик ва ҳазм тизимидаги лимфоид тўқима киради. тимус. булар орасида тимус алоҳида ўрин тутади. ёш ҳайвонларда безнинг олиб ташланиши ёки чақалоқда унинг ривожланмаслиги лимфоид комплексга салбий таъсир кўрсатади. лимфатик тугунлар атрофияга …
3
аражада камаяди ва бу жараён кейин ҳам давом этади. тимус пўстлоқ қисмининг камайиши лимфоцитлар етилишини секинлаштиради. тимуснинг мағиз қисмидаги ҳужайралар ёшга боғлиқ ҳолда ўз фаолиятини сустлаштирмайди. бу қаватда учрайдиган гассал таначалари физиологик фаол пептидлар ажралишида иштирок этса карак. тимус – “иммунологик ҳотира” аъзоси. бошқа аъзоларда етилган лимфоцитлар ундан ўтиш жараёнида маълум аҳборотга эга бўлади ва иммунокомпетент (иммунитетни таъминлайдиган) ҳолатга ўтади. ундан ташқари, тимотситлар емирилганида эркинлашадиган гуморал омиллар лимфатик тугунлардаги лимфоцитларга иммунокомпетеннтлик бахш этади. тимусда синтезланадиган гуморал омиллар лимфоид тизим ривожланишини рағбатлантиради ва лимфоцитлар иммун фаоллигини оширади. лимфатик тугунлар. лимфа томирлари бўйлаб жуда кўп лимфа тугунлари жойлашган. танада бу лимфатик тугунларнинг умумий массаси 1,5-2 кг атрофида. лимфатик тугунларнинг қон яратилишидаги иштироки т- ва б-лимфоцитлар кўпайишини, уларнинг антигенга мос ҳолда ихтисослашишини ва спетсифик антителолар ишлаб чиқаришни таъминлашдан иборат. тугун дарвозаси соҳасидан ўтган кесимда чекка жойлашган тўқроқ пўстлоқ ва очроқ бўлган марказий моддаларини кўриш мумкин. пўстлоқ модданинг қисмини лимфоид фолликуллар ташкил қилади. уларнинг …
4
ўстлоқ соҳаси кичиклашади. талоқ. талоқ қон яратувчи аъзолар орасида тузилиши жиҳатидан энг мураккаб бўлган аъзо ҳисибланади. постнатал онтогенезда у лимфопоезда, эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитларнинг емирилишида иштирок этади. унда темир тўпланади ва иммуноглобулинлар синтезланади. соғлом одамнинг талоғида умри тугаган эритроцитларнинг фақат 13-23 % и емирилади. демак, у эритроцитларни емирувчи асосий аъзо эмас. чақалоқ талоғининг оғирлиги 10 г атрофида, катталиги эса боланинг кафтидек. бола туғилганида талоқнинг гистогенези ҳали тугамаган бўлади. унда ҳужайралар таркибининг шаклланиши бир неча йил давом этади. талоқ капсуласи, трабекулалари ва томирлари такомиллашади. чунончи, трабекулалар артерияларнинг силлиқ мускуллар қавати қалинлашиши натижасида улар мустақил равишда торайиб, кенгайиш қобилиятига эга бўлади. бола ўсиши жараёнида (10-12 ёшгача) талоқнинг лимфоид тўқимасини фаоллиги ортади, артериялар атрофида лимфопоез ўчоқлари катталашади, оқ ва қизил пулпанинг нисбати ўзгаради. чақалоқ талоғида оқ пулпанинг миқдори аъзо массасининг 10-11% ини ташкил қилади. эмизикли даври тугаганида бу миқдор 2 баравар ошади. шунга яраша қизил пулпанинг миқдори камаяди. бола 5 ёшга тўлгунича бу …
5
танаси массасининг 1 кг га 130-150 мл, бир яшар болага – 100 мл, катта ёшли одамга – 70 мл қон тўғри келади. ўғил болаларда қоннинг нисбий миқдори қиз болаларникидан кўпроқ. бола 12 ёшга тўлганида қоннинг миқдори катта ёшдаги одамникига яқинлашади. балоғатга етиш даврида бу кўрсаткич яна озроқ кўпаяди. болаларда қон миқдорининг нисбатан кўплиги организмнинг кислородга бўлган юқори эҳтиёжини қондиришга қаратилган. қоннинг физикавий-кимёвий хусусиятлари. янги туғилган бола қонининг нисбий зичлиги 1070 г/л, аммо бу кўрсаткич 1-2 ой ўтгач 1050-1060 г/л га тушади ва кейин ўзгармайди. чақалоқ қонининг ёпишқоқлиги 10-15 шартли бирлик атрофида (сувнинг ёпишқоқлиги 1 деб олинганда) бўлади. бола ҳаётининг биринчи ҳафтасидаёқ бу кўъсаткич пасая бошлайди ва бир ойлик болаларда 4,6-5,0 шартли бирликни ташкил қилади ёки катта ёшли одам кўрсаткичи билан тенглашади. ўғил ва қиз болалар қонининг ёпишқоқлиги бир хил. қон зардоби ёпишқоқлигида ёшга боғлиқ фарқ деярли йўқ. ўсиш даврида бу кўрсаткич ўрта ҳисобда 1,88 шартли бирликка тенг. чақалоқ қонининг фаол …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қон ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари"

1527195848_71762.doc қон ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари режа: 1. чақалоқлик даврида қон ҳужайралари 2. лимфатик тугунлар 3. қоннинг физикавий-кимёвий хусусиятлари қон тизими жуда мураккаб бўлган бир нечта тузилмалардан ташкил топган. уларга қоннинг ўзи, қон яратувчи аъзолар, қон емирилишини таъминловчи аъзолар ва бу тизимни бошқарувчи механизмлар киради. қон яратувчи аъзолар икки муҳим вазифани бажаради: биринчидан, қоннинг шаклли унсурлари (элементларини) яратади, иккинчидан, ҳужайра ва гуморал иммунитетни таъминлайди. улар марказий ва четдаги аъзоларга бўлинади. қизил суяк кўмиги ва айрисимон без (тимус) одамнинг марказий қон яратувчи аъзоларини ташкил қилса, четдаги аъзоларга лимфа тугунлари, талоқ ва тананинг турли қисмларидаги, асосан ҳазм тизими деворидаги лимфоид тўқима киради. б...

DOC format, 198.0 KB. To download "қон ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари", click the Telegram button on the left.