илик ҳужайраларининг морфологик таърифи

DOC 62,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403363097_45621.doc илик ҳужайраларининг морфологик таърифи режа: 1. ўзак ҳужайралар ҳақида тушунча. 2. эритропоэз ёки қизил таначаларининг тараққиёти. 3. лимфонитопоэз. вояга етган организмда қон яратувчи асосий органлар суяк кумиги, талоқ, лимфа тугунлари ва букок бези (айрисимон без) ҳисобланади. барча қон шаклли элементлари учун ягона бошланғич ҳужайра қоннинг ўзак ҳужайраларидир. ўзак ҳужайраларнинг мавжудлигини канадалик олимлар мак куллох ва тилл 1960 йилда исбот килдилар ва бу билан рус олими а. а. максимовнинг асримиз бошида барча қон ҳужайралари учун ягона бошланғич ҳужайра мавжуд эканлиги тўғрисидаги фикрни тасдикладилар. ўзак ҳужайралар қоняратилишининг барча йўналишларида, яъни эритропоэз, гранулоцитопоэз, лимфоцитопоэз, моноцитопоэз ва тромбоцитопоэз йўналишларида ривожлана оладиган ҳужайралар синфига киради. уларнинг асосий хусусиятлари ўз-ўзини сақлаб қолиш қобилиятининг борлиги, кўпайиш имқониятига эгалиги ва турли йўналишларда ривожлана олиши ҳисобланади. ўзак ҳужайралар маълум бир миқдорда бўлиб, бўлинганда ҳам уларнинг сони ўзгармай доимий қолади, яъни ўзак ҳужайра бўлиниши натижасида ҳосил бўлган икки ҳужайранинг фақат биттасигина такоминлашишни давом эттириб, иккинчиси ўзгармай, ўзак ҳужайралигича қолади. …
2
мфоцитопоэзлар йўналишида дифференциалланиш қобилиятига эга. ярим ўзак ҳужайралар (мбх, лбх) дан ташқари гемоцитопоэзнинг ҳар – бир қатори учун хос бўлган бошланғич унипотент ҳужайралар ҳам мавжудлиги аниқланган. масалан, эритроцитларнинг (эбх), нейтрофилларнинг (нбх), базофилланинг (ббх), эозинофилларнинг (эобх), моноцитларнинг (мнбх), мегакариоцитларнинг (мгбх), т- ва в- лимфоцитларнинг (тлбх, влбх) ўз бошланғич ҳужайралари бор. улардан ўз навбатида морфологик жиҳатидан идентификация қилиниши мумкин бўлган бласт ҳужайралар – эритробластлар, монобластлар, миелобластлар, мегакариобластлар, т- ва в- лимфобластлар дифференциаллашади. шундай қилиб, гемоцитопоэз жараёнида турли ҳужайралар синфлари мавжудлиги кўрилади: ўзак (ёки полипотент) ҳужайралар, ярим ўзак ҳужайралар (мбх ва лбх), унипотент ҳужайралар (эбх, эобх, нбх, ббх, мнбх, мгбх, тлбх, влбх), бласт ҳужайралар, етилувчи ҳужайралар, етук ҳужайралар. ўзак ҳужайралардан бошлаб то етук қон шаклли элементлари ҳосил бўлгунча кечадиган жараён қон яратувчи аъзоларда мавжуд бўлган микромухит таъсирида бўлади. микромухитни ҳосил килувчи асосий элементлар бўлиб, ретикуляр, интердигитик, дендритик ҳужайралар ва макрофаглар ҳисобланади. букок бези ёки тимусда эса бу жараёнда ретикулоэпителиал ҳужайралар асосий рол ўйнайди. …
3
ади. бу назария рус олимлари а. а. максимов, а. н. крюков, и. а. кассирскийларнинг ишлари ва нихоят, охирги 15 – 20 йиллар ичида олиб борилган экспериментал ишлар натижасида ривожланди ва мустаҳкамланди. унитар назария бўйича барча қон элементлари учун ягона полипотент ўзак ҳужайраси мавжуд. бу ҳужайра қоннинг барча шаклли элементлари учун бош ҳужайра ҳисобланади. гемицитопоэз жараёнини шартли равишда икки тўқимада – миелоид ва лимфоид тўқималарда кечади деб ҳисобланади. миелоид тўқимада асосан эритро-, грануло-, моно- ва мегакариоцитопоэзлар содир бўлади. бу тўқимага асосан суяк кумиги киритилади. лимфоид тўқимага эса тимус, талоқ, лимфа тугунлари ва бошқа лимфоид тузилмалар кириб, бу ерда лимфоцитлар ва плазматик ҳужайралар ҳосил бўлиши кузатилади. аммо бу икала тўқиманинг ажратилиши жуда шартли бўлиб, улар ички мухит тўқимасининг фақат бир қисмидир. эритроцитопоэз ёки кизил қон ҳужайраларининг тараккиёти. кизил қон таначалари ёки эритроцитлар вояга етган организмда суяк кумигида тараккий этади. улар учун барча қон ҳужайралари каби, бошланғич ҳужайра бўлиб, ўзак ҳужайраси ҳисобланади. ўзак …
4
буялган цитоплазма тўқ кук рангни олади. электрон микроскоп остида эритробласт цитолазмаси ўз тузилиши билан дифференциаллашмаган бласт ҳужайрасини эслатади, бироқ ундан фарқли улароқ кўпроқ электрон зичликка эга бўлади. эритробластларда ҳужайра органеллалари кам сонли бўлиб, эркин жойлашган рибосома ва полисомалар жуда кўп учрайди. улар митотик йўл билан бўлиниб кўпаяди ва кейинги такомиллашиш босқичига – пронормоцитларга ўтади. пронормоцитлар эритробластларга нисбатан кичикроқ (12-18 мкм) бўлиб, уларнинг ядроси зичроқ тузилишга эга. пронормоцит цитоплазмаси интенсив базофил буялиш хусусиятига эга. электрон микроскоп остида пронормоцит цитоплазмаси эритробластларга нисбатан зичроқ бўлиб, бу зичлик ҳужайра цитоплазмасида синтез қилина бошлаган гемоглобин ҳисобига бўлади. ўта катталаштирилганда цитоплазмада эркин ҳолда ёки майда пуфакчалар ичида жойлашган ферритин заррачаларини кўриш мумкин. ферритин юқори молекулали темир сақловчи оқсил бўлиб, гемоглобин синтезида иштирок этади. такомиллашиш давомида цитоплазмада гемоглобининг кўпайиб бориши пронормоцитларнинг кейинги тараккиёти босқичи – нормоцитлар босқичига ўтганидан дарак беради. нормоцитлар – 8-12 мкм катталикка эга бўлган ҳужайралар бўлиб, ўз цитоплазмаларида гемоглобининг кай даражада тўпланганлиги ва ядро …
5
. гилдираксимон ядро деб номланувчи бу хилдаги ядронинг бўлиши нормоцит ҳужайралари учун типик хол ҳисобланади. оксифил нормоцитлар жуда ҳам зичлашган ядрога эга бўлиб, бу ядро ўзининг типик гилдираксимон кўринишини йўқотибуз тузилиши жиҳатидан кўпроқ пинкотик ядрога яқинроқ туради. ҳужайралар цитоплазмаси ўзида гемоглобин сақлаши туфайли романовский усулида буялганда эритроцитларга ўхшаб пушти ранга эга бўлади. эритропоэз жараёнида ҳужайралар цитоплазмаси ва ядросида маълум бир ўзгаришлар рўй беради. ядро кичраяди, юмалок шаклни олади, шу билан бирга хроматиннинг зичлашуви ва ядрочанинг йўқолиб кетиши кузатилади. цитоплазмада гемоглобин моддасининг тўпланиши туфайли унинг электрон зичлиги ошиб боради ва гомоген тусни олади. митохондриялар кичраяди ва уларнинг сони камаяди. гольжи комплекси кичрайиб боради ва оксифил нормоцитларда жуда ҳам кам учрайди. оксифил нормоцит босқичига келиб, ядро ҳужайра чеккасига қараб сурилади. кейинчалик ядро ингичка цитоплазма қавати (калинлиги тахминан 30 нм) билан биргаликда ҳужайрадан чиқиб кетади. итариб чиқарилган ядро дархол суяк кумигидаги макрофаглар томонидан қамраб олиниб, фагоцитозга учрайди. ўз ядросини йўқотган оксифил нормоцит ёш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"илик ҳужайраларининг морфологик таърифи" haqida

1403363097_45621.doc илик ҳужайраларининг морфологик таърифи режа: 1. ўзак ҳужайралар ҳақида тушунча. 2. эритропоэз ёки қизил таначаларининг тараққиёти. 3. лимфонитопоэз. вояга етган организмда қон яратувчи асосий органлар суяк кумиги, талоқ, лимфа тугунлари ва букок бези (айрисимон без) ҳисобланади. барча қон шаклли элементлари учун ягона бошланғич ҳужайра қоннинг ўзак ҳужайраларидир. ўзак ҳужайраларнинг мавжудлигини канадалик олимлар мак куллох ва тилл 1960 йилда исбот килдилар ва бу билан рус олими а. а. максимовнинг асримиз бошида барча қон ҳужайралари учун ягона бошланғич ҳужайра мавжуд эканлиги тўғрисидаги фикрни тасдикладилар. ўзак ҳужайралар қоняратилишининг барча йўналишларида, яъни эритропоэз, гранулоцитопоэз, лимфоцитопоэз, моноцитопоэз ва тромбоцитопоэз йўналишларида ривожлана ...

DOC format, 62,5 KB. "илик ҳужайраларининг морфологик таърифи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.