божхона иши асослари фанининг предмети ва вазифалари

DOC 85,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1698318096.doc божхона иши асослари фанининг предмети ва вазифалари режа: 1. фанининг предмети, вазифалари ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги 2. божхона муносабатларининг ривожланиш тарихи 3. божхона муносабатларида қўлланиладиган асосий атамалар ва тушунчалар фанининг предмети, вазифалари ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги божхона иши ўзбекистоннинг ташқи ва ички сиёсати тизимида устувор ўринлардан бирида туради. бир томондан, ташқи иқтисодий фаолиятнинг эркинлаштирилиши ташқи бозорга мустақил чиқиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналар, ташкилотлар ва тадбиркорлар доирасини жиддий равишда кенгайтирди. давлат божхона сиёсати воситалари - тарифли ва нотариф бошқариш воситалари орқали уларнинг товарлар, ишлар ва хизматлар экспорти ва импорти бўйича фаолиятига таъсир кўрсатади. иккинчи томондан, ички иқтисодий жараёнларни тартибга солиш, миллий бозорни шакллантириш, республика бюджетининг даромад қисмини тўлдириш воситаси сифатида божхона ишининг аҳамияти ортди. бу, ўз навбатида, божхона ишининг ҳуқуқий асосини яратувчи қонун ҳужжатлари ва норматив хужжатлар тизимни ишлаб чиқишни тақозо этди. ўзбекистон республикасининг божхона кодекси, «давлат божхона хизмати тўғрисида» ва «бож тарифи тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси …
2
а иши ўзбекистон республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, бож тўловларини ундириш, божхона расмийлаштирувчи, божхона назоратини амалга ошириш тартиби ва шартларидан ҳамда божхона сиёсатини амалга оширишнинг бошқа воситаларидан иборатдир». мазкур таъриф умуман олганда божхона иши тушунчасини ва унинг таркибий элементларини аниқ тавсифлаб беради. бжохона иши кўп режали ва жуда хилма-хил вазифаларни ҳал этишга йўналитирилганлиги шартланганлигидан келиб чиқувчи унинг ўзига хослиги ва нодирлиги мана шундан иборатдир. божхона ишининг божхона кодексида кўрсатилганлардан ташқари таркибий қисмлари рўйхатига бож тарифлари воситасида тартибга солиш, валюта назорати, божхона таъминоти, божхона статистикаси ва ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини юритиш, контрабандага ва божхона иши соҳасидаги бошқа жиноятларга қарши кураш, божхона ҳақидаги қонун хужжатлари бузилганлиги ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш киритилиши керак. бундай ёндашилган тақдирда божхона иши мазмуни кенгроқ тушунилади, боз устига унинг таркибига киритилган, юқорида айтиб ўтилган қўшимча элементлар божхона кодексида назарда тутилган ҳамда унда етарлича кенг ва батафсил тартибга солинган. шундай қилиб, божхона иши …
3
ишининг ҳозирги тузилмасини айнан акс эттиради. божхона ишининг юқорида санаб ўтилган таркибий қисмларининг аҳамияти, роли ва мақоми бир хил эмас. бироқ, улар хусусияти ва мақсадларига, божхона иши тизимидаги ўрнига кўра турлича бўлса ҳам жам бўлган ҳолда узвий бирликни ташкил этади, чунки ўзбекистон репсубликасининг ягона божхона вазифаларига хизмат қилади. «божхона иши асослари» фанининг предмети божхона сиёсати, божхона божлари ва тарифлари, божхона муносабатларининг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганиш ҳисобланади. «божхона иши асослари» фанини ўрганиш жараёнида анализ, синтез, таҳлил этиш, амалий ҳужжатлар нусхаларини қиёсий таҳлил этиш методларидан фойдаланилади. «божхона иши асослари» фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат: −ўзбекистон республикасида олиб борилаётган божхона сиёсати турлари, принциплари ва вазифаларини ўрганиш; −божхона қонунчилиги ҳужжатларини ўрганиш ва таҳлил этиш; −божхона фаолиятини давлат томонидан тартибга солинишини ўрганиш; −божхона божлари, тарифлари ва имтиёзларни ўрганиш; −ўзбекистон республикасида қўлланиладиган божхона режимларини ўрганиш; −божхона қиймати ва уни аниқлаш усулларини ўрганиш. −«божхона иши асослари» фани «молия», «солиқ назарияси», «солиқлар ва солиққа тортиш», «солиқ қонунчилиги асослари» …
4
и амалга ошириладиган савдога қайсидир даражада алоқадор бўлган барча давлатларнинг божхона органлари тажрибасини умумлаштирувчи қоидалар асрлар давомида такомиллаштирилди ва мақбул ҳолга келтирилди. агар қайсидир давлат ёки шаҳар божхона қоидаларини қаттиқлаштирса, божлар ва йиғимларни ҳаддан ташқари кўпайтирса, карвонлар уларни четлаб ўтишининг йўли бор эди. биргина марказий осиёда буюк ипак йўлининг бир неча шохобчаси мавжуд бўлган. ушбу карвонлар четлаб ўтган давлатлар эса анчагина даромаддан маҳрум бўлишар, чунки йўлларда карвонлар мунтазам қатнар эди. буюк ипак йўлидаги бож йиғимлари ҳақидаги дастлабки ёзма эслатмалар viii асрдаги араб манбаларидан маълум. кўп асрлар давомида бож миқдори ўзгаришсиз бўлиб, у товар қийматининг 2 фоизини ташкил этган (бундай бож xix асргача сақланиб қолди. бухоро, қўқон ва хивадан россияга қатновчи карвонлардан 2,5 фоиз миқдорида бож олинарди). бу барчани қониқтирувчи мақбул вариант дейиш мумкин. карвонлар йўлида кўплаб давлатлар жойлашгани ҳисобга олинса, катта миқдордаги бож савдогарларни хонавайрон қилиши, бу билан ушбу давлатларни кафолатли даромаддан маҳрум қилиши мумкин эди. ушбу даромаднинг хазина учун …
5
а шай туришар эди. «офиси» узоқ вақт султонияда бўлган ватиканлик архиепископ иоанн амир темур томонидан савдогарларга берилган имтиёзларни қайд қилади: «темур хорижий савдогарларга хайриҳоҳлик билан муносабатда бўлар ва бутун салтанатида уларга қулай шароитлар ва хавфсизликни яратиб берган. … агар унга қарашли ерларда қайсидир савдогарни тунашса, ўша ернинг ҳукмдори савдогарга йўқотган нарсасини икки баробар қилиб қайтариб берар, бундан ташқари ушбу суммани темурга беш баробар миқдорида тўларди». академик б.аҳмедов бу даврда карвонларни қўриқлаш зиммасига кирадиган божхона пухта ишлаганлигини қайд қилар экан, қуйидаги мисолни келтиради. бу воқеа бобурнинг отаси темурийзода умаршайх андижонда ҳукмронлик қилган даврда юз беради. беш юз кишилик от уловли катта карвон кўп юк билан хитойдан қайтар эди. тоғда йўловчилар қор бўронига йўлиқиб, қалин қор остида қолишади. фақат икки киши тирик қолади ва андижонга келиб юз берган фалокатдан хабар беради. умаршайҳнинг амри билан карвон ортган юклар қор остидан кавлаб олинади ва меросхўрлар топилмагунча ишончли қўриқланади. меросхўрларни эса фақат андижондан эмас, балки …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"божхона иши асослари фанининг предмети ва вазифалари" haqida

1698318096.doc божхона иши асослари фанининг предмети ва вазифалари режа: 1. фанининг предмети, вазифалари ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги 2. божхона муносабатларининг ривожланиш тарихи 3. божхона муносабатларида қўлланиладиган асосий атамалар ва тушунчалар фанининг предмети, вазифалари ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги божхона иши ўзбекистоннинг ташқи ва ички сиёсати тизимида устувор ўринлардан бирида туради. бир томондан, ташқи иқтисодий фаолиятнинг эркинлаштирилиши ташқи бозорга мустақил чиқиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналар, ташкилотлар ва тадбиркорлар доирасини жиддий равишда кенгайтирди. давлат божхона сиёсати воситалари - тарифли ва нотариф бошқариш воситалари орқали уларнинг товарлар, ишлар ва хизматлар экспорти ва импорти бўйича фаолиятига таъсир кўрсатади. иккинчи ...

DOC format, 85,5 KB. "божхона иши асослари фанининг предмети ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.