ички муҳит физиологияси

DOC 167.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1521187275_70255.doc ички муҳит физиологияси · қон тизими ва унинг асосий функциялари. · қоннинг ҳажми ва таркиби. · қоннинг физик-кимёвий хоссалари. · қоннинг осмотик босими. · қоннинг онкотик босими. қоннинг фаол реакцияси. · қоннинг буфер тизимлари. қон плазмаси. плазма оқсиллари ва уларнинг аҳамияти. қоннинг шаклли элементлари. · эритроцитлар. лейкоцитлар. тромбоцитлар. · гемостазни томир-тромбоцитлар звеноси ва уни бошқарилиши. · қонни ивитувчи омиллар. қон ивишига қарши тизим. қон ивишини бошқарилиши. одам қони гуруҳлари. · лимфа. ҳужайралар оралиғи суюқлиги қон тизими ва унинг асосий функциялари. бу тизимга қондан ташқари, қон яратилишини таъминлайдиган тузилмалар, қон емирилишида қатнашувчи аъзоалар ва шу жараённи бошқариб борувчи механизмлар киради. одам ва умуртқали ҳайвонларда қон ҳужайралар асосан суяк кўмигида ҳосил бўлади. эритроцитларнинг емирилиши ва гемоглобин синтези ҳам кўмиқда содир этилади. қариб қолган эритроцитларнинг қондан ажратилиб олиниши ва қайта ишланиши талоқда содир бўлади. лимфа тугунларида оқ қон тангачалари (лейкоцитлар) ривожланиб етилади. лейкоцитларни етилишида талоқ ва тимус қатнашади. қон тизими фаолиятини бошқа-ришда …
2
озиқ моддалар ва тузни ҳам чиқариб ташлашда иштирок этади. чиқариб ташланиши керак бўлган моддаларни қон ажратув аъзоларига етказиб беради; 4) бошқарув фаолияти. организмдаги аъзо ва тўқималар ажратган физиолгик фаол моддаларни қон тана бўйлаб ташиб, гуморал бошқаришни бажаради, аъзоларни бир-бири билан ўзаро боғлайди, организмни бир бутун қилиб, муҳит ўзгаришларига мослаштиради; 5) креатор фаолият қон плазмаси ва шаклли элементларининг ахборотга эга макромолекулаларини ташилишида қатнашишдан иборат. тегишли жойга элтиб қўйилган макромолекулалар оқсил синтези, ҳужайраларнинг бўлиниши ва бошқа жараёнларга таъсир қилади; 6) гомеостатик фаолияти қонда суюқликлар рн, осмотик босим, электролитларнинг таркиби, органик моддаларнинг миқдори, бошқа кўрсаткичларнинг барқарорлигини ва шу каби жараёнларни маълум даражада угшлаб туришдан иборат; 7) ҳароратни бошқаришдаги иштироки йирик ички аъзоларнинг (жигар, чуқур жойлашган мушаклар, юрак) ҳужайра ва тўқималар фаолияти натижасида ҳосил бўлган иссиқликни шу аъзоларнинг томирларидан ўтаётган қон ўзига қабул қилиб, бутун организм бўйлаб тарқатишдан иборат. агар қон ҳарорати сезиларли даражада кўтарилса, гипотамусдаги иссиқликни сезувчи рецепторлар қўзғалиб, ҳароратни бошқариб турадиган механизмлар …
3
. қоннинг миқдори нисбатан доимий кўрсаткич, аммо, узоқ вақт давомида спорт билан шуғулланиш, жисмоний меҳнат қилиш, тоғларга чиқиш натижасида организмнинг кисло-родга бўлган талаби ортади ва қон миқдори кўпаяди. оддий шароитда организмдаги қоннинг ҳаммаси ҳам қон томирлар бўйлаб ҳаракатда бўлмайди. қоннинг бир қисми заҳираларда (қон умумий миқдорининг 20% жигарда, 16% талоқда, 10% га яқин тери томирларида бўлади) сақланади ва кислородга эҳтиёж ошганда томирларга ўтиб кислород таший бошлайди. қоннинг физик-кимёвий хоссалари. қонни коллоид – полимер эритма деса ҳам бўлади. қонда эритувчи сифатида сув бўлса, эриган моддалар - тузлар ва кичик молекулали органик моддалардан иборат. коллоид қисмини эса оқсил ва уларнинг комплекс бирикмалари ташкил этади. қондаги коллоид эритма ва шаклли элементлар муаллиқ турганлиги сабабли маълум даражада ёпишқоқликни ташкил этади. плазманинг ёпишқоқлиги 1,7 - 2,2га тенг бўлса, қонники 5,0га тенг бўлади. плазманинг солиштирма оғирлиги 1,025 - 1,034га тенг бўлса, қонники 1.060 - 064га тенг бўлиб, бу нисбат жуда кам ўзгаради. тана кўп миқдорда сув …
4
и изотоник эритмалар деб аталади. шу сабабли бундай эритмаларда қон ва бошқа ҳужайраларнинг ҳажми уларнинг ичига сув кириши ёки ичидаги сувнинг ташқарига чиқиши сабабли ўзгармайди. осмотик босими қоннинг осмотик босимидан юқори бўлган эритмаларни гипертоник эритмалар деб аталади. гипертоник эритмаларда ҳужайраларнинг ичидан сувнинг чиқиб кетиши сабабли улар бужмайиб қолади. осмотик босими қоннинг осмотик босимидан кам бўлган эритмаларни гипотоник эритмалар деб аталади. бундай эритмада ҳужайраларнинг ичига сувнинг кўплаб кириши натижасида улар шишиб-ёрилиб кетади. организмда ички муҳит суюқликларини осмотик босимини бир меъёрда ушлаб турадиган механизмлар бор. бундай вазифани биринчи галда плазма оқсиллари бажаради. агар қонда ионларнинг миқдори кўпайиб осмотик босим ошадиган бўлса,оқсиллар бу ионларни бириктириб олиб осмотик босимни пасайтиради. аксинча бўлса, оқсилларга боғланган ионлар эркин ҳолатга ўтиб осмотик босимни кўтаради. қон томирларининг деворида, тўқималарда ва гипоталамусда осмотик босимни ўзгаришини сезадиган махсус рецепторлар жойлашган. қоннинг онкотик босими. бу босим фақатгина коллоидларга боғлиқ. онкотик босим ўртача 30мм с. у. га тенг (ёки қон умумий осмотик …
5
га қайтади. шу тарзда қон ва тўқима суюқлиги ўртасида доимий сув алмашинуви жараённи кечади. қонинг фаол реакцияси. буни водород (нқ) ва гидроксил (он-) ионларнинг миқдори белгилайди, ҳамда рн билан ифодаланади. бу реакцияни аҳамияти ниҳоятда катта, чунки алмашинуви жараёнлари фақат муайян реакциядагина нормал ўтади. одам артериясидаги қоннинг рн 7,4га тенг бўлса, венасида карбонат кислотаси кўпроқ бўлганлигидан 7,35га тенг бўлади. қоннинг рн хаттоки 0,1- 0,2 ларга ҳам ўзгариши мумкин эмас, чунки унда организм ҳалок бўлади. қонга ишқорий ва кислотали табиатга эга бўлган моддаларнинг узлуксиз тарзда қўшилиб туришига қарамасдан, рн доимий сақланиб туради. бунга: 1) қоннинг буфер тизимлари ёрдамида; 2) со2 ни ўпка орқали чиқарилиши орқали ва 3) буйраклар орқали кислоталар ажралиб чиқишини тезлаштириш ва ишқорий моддаларни сақлаб қолиш йўли орқали эришилади. қоннинг буфер тизилмалари: буларга: 1) карбонат; 2) фосфат; 3) плазма оқсиллари ва 4) гемоглабин, буфер тизимлари киради. бу тизимлар қоннинг рн доимийлигига хавф туғилганда ишга тушади. 1. корбанат буфер тизими кучсиз …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ички муҳит физиологияси"

1521187275_70255.doc ички муҳит физиологияси · қон тизими ва унинг асосий функциялари. · қоннинг ҳажми ва таркиби. · қоннинг физик-кимёвий хоссалари. · қоннинг осмотик босими. · қоннинг онкотик босими. қоннинг фаол реакцияси. · қоннинг буфер тизимлари. қон плазмаси. плазма оқсиллари ва уларнинг аҳамияти. қоннинг шаклли элементлари. · эритроцитлар. лейкоцитлар. тромбоцитлар. · гемостазни томир-тромбоцитлар звеноси ва уни бошқарилиши. · қонни ивитувчи омиллар. қон ивишига қарши тизим. қон ивишини бошқарилиши. одам қони гуруҳлари. · лимфа. ҳужайралар оралиғи суюқлиги қон тизими ва унинг асосий функциялари. бу тизимга қондан ташқари, қон яратилишини таъминлайдиган тузилмалар, қон емирилишида қатнашувчи аъзоалар ва шу жараённи бошқариб борувчи механизмлар киради. одам ва умуртқали ҳайвонларда қ...

DOC format, 167.0 KB. To download "ички муҳит физиологияси", click the Telegram button on the left.

Tags: ички муҳит физиологияси DOC Free download Telegram