қоннинг шаклли элементлари

DOCX 10 стр. 912,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
мустақил иш мавзу: қоннинг шаклли элементлари тайёрлади: сайфуддинов.с қоннинг шаклли элементлари. қоннинг барча шаклли элементлари – эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар суяк кўмигида умумий полипотент ёки плюрипотент, ствол (ўзак) ҳужайрадан ҳосил бўлади. суяк кўмигида қон ҳосил қилувчи ҳужайралар фибробласт ва эндотелиал ҳужайралар билан ўралган ҳолда ғуж бўлиб жойлашган. етилган қон ҳужайралари фибробласт ва эндотелийлар орасидан йўл топиб синусларга, у ердан эса веноз қон томирларга тушади. қон шаклли элементларининг барчаси умумий бир ҳужайрадан ҳосил бўлганлигига қарамасдан, ҳар хил ҳусусий вазифаларни ўтайди, лекин ўтмишдоши ягона бўлганлиги сабабли уларнинг барчаси учун умумий бўлган вазифаларни ҳам бажаради. бу вазифаларга хаммаларининг ҳар хил моддаларни ташиши, ҳимоя ва бошқарувчи вазифаларни бажариши киритилади. эритроцитлар. эритроцитлар – қизил қон таначалари, икки томони ботиқ диск шаклида бўлади. шаклининг шундай бўлиши эритроцитлар юзасининг катта бўлишини таъминлайди, натижада у ҳар хил моддаларни кўп миқдорда таший олади. бундан ташқари, эритроцитларнинг бундай шаклда бўлиши унинг осмотик чидамлилигини орттиради, қон ивишида эритроцитларга фибрин ипчалари ёпишиб …
2 / 10
лиш хусусияти), диаметри 2,5-3 мкм дан кам бўлган капилярларда ҳам харакатланади. эритроцитлар қобиғи пластиклиги уларни осмотик чидамлигини таминлайди. эритроцитлар агрегация лаёқатига эга. қон оқими секинлашганда ва унинг қовушқоқлиги ошганда, патологик жараёнларда, конгломератлар ҳосил бўлади. аввал эритроцитлар агрегацияси қайтарилувчан характерга эга, бунда сохта агрегатлар ҳосил бўлади. қон оқими тез тикланганда агрегатлар парчаланиб кетади. қон оқимини бузилиши узоқ вақт давом этганда хақиқий агрегатлар хосил бўлиб, тромбга айланади, микроциркуляция ва тўқималарда модда алмашинуви бузилади. эритроцитлар миқдорининг камайиши эритропения, ортиши эса эритроцитоз деб аталади. эритропения иккита турда кузатилади; 1) нисбий эритропения- сувнинг купайшида кузатилади ( умумий қон хажмида суюқликнинг купайишида); 2) абсолют эритропения-хар хил патологик жараёнлар билан боғлиқ. эритроцитоз турлари: нисбий эритроцитоз- эритропоэзнинг активацияси кузатилмаган ҳолда қоннинг қуюқлашиши оқибатида кузатилади. абсолют эритроцитоз-эритропоэз кучайиши натижасида содир бўлади. гемоглобин ва унинг бирикмалари. таркибида хромотопротеид – гемоглобинни сақлаш эритроцитнинг асосий вазифасидир. одам гемоглобинининг молекуляр массаси 68800 га тенг. гемоглобин оқсил (глобин) ва темир сақловчи (гем) қисмлардан иборат. …
3 / 10
глобинининг кўп қисми (95-98%) а (лотинча adultus-катта ёшли); 2-3% гемоглобин а2; 1-2% фетал (лотинча fetus – ҳомила), ёки f гемоглобин фракцияларидан иборат. а ва а2 гемоглобинлар деярли барча эритроцитларда учрайди, f гемоглобин эса ҳар доим учрайвермайди. f гемоглобин асосан ҳомила қонида учрайди. бола туғилиш даврига келиб унинг қондаги микдори 70-90% га етади. f гемоглобин а гемоглобинга нисбатан юқорироқ о2 билан химиявий яқинликка эга бўлганлиги туфайли ҳомила тўқимасида гипоксия ҳолати келиб чиқмайди. ушбу мослашув реакцияси f гемоглобинни 2,3-дифосфоглицерин кислотаси билан қийин боғланиши билан боғлиқ, ўз навбатида бу гемоглобинни оксигемоглобинга айланишини сусайтиради, демак, тўқимага о2 ни берилишини осонлаштиради. гемоглобин бирикмалари. оксигемоглобин (ннbо2) – гемоглобиннинг о2 билан бирикмаси; қайта тикланган (дезокси-) гемоглобин (ннb) – тўқимага кислородни берган гемоглобин, веноз қоннинг таркибида 35% гача ннb бўлиши мумкин; карбогемоглобин (ннbсо2 ) – гемоглобинни со2 билан бирикмаси, қонда со2 10-20% ннbсо2 ҳолатида ташилади, карбоксигемоглобин (ннbсо) – гемоглобиннинг ис(со) гази билан бирикмаси, со газининг гемоглобин билан химиявий …
4 / 10
лар эса 5·1012/л шартли 100% деб қабул қилинган. агар ҳар иккалалари 100% га тенг бўлса, fi 1га тенг дейилади. нормада fi 0,75-1,1 ўртасидаги катталикка эга, буни нормохром ҳолати дейилади. агар fi 0,7 дан кам бўлса гипохром, 1,1 дан катта бўлса гиперхром ҳолат дейилади. бу холатда эритроцит хажми сезиларли ортиб кетади, ундаги гемоглобиннинг концентрацияси ортади. натижада эритроцитлар гемоглобинни кўп сақлаяпти деган ёлғондакам тасаввур пайдо бўлади. гипо- ва гиперхромия фақатгина анемия холатида юзага келади. ранг кўрсаткични аниқлаш клиникада анемиянинг келиб чикиш сабабини ўрганишда катта ахамиятга эга. гемолиз. эритроцитлар қобиғи ёрилиб гемоглобиннинг плазмага чиқиши гемолиз дейилади. бунда плазма тиниқ қизил рангга бўялади. гемолизнинг бир неча турлари мавжуд. эритмаларда эритроцитларнинг узгариши. осмотик гемолиз эритроцитларнинг гипотоник эритмага солинганида келиб чиқади. соғлом одамлар эритроцитларининг осмотик чидамлилигини минимал чегараси nacl нинг 0,42-0,48% эритмасига тўғри келади, тўла гемолиз (максимал чидамлилик) nacl нинг 0,30-0,34% эритмасида содир бўлади. кимёвий гемолиз – химиявий моддалар (хлороформ, эфир, сапонин ва б.) таъсирида эритроцитлар …
5 / 10
ига эритроцитларнинг хусусий ва умумий иммун реакцияда иштироки, қон-томир тромбоцитар гемостазда, қон ивишида ва фибринолизда қатнашиши киради. бошқарув вазифаси – эритроцитлар таркибида гемоглобин борлиги туфайли қоннинг рн, плазма таркибидаги ион ва сув доимийлигини сақлашда иштирок этади. капиллярнинг артериал қисмида эритроцитлар таркибидаги сув ва о2 тўқимага берилади ва унинг ҳажми кичраяди, капиллярнинг веноз қисмида эса тўқимадан сув, со2 ва модда алмашинув маҳсулотларини бириктириб олади ва эритроцитлар ҳажми ортади. эритроцитлар глюкоза ва қон ивишига қарши бўлган модда гепаринни ҳам ташиб юради. агар бу моддаларнинг қондаги миқдори кўпайиб кетса, улар эритроцитлар ичига кириб олади, камайиб кетганда яна плазмага қайтиб чиқади. эритроцитлар таркибида эритропоэзни бошқаришда иштирок этадиган эритропоэтик омил сақланади. эритроцитлар парчаланганда бу омил суяк кўмигига тушади ва эритроцитлар ҳосил бўлишини кучайтиради. эритроцитлар парчаланганда ажраб чиққан гемоглобиндан ўт таркибий қисмига кирувчи билирубин ҳосил бўлади. эритрон. эритропоэзнинг бошқарилиши.инглиз терапевти касл харакатдаги, деподаги ва суяк кўмигидаги қонлар миқдорини ифодалаш учун «эритрон» тушунчасини фанга киритган. эритрон ёпик …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қоннинг шаклли элементлари"

мустақил иш мавзу: қоннинг шаклли элементлари тайёрлади: сайфуддинов.с қоннинг шаклли элементлари. қоннинг барча шаклли элементлари – эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар суяк кўмигида умумий полипотент ёки плюрипотент, ствол (ўзак) ҳужайрадан ҳосил бўлади. суяк кўмигида қон ҳосил қилувчи ҳужайралар фибробласт ва эндотелиал ҳужайралар билан ўралган ҳолда ғуж бўлиб жойлашган. етилган қон ҳужайралари фибробласт ва эндотелийлар орасидан йўл топиб синусларга, у ердан эса веноз қон томирларга тушади. қон шаклли элементларининг барчаси умумий бир ҳужайрадан ҳосил бўлганлигига қарамасдан, ҳар хил ҳусусий вазифаларни ўтайди, лекин ўтмишдоши ягона бўлганлиги сабабли уларнинг барчаси учун умумий бўлган вазифаларни ҳам бажаради. бу вазифаларга хаммаларининг ҳар хил моддаларни ташиши, ҳимоя ва бо...

Этот файл содержит 10 стр. в формате DOCX (912,6 КБ). Чтобы скачать "қоннинг шаклли элементлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қоннинг шаклли элементлари DOCX 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram