klinik laboratoriy tashhislash va tekshiruv usullari

DOCX 133 стр. 313,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 133
агзамходжаев т.с., хайдаров м.б,. исмаилова м.у толипов м.г., бабаниязов к.к. клиник лаборатор ташхислаш ва текширув усуллари ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги агзамходжаев т.с., хайдаров м.б., исмаилова м.у., толипов м.г. билим доираси – ижтимоий таъминлаш ва соғлиқни сақлаш – 500000 таълим доираси – соғлиқни сақлаш – 510000 лаборатория иши фани бўйича ўқув қўлланма “клиник лаборатор ташхислаш ва текширув усуллари ” бакалавриат йўналиши – педиатрия иши -5510200 даволаш иши -5510100 касбий таълим-5111000 тошкент – 2016 ўқув қўлланмадтс асосида бакалавриат йўналиши педиатрия иши-5510200, даволаш иши-5510100, касбий таълим-5111000 лаборатория иши фанидан ўқув режа ва дастур бўйича ишлаб чиқилган. тузувчилар: анестезиология ва реанимация, болалар анестезиология ва реанимацияси, кафедраси мудири т.ф.н., профессор агзамходжаев т.с. анестезиология ва реанимация, болалар анестезиология ва реанимацияси, кафедраси ассистенти хайдаров м.б. анестезиология ва реанимация, болалар анестезиология ва реанимацияси, кафедраси ассистенти исмаилова м.у. анестезиология ва реанимация, болалар анестезиология ва реанимацияси, кафедраси ассистенти толипов м.г. тақризчилар : ташпми биоорганик кимё кафедраси …
2 / 133
к-лаборатор текширув натижаларини нотўғри тахлил қилиш, нотўғри ташхис қўйилишига ва норационал муолажа тайинланишига олиб келади. кўпгина шифокорлар клиник-лаборатор кўрсаткичларни дори воситалари таъсирида ўзгариши хақида етарли маълумотга эгаа эмас, гарчи бу уларнинг амалий фаолияти учун жуда мухим. бўлажак шифокор беморнинг ахволига, касаллик патогенезини билган холда объектив бахо бериши учун, кимё ва физиологияни мукаммал билиши керак. талаба фақатгина, хаёт фаолияти асосида ётувчи асосий метаболик жараёнларни эмас, балки патологик холатлардаги биохимик аспектларни хам билиши зарур. замонавий патологик биокимёдан олган билимларни қўллаш, шифокорларга у ёки бу касаллик ривожланишида сабаб-оқибатлар боғлиқлигини аниқлашга, ҳамда лабаратор ташхислаш ва даволаш тадбирларини самарадорлигини бахолашни ривожлантиришга ёрдам беради. қонни лаборатор ва инструментал текширув усуллари. қоннинг умумий тавсифи қон (sanguis) бириктирувчи тўқиманинг кўринишидан бири бўлиб, плазма ва шаклли элементлардан ташкил топган. организмнинг турли аъзо ва системаларининг ўзаро таъсирида шаклланади. қоннинг шаклли элементларига эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар киради. шаклли элементлар қон умумий хажмининг 45 % ини, плазма эса 55% ини ташкил этади. …
3 / 133
тўғри ташхис қўйиш, мақсадга йўналтириб даволаш, касаллик оқибатини тўғри тахмин қилишни иложи йўқ. бунда такрорий текширувлар катта ахамиятга эга, чунки гематологик силжиш динамикаси патологик жараён динамикасини акс эттиради. қон яратиш хақида тушунча барча қон хужайралари умумий полипотент ўзак хужайрадан ривожланади. турли қон хужайраларига айланиши эса, қон яратиш аъзоларининг ретикуляр тўқимаси ва махсус гемопоэтинлар таъсирида амалга ошади. хужайралар парчаланиши ва янгидан хосил бўлиш жараёнлари ўзаро мувозанатлашган, шунинг учун қоннинг таркиби ва миқдори доимий бир хилда ушлаб турилади. гемопоэз ва иммунопоэз аъзолари ўртасидаги узвий боғлиқлик, қон хужайраларининг миграция, циркуляция ва рециркуляцияси йўли билан, қон яратиш ва тақсимланишининг нейрогуморал бошқарилиши билан амалга оширилади. биринчи синф полипотент хужайра-ўтмишдошлари ўзак қон яратиш хужайраси хисобланади. морфологик белгиларига кўра бу хужайралар лимфоцитларни эслатади: хужайранинг ўртача диаметри — 8–10 мкм, шакли юмалоқ ёки нотўғри. ядроси оч-қизил, кўпинча гомоген, юмалоқ ёки буйраксимон шаклда. ядросида 1-2 та йирик ядрочалар бор. цитоплазмаси ингичка хошия кўринишида, оч хаворанг, донадор эмас. бу хужайралар …
4 / 133
хужайралар ўзак хужайралардан фарқ қилмайди, худди йирик ва ўрта лимфоцитларга ўхшайди. агар ўзак хужайраларнинг фақатгина 10–20 % и митотик циклда қатнашиб, қолганлари тинч турса, хужайра-ўтмишдошлари орасида пролиферерацияловчи 60–100 % қисмини ташкил этади. тўртинчи синф морфологик аниқланиладиган пролиферерацияловчи хужайралар. хар бир қон яратиш қаторининг бласт хужайраларнини тутади (лимфобластлар, плазмобластлар, монобластлар, миелобластлар, эритробластлар ва мегакариобластлар). бешинчи синф – етилаётган хужайралар. олтинчи синф – хаёт цикли чекланган етилган хужайралар. одатда нормада периферик қонда асосан олтинчи синф хужайралари бўлади, қонда хужайра турига қараб бир неча соатдан, бир неча ойгача сақланади. эмбрионал гемопоэз эмбрионда аввал сариқлик қопи деворида, кейин жигарда, суяк кўмигида ва лимфоид аъзолар (тимус, талоқ, лимфатик тугунлар) да кечади. постэмбрионал гемопоэз махсус гемопоэтик тўқима — миелоид тўқимада: эритроцитлар, гранулоцитлар, тромбоцитлар, моноцитлар ва лимфоцит ўтмишдошлари хосил бўлади, ва лимфоид тўқимада: т- ва в-лимфоцитлар ва плазмоцитлар дифференцирланади кўпаяди ва кечади. миелопоэз найсимон суяклар (сон ва елка) эпифизида ва кўплаб ғоваксимонсуяк бўшлиқларида (умуртқалар, қовурғалар, чаноқ суяги, …
5 / 133
и, гранулоцитар қаторда эса 13–14 суткани ташкил этади. суяк кўмигида хосил бўлган хужайралар, етилгандан сўнг бир хилда қон оқимига тушади, циркуляция вақти хар бир хужайра типида худди шундай доимий: эритроцитлар 120 сутка, тромбоцитлар — 10 сутка, ретикулоцитлар — 24–27 соат, нейтрофиллар — 30 мин дан 2 суткагача, лимфоцитлар эса — ўртача 2–3 хафтадан 100–200 кунгача, иммунологик хотира хужайралари – 20 йилгача . нормал холатда суяк кўмигида хосил бўлаётган қон, организм эхтиёжларини қондиришдан ташқари, хужайралар захирасини тайёрлаб қўяди: суяк кўмигида етилган нейтрофиллар миқдори, қон оқимидагига нисбатан 10 мартта кўп. ретикулоцитларнинг хам, суяк кўмигида 3 кунлик захираси бор. лейкоцитлар, эритроцитлар ва гемоглобиннинг ўртача нормал миқдори хар хил авторлар бўйича, охирги юз йилда аҳамиятли ўзгармаган. хулоса қилиш мумкинки, илмий-техник жараёнлари билан, инсон яшаш мухити ўзгартирилган бўлса-да, қон яралиши турғунлигича қолган. қонни морфологик текшириш қонни тўлиқ морфологик текшириш жуда кенг ва узоқ вақт талаб этади, шунинг учун фақат айрим холларда ёки илмий мақсадларда қўлланилади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 133 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "klinik laboratoriy tashhislash va tekshiruv usullari"

агзамходжаев т.с., хайдаров м.б,. исмаилова м.у толипов м.г., бабаниязов к.к. клиник лаборатор ташхислаш ва текширув усуллари ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги агзамходжаев т.с., хайдаров м.б., исмаилова м.у., толипов м.г. билим доираси – ижтимоий таъминлаш ва соғлиқни сақлаш – 500000 таълим доираси – соғлиқни сақлаш – 510000 лаборатория иши фани бўйича ўқув қўлланма “клиник лаборатор ташхислаш ва текширув усуллари ” бакалавриат йўналиши – педиатрия иши -5510200 даволаш иши -5510100 касбий таълим-5111000 тошкент – 2016 ўқув қўлланмадтс асосида бакалавриат йўналиши педиатрия иши-5510200, даволаш иши-5510100, касбий таълим-5111000 лаборатория иши фанидан ўқув режа ва дастур бўйича ишлаб чиқилган. тузувчилар: анестезиология ва реанимация, болалар анестезиология ва р...

Этот файл содержит 133 стр. в формате DOCX (313,5 КБ). Чтобы скачать "klinik laboratoriy tashhislash va tekshiruv usullari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: klinik laboratoriy tashhislash … DOCX 133 стр. Бесплатная загрузка Telegram