маънавият асослари фанининг мавзу доираси, максади ва вазифалари

DOC 50,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1411286625_59141.doc кириш. “маънавият асослари” фанининг мавзу доираси, мақсади ва вазифалари ҳар бир мустақил миллат ўз ҳаёт тарзини, келажагини аждодларнинг тарихий тажрибаси ва жаҳондаги илғор тамойиллар уйғунлиги асосига қурса, янглишмайди. бундай мустақил ривожланиш йўли истиқлолнинг дастлабки йилларидан эътиборан ўзбекистон президенти и.а. каримов томонидан ишлаб чиқилди ва ўтган йиллар мобайнида изчил амалга ошириб келинмоқда. жаҳон тан олган буюк ориф, шоир ва мутафаккир жалолиддин румийнинг 25700 байтдан иборат “маснавийи маънавий” асари маънавиятнинг чўнг қомуси сифатида шуҳрат топган. чунки бу китобда инсоннинг борлиқ ҳақиқатига муносабати ўзининг бутун қирралари билан акс эттирилган. ғарб оламида фалсафа қанчалик машҳур бўлса, ислом дунёсида маънавиятга шундай катта эътибор бериб келинган. баҳслашишга жуда ўч бўлган бир шоир ва файласуф дўстимиз бор. шу бир куни ўзидан-ўзи “маънавият фан эмас” деб даъво қилиб қолди. “тўғри”, дедик биз, “маънавият фан эмас, у инсон ва жамият ҳаётининг иқтисод ва сиёсат сингари мустақил ва муҳим бир соҳаси, аслида фалсафа ҳам фан эмас, у ҳам инсон …
2
агогика), нафосатшунослик (эстетика), адабиётшунослик, инсоншунослик (антропология) каби фанлар таркибида турлича даражада ўрганиб келинган эди. “маънавият” тушунчаси расмий доираларда деярли ишлатилмас, фақат баъзи ҳолларда “маданиятшунослик” фани доирасида рус тилидаги “духовная культура” тушунчаси “маънавий маданият” бирикмаси билан таржима қилиб ишлатиларди. мустақиллик даврида ўзбекистон президенти и.а. каримовнинг бевосита ташаббуси билан барча даражадаги таълим тизимида “маънавият асослари” алоҳида ва махсус фан сифатида ўқитила бошланди. кейинчалик шу соҳада кадр тайёрлаш масаласи йўлга қўйилиши муносабати билан охирги йилларда бу фан ҳам тармоқланиб, “маънавиятнинг ривожланиш тарихи” “маънавиятнинг диний асослари”, “ахлоқнинг маънавий асослари”, “санъатнинг маънавий асослари”, “оила маънавияти” “миллий мустақиллик ва маънавият” каби янги-янги курслар ўқув режага киритилмоқда. юқорида айтиб ўтилганидек, шу кунгача жаҳон илмида маънавиятга маданиятнинг таркибий жиҳати сифатида қаралган бўлса, бугунга келиб бу ҳодисага янгича қараш шаклланиб келмоқда. бу қарашга биноан маънавият моддий эҳтиёжлар ҳосиласи сифатида эмас, балки инсон ва жамият ҳаётининг асосини ташкил этувчи мустақил уч асосий йўналиш(иқтисод, сиёсат, маънавият)нинг бири сифатида олиб қаралмоқда. шундай …
3
а бу соҳада бугунги кунда олдимизда турган энг муҳим масалани ҳам аниқ кўрсатиб ўтган эди: “эркин фуқаро маънавиятини, озод шахсни шакллантириш масаласи олдимизда турган энг долзарб вазифадир. бошқача айтганда, биз ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз керак". [1] шу маънода ҳар бир инсон руҳида борлиқ ҳақиқати билан уйғунлик ҳосил этишга ҳар тарафлама кўмаклашиш “маънавият асослари” фанининг асосий мақсади бўлиб қолади. ўзбекистон республикаси президенти 2008 йида босилиб чиққан “юксак маънавият – енгилмас куч” китобида бу масалага яна алоҳида урғу бериб шундай ёзади: “биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва, албатта, бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. агар биз бу масалада …
4
ир. унинг теранлиги ва кўлами аждодларимизнинг минг йиллар давомида тўплаган яхлит тарихий-маънавий тажрибаси билан белгиланади, шу билан бирга халқ донишмандлигининг турли суратларда зуҳур этиши ҳам ундаги назарий хулосаларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. шу нуқтаи назардан қараганда яна бир жиҳатни таъкидлаб ўтиш лозимки, жаҳон илмида маънавиятга оид масалалар махсус фан сифатида изчил ўрганилмаганлиги туфайли бугунги кунда маънавиятнинг умумбашарий муаммоларини кенг миқёсда ўрганиш учун тадқиқий асос етарли эмас. шу сабабли бу соҳанинг назарий асосларини ишлаб чиқишда биз асосан ўз аждодларимиз яратган назарий меросга таянишга мажбурмиз. қолаверса, ҳеч бир халқ ўзга халқлар маданияти, урф-одатлари, фалсафий тизимлари, мафкура ва дунёқараши асосида яшамайди, улардан кўр-кўрона кўчирма қилиб барака топмайди. “албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади”. [2] шундай экан, “маънавият асослари” фани ҳозирги кунда …
5
йғунлаштириб, ҳозир ва келажак учун аҳамияти нуқтаи назаридан баҳолаш кўзда тутилади. хуллас, миллий маънавият назарияси воқеликни фақат онг билан, ақл билан тушуниб етиш тажрибасига эмас, ҳақиқатни англаб етишнинг барча воситалари, эътиқод, ибрат, тақво, риёзат, ирфон, меҳр, дид-фаросат, амалий яратувчилик фаолиятининг барча турларига эътибор қаратиб, миллатнинг барча амалий ва назарий тажрибасини ўрганишга интилади, ушбу тажрибани онгли ўзлаштиришда ҳар бир инсонга кўмаклашади, мақсад - битта, кўнгил кўзгусига сайқал беришда ҳар бир шахсга иложи борича ёрдам бериш. инсон руҳида табиатга нисбатан, ўзгаларга нисбатан меҳр ва адолат туйғулари шаклланишига унинг моддийлиги билан бевосита боғлиқ бўлган нафси аммораси, яъни ғафлат, шаҳват ва кибр каби қусурлар доимо ҳалақит бериб туради, шунинг учун ҳар бир киши ҳаётга, ўз фаолиятига сергак боқиши лозим. ушбу иллатлар ҳар бир инсон фитрати билан боғлиқ бўлгани туфайли инсон моддий мавжудот сифатида тирик экан, улардан буткул қутулиш умиди хом хаёл, фақат уларни мувозанатловчи куч керак. айни шу куч - маънавиятдир. маънавият инсондаги яратувчилик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маънавият асослари фанининг мавзу доираси, максади ва вазифалари" haqida

1411286625_59141.doc кириш. “маънавият асослари” фанининг мавзу доираси, мақсади ва вазифалари ҳар бир мустақил миллат ўз ҳаёт тарзини, келажагини аждодларнинг тарихий тажрибаси ва жаҳондаги илғор тамойиллар уйғунлиги асосига қурса, янглишмайди. бундай мустақил ривожланиш йўли истиқлолнинг дастлабки йилларидан эътиборан ўзбекистон президенти и.а. каримов томонидан ишлаб чиқилди ва ўтган йиллар мобайнида изчил амалга ошириб келинмоқда. жаҳон тан олган буюк ориф, шоир ва мутафаккир жалолиддин румийнинг 25700 байтдан иборат “маснавийи маънавий” асари маънавиятнинг чўнг қомуси сифатида шуҳрат топган. чунки бу китобда инсоннинг борлиқ ҳақиқатига муносабати ўзининг бутун қирралари билан акс эттирилган. ғарб оламида фалсафа қанчалик машҳур бўлса, ислом дунёсида маънавиятга шундай катта эътибор бе...

DOC format, 50,0 KB. "маънавият асослари фанининг мавзу доираси, максади ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.