гранулоцитопоэз – донадор лейкоцитларнинг такомил этиши

DOC 68.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403356843_45479.doc гранулоцитопоэз – донадор лейкоцитларнинг такомил этиши режа: 1. гранулоцитопоэзнинг схемаси ва босқичлари. 2. моноцитопоэз жараёни. 3. тромбоцитопоэз ва унинг босқичлари. схематик равишда гранулоцитопоэз қуйидагича ифодаланади: ўзак ҳужайра – миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси – миелобласт – промиелоцит – миелоцитлар – метамиелоцитлар – таёқча ядроли лейкоцитлар – етук ёки сегмент ядроли лейкоцитлар. миелобласт – гранулоцитопоэз процессида морфологик жиҳатдан аниқланиши мумкин бўлган энг ёш ҳужайра. ўз тузилиши жиҳатидан миелобластлар дифференциаллашмаган бластларга ўхшаб кетади. миелобластлар электрон микроскопда кўрилганда уларнинг цитоплазмаси эркин ҳолда ётган рибосомалар ва полисомаларга бой эканлиги, цтоплазмада кам сонли думалоқ митохондриялар ва дағал эндоплазматик тур борлиги кузга ташланади. гольжи комплекси баъзи бир ҳужайраларда яхши ривожланган бўлиб, ядрога яқин ерда жойлашган. бу зонага яқин қисмларда янги ҳосил булаётган, катталиги тахминан 0, 5 – 0, 8 мкм келадиган доначаларни учратиш мумкин. промиелоцитлар – донадор лейкоцитларнинг такомиллашишида миелобластлардан кейин келадиган ҳужайра босқичидир. промиелоцитлар катталиги 12 – 18 мкм бўлган ҳужайралар бўлиб, цитоплазмаларида морфологик жиҳатдан бир …
2
ан эндоплазматик тур каналчалари, яхши ривожланган гольжи комплекси борлиги аниқланган. промиелоцит ҳужайраларининг цитоплазмасида синтетик процесс, яъни донадорлик шаклланиши амалга ошиб, бу процесс эндоплазматик турда синтез қилинган махсулотларнинг гольжи комплекси тузилмаларида доначалар шаклига келишидан иборат. шуни таъкидлаб ўтиш керакки, нейтрофил ҳужайраларида учрайдиган бирламчи ёки азурофил доначалар асосан промиелоцит босқичида шаклланади. эозинофил промиелоцитлар ўз цитоплазмасида эозин билан буялган ва нейтрофил доначаларига нисбатан йирикроқ бўлган доначалар тўтиши билан ажралиб туради. электрон микроскоп остида эозинофил промиелоцитлар цитоплазмасида жуда яхши тараккий этган эндоплазматик тур ва гольжи комплекси борлиги диккатни тортади. гольжи комплекси тузилмаларида худи нейтрофил промиелоцитларда кўрилганидек доначалар шаклланиши процессининг турли босқичларини учратиш мумкин. промиелоцитлар цитоплазмасида эозинофил доначалар бир хил тузилишга эга бўлмай, уларни асосан икки хилга ажратиш мумкин. доначаларнинг бир қисми юмалок ёки овалсимон бўлиб, катталиги 0, 8 – 1, 2 мкм келади. уларнинг асосий моддаси унча зич булмаган гомоген махсулотлардан иборат бўлиб, ташки томондан мембрана билан қопланган. иккинчи хил доначалар чузинчок ёки эллипссимон …
3
кроқ бўлиб (катталиги 1, 3 мкм гача), уларнинг майда зарралардан ёки ламелляр тузилмалардан иборат эканлиги аниқланган. промиелоцитлар кайси турга мансуб эканлигидан катъий назар, йирик овалсимон ёки ботиқликка эга бўлган ядрога эгадирлар. ядро хроматини миелобластларникига нисбатан анча зичроқ жойлашган бўлиб, ядро мембранаси остида зичлашган қават ҳосил қилади. митохондриялар промиелоцитда кам сонли ва думалоқ шаклга эга бўлиб, уларнинг матрикси донадор модда билан тулиб туради. промиелоцитлардан миелоцитлар ҳосил бўлади. миелоцитлар бироз майдароқ бўлиб (10 – 17 мкм), улар ҳам худди промиелоцитлар сингари ўз цитоплазмасидаги донадорликнинг тузилиши ва буялиш хусусиятларига кара буч турга – нейтрофил, эозинофил ва базофил миелоцитларга бўлинади. нейтрофил миелоцитлар цитоплазмаси промиелоцитларга нисбатан анча суст базофил буялиб, романовский усулида кук- кизгиш тусда бўлади. электрон микроскопик ва цитохимик текширишлар одамнинг суяк кумигидаги нейтрофил миелоцитларида асосан икки хил доначалар мавжудлигини ва бу доначалар узаро ферментатив хоссалари билан фарқланишини кўрсатади. нейтрофил миелоцитларда ҳам промиелоцит босқичидаги каби яхши тараккий этган эндоплазматик тур ва гольжи комплекси жойлашган …
4
ларда эндоплазматик тур ва гольжи комплекси нейтрофилларга нисбатан сустроқ ривожланган. гранулоцитларнинг ривожланиши давомида, яъни улар ёш метамиелоцит ва таёқча ядроли лейкоцит босқичига ўтганида ядро ва ҳужайра цитоплазмасида маълум ўзгаришлар рўй бериб, бу ўзгаришлар гранулоцитларнинг кўрсатилган уч тури учун ҳам умумийдир. метамиелоцит босқичида ядронинг шакли ўзгаради – унда ботиқлик пайдо бўлиб, бу ботиқлик ядрога такасимон шаклни беради. шу билан бирга ядро хроматини зичлашади ва хроматин ипчалари йўғонлашиб дағаллашади. электрон микроскопда кўрилганда метамиелоцитларда ҳужайра органеллаларининг редукциясига (яъни тескари тараккиётига) юз тутганлигини кўриш мумкин. эндоплазматик тур ва гольжи комплекси кам сонли бўлиб қолади. бу холл метамиелоцитлар босқичига келибҳужайрада донадорлик ҳосил бўлиш процессининг анча сустлашганлигидан ёки бутунлай тўхтаганидан дарак беради. цитоплазманинг асосий қисмини донадорлик тўлдириб, бу донадорликнинг тузилиши нейтрофил, эозинофил ва базофил метамиелоцитларнинг ҳар – бири ўзига хосдир. такомиллашиш давомида ядродаги ботиқликлар чуқурлашиб боради ва ядрони алоҳида бир- бири билан ингичка қисмлар орқали боғланадиган бўлакларга бўлади ва натижада етук ёки сегмент ядроли гранулоцитлар ҳосил …
5
гигантлари майда қон ҳужайраларини яратади. схематик равишда тромбоцитопоэз бундай ифодаланади: ўзак ҳужайра – миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси – мегакариобласт – промегакариоцит – мегакариоцит – қон пластинкалари (тромбоцитлар). мегакариобластлар ўз морфологик хусусиятлари билан дифференциалланмаган бласт ҳужайраларга ўхшаб кетади. улар анча йирик (15 – 25 мкм) бўлиб, думалоқ ёки овалсимон шаклга эга. цитоплазма романовский усули билан базофил буялиб, тўқ кук рангни олади ва ўзида хеч қандай донадорлик сақламайди. электрон микроскопда мегакариобластлар цитоплазмасининг эркин ҳолда жойлашган рибосома ва полисомаларга бой эканлиги, митохондриялар, эндоплазматик тур каналчаларининг эса жуда кам сонли бўлишини курамиз. мегакариобластлар такомиллашиш давомида промегакариоцитлар ҳосил бўлиб, улар мегакариобластларга нисбатан анча йирикроқдир. уларнинг ядроси бир неча ботиқликларга эга бўлиши туфайли ўзининг юмалок шаклини йўқотиб, бугимларга бўлина бошлаган бўлади. шу билан бир вақтда ядро хроматинининг зичлашиши ҳам қайд этилади. электрон микроскопда промегакариоцитлар цитоплазмасида анча яхши тараккий этган ҳужайра органеллалари, доначалар ва вакуолалар борлиги кузга ташланади. шу билан биргаликда ҳужайра цитоплазмасининг марказий қисмида – эндоплазмада органеллалар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "гранулоцитопоэз – донадор лейкоцитларнинг такомил этиши"

1403356843_45479.doc гранулоцитопоэз – донадор лейкоцитларнинг такомил этиши режа: 1. гранулоцитопоэзнинг схемаси ва босқичлари. 2. моноцитопоэз жараёни. 3. тромбоцитопоэз ва унинг босқичлари. схематик равишда гранулоцитопоэз қуйидагича ифодаланади: ўзак ҳужайра – миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси – миелобласт – промиелоцит – миелоцитлар – метамиелоцитлар – таёқча ядроли лейкоцитлар – етук ёки сегмент ядроли лейкоцитлар. миелобласт – гранулоцитопоэз процессида морфологик жиҳатдан аниқланиши мумкин бўлган энг ёш ҳужайра. ўз тузилиши жиҳатидан миелобластлар дифференциаллашмаган бластларга ўхшаб кетади. миелобластлар электрон микроскопда кўрилганда уларнинг цитоплазмаси эркин ҳолда ётган рибосомалар ва полисомаларга бой эканлиги, цтоплазмада кам сонли думалоқ митохондриялар ва дағал эндоплазм...

DOC format, 68.0 KB. To download "гранулоцитопоэз – донадор лейкоцитларнинг такомил этиши", click the Telegram button on the left.